Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 30 Июн 2016 Кӯришлар: 1870
Печат

 

texnikaШамсиддин Шоҳин ноҳиясида иқтисодий вазиятни яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳани тараққий эттириш ҳамда аҳолини янги иш жойлари билан таъминлаш мақсадида деҳқонлар зарурий техникалар билан таъминланди. Ноҳия қишлоқ хўжалиги идораси бошлиғи Ёрмад Зарифовнинг хабар беришича, ўз-ўзини бошқариш хўжаликлари ҳамда табиий ўтлоқлардан фойдаланувчи 62та жамиятга 46та янги техника ва  қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 10та махсус машина келтирилди.

Бу ўз навбатида, ноҳияда экин майдонларини кенгайтиришга имконият яратади.

Ноҳия деҳқонларига яратилган қулай шароит туфайли Даштижум мавзеси анор боғлари ҳамда Чагам қишлоғи токзорлари қайта тикланиб, ўтган йил кузи ва жорий йил баҳорида яқин 9 минг гектар майдонга ғалла экилди.

- Ноҳия деҳқонлари яна 3та янги техника ҳамда  қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 14та машинага эҳтиёж сезишмоқда, - деди Ё. Зарифов. – Жумладан, жорий йил ғалла ҳосилини талафотсиз жамғариб олиш учун яна олтита ғалла янчиш машинасига ариза берилган. Яқин кунлар ичида бу машиналар ноҳияга келтирилади.    

 

Ёзги лагерлар фаолият бошлади

Кўлоб ноҳияси таълим муассасаларида давлат ҳокимияти Кўлоб ноҳияси маориф ва илм бўлими, шунингдек, маҳаллий соҳибкорлар қўллаб-қувватлаши натижасида ёзги истироҳат-фароғат лагерлари ташкил қилинди. Мазкур лагерларга биринчи босқичда бошланғич синфлар ўқувчилари жалб қилинди. Ноҳиянинг 29-ўрта умумтаълим муассасасида ташкил этилган ёзги лагерда айни пайтда 100 нафар ўқувчи ҳордиқ чиқармоқда.

Ноҳия 29-ўрта умумтаълим муассасаси директори ўринбосари Шарофиддин Сайдалиевнинг маълум қилишича, 39-ўрта умумтаълим муассасаси раҳбарияти ҳам соҳибкорлар билан ҳамкорликда мазкур муассасада ёзги лагер ташкил қилиниб, дастлабки босқич аллақачон фаолият бошлаган.

Мазкур лагерларда ўқувчилар истироҳат-фароғатдан ташқари турли спорт ўйинлари, қўшимча таълим ҳамда маданий тадбирлар билан қамраб олинади. 

 

Ун ишлаб чиқариш ошмоқда

Мамлакатимизга хориждан паст сифатли ун маҳсулотлари келтирилиши олдини олиш ҳамда маҳаллий ун ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш мақсадида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Моддий захиралар агентлиги мамлакатимиз шаҳру ноҳияларидаги ишлаб чиқариш корхоналарини зарурий замонавий жиҳозлар билан таъминлаб, буғдой келтириш ҳажмини оширишга эътибор қаратмоқда.

Шундай корхоналардан бири Кўлоб шаҳридаги ун ишлаб чиқариш корхонасидир. Мазкур корхонада 2013 йил охирида Туркиянинг «Эркан» ширкати ускунаси ўрнатилганди. Айни пайтда корхонада юқори сифатли ун маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, аҳолига тақдим этилмоқда. Ҳар куни мазкур корхонага Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Моддий захиралар агентлиги томонидан ўнлаб тонна сифатли хомашё етказиб берилиши корхонанинг мунтазам фоалият юритишига имконият яратмоқда.

- Корхонамиз замонавий ускуналар билан таъминланган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ компютерлар орқали бошқарилади, - деди Кўлоб шаҳридаги ун ишлаб чиқариш корхонаси бошлиғи Жамшед Амиров. – Албатта, биз маҳсулотимизнинг сифатига эътибор қаратиб, унинг нархини туширишга ҳаракат қиламиз. Бу эса, Ҳукуматимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш стратегик мақсадлари сирасига киради.

Мазкур корхонада ун маҳсулотидан ташқари, макарон ва гуруч ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Картошкадан мўл ҳосил

Хатлон вилояти биринчи марта ташқаридан картошка маҳсулоти келтирадиган вилоятдан уни хорижга чиқарадиган минтақага айланди. Жорий йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг бу туридан мўл ҳосил яратилиши уни қўшни мамлакатларга чиқаришни йўлга қўйишга имконият яратди. Мамлакат Ҳукуматининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган оқилона сиёсати туфайли, Хатлон вилояти узоқ йиллар давомида биринчи марта хорижга картошка чиқарадиган минтақага айланди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдулмўмин Улфатовнинг «Ховар» ТМААга берган маълумотига кўра, собиқ Шўролар мамлакати энг тараққий этган даврда ҳам вилоятга картошка Россиядан келтириларди.

- Жорий йил биз биринчи марта фақат вилоят бозорларини картошка билан таъминлабгина қолмай, балки бу маҳсулотни мамлакатимиздан хорижга, жумладан, Афғонистон ва Покистонга чиқаришни йўлга қўйдик, - деди А. Улфатов. – Бу ташаббус ички бозорларимизда нарх-навонинг пасайиши ва қўшимча маблағларни қўлга киритишимизга имконият бермоқда.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг маълумотига кўра, деҳқонлар апрел ойи бошлариданоқ эртапишар картошка ҳосилини йиғиштиришга киришгандилар. Айни пайтда иқлими вилоятнинг бошқа минтақаларига қараганда бироз салқин бўлган Мўминобод, Ховалинг, Шамсиддин Шоҳин каби ноҳияларда етиштирилган картошка ҳосилини жамғариш маъракаси қизғин давом этмоқда. Вилоят деҳқонлари деярли эллик фоиз майдон ҳосилини йиғиштириб олишди.

Вилоят деҳқонлари ҳосилдорликни ҳар гектар майдондан 270 центнерга етказиб, 51 минг тонна картошка жамғаришни режалаштирганлар.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ватан биттадир, тожикистон – ягона она

 

Тожикистон… Бу - гўзал, бу муқаддас сўзни тилга олган пайтимизда кўнгиллар ёришиб, кўзларимиз мунаввар бўлади.

Тожикистон… Нақадар дилтортар  сўз! Бу сўзда осмону фалакка бўй чўзган қорли тоғлар этагидан, мусаффо дарёлару зилол булоқлардан биз томон эсадиган ифор бор ва бу бизнинг жону танимизга куч-қувват бағишлайди.

Муфассал...

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2560558

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10122273
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2744
3844
2744
10082592
19366
138877
10122273

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.61
Бугун: 05-10-2026 18:23:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015