Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 1538
Печат

 

b.hamdamovМен мазкур мақолани ёзиш учун жуда кўп ўйландим. Агар рамз, ишора ёки мажозий маънолар билан бир нарса қораласам, яна ёзганим очилмай - тушунарсиз бўлиб қоларди. Агар очиқ-ойдин ёзадиган бўлсам, баъзи бир мамлакатлар билан дипломатик муносабатларни совуқлаштирди, дейишлари ҳам мумкин. Бироқ нима бўлганда ҳам, бугун улкан сиёсатда дипломатик тил ҳақиқат тилидан анчайин йироқда. Шундай экан, ҳақиқатдан гапирсак тўғри бўлар…

Келинглар, бундан 20-30 йиллар олдинга бир назар ташлайлик. Ўшанда мусулмонлар араб давлатларида қандай ҳаёт кечиришарди. Ироқда аҳолининг ижтимоий томондан бирор камчилиги йўқ эди. Мактабу боғчалар ва касалхоналар тўлиқ бепул халқ хизматида эди. Ёқилғилар рамзий нархлар билан сотиларди. Мамлакатнинг катта-катта шаҳарларида кўп қаватли турар жой бинолари давлат томонидан халққа тақдим этиларди. Ливияда эса, Муаммар Қаддафий ҳукмронлик қилган замонда мамлакатнинг ҳар бир оила аъзоси учун давлат минг доллар ёрдам пули берарди. Шафқат ҳамширасининг ойлик маоши минг долларни ташкил этса, ишсизлар ҳар ойи 730 доллар ёрдам пули олишарди. Ҳар бир туғилган чақалоққа давлат томонидан 7 минг ва ҳар бир янги оилага уй сотиб олишлари учун 64 минг доллар ажратиларди. Таълим, табобат, электр энергияси, сув бутунлай бепул эди. Шу билан бирга, агар фуқаро автомашина сотиб оладиган бўлса, машина нархининг 50 фоизини давлат тўларди. Сурияда мусулмон, масеҳлар, язидий ва алавийлар бир кўчада истиқомат қилардилар. Дину мазҳаби турли бўлган аҳоли ибодатларидан сўнг, чойхонада бақамти ўтириб, бир қадаҳдан қаҳва ичардилар. Саддам Ҳусайн даврида масеҳлар Бағдоднинг улкан хиёбонларидан бирида яшашарди. Тариқ Азиз (асил исми Микоил Юҳанно) асли масеҳий бўлиб, давлатнинг иккинчи шахси ва Саддамнинг энг яқин дўстларидан эди.

suriya 2Энди қаранг, халқ бугун қай кўйга тушган? Ҳозиргача ИШИД томонидан уруш алангаси ичида қолмаган баъзи обод шаҳар ва қишлоқларда бундан 20-30 йил аввал минг-минглаб доллар ойлик маош олган ўқитувчи, дўхтир ёки муҳандис "Араб баҳори"нинг "ёқимли шабадаси" эсгандан сўнг, 2-3 доллар маош олади. Бу эса, кун кўриш учун жуда арзимас маблағ…

Шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Аҳоли учун ҳаётнинг қулай шароитларини яратиб берган Саддамлару Қаддафийларнинг "зулмлари" эвазига ўлим ва очарчилик билан йўғрилган "озодлик ва демократия"ни ким халқ бошига солди?

suriya1Кўпчилик бу Ғарб оламининг мазкур мамлакатлардаги геосиёсий мақсадларини амалга ошириш учун кўп сонли қурбонликлар эвазига бўлса-да, тузган режаси эканлигини таъкидлайди. Бошқа бир гуруҳнинг фикрича, мазкур урушларнинг асосий сабаби Ғарб мамлакатларининг геоиқтисодий мақсадлари, яъни араб давлатларининг улкан нефт захиралари бор экан, бу мамлакатлар аҳолиси ҳеч қачон тинчлик ва барқарорликка эриша олмайди. Таҳлилчиларнинг бошқа бир гуруҳи фикрига кўра, бу "салиб юриши"нинг давоми бўлиб, минг йиллар илгари шарқ оламини қонга бўяганди ва бугун у бошқа шаклда йўлга қўйилмоқда. Яна бир гуруҳ буларнинг барчасини мусулмонларнинг яшаш тарзи ҳамда урф-одатларига ҳавола қилади ва "аслида қаерда мусулмон бўлса, ўша жойда уруш, қон тўкиш ва террор бўлиши муқаррардир", дея жар солади…

Ва ҳақиқатдан ҳам, учинчи қараш гарчанд оддий бўлса-да, кишини фикрлашга ундайди: Агар мусулмон халқининг уруш ва қон тўкишларга майли бўлмаса ва ҳозирга қадар ўрта аср идеологиясидан чиқа олмаган бўлса, қайси куч ва қудрат ХХI асрда уларни ўз Ватани, тариху маданияти, урф-одатлари ва ҳатто, ота-онаси-ю қариндош-уруғларининг қонини тўкиб, ер билан яксон қилишга ундай олади? Ҳеч ким ва ҳеч қачон!

