Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1643
Печат

 

s.fattohzodaТожикистон халқи давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ Давлат бошлиғи, Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида янги давлат ва давлатчилик асосларини қайта тиклаш ва такомиллаштириш, жамият тинчлиги-ю хавфсизлиги, мавжуд сиёсий ҳамда ижтимоий инқирозлардан қатъий назар, мамлакат сиёсий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлаш босқичида устувор қадамлар ташлади.

Мустақиллик йилларида эришилган барча ютуқлар Тожикистон шарафли халқининг садоқат ила қўллаб-қувватлаши орқали қўлга киритилди.

Тожиклар ўз Ватани ва давлат чегараларини жондан азиз кўрувчи ва керак бўлса, унинг учун ўз жонини қурбон қилувчи халқлар сирасига кирди. Мустақиллик ҳар бир эркин фикрловчи, билимли ва эҳтиромли миллатнинг шараф ва номусидир. Истиқлолият миллат саодати ва миллий мустақил давлат рамзи ҳамда унинг боқийлиги нишонасидир. Бугунги шиддатли замонда фақат ўша миллатгина ўзининг реал мустақиллиги ва озод, мустақил давлатига эга бўлиб, уни ҳимоя қила олсагина,  ўз номи ва мақомига эга бўла олади.

Мустақилликнинг 25 йили даврида қўлга киритилган энг буюк ютуқларимиздан бири - Тожикистон жамияти барча қатламлари ўртасида тўлиқ тинчлик ва барқарорлик, миллий бирлик, иқтисодий-ижтимоий устувор тараққиётни таъминлаш, ўзликни англаш туйғусини такомиллаштириш, ватансеварлик ва ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш ҳисобланади. Буларнинг барчаси эса, маърифатли ва маданиятсевар халқимизнинг азалий донолиги туфайли қўлга киритилди.

Мустақилликни қўлга киритиш бараварида Тожикистон иқтисодий ислоҳотни ҳам бошлаб юборди. Дастлаб республикада иқтисодий ислоҳот ҳуқуқий базаси тартибга солинди. Мулкчилик, кооперативлар, тадбиркорлик, даромад солиғи тўғрисида, давлат бюджети, ердан фойдаланиш тўловига оид ва бошқа бир қатор қабул қилинган қонунлар юқоридаги фикримиз исботидир.

Бироқ, иқтисодий ислоҳот шундай бир пайтда бошландики, бир тарафдан собиқ Шўролар давлати парчаланиб кетиши билан иқтисодий ҳаёт барча тармоқлари узилиб қолди ва бошқа томондан хом ашё, эҳтиёт қисмлари етишмаслиги, республикадан рус миллатига мансуб мутахассисларнинг кўчиб кетиши ҳам бир қатор саноат корхоналарининг ишдан чиқиши ва улкан қурилишларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Республикада тинчлик ўрнатилиши билан иқтисодий ислоҳот дастури қабул қилинди. Мазкур дастур асосида бозор иқтисодиёти йўли танланди.

Ислоҳот дастурини ишлаб чиқиш пайтида халқаро тажрибадан фойдаланиб, республика иқтисодиёти тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинди. Фуқаролик уруши оқибатлари ҳозирга қадар ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келаётганлигини эслатиб ўтиш ўринлидир. Уларни бартараф этиш учун давлат раҳбарияти махсус дастурларни қабул қилмоқда. Хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорлар ёрдами билан саноат соҳаси барқарорлашиб, янги иш ўринлари ташкил қилинмоқда.

Тожикистондаги меҳнат захираларининг етарли эканлиги иқтисодиётнинг ўсишига ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун янги цех ва корхоналар қурилмоқда ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида аниқ режалар ишлаб чиқилмоқда. Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фармонига мувофиқ, дастлаб 50 минг, кейинчалик 25 минг гектар ер фуқароларга тақсимланди. Бундай тадбирлар ўзининг самарасини берди. Мамлакатимиз эндиликда хорижий мамлакатлардан кам миқдорда ғалла сотиб олиб, юртимиз ички бозорларини ўзимизнинг мева ва сабзавотларимиз билан таъминламоқда. Бундан асосий мақсад шуки, мамлакат Президенти ўзининг жорий йилги Паёмида таъкидлаганларидек, мамлакатни аграр республикадан аграр-саноат республикага айлантиришдир.

