Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 1728
Печат

 

budapeshtЖорий йилнинг 27 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Будапешт сув саммити ишида иштирок этиш мақсадида Венгрияга сафар қилди.

28 ноябрда эса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сув

билан боғлиқ халқаро масалаларда ташаббусчи давлат раҳбари сифатида Будапешт сув форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бу муҳим сув форуми ишида, шунингдек, Венгрия Президенти Янош Адер, Маврикия Президенти, Сув масалалари бўйича юксак даражадаги панел ҳамраиси Амина Ғуриб Факим хоним, Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Шайх Ҳасинахоним, БМТ Бош Ассамблеяси раиси Питер Томсон,  Бутунжаҳон банкининг молиявий масалалар бўйича бошқарувчи директори ва вице-президенти Йоаким Левилар иштирок этишди. Будапешт сув форуми Венгрия Президенти Янош Адернинг нутқи ва БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг видеомурожаатидан бошланди. Форум иштирокчилари олдида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳам чиқиш қилди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Будапешт сув форумини сув соҳасида муштарак халқаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг муҳим воситаси, дея атар экан, Тожикистон Республикасининг минтақа ва дунёда сув билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги роли ва устувор мавқеи ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

Давлат бошлиғи, шунингдек, Тожикистон Республикаси сўнгги икки ўн йилликда сув масалаларини глобал кун тартиби доирасига фаол илгари сураётгани, Тожикистон ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси «Халқаро тоза сув йили» (2003 й.), «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари ва «Халқаро сув ҳамкорлиги йили» (2013 й.)ни эълон қилганини таъкидлади.

Ушбу ташаббуслар билан бир қаторда, Тожикистон бугун ҳам минтақа ва дунёда сув билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиб келаётган бўлиб, жаҳон ҳамжамиятига бу йўналишда янги ва муҳим ташаббусларни таклиф қилмоқда.

Сув бўйича устувор тараққиёт мақсадларига эришиш учун Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  бу йўналишда қулай асос ва замонавий имкониятларни яратиш зарурлигини қайд қилар экан, "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро ўн йиллигини эълон қилишни муҳим инсонпарварлик қадами, дея атади.

Тожикистон Президентининг фикрича, бу ташаббус халқаро даражада келишилган бошқа мақсадлар ва вазифаларга эришиш жараёнида сув ролини мустаҳкамлаш учун қулай асос яратиб, сув соҳасида янада самаралироқ ва яқиндан ҳамкорликларга ҳисса қўшади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокчилар диққатини гидроэнергетик захиралардан унумли фойдаланиш, ичимлик суви сифатини яхшилаш, сув захираларидан самарали фойдаланиш, сув экотизимларини ҳимоялаш, сув инқирозлари ва иқлим ўзгариши таҳдидлари вужудга келиши олдини олиш йўлида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратди.

Ўз чиқиши охирида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Будапешт сув форумини замонавий дунё сув муаммолари долзарб қирраларини муҳокама қилиш учун қулай имконият, дея атар экан, бу форум сув бўйича устувор мақсадларга эришиш учун жамоавий ҳаракатларни бирлаштиришда яна бир муҳим омил бўлишига умид билдирди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Хитойлик компаниялар экиш мавсумини якунлаш арафасида

 

Хатлон вилоятининг экин ерларини ижарага олган хитойлик «Жунтай Хатлон Син Силу» компанияси чигит экиш ишларини самарали давом эттирмоқда.

Мазкур компания баҳорги чигит экиш компаниясини 10 март куни бошлаган эди. Режага кўра, апрел ойининг дастлабки кунлари экин-тикин ишлари якунланади.

Муфассал...

Ватан ишқини кўнгилларга жойлай олсак…

 

Бугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2454180

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9792513
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1102
3003
18743
9749197
36823
122773
9792513

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 12-07-2026 10:06:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015