МИЛЛАТ ПЕШВОСИ МЎМИНОБОД НОҲИЯСИДА
3 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқ турмуш тарзи билан танишиш ва бир қатор муҳим иншоотлар очилиши маросимида иштирок этиш мақсадида Кўлоб минтақаси ноҳияларига иш сафари билан борди.
Давлат бошлиғининг иш сафари Мўминобод ноҳиясидан бошланиб, бу ерда мамлакат Президентини ноҳия раҳбарияти ва аҳолиси ўзига хос хурсандчилик ва самимият билан кутиб олди.
Мўминобод ноҳиясининг Чашмасор қишлоғида мамлакат Президенти рамзий лентани кесиш орқали бир сменада 624 ўқувчи ўрнига эга бўлган 6-ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топширди.
Бу таълим муассасаси педагоглари ва ўқувчилари мамлакат Президентини ўзига хос илиқлик ва хурсандчилик билан кутиб олишди. Мазкур ўрта умумтаълим муассасаси қурилиши 1991 йилда бошлангани қайд қилинди.
Миллий давлатчилик асослари мустаҳкамланиши, мустақиллик ва мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорона сиёсати туфайли мазкур мактаб қурилиши 2015 йилнинг сентябр ойида қайта бошланганди. Қишлоқ аҳолиси учун муҳим бўлган бу таълим муассасаси қурилиши бир йил мобайнида сифатли охирига етказилди.
Давлат бошлиғи замонавий таълим муассасаси шароитлари билан танишув чоғида қурувчиларга ишларни сифатли қилиб бажарганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Мамлакат Президентига таълим муассасаси 28та таълим синфхонаси, жумладан, химия, физика кабинетлари, компютер синфхоналари, интернетга уланган 15та копютерга эга кутубхона, 288 ўринли мажлислар зали, 144 ўринли ошхона, 140 ўринли спорт зали ва ёрдамчи хоналардан иборат эканлиги маълум қилинди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон янги таълим муассасаси педагоглари ва ўқувчилари билан учрашув чоғида энг яхши шароитларга эга бўлган янги мактабнинг фойдаланишга топширилганини мамлакат Ҳукуматининг Мўминобод ноҳияси аҳолисига Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан муносиб совғаси, дея таъкидлади.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон мустақилликнинг 25 йили мобайнида мамлакат Ҳукумати маориф соҳаси устувор тараққиёти, таълим ва тарбия даражаси юксалишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, республикамизнинг барча шаҳар ва ноҳияларида таълим-тарбия замонавий шароитларига эга янги мактабларни қурганини қайд қилди. Мамлакат Президентининг сўзларига кўра, маориф истиқболли соҳалардан бири ҳисобланиб, уни ривожлантириш мамлакат халқ хўжалиги барча соҳалари тараққиёти учун реал замин яратади.
***
Мўминобод ноҳиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Хожаи нур» деҳқон хўжалигида интенсив боғ билан танишиб, ноҳия аҳолиси ютуқлари кўргазмасини бориб кўрди.
Мўминобод ноҳияси меҳнаткашлари кўргазмага ўз меҳнатлари натижалари, жумладан, бу гўзал минтақа табиати неъматларини чиқаришди.
Мазкур кўргазмада ноҳиянинг 7та жамоати масъул шахслари иштирок этиб, меҳмонларга бу минтақа қадимий анъаналарини акс эттирган қўл ҳунарлари намуналарини намойиш қилишди.
Ноҳия аҳолиси кўргазманинг бир бурчагини турли сут, ун ва қандолатчилик маҳсулотлари, мевалар, чорвачилик ва асаларичилик маҳсулотлари билан ясатишди.
Ноҳия ҳудудида 7531та асалари оиласи мавжуд бўлиб, улардан ҳар йили 105 тоннагача сифатли табиий асал олиниши қайд қилинди.
Миллат пешвоси кўргазмада, шунингдек, ноҳияда чорвачилик ҳолати билан танишиб, соҳани келгусида ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялари ва маслаҳатларини масъул шахслар билан ўртоқлашди. Танишув чоғида айни пайтда ноҳия чорвачилик хўжаликларида 34 минг бош йирик ва 116 минг бош кичик шохли чорва боқилаётгани маълум бўлди.
