Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 1620
Печат

 

mardlikНиҳонийнинг "Тожикистон" ҳафтаномаси (2016 йил, 9 ноябри  45-сони)даги "Миллат пешвоси шарафига"   манзумаси мутолаасидан кейинги ўйлар

Ҳар кимки, жаҳонда сенга қўймаскан кўнгил,

Ҳаттоки, анинг тоати зоеву ботил.  (Ҳофиз)

Адабиёт ҳақиқатни кўрсатиб беришнинг муҳим воситаси саналади.

Инсоният ўзининг онгли ҳаёти давомида қўлга киритган, асрлар давомида сайқал берган ва мукаммаллаштирган ушбу аҳамиятли восита орқали жамият ҳаётининг турли қирраларини тадқиқ этади, тарихий тадқиқот орқали тўғри баҳолайди ва жамиятга етказиб беради. Шу билан бирга  адабий тафаккур ва бадиий тушунча нуқтаи назаридан ҳақиқатга яқин бўлган маънавий восита ҳисобланади. Бошқа тадқиқ этувчи ва шарҳловчи воситалар ҳақиқатга эҳтиром кўрсатиш, борлиқни англаш жараёни, реалликнинг турли қирраларини кўрсатиб бериш пайтида қийинчиликка дуч келса, бадиий сўз уни ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам, бадиий ўй "ҳақиқатни англаб етишликнинг мукаммал воситаси" (В.Шеллинг), дея аталади.

Инсон яратган энг яхши асар бу Инсон ҳақидагисидир. Унда саъй-ю ҳаракат,  барча ютуқ ва камчиликлар - табиат яратган энг мукаммал ва буюклик тимсоли бўлган  Инсон фаолияти биринчи ўринда туради. Арасту фикрича, "Ҳаёт - амал (enerjeia). Амал ҳаётдир" (Аристотель. Сочинения в четырех томах. Том 4, М., "Мысль", 1983, с. 31). Фаолиятдан ташқари Арасту инсон хусусиятини тасаввур этолмайди. "Инсон хусусиятининг энг олий намунаси бахт келтириш, яхшилик қилишликдир" (қаранг, ўша жой, 31-бет). Арасту буюк шахс ҳақида ўйлар экан,  ўқувчи диққатини ҳар доим икки нарсага қаратади: фаолият ва яхшилик қилиш. Одамнинг дастлабки нафасидан бошлаб, то охиригача бўлган хатти-ҳаракатлари  амалга боғлиқ эканлиги барчага маълум. Бироқ Арасту амали  Инсон ва Инсониятга яхшилик қилиш ва фойда келтириш билан боғлиқ бўлган Инсон мафтунидир. "Яхшиликнинг энг олий намунаси, агар у фаолият шаклининг энг олий намунаси - яхшиликка мутаносиб бўлса, қониқиш ва хушбахтлик камолидир" (ўша жой, 32-бет).

Тожик адабиёти ҳам ишончли далил сифатида миллатимизнинг энг қадимги халқлардан  бири эканлигини кўрсатади. Анъана, урф-одат, дунёқараш, тафаккур тарзи, Ватан, жамият, олам  ва ҳодисаларга муносабат  ушбу қадимги миллат тарихини кўрсатиб берувчи усуллардан саналади. Тожик миллатининг энг яхши тарихий воқеалари илмий ва албатта, оғзаки ҳамда ёзма бадиий адабиёт орқали асрлардан асрларга ўтиб, бизгача етиб келган. У дунёқарашнинг шаклланиши, миллий онгимизга ва натижа сифатида эса, миллатнинг аниқ ўрни ва қарорларига таъсир кўрсатиб келган. Шундай қилиб, адабиёт ўзликни англаш, онгнинг шаклланиши, миллий давлатчилигимиз мустақиллигининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шубҳасиз, бадиий сўз орқали миллат ватанпарварлик, қаҳрамонлик ва  ўзининг буюк фарзандлари жасоратларидан огоҳ бўлишган. Спитамен, Деваштич, Абумуслим Хуросоний, Муқанна, Маҳмуди Торобий, Темурмалик, Восе ва бошқа ўнлаб қаҳрамонлар тарихчилар тадқиқотлари, шоирлар ва оддий халқ томонидан яратилган тимсоллар орқали хотираларга муҳрланиб қолган. Қадимги миллатни тарих офатларига қарши нураб кетмас бино сифатида сақлаб қолганлар.