Шарқ оламидаги бундай қон тўкишларнинг режиссёрлари бу мудҳиш саҳнада рол ўйнайдиган "истеъдодли" актёрларнинг характерини яхши билади ва барча иш ўзларининг "сценария"лари асосида бораётганлигини яхши англаб етади.

Келинглар, европаликлар таъбирига кўра, баъзи бир Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг минтақадаги ролига ҳақиқат нуқтаи назаридан бир қарайлик. Саудия Арабистони, Эрон Ислом Республикаси, Туркия ва Покистон нисбатан тараққий этган мамлакатлар сифатида минтақада уруш ва қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида бирор ташаббус кўрсатдими ёки аксинча, бу мамлакатлар урушига ўт қўювчи Ғарб мамлакатлари-ю улар ўтин қалашадими?

Агар ушбу мамлакатларнинг охирги ўн йиллик сиёсатига назар соладиган бўлсак, уларнинг стратегик шериги АҚШ бўлган ва ҳозир ҳам шундай.

Яқинда Америка сенати ва конгресси томонидан маъқулланган қонун лойиҳасига АҚШ Президенти Барак Обама ўз салоҳиятидан фойдаланган ҳолда "вето" (рад)  қўйди. Мазкур қонун қабул қилинадиган бўлса, террордан жабр кўрган Америка фуқаролари оилалари терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакатлардан товон талаб қилишга ҳақли бўлардилар. Шу ўринда мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинганда, Обаманинг президентлик фаолиятига қандай хавф туғдира оларди, деган савол пайдо бўлиши табиий. Бу масаланинг "сир"и шундаки, агар қонун қабул қилинганда, дастлаб Саудия Арабистони америкалик жабрдийдаларнинг асосий нишонига айланарди. Бу эса, икки мамлакат стратегик муносабатларига раҳна соларди. Шундай экан, Барак Ҳусайн Обаманинг тасдиқлашича, мазкур қонун қабул қилинишига қарши чиқиш билан Саудия Арабистони мамлакати террорчиларнинг ҳомийси эканлиги яна бир бор исботланди. Бундан ташқари, яқинда Американинг нуфузли газеталаридан бўлган "Ню-Йорк Таймс" New York Times Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг мақоласини нашр этди. Унда муаллиф Ғарб мамлакатларини Саудия Арабистонининг сиёсий ўйинлардаги асосий шериги эканлигини айтади. Мақолада баъзи бир Ғарб мамлакатлари ва Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари бугунги  муаммо ва уруш суннийлар ва шиалар ўртасида эканлигини айтишса-да, бу ҳақиқатдан йироқ масала эканлигини таъкидлайди. Аслида масала ваҳҳобияга келиб тақалади. Ваҳҳобия  барча "муртадлар", масеҳийлар, язидийлар, шиалар ва хусусан, ҳаммадан кўпроқ улар зулмига тоқат қилган суннийларга қарши уруш эълон қилган. У барча бузғунчи кучлар, жумладан, "Жабҳат-ан-Нусра", "Ал-Қоида", "Толибон", "Боко Ҳарам", ИШИД ва шунга ўхшашларни ваҳҳобиянинг бир тармоғи деб билади ва улар ўз номларини ўзгартиргани билан ҳеч қачон "мўътадил" бўлмаслигидан огоҳлантиради: "11 сентябр  ҳужумидан бугунги кунга қадар ваҳҳобия бир неча марта ўз башарасини ўзгартирди, бироқ унинг идеологияси ва мақсадларида бирор-бир ўзгариш юз бермади…"  Балки бу яна Саудия Арабистони ва океан ортидаги шерикларининг "баъзи Ғарб давлатларини васвасага солиб, "мўътадиллаштириш"га ҳидоят қилишга уриниш"нинг навбатдаги алдовидир.