«Хожаи нур» деҳқон хўжалигининг интенсив боғига ташриф чоғида мамлакат Президентига мазкур боғ умумий майдони 1 гектарни ташкил қилиши, боғда, асосан, олманинг «Гранни мит», «Голден делишес» ва «Супер гиф» турлари экилгани, уларга ташқи бозорда харидор кўп эканлиги маълум қилинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур хўжалик 2000 йили ташкил этилган бўлиб, 10 гектар ерга эга ва ғалла, озуқа экинлари, картошка, сабзавотлар етиштириш билан шуғулланади. Айни пайтда икки гектар майдонда томорқа экинлари ва бодринглар такрор экилган.
Хўжалик интенсив боғи 2015 йили барпо этилган бўлишга қарамай, яхши ҳосил бера бошлаган.
Миллат пешвоси масъул шахсларга мевали дарахтларга яхши ишлов бериш, эски боғларни тиклаш ва янги боғлар майдонини кенгайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
***
Хатлон вилоятининг Мўминобод ноҳиясига иш ташрифи доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳия маданият қасрини очди.
Маданият қасри биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг қурилиши 2008 йилнинг августида бошланган эди.
Мазкур иншоот қурилишига 9 миллион 755 минг 83 сомоний сарфланиб, у 316 ўринли катта томошабинлар залидан ташкил топгани қайд қилинди.
Унда, шунингдек, 21та хона, 1та меҳмонхона, фойе ва рақс зали мавжуд. Маданият қасрида турли маданий тадбирлар ўтказилиши учун барча замонавий шароитлар яратилган.
Маданият ва санъат ходимлари Миллат пешвосига бундай муносиб совға ва доимий қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдиришди. Чунки бугунги кунгача ноҳия марказида турли маданий тадбирлар ўтказиш учун зарур шароит мавжуд эмасди. Маданият қасри очилиши билан бу муаммо тўлиқ ҳал қилинди.
Маданият қасри биноси 1874,06 квадрат метрни ташкил қилиб, замонавий меъморчилик услубларига мувофиқ тарзда қурилган.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳия маданият ва санъат ходимларига ҳақиқий санъат ва юксак миллий маданият тараққиётига янада кўпроқ ҳисса қўшиш, ўз маҳоратларини доимий тарзда такомиллаштириш топшириғини берди.
***
Мўминобод ноҳиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллий хавфсизлик давлат комитети бўлимининг янги биноси очилиши маросимида иштирок этди.
Рамзий лентани кесар экан, Давлат бошлиғи янги бино қурилиш сифати ва ишлаш учун яратилган шароит билан танишди.
Иншоот ноҳия марказида қурилган бўлиб, унда Мўминобод ноҳияси миллий хавфсизлик ходимлари учун яхши шароитлар яратилган.
Бинонинг биринчи қаватида 6та иш кабинети, иккинчи қаватида хизмат квартиралари мавжуд бўлиб, уларда ходимлар яшашлари учун барча зарур шароитлар яратилган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон яшаш шароитлари билан танишув чоғида МХДКнинг Мўминобод ноҳиясидаги бўлими ходимлари ва уларнинг оилаларига 2 ва 3 хонали квартиралар калитларини топшириб, уларни халқ ҳамда Ватанга ҳалол ва виждонан хизмат қилиш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳидоят этди.
***
Мўминобод ноҳиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мўминобод шаҳарча жамоатидаги Темуршо Раҳимов номли кўчада 7 минг томошабин ўрнига эга бўлган ноҳия марказий стадионини расман очди.
Стадион қурилиши 2011 йилнинг 15 августида давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи томонидан бошланган бўлиб, 2012 йилгача қурилиш ва монтажлаш ишлари 594 минг сомоний маблағ ҳисобидан ижро этилгани қайд қилинди.
2012 йили мазкур иншоотнинг охирига етказилмаган қурилиши Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси балансига ўтказилганди.
2012 йилдан шу пайтгача 13 миллион 390 минг сомонийлик қурилиш ва монтажлаш ишлари ижро этилган.
Қолган бошқа зарур ускуналар харидига 625 минг сомоний сарфланди.
7 минг томошабин ўрнига эга стадионда шарқий, ғарбий, жанубий-шарқий, шимолий-шарқий ва шимолий-ғарбий минбарлар мавжуд.
