9-11 август кунлари Душанбеда ўтказилган "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумидан репортаж
Ўтган ҳафта мамлакатимиздаги оламшумул воқеалардан бири бу "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумнинг бўлиб ўтишидир.
Симпозиумга жаҳоннинг етмишдан ортиқ мамлакатидан меҳмонлар ташриф буюришининг ўзиёқ бу масаланинг жиддий эканлигини исботламоқда.
Пойтахт Душанбе ҳар доимгидан-да очилиб кетгандек, гўё. Қайга боқманг, сув ва унинг экологияси, ҳаётан муҳим неъматлиги хусусида ёзилган турли тиллардаги шиорлару транспарантларга кўзингиз тушади. Шунингдек, уч тил - инглиз, рус ва тожик тилларида: "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумга хуш келибсиз!"- дея ёзилган улкан таблолар ҳам юртимизда йирик тадбир ўтказилаётганидан дарак бериб турарди…
Тожикистон Ҳукуматининг "Кохи Сомон" қасрига биз бир гуруҳ журналистлар кириб борарканмиз, не-не улкан мажлислару машваратлар, халқаро конференциялар ўтказилиб келинган ва жаҳоннинг таниқли кишилари қадам ранжида қилган, улар хос суҳбатларига гувоҳ бўлган ушбу сарой яна 700дан ошиқ меҳмонни кутиб олаётган эди.
Меҳмонларнинг бир қисми, аллақачон, ичкарига кириб, эшик олдидаги кўргазмани томоша қилишар ва бундан баҳра олишаётгани юз-кўзларида акс этиб турарди.
Мана, Тожикистон далаларида етиштирилган турли мева-ю сабзавотлар, полиз экинлари, қуритилган мевалар… Турли идишларда ҳажми ва этикет-бренди турли хил бўлган ватанимиз зилол сувлари…
Дарвоқе, ўтказилажак ушбу халқаро симпозиум бош мавзуси ҳам - Сув эди! Ҳа, Сув.
Сув. Уни бежизга оби ҳаёт дейишмаган, ахир. Қадим-қадим замонлардан кишилар яшаш манзиллари танлашганларида биринчи галда сувли масканларни ихтиёр этишган. Зеро, сув ҳаёт демакдир.
Олимларнинг ёзишларича, сайёрамизда 98 минг хил мавжудот бўлиб, уларнинг барчаси сувга эҳтиёжи бор экан.
Сув хусусиятини ўрганувчи машҳур олимлар - Эмото Масару (Япония), Ф. Батмангхелидж (АҚШ) , Жак Бен Венист (Франция), О. Бутакова (Россия) ва бошқа кўпгина тадқиқотчилар ўз меҳнатлари натижасида сув ёрдамида амалий жиҳатдан барча касалликларни даволаш мумкинлигини уқтириб келмоқдалар.
Илоҳий калом - Қуръони Каримда ҳам сувнинг Парвардигор томонидан юборилган буюк неъмат эканлигига ишора қилувчи жуда кўп оятлар нозил қилинган. Ва бу оятларда сувни бандаларига улуғ неъмат ўлароқ ато этганлиги эслатилади. Ва оятлар давомида бу неъматга ношукрлик қилмаслик, унинг қадрига етишликка даъват бор:
"Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз. Сўнг, Биз сизлар учун у (сув) ёрдамида хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у (боғларда) яна кўп мевалар бўлур, сизлар улардан ейсизлар" ("Мўъминун" сураси, 18-19-оятлар).
Сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида Қуръондаги оятларни ўқир эканмиз, бугунги кун назари билан қараганда, ҳамма биладиган оддий далиллар ёзилганга ўхшаб кўринади. Чунки замонавий илм-фан кашфиётлари сабабли, биз бугун табиатда сувнинг айланиш жараёни унинг қандай пайдо бўлишидан деярли барчамизнинг озми-кўпми хабаримиз бор.
"Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз..." Қаранг-а, бугунги XXI аср фарзандлари - сув ва унинг экологиясига жиддий путур етказаётган ва бу илоҳий неъмат қадрига етарлича баҳо беролмай, исрофгарчиликка йўл қўяётган инсонлар учун бир танбеҳ-эслатма эмасмикин, юқоридаги оятлар?!
Замонавий медицина ҳам сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрнини аниқ-тиниқ белгилаб бермоқда. Узоқ текширишлардан сўнг, сув шифобахш хусусиятга бой эканлиги бот-бот такрорланиб келинмоқда.
Шундай улуғ неъмат - сувнинг жаҳон глобал муаммоларидан бирига айланганлиги борасида Тожикистон Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари 2003 йилда БМТ олий минбаридан жаҳон ҳажамиятини огоҳ этиб, дастлабки ташаббуслар билан чиққан эдилар. Ва у киши томонидан "Сув - ҳаёт учун" сув ўн йиллиги борасида илгари сурилган ташаббуслар халқаро олий ташкилотлар тарафидан мамнуният билан эътироф этиб келинмоқда.
