Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Август 2016 Кӯришлар: 1783
Печат

 

ona vatann"Она-Ватан – муқаддас маъво!" конкурсига

Ватан мадҳи

ХХ аср сўнгги ўн йиллигининг бошланиши Тожикистон учун ҳам зафарли, ҳам ташвишли ва ҳасратли келди. Зафарлиси, тарих тақозоси ила катта бир давлат парчаланиб, унинг таркибидаги республикалар, шу жумладан, Тожикистон ҳам мустақилликка эришиб, ўз эркини қўлга киритди.

1991 йилнинг сентябрида Тожикистон ўзини мустақил, инон-ихтиёри ўз халқининг қўлида бўлган яхлит ва ягона дунёвий мамлакат деб эълон қилди. Бу чиндан ҳам катта ютуқ ва зафар эди. Ҳасратлиси эса, мустақилликка эришган халқимиз учун уни сақлаб қолиш осон бўлмади. Мустақиллигини эълон қилган Тожикистон душманлар фитнаси билан ер юзининг хавфли ва хатарли – оловли нуқтасига айланди.

Ўша йилларни эсласак, ҳамон юраклар ларзага келади. Мустақил Тожикистон тарихининг илк саҳифаларидаги битикларни лоқайду бефарқ ўқиб бўлмайди: фуқаролар  уруши, ички низолар, турли гуруҳларнинг қонли тўқнашувлари… Хуллас, мустақилликни қўлга киритган тожикистонликлар ўз эркини, ўз давлатини сақлаб қола оладими?- деган савол ҳаммани ташвишга солганди, ўша кезларда. Хайрият, давлатимизнинг фидойи фарзанди, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон республикада фуқаролар урушига, ўзаро низоларга барҳам бериб, муроса йўлини топди, мамлакатимизда тинчлик, тотувлик ўрнатилди. Неча юз йиллардан сўнг қайта тикланган тожиклар Ватани –Тожикистон давлати сақлаб қолинди.

ona vatann 1Мамлакатимизда Ватан мустақиллигини ҳимоя қилиш, уни сақлаб қолиш, юртимизда тинчлик ўрнатиш учун кўплаб ватандошларимиз қўлига қурол олиб ўз бурчларини сидқидилдан бажардилар, Ватани учун содиқ эканликларини кўрсатдилар. Юртимиз келажаги учун қайғурган фидойи инсонлар тинчлик ва бирлик учун Президентимиз атрофига жипслашиб давлатимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашга муваффақ бўлдилар.

Ўша оғир, таҳликали ва яшаш шароити қийинлашган йилларда қанчалаб мутахассислар, ўқитувчилар, врачлар шароит оғирлигидан ўз вазифаларини тарк этишиб, бошқа соҳаларда ишлай бошлашди ёки бошқа давлатларга пул топиш учун жўнаб кетишди. Фақатгина ватанга содиқ, ўз касбининг фидойиси бўлганларгина озгина маошга қаноат қилишиб, ишларини давом эттирдилар. Баъзан неча ойлаб маошсиз ишлашга ҳам чидадилар. Ўз касбларидан бўш вақтларида қўшимча фаолият билан шуғулланишиб умргузаронлик қилишди, рўзғор тебратишди. Ҳозир ҳам шундай ўз ватани, ўз касбининг фидойиларини истаганча топиш мумкин, акс ҳолда юртимиз бу даражада чирой очиб, ҳар томонлама ривож топмасди.

Ватан учун, Ватан мустақиллиги учун, Ватан истиқболи учун хизмат қилиб, шу мақсад йўлида, ҳатто, жонларини ҳам аямаган ҳақиқий юрт қаҳрамонларига таҳсинлар айтиб, уларнинг руҳларига таъзим этсак арзийди.

Ватан! Нақадар ёқимли, нақадар жарангли эшитилади бу маъво! Ватан - муқаддас, Ватан - она! Ватан…

Аввало, Ватан нима? Ватан – бу мен яшаб турган ҳовли, ором оладиган уйим. Ватан – бу мен сувини ичиб, ҳавосидан тўйиб нафас оладиган, муқаддас заминидан униб чиққан сархил сабзавоту мевалари, ширин-шакар қовуну тарвузларидан татиб ҳузур қиладиган, шу заминда  етилиб пишган буғдой унидан тайёрланган ширмой нонлар ҳидига тўйиб, иштаҳа билан тановул қилинадиган гўшадир, у:

Муқаддас хокинг Ватан, тенги йўқ гавҳар эрур,

Асрагум уни жондан мисқоли даркор менга.