Бундан ташқари, минбарлар остида 2та спорт зали, меҳмонхона, магазин, бошқа замонавий шароитлар, жумладан, ҳаммом, кийим алмаштириш жойи, мураббийлар ва спортчилар учун хоналар бор.
Стадион умумий майдони 11 минг 485 квадрат метрни ташкил қилиб, иқтидори 250 ва 10 киловолтли электр подстанциясига эга 2та трансформаторга уланган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Мўминобод ноҳияси фуқаролари ва спортчиларини Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланаётган кунларда замонавий стадион очилиши муносабати билан табриклаб, айнан тинчлик, барқарорлик, мустақиллик ва аҳолининг давлат ва мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаши туфайли республикамизнинг узоқ ноҳиясида бундай спорт иншооти қурилганини айтиб ўтди.
***
Мўминобод ноҳиясида турли иншоотлар очилишидан кейин мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳия раҳбарияти, фаоллари ва аҳолиси билан учрашди.
Давлат бошлиғи ноҳия халқ хўжалиги барча соҳаларининг мустақиллик 25 йил мобайнидаги фаолиятини таҳлил қилиб, якун ясар экан, фаолларга бунёдкорлик мақсадларига эришиш учун чора-тадбирларни давом эттириш бўйича топшириқлар ва кўрсатмалар берди.
Мамлакат Ҳукумати томонидан 25 йил мобайнида ноҳия турли соҳалари иншоотлари қурилиши ва қайта тикланиши учун давлат молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан 450 миллион сомонийдан зиёд маблағ ажратгани, сўнгги 10 йилда эса, 20та давлат сармоявий лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 300 миллион сомоний ажратилгани қайд қилинди. Мамлакат Президенти айни пайтда 50 миллион сомоний ҳажмида яна 10та бошқа лойиҳа амалга оширилиши давом этаётганини таъкидлади. Давлат бошлиғи бу лойиҳалар амалга оширилиши ноҳия аҳолиси ҳаёти сифатини янада яхшиланишига ишонч билдирди.
Мустақиллик йилларида ноҳияда кичик саноат корхоналари ва цехлари сони 106тага етди. Юзлаб фуқаро, жумладан, ноҳия қишлоқлари хотин-қизлари иш билан таъминланди.
Мўминобод аграр ноҳия ҳисобланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 80 фоиздан зиёд аҳолининг асосий даромад манбаи саналади. Мўминобод деҳқонлари минтақа ва мамлакат аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти билан таъминлашга муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Мазкур масала аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон деҳқончилик маданиятини юксалтириш ва соҳани ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.
**
Миллат пешвоси Восе ноҳиясида
Мўминобод ноҳиясига иш сафари тугаганидан кейин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Восе ноҳиясига ташриф буюрди.
Ноҳия раҳбарияти ва аҳолиси Абуабдуллоҳ Рўдакий номли қишлоқ жамоатида олиймақом меҳмонни ўзига хос самимият ва хурсандчилик билан кутиб олишди.
Анъанага кўра, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг мамлакат у ёки бу минтақасига ҳар бир сафари бунёдкорлик ва ободончиликдан дарак беради. Чунки Миллат пешвоси президентлигининг биринчи кунлариданоқ халққа тинчлик ва бирлик келтириб, уларни муносиб ҳаёт учун йўналтирди ҳамда яшаш ва ишлашнинг қулай шароитларини яратди.
***
Шундан кейин мамлакат Президенти Восе-Ховалинг автомобил йўлининг биринчи навбатини очиш маросимида иштирок этди.
Мазкур автомобил йўли узунлиги 88 километрни ташкил қилиб, 600 миллион сомоний маблағ эвазига қурилган.
Мазкур автомобил иккинчи навбати қурилиш ишлари яқин ойларда бошланади. Асфалтлаш, ёритиш, пиёдалар йўлаклари ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қурилиши ўз вақтида ва белгиланган муддатда охирига етказилади.
Восе-Ховалинг автомобил йўли биринчи навбати очилганидан кейин транспорт қатнови, йўловчи ва юк ташиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳамда мазкур йўл бўйлаб юк транспортировкасини оширишга имконият пайдо бўлди.
Восе ноҳияси аҳолиси давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбариятига бундай ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдиришиб, Восе-Ховалинг автомобил йўли биринчи навбати қурилишини Миллат пешвосининг мамлакат шаҳар ва ноҳияларини коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш йўлидаги бунёдкорлик мақсадларидан бири, дея аташди.
