Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1534
Печат

 

rashtМИЛЛАТ ПЕШВОСИ САНГВОРДА

25 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли турмуш тарзи билан танишиш ва бир қатор муҳим иншоотларни очиш мақсадида Рашт водийси ноҳияларига иш сафари билан борди.

Мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорона сиёсатини давом эттириш йўлида Сангвор ноҳияси суди маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Мамлакат Президенти рамзий лентани кесиб, янги ишоотни расман очиб берди. 

Сангвор ноҳияси суди маъмурий биноси 14та иш кабинетига эга бўлиб, 1 миллион 254 минг сомоний маблағ ҳисобига қурилгани қайд қилинди.

Давлат бошлиғи янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Бинода замонавий шароитларни яратиш учун 83 минг 400 сомоний сарфланган.

Суд биноси Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейида соҳа ходимлари учун муносиб совға ҳисобланади.

***

rasht 1Сангвор ноҳияси марказида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалиги ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди.

Ноҳия бешта жамоати аҳолиси тинчлик ва барқарорликка шукрона билан истеъмолчилик бозорини маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш йўлида самарали меҳнат қилишмоқда.

Ноҳиянинг ишга лаёқатли аҳолисининг ярмидан кўпроғи бу тоғли ноҳиянинг ягона ва яхши даромад манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этилган.

Кўргазмада қишлоқ хўжалиги турли хил маҳсулотлари, жумладан, картошка, сабзи, ошқовоқ, олма, нок ва табиий асал чиқарилди.

Сангвор деҳқонлари жорий йилда илк бор маҳаллий уруғлардан фойдаланган ҳолда ошқовоқ экишгани, яхши ҳосил олишни кутаётганликлари қайд қилинди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Миллат пешвоси ноҳия деҳқонлари ва раҳбариятига бу соҳа катта имкониятларидан самарали фойдаланишни топширди. Чунки шу йўл билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлиги даражасини юксалтиришга сезиларли улуш қўшишлари мумкин.

Ноҳия қишлоқ хўжалиги ерлари умумий майдони 173 минг 916 гектарни ташкил қилади. Шундан 2141 экиладиган ерлар, 1635 гектарини эса, суғориладиган ерлар ташкил қилади.

Сангвор ўз иқлим шароити ва географик жойлашуви туфайли сифатли табиий асал тайёрлаш учун жуда қулай ноҳиялардан бири ҳисобланади.

***

rasht2Сангвор ноҳияси марказида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон савдо-хизмат кўрсатиш марказини фойдаланишга топширди.

Икки қаватли савдо маркази Тожикистон Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмалари доирасида маҳаллий тадбиркор Шобуддин Алиев томонидан қурилган.

Танишув чоғида иншоот иккита савдо пункти ва битта тикувчилик цехидан иборат эканлиги қайд қилинди. Бу замонавий бино тикувчилик цехида 55 нафар қиз иш билан таъминланган бўлиб, мактаб формалари, аёллар миллий либослари ва бошқа зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланишади. Ёш қизларнинг сўзларига кўра, бу чора-тадбирлар бир томондан уларга янги касбни ўзлаштиришга ёрдам бераяпти. Цехда замонавий тикувчилик ускуналари туфайли ўзининг кўркам дизайни билан фарқ қилувчи сифатли либослар ишлаб чиқарилади.

Мамлакат Президенти барча зарур маҳсулотлар ва молларга эга бўлган «Ғани» савдо марказининг биринчи қаватини кўздан кечирди.

Тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланиши туфайли Сангвор ноҳияси маркази ва қишлоқларида бундай замонавий савдо-хизмат кўрсатиш марказлари сони сезиларли равишда ошди. Бу аҳолини доимий иш ва биринчи даражадаги зарур маҳсулотлар билан таъминлашга имкон яратди. 