Айни пайтда республика бўйлаб мулкчиликнинг турли: хусусий, коллектив ва давлат шакллари мавжуд. Мустақиллик  йилларида республика ўзининг миллий валютасини жорий қилиб, мулкни хусусийлаштириш ва пул бозорини ташкил этишнинг уддасидан чиқди. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Сангтўда 1-2, Помир-1, Роғун ГЭСлари, Қўрғонтепа-Кўлоб темир йўли, Ваҳдат-Ёвон темир йўли минтақаси, Қулма-Қароқурум, Душанбе-Чаноқ автомобил йўллари, Анзоб, Шаҳристон, Чормағзак, Шаршар туннеллари ва бошқа ишлаб чиқариш, маданият, маориф, ва соғлиқни сақлаш соҳаси муҳим иншоотлари қурилиши бошланиб, уларнинг кўпчилиги фойдаланишга топширилди.

Маълумки, маориф соҳаси тараққиётисиз мамлакат олға юра олмайди. Шу боисдан ҳам, республика бўйлаб 3 мингдан ортиқ янги мактаб ва синфхоналар фойдаланишга топширилди. Лицей, коллеж ва гимназиялар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Дарслик китоблар ва фаннинг турли соҳаларига оид қўлланмалар чоп этилмоқда. Тожикистонда янги телевидение каналлари ташкил этилиб, уларда маданий, спорт, тарбиявий ва бошқа кўрсатувлар намойиш этилмоқда. Буларнинг барчаси азиз Тожикистонимиз мустақиллиги шарофатидандир. Ҳақиқатдан ҳам, собиқ Шўролар мамлакати парчаланиб кетгандан сўнг, Тожикистон бошқа республикалар қатори ўзининг реал озодлигини қўлга киритди. Эндиликда республикамиз дунёнинг барча минтақалари билан эркин алоқа ўрната олади. Бугунги кунда Тожикистонни дунёнинг юздан ортиқ мамлакати расмий эътироф этган. Мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, кўпгина халқаро ва минтақавий ташкилотлар аъзоси бўлиб, дунёнинг озод мамлакатлари қаторидан ўрин олган. Бу ҳақиқат тожик халқининг мустақиллик йилларида қўлга киритган буюк ютуқларидандир.

Мустақиллик йилларида ширинсухан ва шоирона давлат тилимизни қайта тиклаш ва тараққий эттириш учун алоҳида эътибор ва ўрин берилди.

Хорижий, хусусан, рус ва инглиз тиллари ҳар бир киши учун янги дунё маданияти муҳитига кириш муҳим омили бўлди. Тил билишлик фуқароларимизнинг янги техника ва технологиялардан унумли фойдаланишларига йўл очиб берди. Чунки, янги техника ва технологиялардаги аксар маълумотлар мазкур тилларда нашр этилади.

Биз бугун тожик миллатининг мустақил, демократик, ҳуқуқбунёд ва ягона давлати мавжудлигидан шукрона қилмоғимиз зарур.

Эндиликда фақат ва фақат ўзимизнинг бирлигимиз ва самарали меҳнатимиз билан мустақиллигимизни асрайлигу азиз Ватанимизни обод айлайлик. Бундай эзгу ният, яъни аждодлардан бизга мерос қолган азиз Ватанимизни обод этиш ва келажак авлодга мерос қолдиришнинг улкан масъулиятини ҳис этган ҳолда,  ватанпарвар киши сифатида миллий бирликни такомиллаштириш, мустақил давлатимиз устуворлигини таъминлаш ва ватанпарварлик ҳиссини ошириш учун ҳаракат қилайлик. Шу билан бирга, миллий мустақиллигимиз пояларини мустаҳкам этиш, қудратли демократик давлат бунёд этиш ва аждодларимизнинг буюк маданий қадриятларини қайта тиклаш учун улкан масъулият ҳиссини туймоғимиз лозим. 

Бугун ўзини шу Ватаннинг эгасиман, деган ҳар бир киши Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг сўзлари ва дастурларига амал қилиб, аввало, тинчлигу бирликни такомиллаштириши ва жаннатмакон ўлкамизни янада ободонлаштириши лозим. Барчамизга маълумки, Жаноби олийлари мамлакатимиз Олий кенгашининг XVI сессиясида ўз сўзини мамлакат тинчлик ва барқарорлигидан бошлаган эди. У ҳалокат ёқасига бориб қолган мамлакатимизни эртанги ёруғ кунлар сари бошлади. Бизнинг тинчлик ва барқарорлик учун танлаган йўлимиз равон эмасди. Бу ерда халқимизнинг азалий донолиги қўл келиб, жаҳолат ва зулмат устидан ғолиб чиқиб, миллат нажоти ва давлат боқийлиги учун қўлни-қўлга бердик. Шу билан Миллий келишувнинг имзоланиши ортидан тожиклар мустақил давлатчилигининг янги тарихий босқичи бошланди.

