Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1482
Печат

 

sarband2418 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли турмуш шароити билан танишиш, бир қатор муҳим иншоотлар фойдаланишга топширилиши ва қурилиши бошланишида иштирок этиш мақсадида Хатлон вилоятининг Сарбанд шаҳрига ташриф буюрди. Шаҳар аэропортида Сарбанд раҳбарияти ва аҳолиси Миллат пешвосини ўзига хос хурсандчилик билан кутиб олишди.

Иш ташрифи доирасида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Сарбанд ГЭСи ва электр энергияси ишлаб чиқариш агрегатини барқарорлаштириш лойиҳасини татбиқ этиш ишлари билан танишди.

Сарбанд ГЭСи 1962 йили Вахш дарёсида гидроэлектростанциялар каскади қурилиши доирасида вақтинча фойдаланишга топширилган бўлиб, 1966 йили у тўлиқ ишга туширилганлиги эсланиб ўтилди.

sarband242Ўз фаолияти йилларида 50 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган бу муҳим гидроэнергетик иншоотнинг лойиҳавий иқтидори 240 мегаваттни ташкил қилади. Бироқ йиллар ўтиши билан гидроэлектростанция ўз лойиҳавий иқтидорини йўқотган бўлиб, бугун у атиги 160 мегаваттни ташкил қилмоқда.  

Қайд қилиш жоизки, жамиятда тинчлик ва барқарорлик, мамлакатдаги қулай сармоявий иқлим, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириқ ва кўрсатмаларига биноан, барча зарур чоралар қабул қилинган бўлиб, бунинг натижасида халқаро сармояларни жалб этиш орқали Вахш ГЭСи каскади бир қатор лойиҳаларини амалга татбиқ этиш ишлари бошланди.

Шу асосда Энергетика ва сув захиралари, Молия вазирликлари, «Барқи Тожик» ОҲХК ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида «240 мегаватт иқтидорга эга бўлган Сарбанд ГЭСи модернизацияси» бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганди. Умумий маблағи 136 миллион Америка долларини ташкил қиладиган лойиҳа икки босқичдан иборат бўлиб, уни амалга татбиқ этиш ишлари 3 йилда охирига етказилади.

Лойиҳанинг биринчи босқичи 1, 2 ва 5-гидроагрегатларнинг модернизацияси, 3 ва 6-гидроагрегатнинг капитал таъмири, сув ташлаш шлюзларининг реконструкцияси ва модернизацияси, кўтариш механизмлари,  таъмири, ГЭС қисилган ҳаво тизими, ёнғинни ўчириш тизими таъмири, 2 ва 3-кучли ток узатадиган автотрансформаторлар алмаштирилиши, ГЭСни бошқарув маркази янги биноси қурилиши, электромеханик устахоналарда ускуналарни алмаштириш, дарё ва бириктирувчи каналда қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилишини назарда тутади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида 220, 110, 35 ва 6 киловаттли очиқ тақсимлаш ускуналарининг модернизацияси режалаштирилган.

2004 йили Тожикистон олий сиёсий раҳбариятининг бевосита қўллаб-қувватлаши билан 17 миллион 700 минг сомоний маблағга 250 мегаватт иқтидорга эга бўлган уч фазали автотрансформатор алмаштирилди. Бундан ташқари, гидроэлектростанция модернизацияси доирасида Сарбанд ва Сангтўда-2 ГЭСларининг 220 киловолтли электр узатиш линияси қурилди ва фойдаланишга топширилди ҳамда 64та электрон ҳисоблагичлар Швецияда ишлаб чиқарилганларига алмаштирилди.

ЛОТ-2 дастурига мувофиқ, 2012 йили хорижий сармояларни жалб этиш орқали Сарбанд ГЭСининг 4-агрегати модернизацияси охирига етказилган бўлиб, у айни пайтда ишга шай ҳолатда турибди. Уни бошқариш эса махсус компютерлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Бу мақсадларга 13 миллион 951 минг 359 Америка доллари йўналтирилди. Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон гидроэлектростанция иши ва лойиҳани амалга татбиқ этиш ишларининг бориши билан танишув чоғида соҳанинг масъул шахсларига гидроэлектростанция сифатли модернизациясини йўлга қўйишни топширди. Сарбанд ГЭСида 160 киши иш билан таъминланиб, иншоот мунтазам равишда фаолият юритаётгани қайд қилинди.