Шу ернинг ўзида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон иштирокида камтаъминланган оилалардан 40 нафар боланинг суннат тўйи  ўтказилди. Бу маросимнинг жамоавий тарзда ўтказилиши ортиқча харажатлар олдини олади ҳамда «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга риоя этиш ва амалга татбиқ қилиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Айнан шунинг учун жамоавий маросимларни ўтказиш яхши анъана тусига кирмоқда. Бу маросим жараёнида болаларга турли совғалар улашилди.

***

rasht4Сангвор ноҳияси марказида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур ноҳия фуқаролари ва фаоллари билан учрашиб, нутқ сўзлади.

Ўз чиқишида Давлат бошлиғи ноҳия барча аҳолисини давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклади. Мамлакат Президенти мустақиллик даврида амалга оширилган бунёдкорлик ташаббуслари ва ободончилик ватанпарвар, шарафли ва доно тожик халқининг ҳалол меҳнатлари эвазига эришилганини таъкидлади.

Айнан давлат мустақиллиги Ҳукумат қўллаб-қувватлаши ҳамда соҳавий ва минтақавий тараққиёт дастурларини амалга татбиқ этиш орқали мамлакатимиз узоқ ноҳиялари, жумладан, Сангворда ободончилик ишларини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, фуқароларнинг кўп сонли муаммоларини бартараф этишга имкон яратди.

Мамлакат Президенти ушбу даврда давлат бюджети ҳисобидан Сангвор ноҳияси тараққиёти, жумладан, ижтимоий тармоқлар ривожи, йўллар, кўприклар қурилиши ва унинг аҳолиси ҳаёти яхшиланиши учун босқичма-босқич 183 миллион сомонийдан зиёд маблағ сарфлангани, 62 миллион сомоний маблағга ўрта умумтаълим муассасалари, касалхоналар ва поликлиникалар қурилганини қайд қилди.

Бундан ташқари, ушбу даврда давлатнинг 7та сармоявий лойиҳаси, жумладан, турар жой-коммунал хўжалиги реконструкцияси, қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиёти, маориф ва аҳоли ижтимоий ҳимоясига қарийб 50 миллион сомоний йўналтирилди.

Давлат бошлиғининг сўзларига кўра, 2016-2019 йилларда ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиётига 100 миллион сомоний назарда тутилган.

 

Миллат пешвоси Нурободда

rasht525 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли турмуш тарзи билан танишиш ва бир қатор муҳим иншоотларни очиш мақсадида Нуробод ноҳиясига иш сафари билан борди.

Миллат пешвосини ноҳия аҳолиси ўзига хос хурсандчилик ва илиқлик билан кутиб олишди.

Мамлакат Президенти ташрифи шарафига ноҳия маданият ва санъат арбоблари ранг-баранг дастурларини намойиш этишди.

Нуробод ноҳиясининг Сари қош мавзесида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон картошка етиштириш, ҳосил йиғиштириш, такрорий экин, халқ ҳунарлари кўргазмаси ва қишлоқ хўжалиги тармоғи ютуқлари билан танишди.

Сари қош мавзесида 15 гектар майдонда «Тожикистон», «Пикассо», «Кардинал» ва «Ғончи» навли картошкалар экилгани, деҳқонлар яхши ҳосил жамғаришни кутаётганликлари қайд қилинди. Бу минтақада ғалла экинлари йиғиштирилгандан кейин 8 гектар майдонда сабзи, ловия, мош 50 сотихга эса картошка экилган.

Ноҳия деҳқонлари кўргазмасига қишлоқ хўжалиги турли маҳсулотлари, жумладан, сабзавотлар, мевалар, асал, турли доривор гиёҳлар, тирик балиқ чиқарилди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг бу минтақасида картошкапарварлик, асаларичилик ва балиқчилик соҳалари ривожланган.

Миллат пешвоси, шунингдек, ноҳия халқ ҳунармандчилиги кўргазмасини кўздан кечириб, моҳир усталар, тикувчилар, ошпазлар, дурадгорлар меҳнати самараси билан танишди.

***

Нуробод ноҳиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бўлими янги биносини фойдаланишга топширди.