Мамлакат Президенти мазкур автомобил йўли қурилиши сифатини юқори баҳолар экан, унинг иккинчи навбатини тугатиш бўйича масъул шахсларга аниқ топшириқлар берди.
***
Восе ноҳиясининг Абуабдуллоҳ Рўдакий номли қишлоқ жамоатида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия халқ хўжалиги ютуқлари ва халқ ҳунармандчилиги кўргазмасини бориб кўрди.
Мамлакат Президенти, жумладан, маҳаллий бекалар тайёрлаган лаззатли миллий нонлар, таомлар, халқ ҳунармандларининг буюмларини тайёрлаш маҳоратига алоҳида эътибор қаратиб, улар меҳнати самарасини юқори баҳолади.
Кўргазмага Восе ноҳияси хотин-қизлари ўзига хос усул билан тайёрланган турли қандолатчилик маҳсулотларини чиқаришди.
Бу минтақага хос бўлган қадимий халқ ҳунармандчилиги буюмлари кўргазмага ўзгача ва нотакрор кўрк бахш этди.
Кўргазмага, шунингдек, Восе ноҳиясида етиштирилган мевалар, дуккаклилар, ғалла экинлари, асал чиқарилган бўлиб, улар ноҳия меҳнаткашлари фаровонлиги ва бой дастурхонидан дарак беради. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда асаларичилар 35,6 тонна асал йиғишди. Восе ноҳиясида асалари оилалари йил сайин ошиб бораётгани, ички бозорларни таъминлаш билан бир қаторда, асални хорижга экспорт қилиш йўлга қўйилаётгани қайд этилди.
Восе ноҳияси халқ хўжалиги ютуқлари билан танишув чоғида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ердан унумли фойдаланиш, сифатли ва маҳсулдор уруғларни танлаш ҳамда келажакда уруғчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, асаларичилик ва паррандачилик соҳалари тараққиётини таъминлаш бўйича ўз фойдали тавсиялари ва маслаҳатларини деҳқонлар билан ўртоқлашди.
Восе ноҳияси барча хўжаликларида картошка, сабзавотлар, полиз экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажми ошиб бормоқда.
Шу ернинг ўзида эҳтиёжманд оилалардан 50 нафар боланинг суннат маросимлари ўтказилиб, мамлакат Президенти уларга совғалар тақдим қилди.
Кўргазмада анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари, жумладан, чакандўзлик, қуроқ, кигиз тўқиш ҳунарлари ҳамда тожик халқи юксак маданияти ва бой тарихидан гувоҳлик берувчи миллий тўй маросимлари намойиши меҳмонлар эътиборини кўпроқ тортди.
Ҳунарманд аёллар санъати ва истеъдоди, адрас ва атлас тўқиш жараёни, бошқа миллий анъаналар ва маросимлар билан танишган Давлат бошлиғи бу анъаналарни келгусида янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.
***
Восе ноҳиясига иш ташрифи доирасида мамлакат Президенти Абуабдуллоҳ Рўдакий қишлоқ жамоатининг Меҳнатобод қишлоғида стадион ва теннис кортининг фойдаланишга топширилиши маросимида қатнашди.
Дастлаб маҳаллий тадбиркор Авазхон Кабиров молиялаштиришида қурилган теннис корти билан танишган мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ташаббускор тадбиркорга бу иши учун миннатдорчилик билдирди.
Мазкур иншоот қисқа муддатда 320 минг сомоний маблағига қурилиб, бу ерда ўсмирлар ва ёшларнинг турли спорт машғулотлари ўтказишлари учун замонавий шароитлар яратилгани қайд қилинди.
Беш минг 260 томошабинга мўлжалланган стадион очилиши ва фойдаланишга топширилиши маросимида Миллат пешвосига мазкур спорт иншооти ҳам маҳаллий тадбиркор Авазхон Кабиров томонидан 1,2 миллион сомонийга қурилгани ҳамда футбол бўйича республика ва халқаро миқёсдаги мусобақалар, ўсмирлар ва ёшларнинг спорт машғулотларини ўтказишларига мўлжаллангани маълум қилинди.
