Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1550
Печат

 

n.seytimovҚозоқ-тожик дўстлиги бугун ёки кеча пайдо бўлган эмас, олис мозийга бориб тақалади. Бу дўстлик мамлакатларимиз мустақилликка эришгандан сўнг, ўзгача тус олиб, кун сайин янада ривожланиб бормоқда. Мухбиримиз ушбу дўстона муносабатларга ойдинлик киритиш ниятида Қозоғистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нурлан Мусатаевич Сейтимов билан учрашиб, у кишига қатор саволлар билан мурожаат этди.

-Элчи жаноблари, Тожикистон мустақилликни қўлга киритган илк йилларда, уни Қозоғистон биринчилардан бўлиб эътироф этди ва ҳатто, бир қозоқ баталйони чегарамизни қўриқлар эди ҳам. Ўтган 25 йил орасида бизнинг дўстлигимиз янада мустаҳкамланди. Сизнинг-ча, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида дипломатик муносабатлар қай йўсин ривожланиб бормоқда?

- 2015 йилнинг сентябрида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тожикистонга расмий сафари чоғида давлатларимиз бошлиқлари бу иккала мамлакат ўртасида сиёсий ҳамда иқтисодий муносабатлар рисоладагидай эканлигини таъкидлашди. Қозоғистон ва Тожикистон халқаро сиёсатда ҳам ўхшаш принципларга амал қилиб келаётир, буни ШҲТ, Осиёда ўзаро муносабатлар ва ишонч бўйича кенгаш (ОЎМИК), МДҲ ва КХШТ каби ташкилотлар доирасида ҳам кўриш мумкин.

Ушбу ташриф доирасида давлатларимиз бошлиқлари Қозоғистон ва Тожикистон муносабатларини юксак даражага кўтарган стратегик ҳамкорлик борасидаги тарихий ҳужжатни имзоладилар. Мазкур ҳужжат мамлакатларимиз келажакдаги ўзаро манфаатли ҳамкорликларига мустаҳкам пойдевор ташлади. Муболағасиз айтиш мумкинки, Нурсултон Назарбоев ва Эмомали Раҳмон  икки дўст, биродар давлатларимиз ҳамкорликлари янги уфқини очиб бердилар.

-Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликларнинг энг афзал йўналиши қайси, деб ўйлайсиз?

- Қозоқ-тожик муносабатлари барча соҳалар бўйича кўпқиррали бўлганлиги учун ҳам алоҳида соҳани ажратиб кўрсатиш мушкул. Бундан ташқари  қозоқ-тожик  муносабатлари  халқларимизнинг умумий тарихий, маданий алоқалари асосида ташкил топган. Шу боис, Қозоғистон  ва Тожикистон истиқлолиятга эришгач, сиёсий, иқтисодий ва маданий-инсонпарварлик соҳалардаги  кўп ёқлама муносабатлар янада бойитилиб, давом эттирилди.

-Илгари, Шўролар даврида  Тожикистонда Қозоғистон кунлари ёки Қозоғистонда Тожикистон маданиятига бағишланган тадбирлар ўтказиларди. Ушбу мамлакатларнинг айни пайтдаги маданий алоқаларини қандай баҳолайсиз?

- Қозоғистон  ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама ва кўпқиррали маданий-инсонпарварлик  ҳамкорликлар тобора кучайиб, ривожланиб бормоқда.

Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлараро битими асосида маданият, санъат соҳасида мамлакатларимизда конкурслар, фестиваллар, симпозиумлар, конференциялар, маданий намойишлар ва ўзаро борди-келдилар амалга оширилиб келинмоқда.

2016 йилнинг 25 августида Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчихонаси ташаббуси ортидан Жанубий Қозоғистон Ҳукумати қўллаб-қувватлови билан қозоқ делегацияси Хўжанд шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида  Хўжанд кварталларидан бирига Жанубий Қозоғистон вилояти шаҳарларидан бири - Чимкент номи берилди. Зеро, Хўжанд-Чимкент биродар шаҳарлардир.