Ички ишлар вазирлиги Ёнғинга қарши давлат хизмати Нуробод ноҳиясидаги бўлими янги биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унда хизмат қилиш учун барча зарур шароитлар мавжуд. Бўлим биносини лойиҳалаштириш ишлари 2008 йилда бошланиб, қурилишига 1 миллион 850 минг сомоний йўналтирилган. Янги иншоот 22та иш кабинети, навбатчилик қисми, шахсий ҳайъат учун ётоқхона, компютерлар билан жиҳозланган таълим синфхоналари, алоқа пункти, мажлислар зали, ошхона ва ёнғинга қарши машиналар учун тўхташ манзилига эга.

Янги бинода шароитлар билан танишув чоғида Давлат бошлиғи шахсий ҳайъатга ҳамиша доимий тайёрлик ҳолатида бўлиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашни топширди. Таъкидлаш жоизки, бўлимда 30 нафар ходим ишлайди.

Давлат бошлиғи Ёнғинга қарши давлат хизмати бўлими ходимларига ёнғинга қарши замонавий янги автомашина совға қилди.

***

Нуробод ноҳиясининг Дарбанд шаҳарчасида мамлакат Президенти 140 нафар тарбияланувчи учун «Зебунисо» болалар боғчасини очиб, 30 нафар етим болаларнинг жамоавий суннат тўйи маросимларида иштирок этди.

Мазкур муассаса реконструкцияси ва таъмири 2015 йили бошланиб, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш кунлари охирига етказилди.

Болалар боғчаси ерлари умумий майдони 0,88 гектар, бино майдони эса, 906 квадрат метрни ташкил қилиб, иншоот қурилиши ишларига 3 миллион 500 минг сомоний сарфланган. Болалар боғчаси бир сменада 140 бола учун мўлжалланган.

Мактабгача таълим муассасаси очилганидан кейин мамлакат Президенти унинг шароитлари билан танишди.

Болалар боғчаси саҳнида болалар учун 6та шийпонча ва чўмилиш ҳовузи қурилган.

Биринчи ва иккинчи қаватларда машғулотлар учун кабинетлар, ётоқ хоналари, мусиқа синфхоналари, иш кабинетлари, тиббий пункт ва бошқа ёрдамчи бинолар мавжуд бўлиб, болалар боғчаси барча деворлари афсонавий қаҳрамонлар суратлари билан ясатилган.

Болалар боғчаси шароитлари билан тўлиқ танишувдан кейин шу ернинг ўзида Давлат бошлиғи камтаъминланган оилалар фарзандлари ва етим болалардан иборат 30 нафар боланинг суннат тўйи маросимида иштирок этди. Муваффақиятли ижтимоий сиёсат ва етимларга ғамхўрлик доирасида Миллат пешвоси барча бахтли болаларга совғалар топширди.

***

Нуробод ноҳиясида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон сутни қайта ишлаш ва мойни қадоқлаш корхонасини ишга туширди.

Тадбиркор Фатҳуддин Ҳожиев томонидан  Лаби Жар қишлоғида мамлакат Ҳукуматининг кичик ва ўрта тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаши доирасида қурилган «Шири Нуробод» МЧЖ иккита ишлаб чиқариш цехига эга.

Мамлакат Президентига корхонанинг суткалик ишлаб чиқариш иқтидори 2 тонна, бир ойлик иқтидори 60 тоннагача сутни ташкил қилиши билдирилди.

«Шири Нуробод» МЧЖда 8 хил сут маҳсулотлари, жумладан, чучитилган қатиқ, қатиқ, творог, қаймоқ ва шу кабилар ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг сифатли маҳсулотлари Нуробод ноҳиясида сотилади.

Корхонада маҳсулотларни сақлаш учун иккита музлатиш камераси бор. Бундан ташқари, келажакда 120 тонна маҳсулотни сақлаш имконига эга яна битта камера қурилиши кутилмоқда.