Баъзи бировлар Ватанга, Ватан ҳақидаги тушунчага юзаки қарайдилар. Ватаннинг нақадар табарруклигини тан олмасалар ҳам, ҳаяжондан энтикиб юрт тупроғи ҳидини туйишга лоқайд қарасалар-да, барибир Ватандан узоқроқ кетганда, хоҳласа-хоҳламаса ўзи сезмаган ҳолда, ихтиёрсиз она-юрт бағрига интилаётганини сезмай қолади, юраги нимагадир интиқ ураётганини илғайди, ниҳоят.

Шундайларга қарата: «Ҳей биродар, ношукр бўлма. Давлат сену бизга мустақиллик бериб қўйибди, дининг мустақил, эркин, ҳеч ким сени намоз ўқима, ибодат қилма, дегани йўқ, тижорат билан шуғуллансанг йўл очиқ, тадбиркорлик қилмоқчи бўлсанг имконият бор, бемалол, хоҳлаганингча машина олиб мин, хоҳлаганингдек уй қур, фақат қонунга хилоф иш тутма. Давлатимиз сиёсатини қўллаб, ватан равнақи учун ҳам бирор фойдали иш билан шуғуллан. Яна нима керак, сенга?» - дегим келади.

Қалдирғочдан солиҳ фарзандликни, ватанга содиқликни ўрганса бўлур: қушчанинг қалбига ота-онаси туғилиб ўсган ватанига меҳрни жойлаштириб, шу ерда яшайсан, дея амр қилди. Ота-онанинг розилигини у қонун деб билди – адашмай, эринмай неча денгиз, неча мамлакатлардан учиб ўтиб, шу инни топиб келаверади. Қалдирғочдан ватанпарварлик дарсини олса бўлур, у келгунча атрофда қанча қасрнамо бинолар пайдо бўлган бўлса-да, уларга қиё ҳам қарамайди, ёғочлари қорайиб, сувоқлари кўчиб кетган шу айвон кўзига тўтиё, унинг оти – Ватан! Борди-ю инсонлардан зиён етиб, эски ини тушиб кетган бўлса, чирқираб, чарх уриб яна янгисини қуришга тушади, аммо фақат шу ерга! Чунки ота-она яшаган жой унинг учун муқаддас, ундан воз кечиб бўлмайди. Хўш, инсонлар-чи? Ота ҳовлисини беш бўлиб сотганлар қанча? Харобазорга айлантириб ташлаб қўйганлар қанча! Ёки ўз ватанидан кўнгли тўлмаётганини том бошига  чиқиб айтадиганлар, унинг кам-кўстини санаб юрадиганлар, ҳатто, ватан алмаштиргиси келиб турадиганлар йўқ дейсизми? Ватаннинг сувини ичиб, тузини еб, ўсиб-улғайиб, касб-ҳунар, илму маърифат ўрганиб, юқори лавозимлар соҳиби бўлиб, алал-оқибат Ватанга хиёнат қилган ватангадоларни яна момо еримиз кўтариб юрганига лол қоласан киши. Хайриятки, бундай инсонлар озчиликни ташкил этишади.

Ватан мустақиллигидан сархуш, унинг ютуқларидан қувониб, ҳар лаҳза шукроналар айтиб яшаётган юртдошларимиз билан суҳбат қилсанг, шундай кишиларнинг кўплигидан бошинг кўкка етади, рўй бераётган буюк ўзгаришларни кўриб кўнглинг қувонади, мустақил давлатимизнинг келажаги бундан-да порлоқ бўлишига имон келтирасан киши.          

Нафсиламрини айтганда, Ватанимизда тинчлик, осойишталик ўрнатилганига энди 19 йил бўлибди.