Арасту яхшилик қилишни "eydaimonia" атамаси билан ифодалаган. Бу эса, ey-яхшилик ва  daimon-худога тегишли, деган маънони билдиради. Чунки Худо ҳар доим яхши амал ва яхши инсонлар тарафдори бўлиб, улар ёди биландир. Инсон ҳам Худованд фикридадир.

Аё сиз жон чекиб, излайсиз Илоҳийни,

Ани излашга ҳожат йўқ, Илоҳийсиз, Илоҳийсиз.

(Жалолиддин Балхий).

Инсон тафаккури ҳар доим яхши Инсон Худонинг энг яхши хислатларига эга, деган жойда дакки ейди. Худо Инсон учундир. Яъни Осмон Ер учун яралган. Бу фикрни инсон тажрибаси ҳам фарзандларига исм қўйиш ва топонимикада яхши кўрсатиб берган.

"Миллат пешвоси шарафига" достони  ("Тожикистон" ҳафтаномаси, №45 (1191), 2016 йилнинг 9 ноябри, 13-бет) ҳам ХХI аср қаҳрамони, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фаолиятига бағишланган манзумалардан биридир.

Асар, ҳақиқатдан ҳам, тарихий шахс бўлган бу инсон жасоратларини бадиий тасвирлар орқали ифодалаб берган. Унинг 25 йил давомида босиб ўтган йўлини мўъжазгина равишда 55 байтда акс эттирган. Достон қўйидаги мисралар билан бошланади:

Агар айтсак, шаҳаншоҳи давронлик, арзирсен,

Етди элга пайғоми Яздонлик, арзирсен.

Шоир диққатини кўпроқ ўзига қаратган ютуқлардан бири, бу унинг қаҳрамонининг тожик миллати тарихи тақдирига бўлган муносабатидир. Тожикистоннинг ўта оғир ва фожиали тақдирини таҳлил қилиш муаллиф унинг тарқаб кетишлиги асосий сабаби - ташқи омиллар эканлигини баён қилган. Ва давлатнинг бегоналарнинг нопок мақсадларига оғишмай, тўғри йўлдан кетиши миллатнинг муаззам Сарвари фидокорона хизматлари эвазига, деб билади:

Тарқоқ эди тожик халқи ажнабийлар дастидан,

Кетди халқдан то абад паришонлик, арзирсен.

Шу билан бирга, муаллиф хурофотпарастлик ва унинг натижаси бўлган жамиятнинг бир қатлами ўз йўлидан адашганлигини халқ тинчлиги-ю осойишталигига қарши бўлган жиддий хатарлардан эканлигини ҳис этади. Бундай тоифадагилар кўпроқ бегонапарастлик руҳиятига эга. Миллий давлат ички ва ташқи душманлари улардан аниқ  мақсадлари йўлида  ўз манфаатларига эришиш учун фойдаланадилар.

Уларнинг бу амали "бадхоҳлик ниятидаги қасд" ва "қисман субъектив бўлган турли йўлу воситалар орқали фаол нияти сабаби… мавжуд воқеликка тўғридан-тўғри таъсир этувчидир. Бундай сабабни ўртадан олиб ташлаш воқеликдан тойишликка олиб боради. " (В.Ф. Гегель. Работы разных лет в двух томах. Том 2. М., 1973, с. 167).

Бу амалда шоир унинг қаҳрамони бир пайтнинг ўзида анъанавий ишончни сақлаб қолиш учун заҳмат чеккани, жуда кўп саъй-ҳаракат қилганлигини алоҳида инобатга олган:

Ўзга дину мазҳабни этар тарғиб хурофотий,

Қўпор бадхоҳлик решасин Рустами достондек, арзирсен.

Муаллиф достон қаҳрамонининг кеча-ю кундуз тиним билмай амалга оширган ватанпарварликка даъват борасида қудратли шахси сифатида "ҳамдард кўнгил ва маслаҳатчи ёр" "ҳар аҳли дилга эслатма" билан (Ҳофиз иборалари) ва ҳар бир қийинчиликка дучор бўлган киши рафторини оталарча ислоҳ қилишга ҳаракат қилади, эҳтиром кўрсатади:

Ифротийлар даъвати хавфу хатарга бош дегил,

Гумроҳлар гар англамас, йўқдир омонлик,  арзирсен.