Иккинчи цехда ўсимлик мойини қадоқлаш йўлга қўйилган бўлиб, унда уч хил мой ишлаб чиқарилади.

Маҳсулот «Баракат» маркаси остида 750 грамм, 1, 3 ва 5 литрлик идишларга солинади.

Корхонанинг суткалик ишлаб чиқариш иқтидори 10 тоннагача, ойлик иқтидори эса, 300 тоннагача сифатли маҳсулотни ташкил қилади.

Умуман, «Шири Нуробод» МЧЖда 60 киши доимий иш жойи билан таъминланиб, ойлик маошлари 800дан 1500 сомонийгачани ташкил қилади.

Ташрифи чоғида мамлакат Президенти ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

***

Мамлакат Президенти бир қатор муҳим иншоотлар очилиши ва дала ишлари билан танишув, меҳнаткашлар ютуқлари кўргазмасини бориб кўрганидан кейин Нуробод ноҳиясининг марказида фуқаролар ва фаоллар билан самарали учрашув ўтказди.

Дастлаб Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокчиларни давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклаб, замон талабларига жавоб берувчи кўркам, замонавий бинолар, йўллар, кўприклар, ўнлаб ишлаб чиқариш ва ижтимоий иншоотлари, савдо-хизмат кўрсатиш марказлари қурилиши, аҳоли ҳаёт ва меҳнат шароитларини сезиларли равишда яхшилашга мустақиллик, бирлик, мамлакат халқининг Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг муваффақиятли сифатини қўллаб-қувватлаши туфайли эришилганини таъкидлади.

Давлат бошлиғи давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ Ҳукумат мамлакат узоқ тоғли ноҳиялари, жумладан, Нуробод ноҳияси тараққиётига биринчи даражали эътибор қаратганини қайд қилди.

Бундай қўллаб-қувватлаш натижасида мустақилликнинг 25 йили мобайнида бунёдкорлик ишларини кенгайтириш, ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиётига молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан қарийб 800 миллион сомоний йўналтирилган. Бундан ташқари, олдинда турган уч йилда ноҳия тараққиётига давлат бюджетидан 230 миллион сомонийдан зиёд маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда. Мустақиллик даврида ноҳия ҳудудида қарийб 425 миллион сомонийлик маблағга давлат 8та сармоявий лойиҳаси, жумладан, урушдан кейинги қайта тиклаш лойиҳаси амалга татбиқ этилди. Айни пайтда учта бошқа лойиҳани амалга ошириш давом этмоқда.

Ноҳия турли масалаларини ҳал этиш, айниқса, бунёдкорлик ва ободончилик ишларини тезлаштириш мақсадида 2013-2017 йиллар учун ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастурини амалга татбиқ этиш давом этаётган бўлиб, унинг доирасида 200 миллион сомонийдан зиёд умумий маблағга 189та лойиҳани амалга татбиқ этиш режалаштирилган.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳия меҳнаткашларининг ўсимликпарварлик, боғдорчилик, асаларичилик соҳаларидаги самарали фаолиятидан қониқиш ҳосил қилиб, уларни мавжуд захиралар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланишга даъват қилди.

 

Миллат пешвоси Тожикобод ноҳиясида

26 сентябр, Рашт водийсига иш ташрифининг иккинчи кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикобод ноҳиясига борди.

Миллат пешвоси бу ерда дастлаб қишлоқ хўжалиги соҳаси ютуқлари кўргазмаси билан танишди.

Кўргазма ноҳия деҳқонлари картошкапарварлик ва боғдорчиликда катта тажрибага эга эканликларини очиқ-ойдин кўрсатди. Олинадиган ҳосил, жумладан, картошка, олма ва нокларнинг турли нави нафақат ички бозорларда сотилади, балки экспорт ҳам қилинади.

Кўргазмага қишлоқ хўжалиги турли маҳсулотлари, жумладан, сабзавотлар, мевалар, асал, турли доривор гиёҳлар чиқарилди.

