Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1674
Печат

 

m qiyomiddinЖорий 2016 йил, ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон шарафли халқи учун файзли йил бўлди. Йил бошидан ватандошларимиз  Халқаро Наврўз шодиёналари, Миллий бирликка эришганлигимизнинг 19 йиллиги, энг азиз ва энг улуғ байрам - Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг шонли 25 йиллик юбилейи, миллат бахтномаси саналмиш Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигини кўтаринки руҳда

қарши олишди. Бу йил, шунингдек, байрамлар сони яна биттага кўпайди. 2016 йилнинг 14 майида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутатлари томонидан Тожикистон Республикасининг "Байрам кунлари тўғрисида"ги қонунига қўшимча киритилиб, 16 ноябрни  Тожикистон Республикаси Президенти куни сифатида нишонлаш эълон қилинди. Бу Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакатда тинчлигу барқарорликни ўрнатиш ва миллий бирликка эришиш борасидаги тинимсиз заҳматларини қадрлаш демакдир.

Шу муносабат билан биз, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутати, Илм, маориф, маданият ва ёшлар сиёсатига оид қўмита аъзоси, сиёсат фанлари номзоди Миралиён Қиёмиддин Абдусалимзодани суҳбатга чорладик. Қуйида ушбу суҳбатни сиз азиз муштарийлар эътиборига ҳавола этамиз. 

- Муҳтарам Қиёмиддин Абдусалимзода, аввало, Тожикистон Республикасининг "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиниши борасида бир- икки оғиз гапирсангиз…

-Мазкур ҳужжат мустақил Тожикистон асосчиси, тинчлик ва миллий бирликни ўрнатган шахс, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга эҳтиром кўрсатиш ва заҳматларини қадрлаш  рамзи сифатида унинг, ҳақиқатдан ҳам, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси ҳамда Миллат пешвоси эканлигини ҳуқуқий равишда таъминлаш мақсадида қабул қилинган.  

e rahmon2016Мамлакат Президентига бу мақомни жамоатчилик вакиллари, хусусан катта ёшдагилар унинг давлатга, элга бош бўлган илк кунларидан бергани, ҳақиқат. Чунки Давлат бошлиғининг биринчи қадамлари тарқоқ Тожикистон халқини бирлаштириш ва юртда тинчлигу барқарорликни таъминлашга қаратилган эди.  Унинг ўзи эса, "Мен Тожикистонга тинчлик олиб келаман" ва "Тожикистоннинг бир нафаргина фарзанди ҳам Ватанидан ташқарида (хорижда) қолар экан, мен тинч яшай олмайман", деган шиорлар билан фаолиятини бошлаган эди. Бу даъват бошқа мамлакатлар, хусусан, қўшни Афғонистон вазиятига қиёслаганда, тезлик билан ҳаётга татбиқ этилди. Шундай қилиб, Тожикистон халқи мамлакат Президентига нисбатан Сарвар, Пешво, Пешбар, Ваҳдатовар, Шоҳ ва Подшоҳ, деган атамаларни қўллай бошлади. Яъни аслида  Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг Асосчи ва Миллат пешвоси эканлиги бир неча йиллар олдин, оддий халқ томонидан эътироф этилган эди.

Бу қонуннинг Тожикистон Ресубликаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутатлари томонидан ишлаб чиқилиши, тавсия этилиши ва белгиланган тартибда татбиқ этилиши фақат расмий характерга эга бўлиб, фуқаро-сайловчиларнинг кетма-кет талаб ва тавсияларига асосланган.

Мазкур қонун Тожикистон Республикаси Президенти салоҳиятлари қаторида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сиёсий-ҳуқуқий вазияти ва тушунчаси, шу билан бирга унинг фаолияти даврида ва президентлик фаолияти тугагандан кейинги даврдаги ижтимоий ҳамда иқтисодий имтиёз ва кафолатларини белгилаб беради.

-Бу йил мамлакатимизда биринчи марта Президент куни байрами нишонланмоқда. Сизнингча, нега айнан 16 ноябр -Президент куни сифатида эълон қилинди?

