Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1522
Печат

 

peshvo101116Яқинда Уммон подшолиги Ислом стратегик тадқиқот маркази дунёнинг 500 нафар нуфузли мусулмони номларини эълон қилди. Қувонарлиси шундаки, бу йилги нашрда ҳам Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг номи энг нуфузли 500лик қаторига киритилган. Бундан ташқари, мамлакат Ислом маркази Уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдуқодирзода,

жорий йил Бразилияда бўлиб ўтган XXXI олимпиада чемпиони Дилшод Назаров ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

Ушбу хушхабарни ўқир эканмиз, Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг чиндан ҳам халқаро миқёсдаги нуфузли, кучли таъсир доирасига эга етакчи эканлигига яна бир бор иқрор бўламиз. Шу тобда у киши бошлиқ Тожикистон давлатининг мустақиллик йилларида кўрсатган шижоати туфайли турли нохуш ҳолатлардан омон чиқиб, тараққиёт сари юз бурганлиги, оламшумул мавқега эга бўлганлиги ҳақидаги фикрлар кўнглимиздан кечганлиги рост. Босиб ўтилган ушбу шонли йиллар кинолентадай кўз олдимиздан ўта бошлайди…

Ҳа, мустақиллик эндигина тетапоя қадам ташлаган Тожикистонимиз ҳалокат жарига бориб қолган бир пайтда машҳур XVI сессиясида Олий Кенгаш депутатлари Эмомали Раҳмонни юртга бошлиқ этиб сайлашди.

Бу, азият чеккан халққа Парвардигорнинг инояти эди! Ҳа, Парвардигорнинг инояти эди! Бунга ўтган йиллар давомида барча, ҳатто, ўта скептик руҳдаги кишилар ҳам узоқ мушоҳадалардан сўнг аниқ ишонишди.

XVI сессияда зиммасига мамлакат олий раҳбарлиги масъулияти юклатилган Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг илк сўзи ҳам тинчлик ҳақида бўлди: - «Мен сизларга тинчлик олиб келаман!» Биргина шу жумла замирида олам-олам маъно бор. Биргина жумлада абгор халқнинг эртанги кунга ишонч-эътимоди уйғониши бор. Биргина жумла ўзида халқнинг бошини бириктирувчи, уни ёрқин келажакка етакловчи  куч-қудратни жамлай олган эди…

Истиқлолиятга чорак аср бўлган эрса, шундан 24 йили Президент Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Республика Ҳукумати Қонуну Қарорлар, халқаро миқёсда ўтказиб келинаётган симпозиумлару конференцияларнинг бари халқ манфаати учун бўлганлиги ҳам айни ҳақиқат.

Ички ва ташқи савдо алоқалари, экспорт, импорт, мол айирбошлаш ва умуман, турли соҳадаги алоқалар, айниқса, хорижий давлатлар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйиш зарурати истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ маълум эди. Ҳа, Эмомали Раҳмон Худо назар қилган инсон, туғма қобилиятли раҳбар ҳамда ноёб хислатли дипломат эканлиги ўтган йиллар давомида ўз исботини  топиб бўлди.

Ўтган йиллар у киши бошчилигида олиб борилган сиёсатнинг ижобий натижасини биз ҳар қадамда учратишимиз мумкин. Республика турли гўшаларида олиб борилаётган турли кўринишдаги ободончилигу бунёдкорликлар айнан ана шу тинчлик сиёсати меваси эканлиги ҳам барчага кундай равшан.

Бугун Тожикистон Республикаси жаҳоннинг 150 мамлакати билан сиёсий, дипломатик ва савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйган. Биз шартли равишда янги довонларни забт этиш даври, деб атайдиган Тожикистоннинг устувор тараққиёти янги жараёнида «очиқ эшиклар» сиёсати стратегиясининг реализацияси тўлиқ шаклланиб бўлди. Ушбу давр мобайнида бевосита алоқаларни кенгайтириш орқали, шунингдек, юқори сиёсий сатҳда, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликлар мустаҳкамланиб, даражаси ошди.

Тожикистоннинг БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Умумжаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бир қатор жаҳон мамлакатлари турли фондлари билан муносабатлари конструктив ва муваффақият билан ривожланмоқда.

Тожикистоннинг Умумжаҳон савдо ташкилотига аъзо этиб қабул қилиниши мамлакатнинг бугунги халқаро иқтисодий алоқалари тараққий этаётган кунда энг муҳим ютуқларидан бири ҳисобланади.

Ушбу давр мобайнида республиканинг минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан  интеграцияси  жараёнида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланиши учун аниқ замин яратилди ва ушбу соҳалар ҳиссаси ички ялпи маҳсулот структурасида мунтазам ўсиб бормоқда. Айнан мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг муваффақиятли ва самарали сиёсати ўлароқ жаҳон ҳамжамияти Тожикистон келажаги, она-Ватанни ободонлаштириш ва кўҳна бой миллий тарихини қадрлаш йўлидаги букилмас иродаси, шунингдек, унинг яратувчилик ва эзгу ташаббусларига ишонч билан қарамоқда. Ана шулар натижасида Тожикистон қисқа вақт мобайнида оловли нуқтадан минтақавий ва халқаро тадбирлар ўтказиладиган марказга айланди.