Миллат пешвоси деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбатда Тожикобод ноҳияси сув захиралари бошланишида жойлашгани, бу бойликдан унумли фойдаланиш исталган ҳосилни олишга имкон яратишини таъкидлади. Бундан ташқари, Давлат бошлиғи деҳқонларга бу тоғли минтақанинг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланишни маслаҳат берди. Бу ноҳияда шолғом, лавлаги, ошқовоқ, карам ва пиёз етиштириш ҳам даромадли ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида Тожикобод ноҳиясида асаларичилик сезиларли равишда ривожланган бўлиб, жумладан, айни пайтда ноҳияда 5050 асалари оиласи мавжуд.

Бундан ташқари, кўргазмада турли хил ун ва сут маҳсулотлари чиқарилди.

Мамлакат Президенти «Қалъа» деҳқон хўжалигида картошка ҳосилини йиғиштириш ишларининг бориши билан танишди.

Хўжалик 180 гектар ерга эга бўлиб, шундан 50 гектарига картошка экилган. Деҳқонлар жорий йилда ҳар гектар майдондан 300 центнердан ҳосил йиғиштиришни ният қилишган.

Мамлакат Президентига 2015 йилда ноҳияда картошка етиштириш ҳажми 21 минг 116 тоннага етказилгани, бу эса, 1992 йилга нисбатан 12 минг 612 тоннага кўп эканлиги, яъни ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 баравар ошгани маълум қилинди. Ноҳия иқлими картошка етиштириш учун жуда қулай бўлиб, бу сектор даромадли ҳисобланади.

Миллат пешвоси картошкапарварлар ва соҳанинг масъул шахслари билан суҳбатда картошка нон ўрнини босувчи ягона маҳсулот эканлиги, шунинг учун картошка майдонларини кенгайтириш зарурлигини, шунингдек, мазкур маҳсулотни тўғри сақлашни йўлга қўйиш ҳамда уни қиш ва баҳор мавсумларида арзон нархларда сотиш зарурлиги, бу эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошканинг нархи ошиши олдини олиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга фаол ҳисса қўшади,-дея таъкидлади.

Тожикобод ноҳиясининг болалари бахтига Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон камтаъминланган оилалардан 50 нафар боланинг суннат тўйи маросимида иштирок этди.

Мамлакат Президенти ота-оналарни ушбу хурсандчилик куни билан табриклаб, мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ аҳолининг эҳтиёжманд табақасини қўллаб-қувватлаш мамлакат Ҳукумати томонидан танланган сиёсатда биринчи ўринни эгаллагани ва бу йўналишда бир қатор дастурлар амалга татбиқ этилганини таъкидлади. Айнан шунинг учун сўнгги ўн йилда камбағаллик сатҳи бир неча бараварга пасайди. Ушбу тадбирда Миллат пешвоси болаларга турли совғалар топширди.

Ушбу кунда Тожикобод ноҳиясининг турли тузилмаларида ишловчи давлат хизматчилари ҳам муносиб совға олишди. Давлат хизматчилари, жумладан, қуролли тузилмаларнинг 12та оиласи Миллат пешвоси қўлидан 1-4  хонали квартиралар калитларини қабул қилиб олишди.

Мамлакат Президенти янги турар жойга эга бўлган давлат органлари ходимларини халқ ва Ватан манфаати йўлида виждонан хизмат қилишга чақирди.

***

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикобод ноҳияси марказида 85 ётоқ ўрнига эга бўлган янги замонавий меҳмонхонани очди.

Давлат бошлиғи рамзий лентани кесиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Меҳмонхона, унинг ҳужралари ва бошқа ёрдамчи хоналар миллий нақшлар ва меъморчилик меъёрларига  мувофиқ тарзда безатилган. Меҳмонхонанинг ҳар бир ҳужраси икки кишига мўлжалланган бўлиб, барча зарур шароитга эга.