Бундан 10-15 йил илгари халқимизнинг яшаш шароити қандай эди, ҳозир-чи? Ишонч билан айта оламанки, бундан 15-20 йил илгари қишлоқ ва шаҳарларимизда бўлган киши ҳозирги кунда қайта ташриф буюрса уни танимайди. Ўша йиллари йил давомида қишлоқларимизда саноқлигина тўйлар бўларди. Ҳозир эътибор беринг-а, ҳар куни тўй, ҳар куни базм, ҳатто, исрофгарчиликда ҳаддимиздан ошиб, тежамкорликни ҳам унутиб қўйяпмиз. Қурилаётган ҳашаматли, бири-биридан чиройли уйларни, ҳовлиларни айтмайсизми? Бу тўкин-сочинликлар, ободликлар, қўш-қўш иморатлару турли русумдаги автомашиналар ҳаммаси Ватанимиз равнақининг тимсоли эмасми? Қайта-қайта шукроналар айтсак арзийди.

Газеталардан бирида ўқигандим: Бир журналист хориждаги дўсти уйида меҳмон бўлганини, уйи унга жуда маъқул бўлганини ёзади. Аммо кетиш пайтида маълум бўладики, дўсти бу уйда оиласи билан ижарада яшаркан. Уй сотиб олиш учун жуда катта маблағ керак экан. Аммо бирор марта яшаш шароитининг ноқулайлигидан ёки ўз давлатининг сиёсатидан ё давлат раҳбаридан нолимабди, фақат ватанини, у ердаги ибратли ишларини мақтабди. Яна журналист ёзадики, қайси хонадонга кирманг, у ерда ўз давлатининг рамзлари, президент сурати илиб қўйилганлигининг гувоҳи бўлган.

Баъзида мактаблардаги тантаналарда ёш-ёш ўқувчилар (ҳатто 1-2 синф ўқувчилари) давлатимиз мадҳиясини шунчалик жўр бўлиб куйлашадики, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Биз катталар эса, шу хил тантаналарда магнит тасмасига ёзилган давлат мадҳиямиз кучайтиргич орқали эшиттирилганда унга қўшилиб жўр бўла олмаймиз. Ёки давлатимиз байроғини ёки гербини кўрганимизда унга табаррук буюмдек қараб, авайлаб-асрашни билмаймиз.

Ёки мустақиллигимиз тимсоли бўлган миллий пулимизга муносабатни олайлик. Тирикчилигимиз манбаи бўлган миллий валютамизни ҳам кўз қорачиғидек асрашни, унга муқаддас буюмдек қарашни ўрганмаймиз. Баъзан қўлимизга тушган айрим пулларни кўриб кўнглимиз хира тортади. Ундаги ручка билан ёзилган ёзувларни, рақамларни, ҳатто, чизилган суратларни кўриб, асабинг қақшайди.    

Ватаннинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир чечагию ҳар бир гиёҳи, ҳар бир дарахтию ҳар сиқим хоки биз учун азиз ва табаррук бўлмоғи керак. Шоир айтмоқчи:

Ватан хоки тахти Сулаймондан афзал,

Ботса ҳам юрт тикони лолаю райҳондан афзал.

Ватанни севиб фахрланиб яшайлик. Ватаннинг шодликларидан қувониб, ғамига шерик бўлайлик. Шунда Ватан ҳам бизни меҳрибон фарзандидек ўз оғушига олади.

Эмин-эркинлик шабадаси теккан кўксинг ҳеч қачон ғам кўрмасин, ҳар бир гўшанг тўю тўйхона бўлсин, шоиру ҳофизларинг мадҳингни куйлаб толмасинлар, азиз Ватаним!

Сенинг намхуш хокинг кўзимга суриб,

Гуноҳкор одамдек танимда титроқ.

Ёқимли ифоринг ҳузурбахш бирам,

Эй она, Ватаним, табаррук тупроқ…

 

Давлатёр Қўчқоров,

Конибодом ноҳияси, Тожикистон матбуоти аълочиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Янги иш жойлари

 

Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.

Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.

Муфассал...

Дўстлик – илоҳий муҳаббат дебочаси

 

Дўст дўстдир қилмиши билан,

Дўст эмас дўстингман дейиши билан.

Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу,

Юзингга рўбарў, очиқ айтади.

Ёмони тароқдек минг тили билан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991073

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478645
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4573
4027
22258
7426653
100289
114875
7478645

Сизнинг IPнгиз: 18.118.162.8
Бугун: 23-11-2024 17:47:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015