Шу ўринда муаллиф мақсади шахсни тарбиялаб, вояга етказиш, жамият қатламлари, хусусан, ёшларни турли гумроҳликлардан сақлаш бўлган давлат сиёсатига алоҳида тўхтаб ўтган.

Манзумада асар қаҳрамонининг кеча-ю кундуз озодлигу ободлик, хурсандчилигу шодлик келтириш борасида чеккан заҳматлари қаламга олинган. Унинг қаҳрамони,  ҳақиқатдан ҳам, буюк Тарихий Шахс сифатида олий даражали идрок  ва тафаккур соҳиби эканлиги кўрсатиб берилган. Бундай эҳтиром кўрсатиш шоир манзумасида бадиий ва ёрқин ифодалар билан бир-бирига боғланган. Унинг жамият босқинчилари қонуниятига нисбатан олган фитрий билимлари, миллат ва давлат яратиш йўлидаги машаққатли ҳаёт мактаби унга жамиятнинг кўпгина хатарли ҳодисаларини олдиндан аниқ айтиб беришига имкон яратади. Мамлакатни турли хатарлардан ўз вақтида сақлаб қолиш мақсадида чора кўради:

Барча номатлуб рафторларни  англаш бир хислатинг -

Бул Ватанга ҳақиқий нигаҳбонлик, арзирсен.

Шу билан бирга шоир қаҳрамонининг мамлакат яхлитлигини ҳимоялаш мақсадида фидокорона саъй-ҳаракатларини ҳам эслатиб ўтади. Уни Миллий армия асосчиси сифатида таърифлайди. Қийинчилик даврида яратган қалқонини тинчлик ва давлату миллат  кафолати сифатида қаламга олади:

Басо мушкул лаҳзаларда  туздинг Миллий армия,

Мамлакатга кафилу сулҳу армонлик, арзирсен.

Манзуманинг энг юксак ифодаларидан бири бу, асар қаҳрамонининг миллатни тартибсизлик, қашшоқлик, очлигу қоронғулик ва ҳалокат ёқасидан олиб чиқиш йўлидаги фидокорликлари тасвиридир.  Дўстлар дўст қотили душманпарварлар томонидан юзлаб макру ҳийла воситасида уюштирилган ва улар ўз ишлари оқибатидан бугунга қадар афсус чекмаган биродаркушлик уруши оқибатида юзлаб уйлар вайрон ва халқ сарсон бўлди. Давлат бошлиғи кимсасиз ва уй-жойсиз кишиларга бошлиқ бўлди. Осойишталик душманларига қарши курашди ва тинчлик олиб келди:

Етиму бекас, бесарубонга бўлиб ота,

Сағиру кабирга қилиб сарбонлик, арзирсен.

Муаллиф ўз қаҳрамони сиймосининг етук томонларини кўрсатиб бериш учун унинг миллий давлатчилик босқичида ҳаётан муҳим бўлган фаолиятини тараннум этади. Бу Тарихий Шахснинг яратган жамияти "жисму жони"ни  имкон қадар ўқувчига тасвирлаб беради. Аввало, шоир диққатини ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари ўзига тортади. Жамиятни англаш илми ҳар бир жамият ҳукумати ўзининг кундалик сиёсати ва  амалида жамиятнинг қайси қатлами фаровонлигини оширишга диққат қаратганига кўра, унинг қай даражада халқпарвар ҳукумат эканлигини кўриш мумкинлигини исботлайди. Асар муаллифи бу саволга босқичма-босқич жамиятнинг ҳар бир қатламига муносабати орқали жавоб беради. Мамлакат аҳолисининг етмиш фоиздан кўпроғи қишлоқда яшашлиги ва албатта, улар ерга боғлиқлиги боис манзумада мантиқий, шоирона ва қишлоқ хўжалигининг қайта тикланганига аниқ ишоралар орқали оғир уруш пайтларида  аҳолини очарчиликдан сақлаб қолинганлигига қаратади:

Уруш наҳси тегиб оч қолди халқинг бир вақтлар,

Бугун-чи? Кетди очлик, юртда арзонлик, арзирсен.