Муаллиф мақола сўнгида дунё давлатларини "Дунё бундан кейин, нафақат, масеҳийлар ва шиалар, балки суннийларнинг ҳам ваҳҳобийлар томонидан ўлдирилишларига жимгина қараб тура олмаслигини, шу билан бирга, қўзғолонлар Ўрта Шарқнинг кўп қисмини ўз домига тортиб кетган бир пайтда яна бир улкан хатар - минтақанинг қолган тинч жойлари ҳам ваҳҳобийлар ва суннийларнинг тўқнашув маконига айланишидан" огоҳлантиради.

Жавод Зариф мақоласининг яна бир муҳим нуқтаси шундаки, у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда бузғунчиликка мойил бўлган радикал гуруҳларни моддий таъминлашни тўхтатишни таклиф этади.

Балки вазир фикрига тўлиқ қўшиларман, бироқ  бир нарса мени сабрли бўлишга ундайди. Эрон Ислом Республикасининг ўзи қандай қилиб бу масалада ташаббус кўрсата олади? Ташқи ишлар вазири айтганидек, "нафрат ва бузғунчиликка асосланган" ташкилотларни моддий томондан қўллаб-қувватлашнинг олдини олиб бўладими?

Ҳозиргача хонавайрон бўлган тожик халқи қулоқлари остидан ўтган асрнинг 90-йилларида Тожикистон пойтахтини қамраб олган "Золимлар, золимлар ўлим найрангларингга! Шаҳидларимиз қони оқмоқда сенинг дастингдан!"  ёки "Ваҳдаҳу, ваҳдаҳу ваҳдаҳу ваҳдаҳ! Ло шарик, ло шарик, ло шарика лаҳ!" овозлари бугунги кунга қадар кетгани йўқ. Бу шиорларни майдонда ўтирган тожиклар ўйлаб топган эмас, бу ўша Теҳрон кўчаларида янграган ва баъзи бир "қўли енгил" руҳонийлар томонидан мақсадли равишда бизнинг майдонларимизга кўчган "Америка, Америка ўлим сенинг найрангларингга! Шаҳидларимиз қони оқмоқда сенинг дастингдан!" деган садолардир. Афсуслар бўлсинким, бугун ҳам баъзи бир "майдончи"лар бизга биродар мамлакат бўлган Эрондан бошпана топиб, қўзғолон кунини кутиб яшамоқда. Биз билан бир тилда бўлган бу мамлакат юқори органлари ҳожи Ҳалим Назарзода қўзғолонини ташкил қилганлар ва Тожикистонни яна бир марта биродаркушлик урушига солмоқчи бўлганлар ҳам шулар эканлигини билишмайдими? Шуми биродарлик ҳақи?

Бугунги минтақа мусулмон мамлакатлари сиёсати шунчалик бир-бирига боғлиқ ва манфаатлари нафс ўчоғига асосланганки, яқин йилларда бу минтақада тинчлик бўлиши гумондир.

Минтақанинг ҳар бир ўйинчи мамлакати ўзининг сиёсий, иқтисодий ва мазҳабий мақсадларини  қўшни мамлакатлар зарарига бўлса-да, амалга оширишда давом этар экан, уруш алангаси янада кучайиши турган гап.

Келинглар, бу гапнинг мағзини бир чақиб кўрайлик. Нега Саудия Арабистони ва Туркия Сурия хавфсизлиги ва Башар Асаднинг қудрат тепасида туришини исташамайди-ю АҚШ бу икки мамлакат ташаббусини қўллаб-қувватлайди? Ва аксинча, нега Эрон Башар Асад сиёсатини қўллаб-қувватлайди-ю, Россия унга қўшилади? Нега? Эроннинг қувватлови Башар Асаднинг шиа мазҳаблиги учундир, бироқ Туркия ва Саудия Арабистони бунга қарши. Башар Асад асли дунёвий шахс бўлиб, араб-француз лицейида таҳсил олган ва университетни битиргандан сўнг, ҳатто, Лондон шаҳридаги Муқаддас Марям (!) касалхонасида тажриба оширган. Жуда сабр-тоқатли шахс. Барча дину мазҳабларга бир хил муносабатда бўлади. Россия ҳам аксарият мусулмонлари сунниймазҳаб бўлганлиги боис ҳеч қачон бу қавмга қаршилик қилмайди.