Сўнгра Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон «Электроэнергия генерацияси бўйича ускуналар модернизацияси лойиҳаси» тахтачаси устидан пардани тантанали тарзда кўтариб, лойиҳанинг амалга татбиқ этилишини бошлаб берди.

Хитой Халқ Республикасининг Синоҳайдро компанияси иншоот пудратчиси ҳисобланади. Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон компания раҳбариятини лойиҳани сифатли ва ўз вақтида охирига етказишга вазифадор қилди.

Шундан кейин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Сарбанд ГЭСи ишчилари, ушбу саноат шаҳри аҳолиси ва фаоллари олдида чиқиш қилиб,  ижтимоий-иқтисодий тараққиёт давлат дастурлари татбиқ этилиши ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини яхшилаш бўйича чоралар ҳақида сўз юритди.

 

 «Азот» ОҲЖ иккинчи корпуси қурилиши бошланди

18 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Сарбанд шаҳрида «Азот» ОҲЖга ташриф буюриб, завод реконструкцияси ва модернизациясининг иккинчи босқичини бошлаб берди.

Дастлаб мамлакат Президенти заводнинг ҳозирги ҳолати билан танишиб, унинг ишчилари ва мутахассислари билан заводнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоғи тараққиётидаги аҳамияти борасида мазмунли суҳбат қурди.

«Азот» ОҲЖ – Вахш собиқ азот-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш заводи Тожикистоннинг 1967 йилдан фаолият юритувчи йирик химия корхонаси ҳисобланади.

Заводда иқтидори 110 минг тонна бўлган аммиак (новшадил) ва 180 минг тонналик иқтидорга эга карбамид ишлаб чиқариш бўйича иккита технологик линия мавжуд эди.

Завод цехларида бир пайтлар 1200дан зиёд киши ишлаган бўлиб, айни пайтда улар сони қарийб 1000 кишини ташкил қилади.

2004 йилнинг 20 июлида Сарбанд шаҳрига иш ташрифи  доирасида Президентимиз Эмомали Раҳмон «Азот» заводига ҳам борганди.

Ишчилар ва мутахассислар билан суҳбат чоғида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва минераллар импортини камайтириш топшириғи берилди.

«Азот» ОҲЖ карбамид, аммиак, углерод икки оксиди, оксиген ва суюқ азот ишлаб чиқаради. Карбамиддан халқ хўжалигида, аммиакдан ишлаб чиқаришда, углерод икки оксидидан озиқ-овқат енгил саноати, суюқ азотдан эса чорвачилик хўжаликларида фойдаланилади.

Заводда, шунингдек, механик таъмир ҳамда электрик ускуналар таъмири, электр билан таъминлаш, назорат-ўлчаш, автоматик, транспорт, қурилиш-таъмирлаш ускуналари таъмири бўйича ёрдамчи цехлар, техник назорат ва санитар лаборатория марказий бўлими мавжуд.

Завод маҳсулотлари Афғонистон, Эрон, Туркманистон, Украина, Венгрия, Полша, Словакия ва Руминияга экспорт қилинади.

Завод фаолияти ва ишлаб чиқариш иқтидори билан танишувдан кейин мамлакат Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон шу ернинг ўзидаёқ «Азот» ОҲЖ иккинчи корпуси қурилишини бошлаб берди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2016 йилнинг 3 сентябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонинг бевосита қўллаб-қувватлашида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикасининг «Хэнан Чжун-Я холдинг гуруҳи» компанияси ўртасида «Хатлон вилоятининг Сарбанд шаҳрида «Азот» ОҲЖ базасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича корхоналарни реконструкция қилиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида» сармоявий келишув имзоланганди.

Кўмир орқали фаолият юритувчи технологик ускуналар модернизацияси, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш янги цехлари қурилишига 360 миллион Америка доллари ажратилади.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Сармоявий лойиҳанинг биринчи босқичи йилига 320 минг тонна сунъий аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича цехлар модернизацияси ва фойдаланишга топширилишини ўз ичига қамраб олади.

Лойиҳани амалга татбиқ этиш муддати 1,5 йилни ташкил қилади.

Шу ернинг ўзида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой компаниясининг масъул шахсларига реконструкция ва модернизацияни бир йилу икки ой ичида охирига етказиш ва уни 2018 йилнинг феврал ойида фойдаланишга топшириш ҳақида топшириқ берди. Шунингдек, ишлар жараёнида 95 фоизгача ишчиларни маҳаллий аҳоли ҳисобидан жалб этиш топшириғи берилди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи 45 гектар майдонда йилига 500 минг тонна аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича цехлар қурилишини назарда тутади.