МДҲ давлатлари бошлиқларининг учта ташкилоти – МДҲ, Евроосиё  иқтисодий иттифоқи (ЕврАзэс), Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) саммитлари, ШҲТ аъзо давлатлар бошлиқлари Кенгаши йиғилишлари, Жалолиддин Балхийнинг 800 йиллигига бағишланган Халқаро илмий конференция жаҳоннинг элликдан ортиқ мамлакатидан бўлган  сиёсат, илму маданият соҳаларининг 500 нафар олим, донишманд ва буюк шахслари иштирокида «Абуҳанифа мероси ва унинг тамаддунлар диалогидаги аҳамияти» Халқаро симпозиуми, Халқаро Ислом конференцияси аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари 37-Кенгаши, «Сув ҳаёт учун» Ҳаракати ўн йиллиги биринчи ярми натижаларини якунлаш бўйича БМТ Халқаро конференцияси ва 70 мамлакат ва 65 халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар юқори нуфузли вакиллари иштирокида иккинчи беш йилликдаги режаларни кўриб  чиқиш, Афғонистон билан минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича "RECCA-5" Халқаро конференцияси, Сув соҳасидаги халқаро ҳамкорликлар бўйича юқори даражадаги Халқаро конференциялар, шунингдек, бошқа конференция, семинарлар, симпозиумлар қабул қилиш ва ўтказиш Тожикистоннинг минтақавий ва халқаро тадбирлар ўтказиладиган марказга айланганлигининг ёрқин далили бўла олади. Халқаро майдонда давлат ва халқ юксак манфаатларини ҳимоялаш ва таъминлаш ҳамиша масъулиятли ҳисобланади ва жаҳонда мамлакат мавқеини мустаҳкамлаш ва унинг раҳбарияти ташаббусларини эътироф этиш мақсадида муваффақиятли равишда амалга оширилмоқда.

Яхши қўшничилик принципларига амал қилиш – инсоний бурч. Бундай бурч ижроси ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Инсоннинг инсон устида қатор ҳақлари бор. Тожикистон  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қўшни мамлакатлар билан ҳамиша яхши қўшничилик принциплари асосида илиқ дўстона муносабатда бўлиб келганлиги барчага аён.

Бу йилги рўйхатда Миср сунний мазҳаб диний ходими Шайх Аҳмад Муҳаммад Ал-Тайиб, ундан сўнг, Иордания қироли Абдуллоҳ II бин Ал-Ҳусейн ўрин олган. Шунингдек, Марокаш қироли Муҳаммад IV, Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган ва Эрон олий раҳбари (1989дан шу кунгача) Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаи ҳам киритилган.

Илгари йиллар Топ-500 рўйхатига мурид-ихлосмандлари Тожикистонда яшовчи, жаҳон исмоилийлари раҳбари Шоҳ Карим Ал-Ҳусайний (Оғахон IV), Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров, Ўзбекистон муфтийси Усмон Олимовлар киритилганлиги эълон қилинганди.

Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари эса, сайёрамиз 500 нуфузли мусулмони рўйхатига илк бор 2012 йил, сўнгра 2015 йили мамлакат муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзода билан биргаликда киритилди. Биз бу билан ҳақли равишда фахрланамиз!

Ҳа, тўқсон уч фоизини тоғлар ўраб олган бир диёрнинг халқаро миқёсда обрў-ю нуфузи ортиши ҳақида бир ўйлаб кўрайлик. Бу, албатта, Миллат пешвосининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари ортидан бўлаётганини барчамиз яхши идрок этмоғимиз лозим. Ва Пешвомиз атрофида янада жипслашиб, улкан мақсадлар сари интилиб яшашимиз шарт. Акс ҳолда бугунги неъматларга куфр келтирган бўлиб қолмаймизми? Шу боис, таъбир жоиз бўлса, сарваримиз – Миллат пешвосининг дастуру ҳидоятларидан баҳраманд бўлиб, порлоқ келажак сари биргаликда залворли қадамлар қўйсак, азиз Ватанимиз янада нурафшон бўлар эди!..

 

Абдулвоҳид ҲОМИДОВ, Тожикистон Ислом маркази Фатво раёсати мутахассиси,

Имоми Аъзам – Абуҳанифа номли Тожикистон Ислом университети катта ўқитувчиси.

Абдулло САИДОВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тараққиёт бўйича миллий кенгаш мажлиси

 

3 июл куни Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳардаги қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Тараққиёт бўйича миллий кенгаш Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Тараққиёт бўйича миллий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Унда Тараққиёт бўйича миллий кенгаш аъзолари, Тараққиёт бўйича

Муфассал...

Ўйинлар унутилди, натижалар қолди…

 

ёхуд футбол бўйича Тожикистон XXVII чемпионати якунларига бир назар

Футбол дунё спорт майдонида энг оммалашган турлардан бири саналади. Унинг «миллионлар ўйини», дея сифатланиши бежиз эмас.

Мамлакатимизда ҳам спортнинг мазкур тури жабҳанинг биринчи рақамлилари сирасига киради.

Тожикистон давлат мустақиллигига эришганидан буён, бу йил 27-маротаба мамлакат биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990656

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477885
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3813
4027
21498
7426653
99529
114875
7477885

Сизнинг IPнгиз: 18.221.59.121
Бугун: 23-11-2024 17:05:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015