Мазкур минтақадаги тўқнашувларни Ғарбнинг таниқли журналистларидан бири Уилям Энгдал жуда яхши шарҳлаган. У ўз мақолаларидан бирида ёзишича, "Америка ва Саудиянинг Сурия ва нефт ҳамда газ қувурлари ҳақидаги махфий шартномаси" 2009 йилда Вашингтон ва Ар-Риёз луқмаси билан Қатар Башар Асадга "Шимолий" (Қатарда жойлашган) газ ишлаб чиқариш конидан Сурия орқали Туркияга газ қувурларини ўтказишни тавсия этади. Башар Асад кўринишидан иқтисодий шартномага ўхшаган битим аслида сиёсий эканлиги ва Эрон ҳамда Россия каби стратегик шерикларига қаттиқ зарба бўлишини яхши биларди. Шу боисдан ҳам, у рад жавобини берди. Шундан сўнг, 2011 йилда Эрон Ислом Ресубликасининг "Форсий Жанубий" газ ишлаб чиқариш конидан Эрон-Ироқ-Сурияга газ қувурларини ўтказиш лойиҳасини қувватлади. Бу ташаббус АҚШ ва унинг шериклари сабр косасини тўлдирди ва бу Яқин Шарқда уруш олови аланга олишига сабаб бўлди.

Нега? Чунки Вашингтон Қатар гази ва Ар-Риёз нефтини Сурия орқали Туркияга олиб келиб, шу билан Европани Россиянинг "Газпром"идан озод қилишни, бу билан эса, бир ўқ билан икки қуённи нишонга олишни мақсад қилганди. Яъни бир томондан охирги йилларда "жар ёқасига" келиб қолган Россия иқтисодиётига қаттиқ зарба бериш ва бошқа бир томондан Яқин Шарқдаги таъсири остидаги бўлган мамлакатлар орқали  Европа энергетика бозорини ўз назоратига олиш бўлган. Шунингдек, Сурия режимининг сукут сақлаши ва Россия билан чегарадош бўлган Марказий Осиё мамлакатлари нотинчлиги ҳам Америка манфаатларига қаратилган. Шундай экан, кундан-кунга авж олиб бораётган Суриядаги Америка ва Россия тўқнашувлари таъбир жоиз бўлса, ҳаёт ва яшаш учун курашдир.

Бироқ… Нега мусулмонларнинг "ўлиги ва тириги эгаси" ва суянчиғи бўлган Ар-Риёз, Анқара, Доҳа, Теҳрон мусулмонкуш урушининг олдини олишнинг ўрнига уни аланга олдирмоқда? Қаранг, бу тўқнашувлар натижасида  араб миллатининг тарих ва маданияти нишонаси бўлган минг йиллардан буён бизгача етиб келган қадимги шаҳар ва қишлоқлар, нодир тарихий ёдгорликлар қисқагина вақт давомида ер билан яксон бўлди. Бугун араб ўз қўли билан  нафақат ота-онаси, оиласи-ю болалари, балки аждодларининг қимматбаҳо мероси ва тарихини йўқ қилмоқда. Наҳотки, буларнинг барчаси фақат нафс учун бўлса? Нефт ва қонга бўялган нафс…

Тарих бу миллат ёдидир. Тарихи, яъни ўз ўтмишини қўлдан берган миллат шундай бир қавм ва қабилага айланадики, у билан нима истасалар, шуни қилишади…

Бу ҳодисаларнинг ҳайратланарли жойи шундаки, минтақанинг фатво чиқарувчи мамлакатлари "арзимас доллар"лар эвазига ўз уйларига ўт қўйишмоқда, унинг жазоси эса, Ғарб қудратлари зулмидан минг баравар ёмонроқдир. Беномуслик, икки юзламачилик ва имонсизлик шу даражага етиб келганки, бу ваҳшийликни "қонуний" қилиш мақсадида, ҳатто, Худо номидан фатво беришади. Улар  Қуръони Каримнинг: "Ва ислоҳ қилингандан кейин, ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир",- деган ("Аъроф" сурасининг 56-ояти)ни ўқимаганларми? Ва ёки илоҳий каломга имонлари йўғу Худонинг бу буюрганига қарши қотилликка қўл уришмоқдами?!

Ҳозир минтақада ҳарбий жиҳатдан кучли бўлган икки мамлакат - Саудия Арабистони ва Эрон икки жабҳада курашмоқда: Сурия ва Яманда.

Сурияда Саудия Арабистони мухолифатни қўллаб-қувватламоқда. Бироқ Эрон Суриянинг қонуний президенти Башар Асад тарафдори. Яманда бўлса, аксинча. Эрон ҳукумат мухолифати тарафдори, бироқ Саудия Арабистони Яман президенти томонида. Бу тўқнашувларни анча олдин Ғарбда инглизча "a proxy war", деб аталганди, маъноси эса, "топшириқли уруш".

