4 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрига иш ташрифи билан борди.
Кўлоб шаҳри халқаро аэропортида бу қадимий минтақанинг шарафли ва меҳмондўст халқи Давлат бошлиғини ўзига хос самимият ва қизиқарли маданий дастур билан кутиб олишди.
Мамлакат Президентининг Кўлоб шаҳрига иш ташрифи Даҳана қишлоқ жамоатида 34-ўрта умумтаълим муассасаси янги замонавий биносини фойдаланишга топширишдан бошланди.
Кўлоб шаҳрининг Даҳана қишлоғида 624 ўқувчи ўрнига эга бўлган таълим муассасаси қурилиши ўтган асрнинг 1991 йили тўхтатилган бўлиб, 2015 йилнинг август ойида "Ўрта мактаблар реконструкцияси ва қурилишини давом эттириш, III босқич" лойиҳасини амалга татбиқ этиш гуруҳи ҳисобидан Ислом тараққиёт банки ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати молиялаштиришида қурилиш ишлари қайта бошланди.
Таъкидлаш жоизки, янги мактаб 2,4 гектар майдонда қурилиб, мактаб саҳнида катта футбол стадиони, кичик волейбол ва баскетбол майдончалари қурилган. Мактабнинг таълим синфхоналари қиш мавсумида кўмир орқали фаолият юритувчи автоном ҳолатда ишловчи иситиш иншооти воситасида иситилади.
Таълим муассасаси биноси икки қават ва 6та блокдан ташкил топган. Биринчи блокда чет тилларни ўрганиш учун 2та лингафон синфхонаси ва маъмурий кабинетлар мавжуд. Иккинчи блокда турли ҳунарлар ва касбларни ўзлаштириш учун махсус жиҳозланган синфхоналар бор. Бу ерда йигит-қизлар дурадгорлик, тикувчилик, қандолатчилик касбларини ўзлаштиришлари мумкин.
Учинчи блок биринчи қаватида 144 ўринли ошхона, иккинчи қаватида эса, 140 ўринли катта спорт зали бор.
Мазкур спорт залида волейбол, баскетбол, мини-футбол ва кураш бўйича машғулотларни ўтказиш учун барча шароитлар ва имкониятлар мавжудлиги қайд қилинди. Залда, шунингдек, бошқа спорт ускуналари ҳам ўрнатилган.
Янги мактабда мажлислар ўтказиш учун 300 ўринли катта зал ҳам бор. Бу ерда мактаб ўқувчилари Миллат пешвосига ўзлари тайёрлаган спектаклни намойиш қилишди.
***
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳрига иш ташрифи доирасида Зираки қишлоқ жамоатига бориб, "Сайид Али Ҳамадоний" савдо кооперативи фаолияти билан танишди.
Мазкур кооператив "Сайид Али Ҳамадоний" хўжалиги базасида 7 минг гектар майдонда ташкил қилинган бўлиб, шундан 5 минг 500 гектари қишлоқ хўжалиги ҳудудларидан иборат эканлиги таъкидланди.
Майдоннинг 2 минг 375 гектарини экин ерлари, 2 минг 100 гектари суғориладиган, 320 гектари лалми, 330 гектари боғлар, қолганини эса, яйловлар ташкил қилади.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация пахта йиғим-терим ишларининг бориши билан бевосита танишдилар.
Мамлакат Президентига айни пайтда қишлоқ хўжалиги кооперативида 1000дан зиёд киши иш ва яхши маош билан таъминланганини маълум қилишди.
Деҳқонлар бу йил 800 гектар майдонга чигит экишган бўлиб, агротехник қоидаларга риоя этиш ва ўз вақтида ўғит бериш туфайли кутилган ҳосилни олишмоқда.
Давлат бошлиғи ҳосил йиғим-терими билан машғул бўлган кооператив меҳнаткашлари билан суҳбатлашиб, уларни ҳосилни яхшилаб йиғиштириб олишга чақирди.
Савдо кооперативи деҳқонлари 3 минг 700 тонна ғалла жамғаришиб, шундан 500 тоннасини сифатли уруғлик ташкил қилади.
Кооператив ҳиссадорлари сўзларига кўра, жорий йилда улар 6 минг 440 тонна эртачи сабзавотларни йиғиштиришган бўлиб, бу ўтган йилга қараганда 280 тоннага кўпдир.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон мазкур кооператив меваларига алоҳида эътибор қаратди. Боғбонларнинг сўзларига кўра, айни пайтда кооператив боғлари умумий майдони 344 гектарни ташкил қилиб, шундан 75 гектари ҳосилга кирган мевали боғлар ҳисобланади. Улардан жорий йил 130 тонна мева йиғиштирилган.
