Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1663
Печат

 

sh i ziyozodaМустақиллик файзу баракат манбаидир. Истиқлолият йилларида, яъни сўнггги 25 йил ичида қадимий Панжакент тез суръатда тараққий этиб, унинг аҳолиси давлат ва Миллат пешвосининг бунёдкорлик ҳамда тўғри сиёсати замирида улкан ютуқларга эришмоқда.

Мамлакат катта иқтисодий имкониятлари ва ер ости захираларидан фойдаланиш, «Истиқлол» ва «Шаҳристон» туннеллари бунёди,

Айний-Панжакент автомобил йўллари реконструкцияси ва шу йўл орқали Зарафшон водийсини коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш ҳамда ўнлаб устувор тараққиёт ташаббусларини татбиқ этиш мустақиллик шарофатидандир. Тожикистондаги рангли металлургиянинг йирик саноат корхонаси – «Зарафшон» МЧЖ ҳам шу даврда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг бевосита раҳбарлиги ва ҳидоятлари асосида бунёд этилиб, бугун мазкур корхона мамлакат  иқтисодий мустақиллигига улкан ҳисса қўшмоқда. Ўтган йилнинг октябр ойида Давлат сарвари  Панжакентга иш сафари ва Айний-Панжакент йўлини очиш доирасида «Зарафшон» қўшма корхонасининг бир кеча-кундузда 10 000  тонна маъданни қайта ишловчи иккинчи фабрикаси ва Рукнобод маъдан тозалаш цехини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Зикр этиш жоизки, «Зарафшон» МЧЖ қўшма корхонаси ўтган йили 727647,9 ва жорий йилнинг беш ойи давомида 382021,3 минг сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Мазкур корхонанинг бюджетга жорий йилда қўшган ҳиссаси 109 миллион сомонийни ташкил этади.

Айни пайтда Панжакентдаги 11та саноат цехидан 8таси фаолият юритмоқда. Аммо шу нарсани айтиб ўтиш керакки, собиқ Шўролар даврида Панжакентнинг боғ, токпарварлик ва ўсимликчилик соҳаси улкан имкониятларини инобатга олган ҳолда6 бунёд этилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини  қайта ишлаш, жумладан, тамакини қайта ишлаш, консерва, ғалла, «Марғедар» шароб тайёрлаш цехлари фаолиятидан бугунги кунда қониқиш ҳосил қилмаяпмиз. Мазкур цехларнинг фаолият юритмаслиги ва ёки иш фаолиятининг самарасиз эканлиги асосий сабаби мулк эгаларининг маҳсулотдан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришга нисбатан эътиборсизликлари билан боғлиқдир. Давлат ҳокимияти Панжакент шаҳри маҳаллий ижроия органи айни пайтда мазкур цехлар имкониятларидан оқилона фойдаланиш йўлларини излаш пайидан бўлмоқда. Чунки бу йил токзор ва боғларимиз ҳосили фаровон бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  қайта ишлаш муаммосини  ҳал этиш бизнинг муҳим вазафаларимиздандир.

Шаҳар раҳбарияти маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда саноат ва ҳунармандчилик цехлари сонини ошириш мақсадида изланишлар олиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, фақат охирги уч йил мобайнида Панжакентда 32та янги цех бунёд этилди. Мазкур цехлар эшик-дераза, оҳак ишлаб чиқариш, кийим-кечак тикиш, гилам, адрасу атлас тўқиш билан машғулдир. Мамлакат Президентининг косибчилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ишларини жонлантириш борасидаги топшириқ ва ҳидоятлари Панжакентда мазкур соҳалар тараққиётига ёрдам берди. Фахрланарли жойи шундаки, айни пайтда Суғд вилояти саноати маҳсулотлари мажмуида Панжакент шаҳрининг ҳиссаси 19 фоизга баравар бўлди.