Тожикистон истиқлолиятнинг дастлабки кунлариданоқ демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий давлат қуришни ўз олдига асосий мақсад қилиб олиб, халқаро миқёсда ўзига хос ўрин эгаллади. Барча соҳаларда ислоҳотлар бошланди. Демократик принциплар ва фуқаролик жамиятини барпо этиш учун қисқа тарихий вақт ичида улкан қадамлар ташланди.

Сиёсий вазиятнинг барқарорлашганидан сўнг, жамиятимиз янги тараққиёт босқичи сари одимлай бошлади. Бу босқич эса, бунёдкорлик ва яратувчанлик босқичи сифатида ёдга олинади. Яъни, Тожикистон  кескин ва тақдирсоз бўлган босқични ортда қолдириб, устувор тараққиёт ва яратувчанлик  босқичи учун қадам ташлади. Мустақиллик йилларида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона раҳбарлиги остида мамлакатни коммуникацион  боши берк кўчадан олиб чиқишнинг уддасидан чиқдик. Бу давр мобайнида иқтисодий  инқироздан чиқиб кетиш мақсадида бир неча ўрта ва узоқ муддатли иқтисодий дастурлар қабул қилиниб, амалга татбиқ этилди. Улар эса, ўз навбатида яхши самара берди.

Эслатиб ўтиш жоизки,  ўтган давр мобайнида муҳим иншоотларни бунёд этиш қаторида мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, камтаъминланган аҳолини қўллаб-қуватлаш масаласига алоҳида диққат қаратилди. Камбағаллик сатҳини пасайтириш ва уни кенг татбиқ этиш стратегиясининг қабул қилинганлиги аҳолининг мустақиллик биринчи йилларига нисбатан турмуш шароити яхшиланишига имкон яратди.

Энг муҳими шундаки, Совет Иттифоқи даврида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган миллий қадриятларимизни янгидан қайта тикладик. Мамлакат Президентининг хатти-ҳаракатлари билан тожик миллатини дунёга маданиятсевар халқ сифатида танитишнинг уддасидан чиқдик. Президентимизнинг сув, хавфсизлик ва маданий қадриятларга эҳтиром кўрсатиш борасидаги ташаббуслари халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинди. Миллий байрамимиз бўлган Наврўз халқаро байрам мақомини олди.

Мустақиллик  шарофати билан республикамизда фикрлаш ва сўз эркинлиги  қулоч ёзди. Турли сиёсий партиялар ўз фаолиятларини бошлади. Ақида ва фикрларни эркин баён этиш имконияти туфайли одамлар муҳим сиёсий ва ижтимоий масалаларни ўртага ташлайдиган бўлди. Чунки, ҳақиқатдан ҳам, собиқ Шўролар даврида миллий қадриятларга эҳтиром кўрсатиш учун тақиқ мавжуд эди.

Давлат мустақиллиги эъломияси қабул қилингандан сўнг, Тожикистон халқаро мустақил субъект сифатида тан олинди. Бу даврда республика Олий кенгаши махсус қарор қабул қилди. Шу билан бирга, республика Конституциясига ўзгартишлар киритилди. Ва бу кунни, яъни 1991 йилнинг 9 сентябрини ҳар йили кенг миқёсда байрам сифатида нишонлаймиз. Бир мунча вақт илгари Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали у янада такомиллашди. Бу эса, кейинчалик давлатчилигимиз пояларининг мустаҳкам бўлиши учун ёрдам беради.  Бу ҳужжат республикамиз барча аҳолиси, сиёсий партия-ю ҳаракатлар, ижтимоий ташкилотлар ҳамда миллий жамиятимиз учун ифтихор ва ғурур боисидир. Чунки, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидига кўра, «Мустақиллик тожикларнинг дунё миқёсидаги тенг ҳуқуқли ва соҳибихтиёр давлат сифатида давлатчилик тузуми, ички ва ташқи  ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва маданий сиёсатини ўзи мустақил олиб борувчи давлат сифатида таништириш кафолатидир».