***
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иш ташрифи доирасида Кўлоб минтақаси шаҳар ва ноҳияларида соҳилларни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш ишлари билан танишди.
Кўлоб шаҳри ва унга яқин ҳудудларда учта дарё мавжуд. Шунинг учун ёғингарчилик мавсуми ва сел тошқини келган ҳолатларда зарар етказилиши эҳтимоли мавжуд.
Миллат пешвосига айни пайтда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси, Фарғона водийси сув захираларини бошқариш бўйича лойиҳа маркази ва Панж дарёси ҳавзаларининг иқлим ўзгаришига нисбатан устуворлигини таъминлаш лойиҳасини амалга татбиқ этиш маркази томонидан Даҳана, Зираки, Тебалай, Қизилсув ва Ёхсу дарёларида соҳиллари мустаҳкамлаш ишлари давом этаётгани маълум қилинди.
Умуман, бугун қарийб 500 киши вақтинчалик иш билан таъминланган.
Даҳана дарёси ўнг ва чап қирғоғи реконструкцияси ва қайта тикланиши учун 5 миллион 643 минг сомоний назарда тутилган. Қайта тикланадиган участка узунлиги 2721 метрни ташкил қилиб, шундан 1600 метрида ишлар тўлиқ тугатилган.
Зираки дарёсининг 1745 метр узунликдаги участкаси соҳилини мустаҳкамлаш ишларига 7,5 миллион сомоний ажратилган.
Тебалай дарёсининг узунлиги 13,2 километрни ташкил қилиб, шундан 5,7 километрни Кўлоб шаҳри ҳудудига тўғри келади. Бу иншоотда қурилиш ишлари 2016 йилнинг февралида бошланиб, 4та қурилиш компанияси ишга жалб қилинган.
Қурувчилар ҳар куни соҳил мустаҳкамлаш ишлари бўйича кўзга кўринарли натижаларга эришаётган бўлиб, жорий йил охиригача соҳилнинг 3,5 километрдан зиёд бузилган участкасини қайта тиклашни ният қилишган.
Ушбу мақсадлар учун 21 миллион сомонийдан зиёд маблағ назарда тутилган. Таъкидлаш жоизки, Тебалай дарёсида соҳил мустаҳкамлаш ишлари охирига етказилганидан кейин Кўлоб шаҳрининг 400дан зиёд оиласи хавфсиз жойларга кўчирилади.
Бундан ташқари, Ёхсу дарёсидаги соҳилларни мустаҳкамлаш ишлари Сари ангур, Ғофилобод, Жаврез, Каптархона мавзеларида олиб борилмоқда. Қизилсув дарёсининг Восе ноҳияси Туғйи мавзесида ҳам қайта тиклаш ишлари давом этмоқда.
Барча иншоотлар Тожикистон Республикаси Ҳукумати молиялаштиришида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Мелиорация ва ирригация агентлигининг лойиҳаларни амалга татбиқ этиш марказлари ҳисобидан хорижий сармояларни жалб этиш орқали амалга оширилмоқда.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул шахсларига соҳил мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш ишларини ўз вақтида ва сифатли тугатиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
***
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳрига иш ташрифи доирасида аждодларга эҳтиром ва ҳурмат белгиси сифатида Шарқ олими ва мутафаккири Мир Сайид Али Ҳамадоний мақбарасига бориб, давлат, миллат мустаҳкамлиги, мамлакат халқи хотиржамлиги, Ватан ободончилиги, тинчлик ва барқарорлиги учун эзгу дуо ва фотиҳа ўқиди.
Таъкидлаш жоизки, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан, дунёга таниқли бўлган бу илм ва маънавият даҳосининг мавзолейи реконструкция қилиниб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг зиёрат масканига айланди.
Давлат мустақиллигигача Мир Сайид Али Ҳамадоний шахсияти ва ижодиёти билан олимлар ва тадқиқотчиларнинг унчалик катта бўлмаган гуруҳи таниш эди. Бироқ давлат мустақиллигини қўлга киритиш ва Миллат пешвосининг ташаббуси туфайли бу олим ва мутафаккир номи машҳур бўлиб кетди.