Бироқ асар қаҳрамони асл мардлар каби  бу билан чекланиб қолмайди. Босқичма-босқич халқи фаровонлигини ошириш учун ҳаракат қилади. Бу нарсани ҳам шоир қаламга олади:

Ерлар ҳайдалиб, ўтказилиб ислоҳотлар,

Ҳосил берди кишту кору деҳқонлик, арзирсен.

Кимки "ақллиликдан лоф урса" вужудида адолат ва инсоф кучлилигидан дарак ва "риёкорлар ва фирибгарлардан " узоқлашишни истайди ҳамда "қўлини кўкрагига қўйиб" (Ҳофиз) эътироф этсин: бир кун келиб, мотамзада  тожик халқи  "қийинчилик, кўз ёшлар, кеча-ю кундузги оҳу ноладан"  (Ҳофиз) қутулиб, бунёдкорликка юз буриб, туннел қазиб, электр энергияси ишлаб чиқаришга интилишини ақл тасаввур этишга қодир эмас эди. Шоир шунга ишора тарзда шундай дейди:

Бўлди дастурингнинг боши озуқа-ю йўл, туннелу электр,

Сенинг файзингдан юртда фаровонлик, арзирсен.

Муаллиф диёрининг бугуну эртасига ўз қаҳрамони нигоҳи билан назар солиб, уни ишонч билан мамлакатнинг бунёдкорлик даври Наққоши  ва Меъмори, дея атайди.  Миллатнинг буюк Пешвоси вафо бўйи уфуриб турган сўзлар билан мамлакатнинг эртанги ёрқин келажаги ҳақида "Азиз Тожикистон саноат мамлакати бўлади", дер экан, муаллиф ҳам дунё аҳлига қарата шундай дейди:

Гар келажак  режаси бунёдкорлик бўлса,

Наққошу меъмори воло - осмонлик, арзирсен.  

Мустақиллик йилларида сунъий равишда яратилган қийинчиликлардан қатъий назар, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сайъ-ҳаракатлари орқали, ҳақиқатдан ҳам, мактабу маориф тараққиёти ва  соҳа инфратузилмаси мукаммаллашуви даври саналади. Шўролар даврида маориф соҳасидаги мавжуд  юзлаб қулайликларга қарамасдан, миллий давлатчилик соҳаси мутахассисларини на ичкарида ва на ташқарида тайёрлаш тажрибаси бор эди.  Бўлиши ҳам мумкин эмасди. Давлат бошлиғининг ҳар кунги илм, маориф, касб ўрганиш тожик миллатининг кундалик  иқтисодий, ижтимоий ва  маданий қийинчиликлардан чиқишнинг асосий воситаси эканлиги борасидаги таъкидлари мамлакат аҳолисининг дилидан жой олган. Достон қаҳрамони миллат кучини унинг билимига боғлиқ, деб билади:

Илму урфон ривожига қўшдинг чексиз ҳиссалар,

Бўлди миллат соҳиби ирфонлик, арзирсен.

Асар муаллифи миллатнинг Буюк Қаҳрамони жасоратини тасвирлашга журъат қилган экан, улкан масъулият билан қаҳрамон сиймосини аниқ ўрганиш, тушуниш, ўзлаштириш, таҳлил ва баҳолаш орқали янада ишонч билан тасвирлайди. Шу аснода миллатнинг буюк Пешвоси томонидан тарихий асарлар яратувчилари эсга олинади.

Муҳим босқич ва олдинги давр воқеалари пайдо бўлиши, унинг тараққиётини аниқлаб бергувчи ҳамда кун воқеаларини англаб етишлик моҳиятини яратиб бериш, унинг экстраполяцияси келгуси замонда йўлбошчилик қилишини англатадиган тарихий тадқиқот методи бўлиб, асар қаҳрамони фаолиятининг асосий омилларидан бири эканлиги кўзга ташланади.

Ажиб осорларинг бўлди аждодлардан нишона,

Кафилсан сен ўзинг келар давронлик, арзирсен.

Муаллиф бадиий сўз билан унинг қаҳрамони қандай қилиб, тарихда шахс ролини муҳим санашини ўқувчига кўрсатиб беради. Борлиғини ўз миллати ва Ватани тақдиридан ажралмас, деб билган шахс, аксинча ўзини тарих олдида масъул, деб билади ва мустақиллик ҳамда миллий тараққиёт учун унутилмас хизматлар қила олади. Бундай шахсларни абадийлаштириш орқали улар заҳматлари воситасида яхши ном ва давлатга эга бўлган миллат, Давлат бошлиғи саъй-ҳаракатлари билан абадийлашган. Унинг қилган қаҳрамонликларини инобатга олган ҳолда, мамлакат аҳолиси унинг ўзини янги давр Қаҳрамони ва ўзларининг абадий Пешвоси, деб билади:

Буюкларни буюклар қадрин билгай, дейдилар,

Ярашибди ўзингга  бузургонлик, арзирсен.