Давлат бошлиғининг яна бир инсонпарварона ташаббуси давлат мустақиллиги арафасида Тожикистон Республикасининг «Авф тўғрисида»ги қонунини Тожикистон Республикаси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун юборганидадир. Мазкур қонун 2016 йилнинг 24 августида мамлакат парламенти вакиллари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Мазкур ҳужжатнинг амалга татбиқ этилиши орқали 12 минг маҳбус тўлиқ ёки қисман авф этилади.

Давлат бошлиғининг тинчлик музокаралари, конституцион тузумни барқарор этиш, қочоқларни қайтариш, жангу мунозараларни тўхтатиш, армия, бошқа қудратли ва ҳуқуқ-тартибот тузилмаларини бунёд этиш, конституцион ислоҳотни бошлаш, барча вилоятлар шаҳру ноҳиялари тузилмаларини қайтадан тиклаш, аҳолини озиқ-овқат ва биринчи даражали маҳсулотлар билан таъминлаш борасидаги ташаббуслари халқнинг жамият хавфсизлиги ва эртанги кунлар учун бўлган умидини мустаҳкамлади.

Республикамиз давлат мустақиллигига бу йил 25 йил тўлди. Истиқлолият фақатгина фахрланиш ҳисси эмас, балки у биздан давлатчилик пояларини мустаҳкамлаш, барча қийинчиликларга бардош бериб, замонавий иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва демократик давлат қадриятларини ҳимоя этмоқликни тақозо қилишини ҳам эслатиб ўтиш керак. Мустақилликнинг асосий моҳияти шундаки, ҳар бир фуқаронинг қадр-қиммати демократик меъёрларга жавоб берувчи бўлиб, мамлакат аҳолисининг яхши турмуш шароити таъминланмоғи лозим.

Шу билан бирга, мустақиллик ҳам фуқаролар олдида давлатни асраш, унинг тенг ҳуқуқли эгаси эканлигини англаш ва давлатчиликнинг олға боришида ўз ҳиссаларини қўшиш масъулиятини қўяди. Истиқлолият йилларида ўзликни англаш, ватандорлик ҳисси, миллий фахр, фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий маърифати ҳам ортиб борди.

Биз босқичма-босқич республикамизда демократик меъёрлар устувор бўлишига эришдик. Фикр ва сўз эркинлиги таъминланди. Мустақил оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини янада кенгайтирди. Айни пайтда республикада еттита сиёсий партия фаолият олиб бормоқда, уларнинг аксарияти эса, парламентда ўз намояндаларига эга. Сиёсий партиялар ўзларининг аниқ дастурлари асосида омма ўртасида иш олиб бориб, кўпроқ нуфузга эришиш учун ҳаракат қилишмоқда. Улар ўртасида ўз  мақсадларига эришиш учун соғлом рақобат йўлга қўйилган.

Барча сиёсий партиялар қонун асосида фаолият олиб боришмоқда. Ҳатто, мамлакат Президенти ҳам сайлов маъракаси олдидан ғолибликни қўлга киритган Партия дастури Ҳукумат дастури сифатида амалга татбиқ этилади, деган эди. Шу билан бирга, ўзининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида барча сиёсий партиялар дастури ўрганиб чиқилиб, улардаги муҳим жиҳатлар татбиқ этиш учун инобатга олинади, дея таъкидлагандилар. Бундан ташқари, барча сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотлар тавсиялари республика Жамоатчилик кенгашига юборилади ҳамда улар давлат дастурларини ишлаб чиқишда инобатга олинади.

Аҳоли ўртасида катта обрў-эътиборга эга ҳамда унинг муаззам Пешвоси бўлган Эмомали Раҳмон бошчилик қиладиган партия сиёсий маъракаларда фаол қатнашиб, доимий ғолибликка эришади. Шу йўл билан ТХДП парламентдаги аксарият курсиларга эга бўлиб, парламентда ўз фракцияларини ташкил этади. Фракция аъзолари эса, аксарият қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳририда фаол иштирок этади. Партиямиз миллий фикру ақидалари республика сиёсий вазияти, тинчлигу барқарорлик, миллий бирлик ва чегараларимиз яхлитлиги заминасида такомиллашади.