Агар бугун бу қудратли мусулмон мамлакатлари "топшириқ" билан бир-бирлари бошига ханжар тортишаётган ва бир-бирларининг қонини тўкишар экан, асосий мақсади мусулмон мамлакатларидаги тинчлигу осойишталик ва тараққиётни устувор сақлаш бўлган Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ-1962 йилда Работ (Марокаш)да ташкил этилган. Бугун 57та мамлакатни бирлаштирган. Яъни асосий мақсади мусулмон мамлакатларида тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш), Бутунжаҳон Ислом конгресси (БИК-1926 йилда ташкил этилган. 1949 йилдан фаолият олиб боради. 36та мамлакат намояндаларини бир жойга жамлаган. Тадқиқот маркази ва оммавий ахборот воситаларига эга), Ислом олами лигаси (ИОЛ-1962 йил), Европа Ислом кенгаши (ЕИК-1973 йилда ташкил этилган. Мазкур ташкилотга 12та Европа мамлакати аъзо) ва шунга ўхшаш исломий ташкилотлар қаерга қараяпти? Наҳотки, бунчалик қон тўкиш, қотиллик, тарихий шаҳарларнинг тупроқ билан яксон бўлаётгани, миллионлаб қочоқларнинг сарсону саргардон бўлиб юришлари уларни ҳеч ўйлантирмаса? Шундай экан, бу жанобларнинг ҳар йилги йиғилишлари-ю бир-бирларининг қўлини қисишларидан миллионлаб мусулмон халқига не фойда? Афсуски, бирор-бир фойда йўқ!

Бундай қўзғолонлару фирибларнинг овози кундан-кунга кучайиб, Марказий Осиё мамлакатлари чегараларига ҳам етиб келаётгани жуда ташвишланарлидир. Бугун Суриядаги иттифоқ (Россия, Эрон ва Сурия) таъсири остидаги радикал жангчилар Афғонистонга йўл олмоқда. Покистон ва Афғонистон чегаралари орасида "Эркин қабилалар минтақаси" жойлашган бўлиб, бу ерни бирор давлат назорат қилмайди ва юқорида номлари зикр этилган кучлар бу ерни ўзларининг ҳарбий қароргоҳига айлантиришган.

Бугун толиблар ва ИШИД гуруҳи аъзолари Ғарб мамлакатлари терроризмга қарши кураш иттифоқи қўллаб-қувватлови билан мазкур минтақадан Афғонистон шимолига юборилиши барчага маълум нарса. Бу эса, Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига жиддий хатар туғдиради.

Агар башарият тарихига назар соладиган бўлсак, диний ва мазҳабий урушлар энг даҳшатли урушлар қаторига киради. Агар уруш олови  шу заминада аланга олса, унинг олдини олиш жуда қийин эканлиги ва тезлик билан тарқалиб ҳўлу қуруқни баравар ўз домига тортиб кетиши исботланган.

Шундай экан, Вашингтон, Ар-Риёз, Доҳа ва Анқарада ўтириб, ваҳҳобия таълимотини ўзларининг асосий қуроли қилиб олган шахслар кўзларини янада каттароқ очиб, ўзларининг нефт ва газ қувурларидан-да узоқларга назар ташлашлари керак. Акс ҳолда, фитна уруғини экиб, бегуноҳ одамлар қони билан суғораётганлари ўз ўлимларининг ҳосилини беришларини бир кун келиб англаб етадилар. Бироқ у пайт кеч бўлади…

 

Бахтиёр  ҲАМДАМ,

сиёсатшунос.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси ҳузурида иш кенгаши

24 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор вазирликлар ва давлат идоралари раҳбарлари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ҳамда пойтахт фаоллари билан иш кенгаши ўтказди.

Кенгашда Давлат бошлиғи Душанбе шаҳри иқтисодий-ижтимоий

Муфассал...

Миллат пешвоси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида

 

11 сентябр, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвоз ноҳиясида давом этди.

Олиймақом меҳмонни вилоят ва ноҳия раҳбарияти, маданият ва санъат арбоблари ҳамда фаоллар дарвозликларга хос меҳмондўстлик ва чексиз садоқат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990937

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478309
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4237
4027
21922
7426653
99953
114875
7478309

Сизнинг IPнгиз: 3.136.19.124
Бугун: 23-11-2024 17:33:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015