Меҳмонхона ҳужралари ва бошқа ёрдамчи хоналари билан танишув чоғида Миллат пешвоси қурувчилар ишини юқори баҳолаб, Тожикобод ноҳиясида зарур шароитларга эга бундай замонавий меҳмонхоналар қурилиши мамлакатимизнинг бу узоқ ноҳиясига сайёҳларни кўпроқ жалб этишга ҳисса қўшишини таъкидлади. Чунки, меҳмонхона Ваҳдат-Нуробод-Лахш-Қирғизистон чегараси халқаро автомобил йўли ёнида жойлашган бўлиб, нафақат ўз мамлакатимиз, балки хорижий давлатлар фуқароларини ҳам қабул қилиш имконияти мавжуд.

***

Тожикобод ноҳиясига иш ташрифи доирасида  мамлакат Президенти  муҳтарам  Эмомали Раҳмон ноҳия раҳбарияти, фаоллари ва кўп сонли аҳолиси билан учрашиб, улар олдида нутқ сўзлади.

Миллат пешвоси Тожикобод ноҳиясининг шарафли халқини давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклар экан, 25 йил мобайнида маданиятли тожик халқи халқ хўжалиги ҳаётининг турли соҳаларида сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.

Ушбу даврда ноҳиянинг меҳнатсевар аҳолиси Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан танланган сиёсат доирасида ноҳия ва умуман, мамлакат тараққиётига муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Мамлакат Президенти мустақиллик йилларида молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жумладан, иншоотлар, йўллар қурилиши ва ноҳия бюджетини қўллаб-қувватлашга 432 миллион сомоний йўналтирилганини таъкидлади.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш иш билан таъминлаш асосий соҳаси ҳисобланиб, бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Мамлакат Ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалиги тармоғи тараққиёти учун қабул қилинган зарур чора-тадбирлар натижасида Тожикобод ноҳияси аҳолиси ўтган йили 651 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришганликлари, бу аввалги йилларга нисбатан неча баравар кўп эканлиги қайд қилинди.

Давлат бошлиғи ноҳия раҳбарияти ва бошқа давлат тузилмаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилишни топширди.

 

Миллат пешвоси Лахш ноҳиясида 

26 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  иш ташрифи билан Лахш ноҳиясига борди.

Бу ерда Лахш ноҳияси аҳолиси мамлакат Президентига дастлаб халқ ҳунармандчилиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва Тожикистоннинг бу баланд тоғли ноҳияси доривор гиёҳлари кўргазмасини намойиш этишди.

Кўргазмага ташриф чоғида Давлат бошлиғига ноҳияда жорий йил 6 минг 235 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари экилгани, тажрибали деҳқонлар қулай иқлим ва шароитдан фойдаланган ҳолда баракали ҳосил олишни кўзлаётганликлари маълум қилинди.

Ноҳия деҳқонлари Миллат пешвосига жорий йилда 100 минг тонна картошка йиғиштиришни кутаётганликларини билдиришди.

Тожикистоннинг бу баланд тоғли ноҳиясида деҳқонлар, асосан, картошкапарварлик, чорвачилик ва боғдорчилик билан машғул бўлиб, шу туфайли мамлакат Ҳукуматининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби стратегик мақсадларидан бири амалга татбиқ этилмоқда.

Мамлакат мустақиллиги йилларида ноҳияда халқ ҳунармандчилиги, жумладан, кашта тикиш, йигириш, заргарлик, темирчилик, дурадгорлик, гилам тўқиш ва бошқа ҳунарларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ноҳия аҳолиси кўргазмаси билан танишув чоғида Давлат бошлиғи халқ ҳунарларини уйда ўргатиш тўгаракларини ташкил қилиш, кичик ҳунардмандчилик корхоналарини ташкил этиш аҳамияти ва даромадли эканлигини таъкидлади.