-Ҳар давлат, мамлакат ва муайян бир жамиятнинг устувор шаклланиши бошланишининг нуқта ва асоси бўлади. Одатда қайта тикланиш, қиёслаш, натижа олиш ва ўзликни англашнинг боши ана шу нуқта ҳисобланади. Атиги 25 йиллик мустақиллиги бўлган бизнинг мамлакатимиз - янги тикланган Тожикистон учун устувор шаклланиш нуқтаси боши 1992 йилнинг 16 ноябридаги Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессияси саналади. Ана шу сессия доирасида Тожикистон учун  ўта жиддий, аҳамиятли ва тақдир яратувчи бўлган турли масалалар, шу билан бирга тожик миллати ва халқи келажаги ҳал қилинади. Шундай масалалардан бири  мамлакат бошлиғи - Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раисини сайлаш масаласи эди. Чунки шу пайтгача улкан масъулият ва ўша даврдаги масъул мансабни ўз зиммасига оладиган киши топилмаган эди. Ана шу сессияда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси этиб сайланади. Ва шу ернинг ўзида демократик, эркин, ҳуқуқий, дунёвий ва ягона республика давлатчилик ҳамда бошқариш шакли - президентликка асос солади. Шундай қилиб, қуйидагилар асосида, яъни биринчидан, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раис этиб сайланиши ва кейинчалик Тожикистон Республикаси Президенти сифатида мустақил, тараққиётга юзланган давлат ва Тожикистоннинг тинч ҳамда барқарор жамиятига асос солди. Иккинчидан эса, 1992 йилнинг 16 ноябрида бўлиб ўтган Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессиясида республика бошқариш шакли президентлик бошқарувига ўтган сана боис, 2016 йилнинг 14 майидаги Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Ресубликасининг байрам кунлари тўғрисидаги қонунига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонуни"ни қабул қилиш пайтида  16 ноябр - Тожикистон Республикаси Президенти куни, дея эълон қилинди.

- Президент куни бошқа дунё мамлакатлари қонунчилигида ҳам кўзга ташланадими?

- Ҳақиқатдан ҳам, барча тарихий ва байрам саналари белгилаб қўйилган тартиб асосида расмийлаштирилади.

Бундан олдин АҚШ тажрибасида 1970 йилдан бошлаб, феврал ойининг учинчи ҳафтаси, душанба куни АҚШ Президенти куни сифатида байрам қилинади. У АҚШ Конгресси томонидан Америка Қўшма Штатлари биринчи Президенти Жорж Вашингтон таваллуд санасига бағишлаб, эълон қилинган.

Исландияда эса, мамлакатнинг бешинчи Президенти таваллуд санасига бағишлаб, 14 майда Исландия Президенти куни нишонланади.

Минтақа мамлакатлари тажрибасига тўхталадиган бўлсак, 2012 йилдан буён 1 декабр - Қозоғистон биринчи Президенти куни сифатида нишонланиб келинади. Бу кун Президентнинг мамлакат учун қилган  хизматларига эҳтиром кўрсатиш ва қадрлаш рамзи сифатида умумхалқ миқёсида байрам қилинади.  

-Сиз Тожикистон Республикаси парламенти депутати сифатида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинчлик ўрнатиш ва Тожикистоннинг кейинги тараққиёти ривожи учун қилган хизматларини қандай баҳолайсиз?

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг, ҳақиқатдан, демократик, ҳуқуқий ва тараққиётга юз тутган давлат, тинч, осойишта ва барқарор жамият барпо этишдаги қилган хизматлари мисли кўрилмаган ва беназир, дея баҳоланади.  Бу нафақат, менинг фикрим, балки турли мамлакатлар сиёсатчилари ва сиёсатшунослари фикридир. Ҳақиқатдан ҳам, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон  янги давлатчиликни барпо этиш, миллий маданиятни қайта тиклаш, халқаро майдонда тожик халқини танитиш, давлат мустақиллигини шакллантириш ва такомиллаштириш, миллий бирликни қўлга киритиш, ижтимоий ҳамда иқтисодий  устувор тараққиёт асосларини яратиш ва шу ўринда ҳар бир Тожикистон фуқароси қалбида эртанги кунга бўлган ишонч ва яхши орзу-умидни жойлаши билан қадрлидир.  