Асар муаллифи давлатимиз фожиали тарихи саҳифаларини эсга олишни хоҳлайди: улкан минтақада тожик халқи тили ва адабиёти эътироф этилган бўлишидан қатъий назар, тожик миллати қаҳрамонлари  жамият хулқининг олий намунаси сифатида кўрсатилиши, ўша давру замон раҳбарлари сиёсий доиралари манфаатига мос эмасди. Миллатнинг Буюк Пешвоси ўз миллати жасоратларини қайта тикловчи, халқ ва миллат олдидаги бундай буюк ватанпарварлар хулқини кўрсатиш ҳисобланади. Бундай мардлик хислати миллат ва Ватанимиз сиёсий истиқлолияти меваси ҳисобланади ва асар қаҳрамони унинг асосчиларидан бири саналади:

Миллат шужо фарзандларига этмади насиб,

Аларни эҳтиром айлаш зўр қаҳрамонлик, арзирсен.

Шунингдек, асар қаҳрамонининг миллий давлатчилигимиз муҳим қадриятларидан бири бўлган миллий урф-одатларини қайта тиклаш борасидаги заҳматлари ҳам фахр билан тилга олинади.

Қаҳрамонлик бу буюк шахсларнинг ўз Ватани ва миллати учун қилган фидокорона хизматларидир. Бундай хизматлар минглаб достонларга арзийди. "Қаҳрамони бўлмаган халқ, бадбахтликка маҳкум бўлади". Бироқ "қаҳрамонлик" жам бўлган тушунча саналади. Мантиқий тузилиш шарҳига эҳтиёж сезади. Асар муаллифи имкон қадар бунга ҳам уриниб кўрган.  Муаллиф асар қаҳрамонининг  чорак аср давомида миллати ва азиз Ватани учун қилган қаҳрамонликлари унинг буюк Тарихий Шахс сифатидаги олий сифатларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.

Муаллифнинг бу мавзуга нисбатан қараши оддий эмас. Асли характер бўлган шахс сифати муҳим масалалардан бўлиб, барча давру замонларда дунё олимлари диққатини ўзига қаратиб келган. Чунки тарих одамлар амалларининг мақсадли йўлга қўйилишидан бошқа нарса эмас. Инсонни ўрганиш унинг характерини ўрганиш, демакдир. "Характерга эса, аввало, инсонни ўзи танлаган йўлда мустаҳкам ушлаб турувчи, ўз мақсадларини амалга ошириш ва барча ҳолларда ўзига маслаҳат бериш  каби хислатлар киради" (В.Ф. Гегель, "Энциклопедия философских наук". Том 3, Философия духа. М., 1977, с. 7). Тарихий шахслар, асл қаҳрамонлар сифати қуёшга ўхшайди. Чунки улар фидокорликлари билан Ватану миллат учун фавқулодда хатарли, аммо ҳаётан муҳим бўлган ҳолатларда ватанпарварликнинг олий намунаси сифатида намоён бўлади. Қаҳрамонлик амаллари халқни бирликка, аждодлардан мерос қолган мамлакат ҳудудлари яхлитлигини сақлаб қолишга сафарбар этади: "Характерга эга кишилар бошқаларга ҳам яхши таъсир кўрсатади. Улар унга ишонч билдиришади, чунки ким билан ишлаётганларини билишади" (В.Ф. Гегель, "Энциклопедия философских наук". Том 3, Философия духа. М., 1977, с. 8).