Шунингдек, 26 август куни Душанбеда Жанубий Қозоғистон вилояти санъат усталари томонидан Тожикистон ва Қозоғистон истиқлолияти 25 йиллиги шарафига концерт дастури намойиш қилинди. Ушбу концертга давлат идоралари, дипломатик корпуслар, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Қозоғистон делегацияси вакиллари ушбу сафар доирасида Тожикистон Республикаси "Байтерек" қозоқлар жамоатчилик ташкилотига ташриф буюриб, мазкур ташкилотга вилоят акимати (ҳукумати) номидан қозоқ ўтови, миллий кийимлар ва мусиқий асбоблар ҳамда қозоқча адабиётлар берилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг 1 ноябрида Тожикистон Миллий кутубхонасида  Қозоғистон Республикаси истиқлолияти 25 йиллиги муносабати билан қозоқ адабиёти бурчаги расмий маросими бўлиб ўтди. Миллий кутубхона фондига Қозоғистон томонидан даврма-давр янгиланиб туриладиган қозоқ-тожик муаллифларининг қозоқча, тожикча, русча ва инглиз тилларидаги китоблари тақдим этилди.

Шулар қаторида 2000 йилнинг 13 июнидаги Протокол ва 2015 йилнинг 14 сентябрида Президент Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланган ҳукуматлараро битимга кўра, 2017 йилдан талаба алмашиш тўлиқ курси йўлга қўйилади ва иккала томонга ҳам  бакалавриат дастури бўйича 40 нафар, магистратурада 10 нафаргача талабага таълим бериш вазифаси юкланади. Бунинг диққатга сазовор томони шундаки, алмашувдаги талабалар таълим учун тўланадиган маблағдан тўлиқ озод этиладилар.

Қозоғистон ва Тожикистоннинг МДҲ ва ШҲТ доирасида ҳам маданий-инсонпарварлик соҳаларда  кўп томонлама ўзаро ҳамкорликларда ҳам фаол эканликларини қониқиш билан қайд қилмоқчиман.

-Агар адашмасам, жорий йил декабр ойида Қозоғистон Республикаси ўз истиқлолияти 25 йиллигини нишонлайди. Ўтган давр мобайнида давлат ривожу равнақида истиқлолият роли ҳақида нима дея оласиз?

- Дарҳақиқат, жорий йилнинг 16 декабрида давлатимиз ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди.

Қозоғистон мустақиллиги 25 ва қозоқ хонлиги 555 йиллигини кенг кўламда нишонлаш ёшларимизни ватанпарварлик, давлатдорлик руҳида ва муқаддас қадриятларни садоқат билан ардоқлаш руҳида тарбиялаш учун ўта муҳимдир.

Сизнинг Қозоғистон тараққиётида мустақиллик роли борасида берган саволингизга 2013 йилнинг 14 декабрида, Қозоғистон Республикаси мустақиллиги тантаналарига бағишланган йиғилишда Президентимиз Н. Назарбоев сўзи билан жавоб бермоқчиман. Элбошимиз ўшанда "Мэнгилик Ел" (Мангу юрт) ғоясини илгари суриб, давлатимиз тараққиёти етти омилини санаб, бундай дегандилар: "Мэнгилик Ел" - бу бизнинг умумқозоқ уйимиз миллий ғояси, аждодларимиз орзуси, мустақиллик йилларида барча қозоғистонликларни бирлаштирган ва порлоқ келажакка асос бўладиган омиллар негизида юзага келтирилди. Улар ҳаводан олинган эмас, бу қадриятлар йиллар давомида  синовдан ўтиб келган, босиб ўтилган йўллар тажрибаси. Биринчидан, бу мустақил Қозоғистон ва Остона. Иккинчидан, миллий бирлик, тинчлик ва келишувнинг умумқозоқ уйимизда ҳукм суриши. Учинчидан,  бу дунёвий жамият ва юксак маънавият. Тўртинчидан, индустриализация ва инновацияга асосланган юксак иқтисодий ўсиш. Бешинчидан, бу, Умумжамоавий Меҳнат Жамияти ташкил этилиши. Олтинчидан, тарих, тил ва маданият умумийлиги. Еттинчидан, миллий хавфсизлик ва мамлакатимизнинг  халқаро ҳамда минтақавий глобал муаммолар ечимида иштироки.  Ана шу омилларга кўра, биз муваффақиятларга эришдик, давлатимиз пояларини мустаҳкамладик, мушкулликларни енгиб ўтиб, буюк мақсадлар сари шахдам қадам ташлай бошладик. Ва бу давлатдорлик асосини эса, Янги Қозоғистон Патриотизми ташкил этади".

