Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 1907
Печат

 

a berdialiev09Ярим асрдан ошаяптики, Тожикистонда яшаб, фаолият юритаман. Асли Фарғона вилоятининг Конибодомга туташ Бешариқ ноҳиясига қарашли қишлоқлардан бирида туғилиб, ўсганман. Ўқувчилик йилларим она юртим – Бешариқда ўтган. Олий педагогик таълимни Тожикистонда, С.М.Киров номли Ленинобод Давлат педагогика институтида (ҳозир академик Б.Ғафуров номли Хўжанд Давлат университети) олганман.

Иш фаолиятим ҳам Тожикистонда бошланиб,  ҳамон давом этаётир…

Тожикистонлик кўплаб илм аҳллари каби, менинг аспирантура таҳсилим ҳам Ўзбекистонда, унинг пойтахти Тошкент шаҳрида, В.И.Ленин номли Тошкент Давлат университетида амалга ошган. Докторлик диссертациям ҳимояси ҳам шу масканда бўлган. Кўп йиллар ўзбекистонлик тилшунос-олимлар билан касбий ҳамкорлик қилганман. Чунончи, Алишер Навоий номли Самарқанд Давлат университети қошидаги ўзбек филологияси бўйича  номзодлик илмий даражасини, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тилшунослик институти қошидаги докторлик илмий даражасини бериш учун ихтисослашган илмий Кенгашларда 1994 йилдан 2002 йилгача аъзо сифатида иштирок этганман. Айни шу даврларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси (ВАК)  эксперт гуруҳининг аъзоси сифатида ҳам ҳамкорлик қилганман. Бу Кенгашларда тожикистонлик кўплаб илм аҳллари ҳам ўз диссертацияларини ҳимоя қилиб, фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси соҳиби бўлишган.

Буларнинг барчаси тожикистонлик ва ўзбекистонлик илм аҳлларининг уларга ота-боболардан мерос  қолган ўзаро маслакдошликларидан шунчаки бир далолат, холос…

Дарҳақиқат, Марказий Осиёдаги бу икки буюк миллат – ўзбегу тожик ва уларнинг вакиллари ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маданий муштараклик, ўзаро ҳамкорлиги дунёдаги бирорта минтақа халқлари ўртасида бўлмаса керак. Оддийгина мисол. Мен туғилиб ўсган қишлоқ (Фарғона вилояти, Бешариқ ноҳияси, Собиртепа қишлоғи) ва унинг маҳаллаларида тожиклар билан қариндошлиги бўлмаган бирорта ҳам хонадонни топиш қийин. Шунингдек, қизлари Тожикистонга келин бўлиб узатилмаган оилалар ҳам йўқ ҳисобида. Катта бобомнинг турмуш ўртоғи, ажойиб меҳрибон момомиз тожик миллатига мансуб оқила аёл бўлган. Ўзимнинг биринчи ёстиқдошим ҳам (Худо раҳматига олсин), ҳозиргиси ҳам тожиклардан: ҳар иккиси ҳам конибодомлик. Қизларимдан бири тожикистонликка турмушга чиққан. Амаки ва тоғаларимнинг қизлари Тожикистоннинг Конибодом, Исфара ва Ашт ноҳияларида бахтли хонадонларнинг ардоқли бекалари бўлиб яшашмоқда. Айни пайтда бу яқинларимнинг хонадонларини Тожикистондан тушган омадли келинлар обод қилишаётир.

Адабий, илмий, маданий ва маърифий соҳалардаги ҳамкорлигимиз ҳам дунёнинг бирор-бир минтақасида шу даражада яқин бўлмаса керак. Қайси фан соҳаси бўлмасин, тожикистонлик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг ибрат ва таҳсинга лойиқ ҳамкорлик муносабатлари кўзга ташланади. Конибодомдаги педагогика билим юрти, Хўжанддаги (Ленинобод) педагогика олийгоҳи ўзбекистонлик минг-минглаб собиқ ўқитувчиларга касбий билим берган муқаддас илм-маърифат маскани ҳисобланган.

Биз, асли ўзбекистонлик бўлган  зиёлилар, Тожикистоннинг ардоқли фуқароси бўлишимиздан фахрланамиз. Тожикистон Президенти, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг  ҳар бир чиқишларида бизларга бўлган алоҳида ҳурмат ва эҳтиромлари аниқ сезиладики, бундан  ниҳоятда мамнунмиз!..

Тожикистон фуқароларининг Ўзбекистонга, Ўзбекистон фуқароларининг Тожикистонга эркин борди-келдиси яна йўлга қўйилади, деб ўйлаймиз. Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида дўстона борди-келди эркин йўлга қўйилса, шу икки буюк давлатнинг асрлар оша тақдирдош халқлари ўртасида анъанавий дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорлик янги асримизнинг янги даврида янада равнақ топиши аниқ.  

Абдували Бердиалиев, филология фанлари доктори,

профессор.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Сув – бебаҳо неъмат, ҳаёт сарчашмаси

 

Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

Муфассал...

Тожикистон паҳлавони – мутлақ ғолиб!

 

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнирда мутлақ чемпионликни юртдошимиз Неъматулло Асронқулов қўлга киритди. Бу музаффарият, нафақат уники, балки бутун Тожикистон халқиники эди. Паҳлавон сафардан қайтгач, у билан бир пиёла чой устида суҳбатлашишга муяссар бўлдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516884

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981219
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
424
3003
424
9960827
17189
100591
9981219

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 03:25:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015