Бу кўрсаткичларни ҳар бир киши ўзича тушуниши, яратиб берилган турмуш шароитини ўтган (тўқсонинчи) йиллар билан таққослаши ва баъзи мамлакатларнинг ҳозирги кундаги қалтис сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти билан қиёслаши мумкин.  Заррача соғлом фикрлаш ва тушуниш қобилияти бўлган ҳар бир киши Давлат бошлиғининг бундай ютуқлари ва кеча-ю кундуз оталардек чекаётган заҳмат ва интилишларини кўтаринки руҳ билан қабул қилади. Фақат бир нарсани мисол келтиришнинг ўзи кифоядир: бугунги кунга қадар оддий ишчи қаторида  туриб, шахсан ўзи Роғун ГЭС тўғонини қуриш  учун дарё ўзанини тўсган ва ўз халқи эртанги ёруғ келажаги учун жисмоний иш билан шуғулланган сарварни дунё кўрган эмас. Бундай хислат фақат доно, ғамхўр ва келажакни кўра оладиган сарваргагина хосдир.

-Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро майдонда ҳам таниқли сиёсатчи сифатида эътироф этилади. Бу борадаги фикрингиз?

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг демократик ва инсонпарварлик принциплари татбиқ этилган жамият барпо этиш борасидаги хизматлари, нафақат, минтақада, балки халқаро майдонда ҳам мисли кўрилмаган интилиш сифатида баҳоланади. Давлат бошлиғи хорижий мамлакатларга бўлган расмий ва давлат сафарларида, жумладан, халқаро, давлатлараро ва минтақавий саммитларда иштирок этиш чоғида доимий равишда Тожикистон тараққиёти ва мушкулликлари, бизга қўшни мамлакат бўлган Афғонистондаги оғир сиёсий вазият, атроф-муҳитни ҳимоялаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, музликларни сақлаш, экологик жиҳатдан тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш ва бошқа масалалар юзасидан ўз фикрларини билдириб келади. Миллат пешвосининг ана шундай инсонпарварлик муносабати, ғамхўрларча назари, илмий асосланган таклиф, тавсия ва ташаббуслари  унинг обрўсини халқаро майдонда юқори кўтарди.

Миллат пешвосининг халқаро ва инсонпарварлик ташаббуслари, ҳақиқатдан ҳам, тенгсиздир. Агар шундай характер ва ташаббускорлик дунё мамлакатлари бошлиқларининг бир қисмида бўлганда эди, янги дунё таҳдиду зўравонлик, очлигу қашшоқлик ва ёнғину қотилликлардан йироқ бўларди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳар бир соғлом фикрловчи шахснинг ҳаётдаги идеали ва ҳар кунлик турмушу фаолиятида ибрат намунаси бўлмоғи лозим.

 

Суҳбатдош:

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қалтис вазиятнинг мураккаб жараёнлари

 

Охирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.

Муфассал...

ЭМОМАЛИ РАҲМОН ХАЛҚНИ ТАРҚОҚЛИКДАН ВА МИЛЛАТНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШДАН САҚЛАБ ҚОЛДИ

 

Биз тўғрисида гапирмоқчи бўлган шахс бирор таърифу таништирувга эҳтиёжи йўқ. Унинг андишалари, сўзлари анчадан буён халқнинг дилидан жой олган бўлиб, яратувчанлик ишлари тожиклар янги давлатчилиги тарихида мустақил давлат асосчиси, миллат ҳуқуқ асосларининг тузувчиси, миллий, маданий ҳамда диний қадриятларнинг қайта тикловчиси, тарихий қаҳрамонлар номини абадийлаштирувчи, миллат манфаатлари ва инсон ҳуқуқу эркинликлари ҳимоячиси сифатида маълуму машҳур бўлган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990514

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477607
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3535
4027
21220
7426653
99251
114875
7477607

Сизнинг IPнгиз: 18.227.0.255
Бугун: 23-11-2024 16:51:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015