Албатта, маъно ва мазмун жиҳатидан буюк характерлар  миллий манфаатларни ҳимоялаш вақтида пайдо бўлади. Агар бу режалар буюк тарихий шахслар олий сифатлари ихтиёрида бўлмаса, давлат ва миллат учун тақдир яратувчи бўлган мақсадларни ҳеч қачон амалга оширишнинг имкони бўлмайди. Ва буюк шахслар сифати, ҳақиқатдан ҳам, амалда ўз тасдиғини кўрсатади, ошкор этади ва исботлайди. Бу назарияни тасдиқлаш учун XIX аср Ғарб мутафаккирларидан бири В.Ф. Гегел шундай таъкидлайди: "Фақат олий мақсадларни амалга ошириш орқали Инсон ўзида бошқалар учун машъал, йўлбошчи каби танилган буюк характерни кашф этади" (В.Ф. Гегель, "Энциклопедия философских наук". Том 3, Философия духа. М., 1977, с. 8). Шу боисдан ҳам, шоир қуйидагича таъкидлайди:

Жавонмардлик шижоату далерлик сенда жамдир бари -

Жасорат ҳамда қўрқмаслик, марди майдонлик, арзирсен.

Ёки:

Бул Ватан, бул сарзаминга ўзни этгил фидо,

Ҳалолинг бўлсин Ватан йўлида жонфидолик, арзирсен.

Манзумада асар қаҳрамонининг сухандонлиги, ҳақиқатдан ҳам, юксак тараннум этилади. "Мен буюк талант эгаларини улар қандай қилиб ўз она тилларида фикрларини ифодалай олишларига қараб, танийман ва эътироф этаман" (Б. Наполеон). Ҳақиқатдан ҳам, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвосининг сухандонлик ва сўзшунослиги ҳар бир тожик, дарий ва форсий тилларида сўзлашувчи киши, ўзини тожик тилшунослиги мутахассиси ва ҳозирги тожик адабий тили меъёрларини билувчиман, деган киши учун ибрат намунасидир. Асар қаҳрамонининг жамият турли қатламлари вакиллари - болалар, ўсмирлар, катталар, ёшлар, деҳқонлар, ишчилар, маданият, илму адаб вакиллари, сиёсатчилар ва Ватан ҳимоячилари билан қурган суҳбатлари мавзу танлаш, мазмун, мундарижа, масала қўйиш тарзи, улар ечимларини кўрсатиш борасидаги маслаҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади.  Бой луғавий фонди, жамият турли қатламлари руҳиятини билиши, уларнинг турмуш шароити, иш фаолияти, муваффақият ва камчиликларидан хабардорлиги, масъулиятни ҳис этишнинг юқори даражаси, миллатнинг бугуни ва эртасига нисбатан яхши ниятда эканлиги унинг кундалик фаолияти мамлакат аҳолисига қаратилганлигидан гувоҳлик беради. Асар қаҳрамонига барча маъракаларда "халқнинг беқарор кўнгли мурод бахш этувчиси", "умидворлар истаги" ва унинг ёнида турган "ғамгусор" миллати учун эту тирноқ каби яқин бўлишига имкон беради.

Ҳақиқатдан ҳам, Миллат пешвоси тинчлик ва бирлик, аҳоли осойишталиги-ю хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги қаҳрамонликларига қўшимча ҳолда ўзининг фавқулодда истеъдоди ва сўзи билан минглаб қийинчиликларни ҳал  этишга эришган. Бу ишни тарих ва бугунги дунё қалтис ҳаётида ҳам  минглаб  дунёнинг "яхшилик келтиришни даъво қилган лашкар"и ҳам қила олмайди. Миллатнинг буюк пешвоси сухандонлиги ифтихор боисидир:

Шоир жаҳонни олса, олур қалам билан,

Ҳа, жаҳонни олиш мумкин қалам билан.

Подшоҳ сонсиз лашкар ила олса дунёни,

Олиш мумкин бу жаҳонни сўз кучи-ю қалам билан.

(М. Иқбол).

Манзума муаллифи миллатнинг фожиали тарихини яхши ўрганган. Ўтган шоҳларнинг ютуқлари, камчиликларини-да ўрганиб, таҳлил этиб, баҳолаган. Маълумки, улар ютуқларидан қувонади. Бироқ кўплаб миллий фожиалар билан якунланган мағлубиятларидан ачинади. Ўз қаҳрамонининг чорак асрлик  фидокорона ва жасоратли фаолиятини ўша замон билан қиёслашга уринади:  "фатҳу башорат хабари меҳрга", "жаҳон ўз орзусига, миллат ойга етишди" (Ҳофиз иборалари) бўлганлиги сабабли, уни юксак ифтихор ва қониқиш ҳисси қамраб олади. Ўз тилида ишонч билан шундай дейди:

Дунё тожикларига бўлдинг такя-суянчиқ,

Ярашар бирам сенга шоҳи шоҳонлик, арзирсен.