Келажакда бу ерда спортнинг бошқа турлари бўйича халқаро мусобақалар ўтказилиши қониқиш билан қайд қилинди. Айнан шунинг учун стадион фойдаланишга топширилган биринчи кунда Восе ва Фархор ноҳиялари жамоалари ўртасида «Чарм тўп» футбол матчининг финал босқичи бўлиб ўтди. Давлат бошлиғи ўзига ҳамроҳлик қилаётган делегация билан биргаликда стадионнинг дастлабки томошабинларига айланишди.
***
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Восе ноҳиясининг Абуабдуллоҳ Рўдакий қишлоқ жамоати Меҳнатобод қишлоғида 3-рақамли касалхона ва саломатлик марказининг фойдаланишга топширилиши маросимида иштирок этди.
Яратилган шароитлар билан танишув чоғида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонга Меҳнатобод қишлоғининг 3-рақамли касалхонаси ташхис ва даволаш учун барча замонавий шароитга эга эканлиги, унда 50та каравот бўлиб, «Файзи Сайид» деҳқон хўжалиги томонидан 1 миллион 700 минг сомонийга қурилгани маълум қилинди.
Янги касалхона Араб хайрия фонди молиялаштиришида ташхис ва даволаш учун етакчи тиббий ускуналар, жумладан, ултрасадо аппарати, замонавий физиотерапевтик ускуна, ЭКГ аппарати ва бошқалар билан таъминлангани қайд қилинди.
Давлат бошлиғи врачларга мижозларга ташхис ва даволашда кўпроқ эътибор қаратиш, энг аввало, аҳоли саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшишни топширди.
Касалхона тўртта бўлим, жумладан, туғруқ, жарроҳлик, катталар ва болалар бўлимидан иборат эканлиги қайд қилинди. Бу тиббий муассаса врачлари ўз навбатида, мамлакат Президентига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга ваъда беришди.
Касалхона очилиши билан 150 киши, жумладан, 14 нафар олий тоифали врач, 50 нафар ўрта ва 30 нафар кичик тиббий ходимлар иш жойи ва яхши ойлик маош билан таъминланишди.
Тожикистон доривор гиёҳларидан дори-дармон тайёрланаётган фито-аптека касалхонада ўзига хос ўрин эгаллайди.
Абуабдуллоҳ Рўдакий қишлоқ жамоатида саломатлик маркази очилиши чоғида мамлакат Президентига тиббий муассаса Япония ва Араб хайрия фондининг 826 минг сомонийлик маблағи ҳисобидан қурилгани маълум қилинди.
Араб хайрия фондининг Тожикистондаги раҳбари сўзларига кўра, замонавий ускуналар, жумладан, лор-комбайт, цистоскоп, бронхоскоп, гастроскоп, колпоскоп, ултрасадо аппарати, ЭКГ аппарати ва стоматологик ускуналар врачларнинг беморларга ташхис қўйиш ва касалликларини аниқлашдаги ишларини енгиллаштиради.
Шу билан бирга, саломатлик маркази лаборатория, амалий ишлар учун таълим маркази, турли ЛОР, нафас йўллари, ошқозон-ичак, гинекологик ва урологик ҳамда юрак ва кўз касалликларини текшириш ҳамда даволаш учун кабинетларга эга.
***
Восе ноҳиясининг Меҳнатобод қишлоғида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон 51-ўрта умумтаълим муассасасини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.
Таълим ва тарбия шароитлари билан танишув чоғида мамлакат Президентига иншоотда қурилиш ишлари 2015 йилнинг октябрида бошлангани, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия тараққиёт фондининг 2 миллион 973 минг сомонийлик маблағлари ҳисобидан қурилиб, жиҳозлангани маълум қилинди.
Бир сменада 340 ўқувчига мўлжалланган икки қаватли мактаб биноси 2 гектар майдонни эгаллаб турибди.
Мактабнинг икки қаватида 13та синфхона, жумладан, химия, физика, математика, бошланғич ҳарбий тайёргарлик, ҳунарлар ўрганиш кабинетлари мавжуд.
Мактабнинг барча синфхоналари замонавий технологиялар ва таълим воситалари, жумладан, электрон доскалар, компютерлар билан жиҳозланиб, мактабда, шунингдек, ошхона ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳам мавжуд. Жумладан, бу ерда мактабни иссиқлик билан таъминлаш учун кўмир орқали фаолият юритувчи қозонхона ҳам бор.
