Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1829
Печат

 

elchilar2422 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасига тайинланган 14 нафар янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Саудия Арабистони Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Бодий,

Туркия Республикасидан Али Рифат Коксал, Франция Республикасидан Ясмин Гуедар хоним, Италия Республикасидан Андреа Бертоззи, Австрия Республикасидан Герхард Сайллер, Нидерландия Қироллигидан Дирк Ян Кооп, Греция Республикасидан Андреас Фриганас, Чехия Республикасидан Ярослав Сиро, Швейцария Конфедерациясидан Урс Шмид, Ватикандан Фрэнсис Ассизи Чулликатт, Молдова Республикасидан Думитру Брагиш, Корея Республикасидан Квон Ён У, Бангладеш Халқ Республикасидан Мажибул Раҳман Буиян ва Янги Зеландиядан Иэн Александр Хилл ишонч ёрлиқлари ва ўз давлатлари бошлиқларининг мактубларини топширишди.

Тожикистон  Республикаси  Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон янги тайинланган элчиларни Тожикистон Республикасидаги дипломатик фаолиятлари бошланиши билан табриклар экан, Тожикистон дунёнинг турли мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп қиррали сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатларни самарали ва фойдали тарзда йўлга қўйиб, шу асосда, араб дунёси, Европа, Жанубий-Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда МДҲ мамлакатлари билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратишини таъкидлади.

Янги тайинланган элчилар ўз мамлакатларининг Тожикистон билан ўзаро фойдали муносабатларини сифатан янги даражага кўтаришга ҳаракат қилишлари ҳамда давлатлараро дўстона муносабатлар ривожланиши ва чуқурлашувига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирилди.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Дийдаларда соғинч, юракларда меҳр-муҳаббат, юзларда қувонч ёғдуси

 

Тожикистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, ташқи сиёсатда "очиқ эшиклар" сиёсатини илгари сурди. Унда бизга дўст, яхши муносабат ва ўзаро миллий манфаатлар доирасида ҳамкорлик қиладиган барча мамлакатлар билан самарали шерикчилик қилиш назарда тутилган.

Айниқса, бу йўлда азалдан бир заминда яшаб, бир ҳаводан нафас олиб, бир дарёдан сув ичиб келаётган қўшни ва қардош халқлар билан аждодларимиз

Муфассал...

Жамиятнинг нодир гавҳари

 

Оилавий тартибнинг барча кўриниши – ўзбошимчалик, ғазаб, бақир-чақир ёки илтижо, ялиниб-ёлворишлар эмас, балки осойишталик, жиддийлик ва узоқни кўра билиш орқали чиқарилган хулосалардан иборат бўлмоғи керак. Шундай хулоса чиқариш ҳуқуқи оиланинг бошлиғи, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилганини фарзандлар қалбдан ҳис этмоқликлари керак. Зеро, буюк педагог Адлер Феликс шундай шарҳлаган: - Оиладаги

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2638396

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10444672
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
584
9181
584
10391553
180184
161581
10444672

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.32
Бугун: 30-11-2026 02:55:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015