Забардаст шоир Муҳаммадҳусайни Шаҳриёр (1906-1988)  ўн йиллаб, қайта - қайта чуқур илмий қараш, Фирдавсий замонининг мантиқи ва назмини аниқ англаш орқали унинг "Шоҳнома"сини ўрганишга киришади. Ўттиз йиллик умрининг заҳматлари эвазига дунёга янгилик келтирган: "Бу форсийда Ажамни тирилтирдим!",-деган шоирга бош эгади. Фалсафий ва шоирона қараш орқали буюк асарга нисбатан ўз назарини миллатнинг буюк фарзандининг ватанпарварона ғуруридан илҳомланган ҳолда қуйидагича баён этади:

Аё Фирдавсиё, буюк устоз, соҳир қалам,

Сенингдек устозни кўрмади олам.

Бўлганмиди аслида Рустам деган паҳлавон,

Гар у афсонадир, сен бор, сени танир жаҳон.

Ажам гар бор экан, сен ҳам бўларсан вирди забонларда,

Туганмас раҳмат олиб, миннатпазир бу жонларда.

Ҳақиқат шундан далолат берадики, тожикларнинг охирги минг йиллик тарихида  миллат ва давлат яратувчиларини бир-бирларига қиёслаганда, энг буюги Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳисобланади. Илмий-тарихий асарлар буюк қаҳрамонлари орасида Миллат пешвоси сиймоси асрдошлари ифтихоридир. Шу билан бирга, минг йиллар учун миллий давлатчилик меҳроби ва эргашиш намунасидир. Миллат пешвоси жасоратлари фонида миллий маънавият рукнларини амалга оширишликни англаб етишлик, миллий ўзликни англаш рукнларининг аҳамиятлиси саналади. Миллат пешвоси миллий ўзликни англаш рукнларининг энг аҳамиятлиси ҳисобланади. Унинг асосий мағзини Ватан ва миллий манфаатларга садоқат, олам, минтақа ва жамиятимиз воқеаларига нисбатан илмий тафаккурни шакллантириш ташкил этади. Бундай муносабатларнинг асл моҳиятини ҳақиқий ҳаёт воқеалари - жаҳон ҳамжамияти вазияти балансини инобатга олиш ва миллий давлат яратиш, иқтисодий тараққиёт, миллий хавфсизликни таъминлашга хос бўлган муҳим вазифалар ташкил этади.

"Миллат пешвоси шарафига" достони муаллифи юксак фуқаролик ҳисси билан ўқувчини саодатли миллатнинг бугуни ва эртаси учун юксак ватанпарварликни англашга даъват этади. Манзумадаги буюк Миллат пешвоси таърифи мамлакатнинг минглаб ёшу қариси дилидан чиққан садолар билан уйғунлашиб кетган:

Басо таҳлил айладик, сенинг ҳар бир ташаббусинг,

Сазовордир бешак минглаб шеъру достонлик, арзирсен.

  С. ЯТИМОВ.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ИЛК СЕВГИМ

 

Исматулла Умаров, 1964 йили Ёвон ноҳиясининг Норин қишлоғида таваллуд топган. “Кўнгил кўзлари”, “Энг бахтли лаҳзалар” шеърий тўпламлар муаллифи. Айни  пайтда Зокиржон номли деҳқон хўжалигида фаолият юритади. Шоир шеърларидан намуналар берарканмиз, Сиз азиз муштарийларга ҳам маъқул бўлади, деган умиддамиз.

Муфассал...

МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗ ТАЪСИРИ, СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ИНТИЗОМИ, КАТТА ҚАРЗДОРЛАР…

 

- Жорий йилнинг олти ойида солиқ ва бошқа тўланиши шарт бўлган тўловлар режаси 102,1 фоизга бажарилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзода яқинда ўтказилган матбуот конференциясида. – Давлат хазинасига 4 миллиард 466 миллион 300 минг сомоний ўрнига, 4 миллиард 559,1 миллион 100 минг сомоний маблағ тушди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990561

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477726
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3654
4027
21339
7426653
99370
114875
7477726

Сизнинг IPнгиз: 18.188.205.95
Бугун: 23-11-2024 16:56:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015