Ёдимда, мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон республика Олий кенгашининг XVI сессиясида берган ваъдаларини амалга оширишни жуда хоҳлардилар. Жаноби олийларининг стратегик мақсадларидан бири демократик ва ҳуқуқбунёд жамият яратишдан иборат эди. Шунинг учун ҳам раҳбарлигининг бошиданоқ сиёсий партияларни Конституция меъёр - талабларига мувофиқ бўлишга ундардилар. Ҳар бир демократик ҳодиса, жумладан, партия-ю ҳаракатлар, нодавлат ва ижтимоий ташкилотлар таъсис этилиши ва уларнинг самарали фаолиятига яхши шароит яратиш борасида топшириқлар берардилар.

 Тожикистон Халқ демократик партияси айни пайтда мустаҳкам ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий заминага эга. Партиямиз 20 йил давомида қудратли сиёсий кучга айланди. Ўтган йиллар давомида жамият сиёсий ҳаётига таъсир ўтказиб, мамлакат мустақиллик йиллари ютуқларида ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда. Партиямиз ташкил этилган биринчи кунларданоқ ўзининг яратувчанлик дастурлари орқали халқ орасида кундан-кунга обрў-эътибор қозониб бормоқда.

Бизнинг асосий мақсадимиз халқ истакларини амалга ошириш, миллат ва Ватан манфаатларини биринчи даражага қўйиб, шу йўл билан одамлар олдида кўпроқ танилишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам, партия манфаатлари қаторида жамиятни умумбашарий ва умуммиллий қадриятлар томон бошлашдир.

Тожикистон Халқ демократик партияси қонуний равишда фаолият юритаётган партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, демократик жамият, иқтисодий, маданий, маориф, фан ва спорт тараққиёти йўлида биргаликда янги ташаббуслар ишлаб чиқади. Партиямиз Ҳукуматнинг иқтисодий дастурларига кўра тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун доимий ёрдам бериб келади. Аҳоли билан бўлган суҳбату учрашувларда уларнинг қийинчиликлари ва муаммоларидан огоҳ бўлиб, уларни вақтида бартараф этишга ёрдам бериш учун ҳаракат қилиб келади.

Ёшларни яратувчанлик ва бунёдкорликка кўпроқ жалб этиш ҳамда уларнинг экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида партиямиз муаззам Пешвоси тавсиясига кўра «Созандагони Ватан» Ёшлар жамият ташкилоти ташкил этилди. Мазкур жамият ташкилоти тузилмалари соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  ёшлар ҳисобидан партия аъзолари сонини ошириш, тадбиркорлик, тижорат ва ишлаб чиқаришга лаёқатли бўлган ёшлар ҳамда студентлар орасида партиянинг яратувчанлик ғояларини тарқатишга катта ҳисса қўшади.

ТХДПнинг яна бир муҳим мақсади камбағаллик сатҳини пасайтириш, аҳолини яхши иш ўринлари билан таъминлаш, коррупция, терроризм ва экстремизмга қарши курашдан иборатдир. Биз маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий муҳит, жамият тартиботи ислоҳотига алоҳида диққат қаратиб, мазкур йўналишлардаги дастурларни муваффақиятли амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшамиз. Чунки, жамиятни демократиялаштириш ва ҳуқуқбунёд тараққий этган давлат қуриш босқичи, аввало, мазкур соҳалар тараққиётига боғлиқдир. 

Халқ билан бевосита ишлаб, хусусан, зиёлилар, тадбиркорлару тожирлар, фан ва соғлиқни сақлаш ходимларига таянган ҳолда, қўлга киритган ютуқларимизни янада кўпайтириб, жамиятда бундан-да обрў-эътибор қозонамиз. Биз ҳукуматга яқин бўлган партия ҳисобланамиз ва шу боисдан ҳам, аҳоли эҳтиёжларини амалга оширишда кўпроқ имтиёзларга эгамиз. Бу борада халқ тўлиқ хабардор бўлиб, бизга қўшилади ва қўллаб-қувватлайди.

ТХДП ўз фаолияти давомида кўпгина пасту баландлик, қийинчилигу муаммолар ва ютуқлару муваффақиятларни кўп кўрган. Бугун у мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида қудратли бир ташкилотга айланди. Унинг сафида қарийб 450 минг киши йиғилган. Партиямиз бундан ташқари минглаб ўз тарафдорларига эга. Шу боисдан ҳам, сайловларда аксарият овозларга эга бўламиз. Бундай улкан куч билан биз қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ютуқларга эришиб, тожик халқини бахтли қилишнинг уддасидан чиқамиз.