Қишлоқ хўжалиги тизимидаги ислоҳот мустақиллик давридаги улкан ютуқлардан ҳисобланади. Катта хўжаликларни тақсимлаш жараёнида Панжакент шаҳрида  4 минг 900та деҳқон хўжалиги ташкил этилди. Мамлакат Ҳукумати молиявий-техник ёрдами доирасида бу йил 8та сув тортиш станцияси янги ускуналар билан жиҳозланиб, уларнинг мунтазам фаолияти таъминланди. Икки йилдирки, шаҳарнинг бешта магистрал сув етказиш каналига март ойининг бошидан сув очилади. Қишлоқ хўжалиги, сув етказиб бериш, техник таъминот, уруғчилик  ва минерал ўғитлар ташкилоту идоралари ҳамда деҳқонларнинг самарали фаолияти туфайли  Панжакентнинг мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини  таъминлашдаги улуши юксалиб бормоқда.

Зарафшон дарёси соҳилларида тўғонлар қуриш, шу ҳисобдан шоли ва картошка экиш учун янги ерлар очиш соҳа тараққиёти ва Панжакент экспорт имкониятларини ошириш, бозорларда маҳсулот нархининг пасайиши, энг муҳими, қишлоқ аҳолисини  иш ўринлари билан таъминлашга имкон яратади. Статистик маълумотларга кўра, охирги уч йил мобайнида 11054 нафар қишлоқ аҳолиси иш жойлари билан таъминланиб, уларнинг хорижий мамлакатларга меҳнат муҳожири сифатида  боришлари камайган.

Тожикистон давлат мустақиллиги ютуқларидан бири, бу – меҳнат муносабатларини тартибга солиш, билим ва касб ўрганиш, янги иш ўринларини яратиш ва шу йўл билан ижтимоий барқарорлик ҳамда мамлакат аҳолисининг яхши турмуш шароитини таъминлаш ҳисобланади. Шу ўринда Панжакент халқи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва маданий соҳаларга қаратаётган ғамхўрлигидан миннатдор. Бу соҳалар ҳар йили янги таълим, табобат, техник воситалар ва ёш кадрлар билан таъминланмоқда. Ўтган йили олий маълумотга эга 371 нафар ёш ўқитувчи ва 22 нафар табиб юқорида зикр этилган соҳа ходимлари сафини тўлдирди.

Фақат охирги уч йил мобайнида мамлакат Ҳукуматининг маблағлаштириш, давлат ҳокимияти вилоят ва шаҳар маҳаллий ижроия органларининг қўллаб-қувватлаши, хорижий ташкилотларнинг сармоя ўтказиши, диёримизнинг саховатли тадбиркорлари ҳамда аҳолиси ёрдами билан Панжакент шаҳру қишлоқларида мактаб, ўнлаб тиббиёт муассасалари бунёд этилиб, барча таълим ва табобат муассасалари сифатли таъмирдан чиқарилди. Давлат сарварининг 2014-2015 йилларда меҳнат бозори талабларига рақобатбардош кадрларни тайёрлаш борасидаги топшириғи ижросини бажариш борасида Панжакентнинг минг нафардан кўпроқ аҳолиси ишчи кадрларни тарбиялаш муассасаси ва бошқа вазирлигу идоралар воситасида янги касб-ҳунар эгаси бўлишди.

Сайёҳлик Панжакент шаҳри иқтисодий-ижтимоий соҳаларининг афзалиятли йўналиши ҳисобланади. Айни пайтда Панжакент меҳмонларига 11та сайёҳлик ширкати хизмат кўрсатмоқда.

Давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи таълим-тарбия муассасалари раҳбар ва масъуллари, тадбиркорлар, ота-оналар билан биргаликда Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш, Миллат пешвосининг фарзандлар мактабдан четда қолмаслиги, ёшлар ва ўсмирларни билим, касбу ҳунарга жалб этиш, соғлом авлодни тарбиялаш, миллий ҳунар ва анъаналарни тарғиб этиш, ёшларнинг турли бузғунчи ҳаракатларга қўшилиб кетишлари олдини олиш борасидаги ҳидоятлари, умуман олганда, давлат ёшлар сиёсатини амалга татбиқ этиш борасида зарур чора-тадбирларни йўлга қўймоқда.

