Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Июн 2016 Кӯришлар: 2024
Печат

 

orik «Истиқлолият – бебаҳо неъмат». Тожикистонликлар дил тўридаги бу уч сўзни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўрик байрами қатнашчилари қайта-қайта ўқишди. Зеро, бу сўзлар  серқуёш ўлкамизда битган ўрик ва бошқа мевалар асосида маҳорат билан терилган ҳолда битилганди. Ўрик байрами эса, нафосатли гуллар фестивалига уланиб кетди.

Суғд вилоятида бўлиб ўтган бу икки тадбир Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги доирасида ўтказилди.

Ўрик ва мағизлардан ишланган миллий рамзлар – Байроқ, Герб, шунингдек, Тожикистон харитаси, фаввора, миллий кийимлар чинакамига мўъжизали кўринишда зуҳур этарди. Байрамнинг юзлаб иштирокчилари қойил қолган бу мўъжиза ишланмалар ижодкорларига Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ҳам юқори баҳо берди. У вилоят боғбонларининг бошқа мевалар қаторида ўта мазали ва шифобахш ўриклари билан ном қозонишганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Конибодом ва Хўжанд шаҳарлари, Бобожон Ғафуров ва Ашт ноҳиялари маданият ходимлари маҳорат билан тайёрлаган саҳналар ҳам байрам қатнашчиларида катта таассурот қолдирди. Бу саҳналарда мевали дарахтларни парваришлаш, ўрикнинг шифобахш хусусиятлари, уни исроф этмаслик маҳорат билан кўрсатилди. Шу ўринда вилоят боғларида ўнлаб хил ўрик навлари етиштирилаётганини айтиб ўтмоқ ўринлидир. Байрам қатнашчилари эса, бу ўрик навларини томоша қилиш билан бирга, ўзларига ёққанларини арзон нархда сотиб олиш имконига эга бўлишди. Байрамга келтирилган ўриклар бозордагига қараганда 40-50 фоиз арзон нархда сотилди. Байрамга эса, Исфара ва Конибодомдан, Ашт ва Бобожон Ғафуров ноҳиялари боғларидан 20 тоннадан ортиқ мева келтирилганди.

Байрамда энг яхши боғбонлар танлови якунланди. Биринчи ўрин ва 10 минг сомонийлик мукофот пули Бобожон Ғафуров ноҳияси боғбонларига насиб этди. Иккинчи ўринни эгаллаган конибодомлик боғбонларга 5 минг сомоний мукофот пули берилди. Учинчи ўрин ва 3 минг сомоний мукофот пулига исфаралик боғбонлар муносиб кўрилди. Аштлик боғбонларга эса, 2 минг сомоний берилди. 

Ўрик байрамидан сўнг, «Қалъаи Хўжанд» тарихий-маданий мажмуаси, Камол Хўжандий дам олиш ва маданият боғида гуллар фестивали бошланди. Фестивал қатнашчилари кўзни қамаштирувчи, димоқни қитиқловчи ранго-ранг гуллардан завқланиб, шеър ва қўшиқлар тинглашди, рақс ва турфа саҳначаларни томоша қилишди.

Ўрик байрами ва Гуллар фестивалида «Суғд-2016» халқаро тижорат ярмаркасига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар ҳам қатнашишди. Уларнинг юз-кўзларидан, сўзларидан байрам ва фестивалдан олган завқ-шавқ очиқ-ойдин кўриниб турарди.

 

Бирлик – илм ва адабиёт ривожланиши омили

Хўжанд шаҳридаги Маданият маркази биносида «Ганжи сухан» илмий-адабий тўгарагининг навбатдаги – 140-йиғилиши бўлиб ўтди. У Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Бирлик ва миллий тотувлик кунига бағишланди. «Ганжи сухан» давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи, Тожикистон Халқ-Демократик партияси Суғд вилояти ижроия қўмитаси ва академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни ҳамкорлигида ўтказилди.