- Тожикистон ва Қозоғистон пешволари Эмомали Раҳмон ва Нурсултон Назарбоевларнинг ўз давлатлари тараққиётидаги ролини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Бугунги кунда ҳар иккала мамлакат фуқаролари ўз давлат бошлиқлари хизматларини чин дилдан юксак баҳолаётганларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Энг аввало, бош муваффақият сифатида мамлакатларимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикни айтган бўлардим. Бугунги кунда болаларимиз хавф-хатарсиз ўсиб улғайишмоқда, таълим олишмоқда, меҳнат қилишмоқда. Биз Тожикистонда муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари саъй-ҳаракати билан тинчлик-осойишталик ўрнатилганлигини, фуқаролик урушига хотима берилганлигини, миллий бирлик ва келишувга эришилганлигини яхши биламиз. Халқаро иқтисоддаги негатив кўринишларга қарамай, бугунги кунда Эмомали Раҳмон олиб бораётган сиёсат мамлакат иқтисоди мустаҳкам ривожланишига сабаб бўлмоқда. У кишини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, деб ҳақли равишда аташган.

Ўз навбатида қозоғистонликлар Нурсултон Назарбоев меҳнатларини юксак баҳолашади. Айнан элбошимиз доно сиёсати туфайли мамлакатимиз ҳамма томонлама ички-ташқи сиёсий ва ижтимоий буҳронлардан эсон-омон чиқа олди, жумладан, этник муаммоларга ечим топа олди. Н. Назарбоев етакчилигида Қозоғистон замонавий, қудратли, жўшқин, халқаро миқёсда тан олинган, ишончли ҳамкор давлатга айланганлиги ҳақиқат. 

- Душанбега келганингизга ҳали йил тўлганича йўқ, юртимиз Сизга ёқдими? Газетамиз муштарийларига тилакларингиз?

- Тожикистонга илк ташриф кунимданоқ  унинг гўзаллиги, осмонўпар тоғлари мени мафтун этди. Душанбе - боғ шаҳар, унинг кенг кўчалари, майдонлари, кўзларни қамаштирувчи фавворалари, соя-салқин маданий боғларига маҳлиё бўлмай иложинг йўқ. "Кохи Наврўз" ва қурилаётган улкан масжидни Марказий Осиё ташриф қоғози, деб аташ мумкин. Пурвиқор Помир тоғлари кишида ўчмас хотиралар қолдиради. Бу ерга келганимдан буён, мамлакатнинг барча минтақаларида бўлдим ҳисоби. Машинада  жануб ва шимолга сафар қилдим, жаҳон  томи - Помирнинг Хоруғ шаҳрида бўлдим.

Аммо мамлакатнинг энг буюк бойлиги бу - ўзида меҳмоннавозлик, сахийлигу жавонмардлик, донолик каби эзгу хислатларни жамлаган тожик халқи, деб ўйлайман. Зеро, у - ҳар қандай тўсиқлару қийинчиликларни енгиб ўтишга қодир халқ. Жанубдан шимолга бориладиган автомобил йўллари, Ваҳдат-Ёвон-Қўрғонтепа темир йўли ва қанчадан-қанча бунёд этилаётган иншоотлар сўзимга далил бўла олади. Бу халқ қўлга киритаётган муваффақиятлар кўлами жуда кенг.

Суҳбатимиз сўнгида газетангиз орқали муштарийлар, шунингдек, барча Тожикистон халқига соғлик, саломатлик, муваффақиятлар, Тожикистонга эса, тинчлик, фаровонлик, гуллаб-яшнашни тилайман.

 

Суҳбатдош ҳақида маълумот:

Нурлан Мусатаевич Сейтимов Қозоғистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган. Германия ва Россия Федерациясида фаолият юритган. 2016 йилнинг март ойидан бошлаб Қозоғистоннинг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.

 

Абдулло САИДОВ суҳбатлашди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Сизни соғиниб келдик...

 

Киприк яшар экан кўзни соғиниб,

Тил ҳам яшар экан сўзни соғиниб.

Тўлқинни соғиниб яшаркан қирғоқ,

Соғинчдан иборат экан яшамоқ.

------------------------------------             Абдулла Шер.

Ўтган ҳафта чинданам таассуротларга бой ҳафта бўлди. Шулардан бири Тошкент шаҳри Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри санъат усталарининг Душанбе шаҳридаги Абулқосим Лоҳутий номли академик драма

Муфассал...

РАМАЗОН – НУР ВА ГЎЗАЛЛИК ОЙИ

 

Рамазон  - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон -  гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт  яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини  англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990862

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478167
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4095
4027
21780
7426653
99811
114875
7478167

Сизнинг IPнгиз: 18.116.85.108
Бугун: 23-11-2024 17:25:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015