***
Восе ноҳиясига иш ташрифи доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Абуабдуллоҳ Рўдакий қишлоқ жамоатида «Файзи Саид» деҳқон хўжалигига бориб, у ерда сояли ва мевали дарахтлар, манзарали буталар ва гуллар билан танишди.
«Файзи Саид» деҳқон хўжалиги меҳнаткашлари 23 гектар майдонда турли мевали ва сояли дарахтлар, манзарали буталар, гул кўчатлари, полиз экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришяпти.
Жорий йилда 3 гектар майдонда янги боғ барпо этилди. Энди боғлар умумий майдони 26 гектар, жумладан, 10 гектар токзор, 10 гектар гилос, ўрик, нок, бодом, олхўри, қора олхўри, ёнғоқ, анор, 1 гектар манзарали гуллар ва буталарни ташкил қилади.
Боққа ташриф чоғида Миллат пешвоси хўжалик меҳнаткашларининг мевали дарахтлар етиштириш тажрибасини юқори баҳолади. Боғбонларнинг маълумотига кўра, жорий йилда, айниқса токзорлардан мўл ҳосил олиниши кутилмоқда.
Мазкур хўжаликдан ўнлаб тонна сифатли узум ва пиёз Россия Федерациясига экспорт қилиниб, ўрик ва узум ҳосили қуритилиб, ўрик қоқи ва майизга айлантирилмоқда.
Ушбу боғнинг турли гуллари, буталари ва сояли дарахтларидан жамоат кўчалари ва хиёбонлари ҳамда автомобил йўллари четида ободонлаштириш ишларини ўтказишда фойдаланилиши хабар қилинди. Таъкидлаш жоизки, «Файзи Саид» деҳқон хўжалиги томонидан Абуабдуллоҳ Рўдакий қишлоқ жамоатига кириш жойида 5 гектар ташландиқ ва тошлоқ ерда арча боғи барпо этилган бўлиб, у жамоат қиёфасига ўзгача ҳусн бағишлаган.
***
Восе ноҳиясининг Абуабдуллоҳ Рўдакий қишлоқ жамоатида мамлакат Президенти ноҳия раҳбарияти, фаоллари ва фуқаролари билан учрашди.
Давлат бошлиғи дастлаб Восе ноҳиясининг меҳнаткаш аҳолисига илиқ ва самимий истиқбол учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳар бирига соғлик-саломатлик ва Ватанимизнинг бу минтақасини келгусида ободонлаштириш ишларига муваффақиятлар тилади.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, шунингдек, барча иштирокчилар ва улар сиймосида Восе ноҳияси фуқароларини Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклади.
Миллат пешвоси мустақилликнинг 25 йили мобайнида Восе ноҳиясининг меҳнатсевар аҳолиси қулай шароитлар, жумладан, бой табиий захиралар ва сувдан фойдаланган ҳолда, сезиларли ютуқларга эришганликлари, ижтимоий инфраструктуралар қурилиши, йўллар таъмири ва реконструкцияси, тарихий иншоотлар қайта тикланиши, хиёбонларни ободонлаштириш ноҳия қиёфасини тубдан ўзгартириб, уни гуллаб-яшнаган минтақага айлантирганини қониқиш билан таъкидлади.
Давлат бошлиғи ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиётига мустақиллик йилларида давлат бюджети ҳисобидан қарийб 700 миллион сомоний, фаровонлик даражаси ва хизмат кўрсатишни юксалтиришга 300 миллион сомонийдан зиёд маблағ йўналтирилганини қайд қилди. Шу билан бирга, давлат тараққиёт дастурлари доирасида ноҳияда 2020 йилгача 520 миллион сомонийлик умумий маблағга 370та лойиҳани амалга татбиқ этиш назарда тутилган.
2018 йилнинг 1 февралида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келди. Олиймақом меҳмонни кутиб олиш расмий маросими Миллат қасрида бўлиб ўтди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикаси
Муфассал...
(Романдан парча)
...Ҳатто осмондаги ойга ҳам лақаб тақайдиган сабзбаҳорликлар Нозийнинг шоирона исми ёнига беҳудага «Полвон» сўзини қўшишмаган.
Қиз бирданига чунон ҳам баланд бўйли, жуссадор бўлиб вояга етдики, бундан аввалига ота-онаси, кейин ҳамқишлоқлари ташвишга тушиб қолишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015