Мустақиллик мамлакатимиз бошқа фуқаролари қаторида панжакентликларга ҳам ватанпарварлик олий ғоялари, миллий қадриятларни ҳимоя қилиш бараварида фуқаролик ва инсоний масъулиятни ошириш, бу қадриятлардан фойдаланиш ва тараққиётига ҳисса қўшиш, Ватан ободлиги ва шундай гўзал Ватандан фахрланиш туйғуларини талқин этди. Мазкур масъулият ҳисси фуқароларнинг мамлакат ободлиги  ва бунёдкорлигидаги иштирок ва улушини янада оширди. Амондара қишлоқ жамоатидаги Амондара қишлоғида яшовчи кекса ёшли Бозорбой Умаров 40 минг сомоний эвазига Зарафшон дарёсидан сув тортиш насоси ва 900 метр қувур ётқизиб, қишлоқнинг юқори қисми аҳолисини полез суви билан таъминлади. Мазкур жамоатнинг Майкатта қишлоғида яшовчи Ойбек Аҳроров 350 минг сомоний маблағ эвазига қишлоқдошлари учун икки қаватли спорт зали ва саломатлик маркази бунёд этди. Саразм жамоати Чимқалъа қишлоғидан Олимжон Ботиров қишлоқ мактаб биносини 160 минг сомоний маблағ эвазига таъмирлади ва Панжакент шаҳрининг саховатли аёлларидан бўлган Башорат Сайфиева ҳаж сафари учун тўплаган маблағини шаҳар кўчаларидан бирини бетонлашга сарфлади. Тадбиркор А.Қодиров бунёд этган олти қаватли турар жой биносидан ногирон аёлга бир хонали квартира совға қилди. Ёрий қишлоқ жамоати Рўзи Обноки қишлоғида яшовчи  Шукрулло Темиров ўн бир минг сомоний эвазига сел келиши оқибатида тўлиб қолган ариқларни тозалатди. Бундан ташқари, шу кунларда  25та байрам иншооти қурилиши давом этаётгани  шаҳар аҳолисининг мамлакат иқтисодий-ижтимоий соҳаларига қўшаётган улушидан дарак беради.

Панжакентнинг заҳматкаш халқи мустақиллик файзу баракатидан фахрланиш ҳисси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг адолатпарвар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, тинчлигу барқарорлик ва бирлигу бунёдкорлик муҳитида ўзларининг олий орзуси –яхши яшаш шароитига эришадилар. Улар иш баракати, турмуш равнақини мустақиллик шарофатидан, деб билишади.

Шафеиён Ислом Зиёзода,

Панжакент шаҳри раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Юсуф РАҲМОН, Тожикистон Республикаси Бош прокурори: -ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

 

Охирги икки йил, хусусан, 2017 йилда республикадаги номдор банклардан одамларнинг ҳафсаласи пир бўлганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳар хил хабарлар урчий бошлади.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат Бош прокурори Юсуф Раҳмон журналистлар саволларига жавоб бераркан, қарздорлик муддати ўтган ва ноқонуний йўллар билан

Муфассал...

Лахш – истиқлол файзидан яшнаган диёр

 

Давлат ҳокимияти Лахш ноҳияси ижроия органи ҳамда меҳнаткашлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан илгари сурилаётган оқилона сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш ва ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда бир қатор ободончилигу бунёдкорлик ишларини амалга оширди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990471

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477509
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3437
4027
21122
7426653
99153
114875
7477509

Сизнинг IPнгиз: 3.133.117.113
Бугун: 23-11-2024 16:47:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015