9-11 август кунларида Душанбеда бўлиб ўтган Симпозиумда нутқ сўзлаган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирар эканлар, сув захираларини биргаликда бошқаришда миллий ҳукуматлар ва маҳаллий органлар потенциалини ошириш, сув, гигиена ва санитариядан фойдаланишни яхшилаш бўйича сармоявий амалиётда билимлар ва тажриба алмашиш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ифлос сув захираларини камайтириш, сув ҳавзалари ва экотизимларни ҳимоялаш, халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш, олтинчи Минг йиллик тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар ижроси бўйича аниқ шерикчилик ташаббусларини илгари суриш борасида сўз юритиб, "Олтинчи мақсад ичимлик суви ва санитариядан умумий фойдаланишни осонлаштиришни таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратиш билан бирга, сув сифати, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув захираларини биргаликда бошқаришни жорий қилиш, сув экотизимларини ҳимоялаш ҳамда сув ҳамкорлиги ва шерикчилигини кенгайтириш масалаларини қамраб олади.
Бунга қўшимча тарзда, Устувор тараққиёт мақсадлари сув компоненти алоҳида мақсадли вазифаларни белгилаб, улар воситасида олтинчи мақсаднинг Устувор тараққиёт мақсадлари бошқа вазифалари билан интеграциясини таъминлайди",- деди.
Шундан сўнг, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун жанобларининг табрик телеграммасини Бош котиб ўринбосари Гян Чандра Ачаря иштирокчиларга ўқиб эшиттирди. Мактубда БМТ Бош котиби ўтказилаётган симпозиумга алангали салом йўллаб, унинг ишига ривожу барака тилаган эди.
Сўнгра симпозиум ўз ишини давом эттирди. Икки кун муддатда турли мамлакатлардан ташриф буюрган вакиллар сув ва унинг инсон ҳаётида тутган мавқеи хусусида жонли мунозара қилишди, муаммо ечимига биргалашиб йўл излашди.
Симпозиумда иштирок этаётган вакилларнинг ирқи, миллати, яшаш минтақасидан қатъий назар, мақсадлари ягона - у ҳам бўлса, яшаб турган дунёмизни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, экологик хавф-хатарларга йўл қўймай, мавжуд сув захираларидан унумли фойдалана олиш имкониятларини ишга солиш эди.
Мана, икки кунлик пленар-суҳбатлар мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан тўлиқ ёритилди. Журналистларнинг Симпозиум иштирокчилари билан мулоқоти, асосан, уч тилда - инглиз, рус ва форс тилида олиб бориларди. Айниқса, тележурналист Фатҳиддини Замоннинг инглиз, араб ва турк тилларида бемалол мулоқот олиб бора олиши ҳайратимизни дучанд айлади.
Шундан сўнг, Фатҳиддини Замоннинг "Тожикистон ва жаҳон" рукни остидаги қатор муаллифлик намойишлари билан танишиб чиқдик. Олий даражадагаи намойишлар!
Симпозиум иши давомида барчада юксак бир кайфиятни ҳис қилдик. Меҳмонларга ҳамма томонлама хизмат кўрсатиш олий даражада йўлга қўйилган эди. Айниқса, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг турли бошқармалари, алалхусус, матбуотга доир департамент ходимлари ҳамиша хизматга камарбаста эдилар.
10 август, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода нутқ ирод қилиб, икки кун мобайнида 8 сессиявий мавзуда суҳбатлар олиб борилганлиги-ю, Симпозиум иши қониқарли эканлигини изҳор этди. Шунингдек, у киши кейинги 15 йил ичида мамлакатимизнинг сув муаммоларига доир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўнлаб резолюциялари қабул қилинганлиги-ю, бўлиб ўтган мазкур "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумни қўллаб-қувватлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича департаменти, БМТ тараққиёт дастури, БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), Жаҳон банки, АҚШ халқаро тараққиёт фонди, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ташкилий комитет, Котибот ва бошқаларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирар экан, залда гулдурос қарсаклар янгради.
Сув... Атиги биттагина сўзда миллиардлаб инсонлар тақдири мужассам. Уни софу мусаффо ҳолда келажак авлодларга етказиш эса, сизу бизнинг зиммамиздаги қарздир, албатта. Унинг софлигию мусаффолиги, истеъмолга муносиблиги келажак авлодларга бағишланган ҳаётдир. Демак, биз - Курраи замин аҳолиси тақдири биргина шу сув-обиҳаётга жуда-жуда боғлиқ. Модомики шундай экан, ўз ҳаётимизга, бўлғуси авлодларимиз ҳаётига бефарқ бўлмайлик.
Абдулло САИДОВ,
"Халқ овози"нинг махсус мухбири.
28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва
Муфассал...
Ёмғирли куй, беором оқшом,
Тун қадаҳин тутар юлдузга.
Қутлар бу кеч кекса ойни ғам,
Мен ҳам кетгим келади Сизга!
Олисдаги яқиним, негадир дилим безовта!
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015