Унга халқаро машҳурликни унинг томонидан одамлар орасида тенг ҳуқуқлиликни тан олиш, сахийлик ва олийжаноблик, илм ва маънавият ролини юксалтириш, тинчлик, хотиржамлик ва сабр-тоқатлиликни тарғиб қилиш ҳамда тожик тили тараққиётидаги хизматлари келтирди. Айнан шунинг учун, бу таниқли шахс Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон томонидан ҳамиша эътироф этилади.
***
Кўлоб шаҳрининг Дўстий маҳалласида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон маҳаллий тадбиркор томонидан қурилган "Роҳи абрешим" хизмат кўрсатиш марказини очди.
"Роҳи абрешим" маркази "Душанбе-Кўлоб-Дарвоз-Хоруғ-Қулма" халқаро автомобил йўли ёнида қурилган бўлиб, унда кеча-ю кундуз фаолият юритадиган магазин, кафе ва 150 ўринли ресторан бор.
Маҳаллий тадбиркор Табарали Амрохонов мазкур замонавий хизмат кўрсатиш марказини қуриб, Кўлоб шаҳрининг 50 нафар фуқаросини доимий иш жойи билан таъминлади.
Марказнинг учинчи қаватида 13 ҳужрадан иборат меҳмонхона бор. Мазкур марказни ташкил этишдан мақсад, энг аввало, бу халқаро автомобил йўли йўловчилари ва ҳайдовчиларига хизмат кўрсатиш даражасини юксалтиришдан иборатдир.
"Роҳи абрешим" хизмат кўрсатиш маркази очилиши кунида янги бинонинг биринчи қаватида камтаъминланган оилалардан 25 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди. Мамлакат Президенти ҳар бир бахтли болакайга эсдалик совғалари топширди.
***
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳрига иш ташрифи доирасида янги бунёд этилган Умар Хайём шаҳарчасига бориб, 37-ўрта умумтаълим муассасасини тантанали тарзда очди.
Замонавий мактаб саҳнида педагоглар ва ўқувчилар Миллат пешвосини маориф соҳасига нисбатан ғамхўрлиги учун ўзига хос самимият ва хурсандчилик билан кутиб олишди.
Уч гектар майдонни эгаллаб турган таълим муассасаси уч қаватли бўлиб, 28та ўқув синфхонадан иборат ва 624 нафар ўқувчига мўлжалланган.
Миллат пешвоси муассасада яратилган шароитлар билан бевосита танишди. Бу мактаб раҳбарияти ва масъул шахслари мамлакат Президентига мактабда таълимнинг замонавий шароитлари мавжуд эканлигини билдиришди. Жумладан, мактаб интернетга уланган 30та компютерли синфхонага эга. Бундан ташқари, мактабда бешта электрон доска ҳам бор.
Биринчи қаватда кўпгина бадиий китоблар ва қўлланмаларга эга кутубхона ҳамда бир вақтда 50 кишини қабул қиладиган ошхона, 150 ўринли мажлислар зали ҳамда турли мусобақалар ўтказиш учун 200 ўринли спорт зали бор.
Шунингдек, ўқувчиларга турли ҳунарлар ва касбларни ўргатиш мақсадида муассасада тикувчилик, қандолатчилик, дурадгорлик маҳоратини ўргатиш иккита синфхонаси мавжуд.
Мактаб ҳудудида футбол ва волейбол учун спорт майдонлари ҳам бор.
Мактаб электр узатиш доимий линияси ва ёритиш тизимига уланган.
Давлат бошлиғи янги мактаб қурилиши сифатидан қониқиш билдириб, педагогларни ёш авлодга яхши таълим ва тарбия беришга чақирди.
«Ховар» ТМАА.
30 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, яратувчанлигу ободончилик ишлари жараёни билан танишиш ва бир қатор янги иншоотларни очиш мақсадида, Суғд вилоятига ташриф буюрди.
Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида мамлакат Президенти «Суғдполитекс»
Муфассал...
Салим Халил - Ҳисор водийсида вояга етган шоир. Унинг шеърларидаги қуйма сатрлардан шеъриятга хос лиризм уфуриб туради. Ҳозирча битта - «Қалб манзаралари» шеърий тўплами чиққан шоирнинг битикларида Она-юрт мадҳи, ота-она олдидаги бурч, миллий қадриятларга бўлган эҳтиром, муҳаббат ва садоқат мавзулари ўзгача бир пафос ва нозик бир дунёқараш билан қаламга олинади. Қуйида шоирнинг янги шеърларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015