9 август куни Душанбе шаҳрида "Сув ва санитариядан умумий фойдаланишга эришиш" олтинчи Минг йиллик тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиум ўз ишини бошлади.
Бу муҳим халқаро тадбир очилиш маросимида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Симпозиум ишида дунёнинг 90 мамлакати, 47та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг 17та тузилмаси, ШҲТ, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорликлар ташкилоти, Бутунжаҳон банки, Қизил хоч ва қизил ярим ой ташкилотларнинг 700дан зиёд олиймақом намояндалари иштирок этишди.
Симпозиум сув захираларини бошқариш соҳасида қарор қабул қилувчи мамлакатлар ва Ҳукуматлар олиймақом намояндалари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таҳлилчи ва мутахассислари, академик, илмий ва бизнес доиралар ҳамда фуқаролик жамияти намояндаларини бир жойга тўплади.
9-11 август кунларидаги симпозиум жараёнида долзарб масалалар, жумладан, сув захираларини биргалашиб бошқаришда миллий ҳукуматлар ва маҳаллий органларнинг потенциалини ўстириш, сув, санитария ва гигиенадан фойдаланишни яхшилаш бўйича сармоявий амалиётда билимлар ва тажриба алмашиш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ифлос сув захираларини камайтириш, сув ҳавзалари ва экотизимларни ҳимоялаш, халқаро ҳамкорликлар ва шерикчиликни тараққий эттириш, минтақавий ва кўп қиррали ҳамкорликларни ривожлантириш, олтинчи Минг йиллик тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар ижроси бўйича аниқ шерикчилик ташаббусларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ўз чиқишида сув ва санитариядан умумий фойдаланишга бағишланган Устувор тараққиёт олтинчи мақсади аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, бу мақсад ичимлик суви ва санитариядан умумий фойдаланишни таъминлаш муҳимлигига диққат қаратиш билан бир қаторда, сув сифати, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув захираларини биргалашиб бошқаришни жорий қилиш, сув экотизимларини ҳимоялаш ҳамда сув ҳамкорликлари ва шерикчилигини кенгайтириш масалаларини қамраб олишини қайд қилди.
Тожикистон Президентининг фикрича, Устувор тараққиёт мақсадларининг сув компоненти алоҳида мақсадли вазифаларни аниқлаб, улар воситасида олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари бошқа вазифалари билан интеграцияси таъминланади ҳамда сув захираларини бошқариш масаласи кун тартибидаги тараққиёт масалаларида муҳим мавқеини эгаллайди.
Тожикистоннинг сув соҳасидаги янги ва муҳим ташаббуслари аҳамияти, жумладан, ўтган йилнинг апрелида "Сув - устувор тараққиёт учун" номи остида янги халқаро ўн йилликни эълон қилишга доир Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон бундай қадам жаҳон ҳамжамияти ва мазкур йирик симпозум иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда, олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва унинг мақсадли вазифаларини амалга татбиқ этишда диққатни кучайтиришга ёрдам бериши мумкинлигига умид билдирди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, жорий йил аввалида БМТ ва Бутунжаҳон банки ташаббуси билан Сув масалалари бўйича олий даражали панел таъсис этилгани, унинг таркибига БМТга аъзо ўнлаб давлат, жумладан, Тожикистон раҳбари ҳам киритилганини билдирди. Шу муносабат билан панел биргаликдаги муносабатлар учун майдонча сифатида глобал сув масалаларини ҳал этиш жараёнини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш йўлларини топишда муҳим рол ўйнаши қайд қилинди.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон олтинчи Устувор тараққиёт мақсадларини амалга татбиқ этиш масалаларини кўриб чиқишда мамлакатларнинг Устувор тараққиёт мақсадларига эришиш бўйича ҳаракатларини йўққа чиқаришга қодир бўлган иқлим ўзгаришининг сув захираларига салбий таъсири, сайёрада аҳоли сонининг ошаётгани, шу билан сув захираларига нисбатан эҳтиёжнинг ҳам ортиб бориши, сув захираларини бошқаришда гендер жиҳатлар, тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда сув ҳамкорликларининг муҳим омил бўлиши трансчегаравий компонентларига доимий эътибор қаратишни таклиф қилди. Давлат бошлиғи ўз чиқишида музликларнинг тезлик билан эриб кетаётгани, дарёлар сатҳи кўтарилиши, сайёра иқлими ўзгариши таҳдидлари, сув билан боғлиқ бошқа муаммолар ҳақида яна бир эслатар экан, жаҳон ҳамжамиятини сув билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ҳамкорлик ва конструктив давлатлараро диалогга чорлади.
Олий даражадаги халқаро симпозиум очилиш маросимида БМТ Бош котиби ўринбосари, кам ривожланган мамлакатлар, денгизга чиқиш йўли бўлмай ривожланаётган мамлакатлар ва кичик ривожланаётган орол давлатлари бўйича олий намояндаси Гян Ачаря симпозиум иштирокчиларига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг мактубини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, БМТ Бош котиби бошқа ўринбосари Гай Райдер видео орқали чиқиш қилди. Сўнгра 77 гуруҳи номидан Таиланд Қироллигининг БМТдаги доимий намояндаси Вирачай Пласай, Финляндиянинг мазкур ташкилотдаги доимий намояндаси Кай Сауэр, сув масалалари бўйича юқори даражали панел махсус маслаҳатчилари номидан Маврикий Республикасининг БМТдаги доимий намояндаси Жагдиш Дхармачанд Кунжал, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Олимов, Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилоти Бош котиби Халил Иброҳим Акча, Бутунжаҳон банкининг олий мансабли намояндаси Женифер Сара ҳамда сув соҳасида глобал шерикчилик бошқарувчи комитети раиси ўринбосари Алиса Боуман-Дентенерлар чиқиш қилишди.
"Сув ва санитариядан умумий фойдаланишни таъминлаш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар олий даражали халқаро симпозиум Тожикистон Республикасининг бевосита ташаббуси орқали БМТ иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти билан биргаликда ўтказилган бўлиб, Тожикистон томонидан таклиф қилинган "Сув - устувор тараққиёт учун" янги халқаро ўн йиллик доирасида олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва у билан боғлиқ вазифаларни ижро этиш йўлларини топиш масалаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай шароит яратади.
"Ховар" ТМАА .
Тиббиёт ва табиблар эъзозланган жамият баркамол, келажаги буюк шахслар эътиборида узоқ яшайди.Табобот илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино ва унинг устози Абу Бакр Муҳаммад Закариё, нафақат, Шарқ, балки дунё тиббиётининг асосчиларидан ҳисобланади. Ибн Синодан мерос қолган тиббий билим башариятнинг абадий таълимотига айланиб бўлган. Алломанинг инсон саломатлиги учун яратган дори-дармонлари орасида ноннинг ҳам муҳим
Муфассал...
Ишқ майин ичсанг агар обиҳаётдан кам эмас,
Ишқ майин ичганда кўнгил, билки ҳеч ҳам қаримас.
Ишқ майин ичганда бошқа майга ҳожат қолмагай,
Бир умрга ишқ майин сархушлигининг ўзи бас.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015