Мамлакат Президентига сўнгги беш йилда Миллат пешвосининг бевосита топшириғига биноан, ноҳияда қўлда гилам тўқиш қайта тиклангани, бу анъанавий ҳунарлар тараққиёти учун ноҳия маркази ва унинг қишлоқларида бир нечта кичик цехлар қурилиб, фойдаланишга топширилгани, бу ерларда уй бекаларидан иборат бўлган хотин-қизлар ҳунар ўрганишаётгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, кўргазмада Лахш ноҳияси жамоатлари ва қишлоқларининг моҳир ошпазлари меҳмонларга турли миллий таомларни намойиш этишди. 

***

Лахш ноҳиясига ташрифи доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳиянинг қайта тикланган марказий йўлини фойдаланишга топширди.

Танишув чоғида мамлакат Президентига йўлнинг узунлиги 3 километрдан зиёдни ташкил қилиши, қисқа муддатда 3 миллион сомонийлик бюджет маблағлари ҳисобидан қайта тиклангани маълум қилинди.

Марказий йўлни фойдаланишга топшириш маросимида Миллат пешвоси ишлар сифатини юқори баҳолади ҳамда ноҳиянинг қолган автомобил йўлларини қайта тиклаш топшириғини берди.

Шунингдек, давлат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш кунларида Қалъаи Занкон қишлоғи бурилишидан ноҳия марказига кириш жойигача бўлган 2,5 километрлик автомобил йўли қайта тиклангандан кейин фойдаланишга топширилганди.

Сўнгги беш йилда ноҳия бюджети ҳисобидан Майдонтерак қишлоғи ва ноҳия маркази ўртасидаги 3 километрлик йўл асфалтлангани, Янгишаҳар қишлоғи ва ноҳия маркази ўртасидаги 2 километрлик йўл таъмирлангани, қайта тиклангани ва асфалтлангани қайд қилинди.

Умуман, 2010-2015 йиллар мобайнида Лахш ноҳияси ҳудудида 15 километр йўллар таъмирланди ва қайта тикланди, битта автомобил кўприги капитал таъмирдан чиқарилди.

***

Лахш ноҳиясига ташрифи чоғида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жирғатол қишлоқ жамоатидаги деҳқон ва хусусий хўжаликларига бориб, картошка ҳосилини йиғиштириш ишларининг бориши билан танишди ҳамда қишлоқ хўжалиги кўргазмасини томоша қилди.

Қишлоқ хўжалиги кўргазмаси билан танишув чоғида Давлат бошлиғи деҳқонлар билан суҳбатлашиб, уларни ердан унумли ва самарали фойдаланишга чақирди.

Мамлакат Президентига жорий йилда ноҳия деҳқон хўжаликларида картошка далалари умумий майдони 2 минг 380 гектарни, ҳосилдорлик эса, 350-360 центнерни ташкил қилиши билдирилди.

Деҳқонларнинг сўзларига кўра, жорий йил картошка майдонлари ўтган йилгидан 200 гектарга зиёд бўлиб, ҳосил 100 минг тоннани ташкил қилиши кутилмоқда.

Лахш ноҳияси шароити ва иқлими картошкапарварлик учун қулай эканлиги, ноҳия ички бозорларни бу маҳсулот билан таъминлашга қодирлиги қайд қилинди.

Мисол учун, жорий йилда картошканинг ҳосилдор навлари, жумладан, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси олимлари томонидан ихтиро қилинган «Тожикистон», «Сурхоб», «Рашт» ва «Шукрона» навлари экилган.

Деҳқонлар билан суҳбат чоғида бу йил 1500 хусусий деҳқон хўжаликлари, 8та жамоавий хўжалик ва 3та давлат аграр хўжалиги 6 минг 235 гектар ерда турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, самарали ҳосил олганликлари қайд қилинди.

Шу билан бирга, жорий йилда Лахш ноҳияси деҳқонлари режа бўйича 54 гектар майдонда янги мевали боғлар барпо этишган бўлиб, бу чора-тадбирлар мамлакат экспорт потенциалини мустаҳкамлаши зарур.

Умуман, ноҳияда боғлар майдони 2 минг 62 гектарни ташкил қилади. Ноҳия деҳқонлари бу йил олма, нок ва бошқа мевалар мўл ҳосилидан қониқиш билдиришди.