Тўгаракка йиғилган  200 нафардан ортиқ бадиий сўз ихлосмандлари Тожикистон Халқ-Демократик партияси Суғд вилояти ижроия қўмитаси раиси Сарфароз Юнусовнинг «Ваҳдат ва миллат устуворлиги» мавзусидаги чиқишини тинглашди. Бу чиқишда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда тинчлик ва осойишталикни барқарор қилишдаги мислсиз хизматлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мамлакат Президентининг «Тожиклар тарих кўзгусида. Ориёнийлардан Сомонийларгача» китобининг илмий-тарихий аҳамияти ҳақида сўзлар экан, Сарфароз Юнусов муаллифнинг тарихни чуқур билиши ва фавқулодда истеъдодига қойил қолмасдан илож йўқ, деди.

«Ганжи сухан»да бир-биридан қизиқарли чиқишлар бўлди. Жумладан, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси, филология фанлари  доктори, профессор Мирзо Муллоаҳмаднинг Рўдакий донишномаси ва бошқа донишномаларни тузиш йўсинларига оид чиқиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Олим Камол Хўжандийнинг 700 йиллиги муносабати билан унинг донишномаси (қомуси)ни тайёрлашни таклиф этди.

Тожикистон Миллий дорилфунуни доценти Муртазо Зайниддинов «Тожик ва татар адабиётлари муносабатларига назар» мавзусида чиқиш қилди. У татар адабиёти равнақида Шайх Саъдий назмининг таъсири ҳақида ҳам сўз юритди.

  «Ганжи сухан»да шоиралар Гулноз ва Адиба Бирлик ва миллий тотувликка бағишланган янги шеърларидан ўқиб беришди.

Тўгаракда чиқиш қилган илм ва ижод аҳлига Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг ҳадялари – Давлатшоҳ Самарқандийнинг қимматбаҳо “Тазкират-уш-шуаро” китоби тақдим этилди. 

 

Раштлик мутахассислар - Конибодомда

Рашт водийсидан келган мутахассислар Суғд вилоятида бўлар эканлар, дастлабки тиббий-санитария ёрдам бериш тажрибасини ўрганиш мақсадида Конибодомга ташриф буюришди.

Конибодом шаҳар марказий беморхонаси мажлисгоҳида «Конибодом шаҳрида дастлабки тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш ва силга қарши кураш соҳа муассасалари ҳамкорлигини ташкил этиш тажрибаси» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.  Семинарда Конибодом шаҳри раиси ўринбосари Замира Ашурматова сил билан оғриган беморларни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш борасида чиқиш қилди.

Семинар қатнашчилари дастлабки тиббий-санитария ёрдам бериш соҳаси менежери Аҳмадхўжа Ёқубовнинг Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг силга қарши кураш тизимларда қайта қуришни ўтказишга оид фармони ижроси ҳақидаги сўзларини мароқ билан тинглашди.

Конибодом шаҳар Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш маркази раҳбари Фароғат Садриддинова қишлоқларда силнинг олдини олиш борасида ўтказилаётган тадбирларнинг самара бахш этаётгани борасида мисоллар билан гапирди.

Раштлик меҳмон - Лахш ноҳияси раиси Баргигул Аббосова семинарнинг мақсадга мувофиқ ва ўз вақтида ўтказилганини қайд қилди.

Раштлик мутахассислар Конибодомдаги Лоҳутий қишлоқ жамоатида бўлиб, бу ердаги силга қарши кураш марказ иши билан танишишди, дея хабар беради Суғд вилояти раиси матбуот хизмати.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Бузғунчиликка қарши биргаликда курашиш лозим

 

Янги асрдаги террорчилик ва бузғунчилик ўзининг даҳшати ва қўрқув солиши билан, нафақат, дунёдаги тинчлигу осойишталикка рахна солмоқда, балки руҳий ҳолатга ҳам салбий таъсир кўрсатаяпти. Айни пайтда у турли ривожланган техника ва технологиялар воситасида ҳар бир хонадонга кириб бориши мумкин. Одамлар ушбу номақбул ҳодисалар кенгайишига қарши курашиш борасида ҳам жисман ва ҳам руҳан тайёр бўлишлари учун нима қилиш керак?

Муфассал...

Қалтис вазиятнинг мураккаб жараёнлари

 

Охирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2446001

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9756538
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
848
3148
7341
9725092
848
122773
9756538

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.192
Бугун: 01-07-2026 05:14:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015