Корхонанинг иккинчи босқичи маблағи 325 миллион сомонийни ташкил қилиб, ишлаб чиқариш учун унга ҳар йили 500 минг тонна кўмир талаб этилади. Лойиҳани амалга татбиқ этиш муддати уч йил.

Дастлабки маълумотларга кўра, заводни модернизациялаш лойиҳаси тугатилиб, янги ишлаб чиқариш цехлари қурилганидан кейин 1000та янги иш жойи яратилади.

 

Сарбанд шаҳри фаоллари ва аҳолиси билан учрашув

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти,  Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Сарбанд шаҳри фаоллари ва «Азот» ОҲЖ ишчилари билан учрашди.

Дастлаб Давлат бошлиғи йиғилганларни Сарбанд ГЭСи энергетика тармоғи ҳаётан муҳим иншооти ҳамда «Азот» ОҲЖ минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича йирик заводнинг реконструкцияси ва модернизацияси бошланиши билан табриклади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Сарбанд ГЭСи ва «Азот» ОҲЖнинг мамлакат иқтисодий тараққиётидаги улуши ва роли ҳақида сўз юритар экан, гидроэлектростанция самарали фаолияти энергетик мустақилликка эришиш йўлида жиддий туртки бўлса, саноат корхонаси мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғининг азотли минерал ўғитларга нисбатан талаботини таъминлашини таъкидлади.

Сарбанд шаҳрининг «Азот» ОҲЖ 2011 йили ўз фаолиятини тўхтатган бўлиб, мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорлик сиёсати туфайли бугун заводда реконструкция ва модернизация ишлари бошлангани қайд қилинди. Завод ишга туширилганидан кейин маҳаллий кўмир ёқилғиси воситасида фаолият юритади. Давлат бошлиғи мамлакат саноат корхоналарининг кўмир ёқилғисига талаботи ошиб бораётганини эътиборга олган ҳолда, мамлакат Саноат ва янги технологиялар вазирлигини кўмирни қазиб олишни босқичма-босқич ошириш ва у билан мамлакат корхоналарини таъминлашга вазифадор қилди.

Ўз чиқиши охирида Миллат пешвоси мамлакат Ҳукуматининг асосий мақсади замонавий технологиялар ва илғор ускуналарни жорий этиш орқали янги ишлаб чиқариш иқтидорларини ишга тушириш, кичик, ўрта ва йирик саноат корхоналари ташкил этиш, инфратузилмаларни мустаҳкамлаш, устувор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, мамлакат экспорт потенциалини мустаҳкамлаш, янги иш жойлари яратиш ва халқ фаровонлиги даражасини юксалтириш билан боғлиқ эканлигини қайд қилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Меҳмон ва мезбон

 

Уларнинг бир-бири билан қачон учрашишгани, қандай танишишгани ва қандай қилиб бир-бири билан шунчалик қадрдонлашиб кетишганлигини ҳеч ким билмайди. Уч-тўрт йил олдин бу ғалати дўстлик ҳақида гап кетганда, эрталабдан кечгача чойхонада шаҳмат суриб ўтирадиганлардан бири қўлларини бир-бирига уриб, ишқалаганча «Шоҳ ва мот», деяр экан, «Оббо ғалчалар-ей, шуниям билмайсизларми, жинни жиннини узоқдан танийди. Жинни жиннига дўст

Муфассал...

Мулойимхунук

 

"Ҳақиқати Ленинобод" газетасида ишлаб юрган пайтларим. Усмонжон Тожибоев (жойлари жаннатдан бўлсин) газетанинг бош муҳаррири эдилар. Фақат тожикча эмас, ўзбекча ибораларни ҳам кўп билардилар ва усталик билан, айни жойида ишлатардилар. Масалан, гап уқмас, тебса-тебранмас ходимларнинг айтилган ишни вақтида бажармасликларидан авзойилари бузилганда: "Ўзбеклар яхши отга бир қамчи, дейишади, келинглар, ўртоқлар, яхши от бўлайлик", -

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990899

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478226
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4154
4027
21839
7426653
99870
114875
7478226

Сизнинг IPнгиз: 18.227.190.231
Бугун: 23-11-2024 17:30:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015