Сўнгги ўн йилда Лахш ноҳиясида Миллат пешвосининг бевосита топшириқлари ва кўрсатмалари туфайли чорвачилик соҳаси ҳам ривожланмоқда. Кўргазмада деҳқонлар йирик ва кичик шохли чорванинг энг яхши зотлари, жумладан, қўтосларни чиқаришган бўлиб, улар боши 800тага етган.

Бугун ноҳияда 2417 бош йирик ва 17807 бош кичик бошли чорва ҳисобга олинган.

Сўнгра кўргазма ёнида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштироки билан Жирғатол қишлоқ жамоати деҳқонлари картошка ҳосилини йиғиштиришга киришдилар.

Давлат бошлиғи деҳқонлар ва Лашх ноҳияси масъул шахсларига ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда  юқори ҳосилли уруғларни танлаш бўйича фойдали тавсиялар ва маслаҳатлар берди.

***

Лахш ноҳияси марказида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида икки қаватли турар жой биноси тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Миллат пешвосининг ҳарбий хизматчилар учун навбатдаги муносиб совғаси ҳисобланган мазкур турар жой биноси ўн иккита 1, 2 ва 3 хонали квартирадан иборат бўлиб, чегара қўшинлари офицерлари ва бошқа қуролли тузилмалар ходимларига мўлжалланган.

Давлат бошлиғи янги квартиралар калитларини бахтли эгаларига шахсан топширар экан, қурилиш ишлари сифати ҳамда яратилган шароитлар билан бевосита танишди.

Янги уйга эга бўлган ходимлар, ўз навбатида, мамлакат Президентига доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдиришиб, бундай ғамхўрлик уларни ўз хизмат вазифаларини яхши бажаришга янада кўпроқ рағбатлантиришини таъкидлашди.

***

Лахш ноҳиясида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия фаоллари ва аҳолиси билан самимий суҳбат ўтказиб, меҳнаткашларнинг мустақиллик 25 йили давомидаги фаолиятига якун ясади.

25 йил мобайнида мамлакат бошқа шаҳарлари ва ноҳиялари билан бир қаторда, Лахш ноҳияси тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, қишлоқ хўжалиги, йўллар қурилиши, маҳаллий бюджетни қўллаб-қувватлашга 600 миллион сомонийдан зиёд маблағ йўналтирилгани қайд қилинди.

Давлатнинг 10та сармоявий лойиҳалари воситасида 370 миллион сомонийга 450та турли иншоот, жумладан, 40та кўприк, 21та таълим муассасаси, 22та тиббий муассаса, бошқа хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилган. 76та мактаб таълим корпуслари капитал таъмирдан чиқарилиб, 35та узоқ қишлоқларга сув қувури тармоғи ўтказилган. Бундан ташқари, қарийб 300 миллион сомоний маблағга яна учта бошқа лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Мамлакат Президенти ноҳиянинг  2013-2017 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури амалга татбиқ этилаётгани, унинг доирасида 312 миллион сомонийлик умумий маблағ ҳисобидан 121та лойиҳа амалга оширилишини таъкидлади.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон нутқидан кейин Лахш ноҳияси аҳолиси Миллат пешвосига доимий қўллаб-қувватлаши ва бунёдкорона ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришди.

 

 «Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қишки неъматлар кўпаймоқда

 

Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан

Муфассал...

Эй Ўлмас, нолима, элга қолур сендан ғазал мерос…

 

Ўтар умрим, ҳаётимни ўзича пурсамар англаб

Ва нозимлик азобини қиёси йўқ ҳунар англаб.

 

Жавоҳир сўз топиб айтиш мудом олий мурод эрди,

Сочиб қўйганларим билмай қолибман тош гуҳар англаб.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990881

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478191
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4119
4027
21804
7426653
99835
114875
7478191

Сизнинг IPнгиз: 3.138.105.4
Бугун: 23-11-2024 17:27:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015