Хулоса, ТХДП ҳар доим халқ билан бирга бўлиб, ҳамиша уларнинг фикру андишаси ва ғаму шодлигига шерикдир. Зеро, партиямиз  Раиси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон айтганларидек: «Тожикистон Халқ демократик партияси мустақиллик йилларида ташкил топган бўлиб, халқ ичидан чиқди ҳамда халқ манфаатларини ўзининг асосий мақсадига айлантириб, халқ саодати ва Ватан ободлиги йўлида ҳаракат қилади».

Янги давлатчилик тузуми ва демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий жамият яратиш билан бирга, партиямиз аъзолари сиёсий партияси кундан-кунга юксалиб, биз ўзимизни жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас бир қисми эканлигимизни ҳис этмоқдамиз. Шунинг учун партиямиз нафақат аҳолининг истак ва талабларига асосий диққат қаратади, балки дунё демократик маъёрлари асосида фаолият юритиб, ўз қадриятларини башарият қадриятларига мувофиқлаштиришга ҳаракат қилади. Партиямиз бошқа партия ва ҳаракатлар қаторида биринчилардан бўлиб, Тожикистон жамияти розилиги аҳдномасига имзо чеккан. Шу йўл билан партиямиз бошқа партия ва ташкилотлар қаторида республиканинг муҳим масалаларини муҳокама этишда фаол иштирок этиб келади. Бу эса, партиямиз турлича сиёсий фикрлаш ва сўз эркинлигига ҳурмат кўрсатиб, қарши тарафлар фикрига қулоқ солиши ва уларни ҳурмат қилишидан дарак беради.

Партиямизнинг дастлаб ташкил этилган пайтларида унинг сарвари ҳурматли Эмомали Раҳмон Жаноби олийлар: -Мазкур партияни ташкил этишдан асосий мақсад республиканинг илғор кучларини бир жойга тўплашдан иборат бўлиб, улар соҳибихтиёр, демократик, ҳуқуқбунёд, дунёвий давлат, иқтисодий-ижтимоий тараққий этган жамият бунёд этиш ва ундаги ҳар бир фуқаро учун яхши турмуш шароитини таъминлашга ҳаракат қилмоғи зарур. Бундай фахрли масъулиятни амалга ошириш учун партиянинг ҳар бир аъзоси масъулиятга эга ва ўз навбатида аҳолини хайрли ишларга даъват этишга вазифадордир,-деган эдилар.

Охирида шу нарсани қайд этишни истардимки, Истиқлолият - ҳақиқатдан ҳам муқаддас сўз. Халқимиз мазкур неъмат туфайли ўзининг қадимий урф-одатларини қайта тиклади ва ривожлантирди. Биз айни пайтда ҳушёр бўлмоғимиз ва ўз мустақиллигимизни сақлаб, ҳимоя қилмоғимиз лозим. Ватан ва давлат эгаси бўлишликдек буюк неъматнинг қадрига етайлик. Тожикистон бугун бутун дунё тожиклари умид масканига айланган. Айни пайтда эса, тожик ва тожикистонлик ўзининг меҳр ошёнида тинч-тотув яшамоқда. Бу эса, барчамиз учун муқаддас саналган истиқлолият шарофатидандир.

Саидмурод ФАТТОҲЗОДА,

 Тожикистон Халқ демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари, фалсафа

фанлари доктори.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Суд ва ички ишлар органларида янги кадрлар

 

12 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суд ва ички ишлар органларида масъул вазифаларга тайинланган кадрлар билан суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти фармонлари билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, ТБМВ бир қатор ноҳиялари ва шаҳарлари, Хатлон ва Суғд вилоятлари,

Муфассал...

Ўт балосидан асрасин…

 

Кейинги вақтларда пойтахтнинг у ёки бу минтақаларида тез-тез ёнғин чиқаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида ёнғин юз бериши учун кичкинагина учқуннинг ўзи етарли. Ушбу учқундан келиб чиққан ёнғин эса, бутун бошли катта иморатларни ҳам аждаҳо каби ўз комига тортиб, теварак-атрофни қора дудга буркайди. Сўнгги бир-икки ой мобайнида пойтахтнинг «Султони Кабир» бозори, «Роҳат», «Мерве» қаҳвахоналари, «Сино»

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990890

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478208
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4136
4027
21821
7426653
99852
114875
7478208

Сизнинг IPнгиз: 3.135.214.139
Бугун: 23-11-2024 17:29:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015