Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 2162
Печат

 

rassomlar11 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон рассомларнинг тинчлик учун "Ипак йўли дурдоналари" номи остида ўтказилган "Рассомлар тинчлик учун" халқаро кўргазмасида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Халқаро кўргазма Тожикистон Миллий музейида ўтказилиб, шу мақсадда музей байрамона тарзда ясатилди. Халқаро кўргазмада дунёнинг 30дан зиёд мамлакатидан рассомлар ўз ижод намуналарини намойиш этишди.  

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон барча иштирокчиларни ушбу кўргазма ўтказилиши билан табриклар экан, тасвирий санъат ролига алоҳида тўхталиб, унинг тараққиёти, рассомларнинг маданиятлар ғояларини тарғиб этишдаги ҳиссалари ҳақида сўзлади.

Рассомлар маданият ва санъат арбоблари орасида маданият тарғиботчилари бўлиш билан бир қаторда, тинчлик ва дўстлик даракчилари ҳам ҳисобланиши ва ўз асарларида одамларни эзгулик, яхши амаллар, саховат ва олийжаноблик, шон-шараф ва қадр-қимматга ҳидоят этишлари қайд қилинди. 

Ўз чиқиши охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон рассомлар бу имкониятдан фойдаланишлари ҳамда мамлакатимизнинг ранг-баранг манзараларидан имкон қадар кўпроқ фойдаланишлари, юртимизнинг турли минтақаларининг гўзал кўринишлари улар асарларида жой топишига умид билдирди.

Сўнгра кўргазма меҳмонлари ва иштирокчилари номидан "Сайёҳлик тинчлик йўлида" маданий алмашув маркази раҳбари жаноб Шао Чанчун чиқиш қилиб, олиймақом меҳмонларга бу тадбирда иштироклари учун миннатдорчилик билдирди. Ш.Чанчун Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга мустаҳкам тинчлик ва тожик халқи бирдамлигининг даракчиси сифатида "Рассомлар тинчлик учун" халқаро иттифоқи номидан ноёб картинани совға қилди.

"Рассомлар тинчлик учун" халқаро кўргазмасида жаҳон даражасидаги юксак муваффақиятга эришганлик учун 6 нафар рассомга олтин, кумуш ва бронза медаллари топширилиб, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  хотира учун совриндорлар билан суратга тушди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон медаллар топширилганидан кейин, Тожикистон Миллий музейининг учинчи қаватида рассомларнинг тинчлик учун "Ипак йўли дурдоналари" халқаро кўргазмасини расман очди ва  рассомлар ижод намуналари билан яқиндан танишди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, шунингдек, хорижлик меҳмонлар ва рассомлар билан биргаликда Тожикистон Миллий музейининг иккинчи қаватида Тожикистон Республикаси Президенти Совғалари музейини томоша қилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Парвиз Шаҳчароғий: - Тожикистонда ҳам «тақия» қилишларига йўл қўйманг!

 

ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?

Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин

Муфассал...

Она меҳри – илоҳий неъмат…

 

Жаннат - оналар оёқлари остида…

Ўн сакказ минг олам сарвари, диний донишмандларнинг доноси- жаноб Пайғамбаримиз томонларидан марҳамат қилиб айтилган ҳадиси шарифда онанинг ҳаётда тутган ўрни, қадр-қиммати, фарзанднинг комил инсон бўлиб, вояга етишишидаги ролига қиёсда тенги йўқ маънода таъриф бериб қўйилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2581722

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10216026
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
272
5542
5814
10179764
113119
138877
10216026

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 27-10-2026 00:59:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015