Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Июн 2016 Кӯришлар: 2192
Печат

 

vahdat «Миллий бирлик осонлик билан қўлга киритилмаган ва тожикистонликларни саодат сари бошлаётган бу ҳаракатни авайлаб асраш зарур!» Тожикистон Миллий бирлик ва уйғониш ижтимоий ҳаракати Хўжанд шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишида ушбу фикр қайта-қайта жаранглади. Шунингдек, йиғилишда сўзга чиқканлар мамлакатда тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бу ҳаракатнинг самараси учун қатъий жон куйдирганини таъкидлашди.

Шаҳар раиси ўринбосари Умедахон Муродий Бурҳонзода Тожикистон Миллий бирлик ва уйғониш ижтимоий ҳаракатининг ҳозирги даврда янгича мазмун касб этгани, унинг сиёсий фирқалар ва ижтимоий ташкилотларни бир мақсад – Тожикистон иқболи, тараққиёти, мамлакат иқтисодини ривожлантириш, ижтимоий ҳаётни янада яхшилаш йўлида иш олиб бораётганлигини айтиб ўтди. Ўз фикрини Хўжанд шаҳри ҳаётидан келтирилган аниқ мисоллар асосида исботлади. У Миллий бирликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган учрашувлар, суҳбатлар, «давра стол»лар каби тадбирларда, айниқса, адиблар, олимлар таъсирли чиқишлар қилишаётганини айтди.

Миллий бирлик ва Тожикистон уйғониш ижтимоий ҳаракатининг вилоят кенгаши раиси биринчи муовини Абдужалил Бобокалонов, бу ҳаракатни ташкил этувчилардан бири – профессор Атахон Сайфуллоев, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод, тарихчи олим Ваҳоб Набиев  ўз фикрларини билдирар эканлар, мамлакатдаги Миллий ярашув ҳодисасини қатор чет эл мамлакатлари қизиқиш билан ўрганишаётганини алоҳида қайд этишди.

Йиғилиш қатнашчилари ҳаракатнинг Хўжанд шаҳар кенгаши халқлар дўстлигини мустаҳкамлаган, халқ хўжалигини ривожлантирган ҳолда, Миллий бирликнинг 19-йиллиги ва Тожикистон Мустақиллигининг 25-йиллигини муносиб кутиб олишига ишонч билдиришди.

                                        

«Истиқлол» - энг яхши қишлоқ 

Мужун қишлоқ жамоатидаги «Истиқлол» қишлоғи Деваштич ноҳиясидаги энг яхши қишлоқ, деб топилди. Бу борада вилоят раиси матбуот марказидан хабар берилди. Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25-йиллигига бағишланган «Намунали қишлоқ» кўрик-танловида Деваштич ноҳиясидаги ўнлаб қишлоқлар қатнашди.

Бундан етти йил олдин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон айни шу «Истиқлол» қишлоғида бўлганди. У қишлоқдаги 20-таълим муассасаси янги биноси очилишида қатнашганди. Президент чиқишидаги қишлоқ аҳлига ғамхўрлик, қишлоқларни обод этиш, унинг одамларини тўқ ва фаровон яшашлари учун қилинаётган ишлар ва белгиланган режалар ҳақидаги сўзлар «Истиқлол» аҳолиси кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшди. 

Ҳашар йўли билан саломатлик маркази қуриб битказилди, чойхона, дорихона, савдо маркази ишга туширилди. Мужун-Чорбоғ йўли нақлиёт ҳаракати учун яхшиланди.

Қишлоқда 240 нафар ўқувчи учун мўлжалланган 9 та синфхонадан иборат янги мактаб биноси қурилади.

«Намунали қишлоқ» танловини якунлаш маросимида қишлоқ аҳли ҳунармандчилик санъатини кўрсатди. Йиғилганлар гилам тўқиш, сўзаначилик, йўрмачилик, ўймакорлик, наққошлик каби миллий ҳунарлар усталари меҳнатига яхши баҳо беришди.

 

Ўзингдан чиққани яхши

Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида янги асфалт заводи ишга туширилди. Мазкур завод бир кеча-кундузда 300 тоннагача асфалт тайёрлаш иқтидорига эга. Йўл қурилиши учун муҳим ашё ишлаб чиқариладиган заводни ишга туширишда маҳаллий тадбиркор Фарҳод Қирғизбоев ташаббус кўрсатди.

Янги завод фаолияти бошланиши биланоқ йигирма нафарга яқин киши иш жойи билан таъминланди. Шу ўринда асфалт тайёрлашда ишлатилаётган хом ашёлардан бири – шағал Ғўлакандоз ҳудудидан оқиб ўтадиган Исфанасой қирғоқларидан олинаётганини таъкидлаш жоиз.

Айни бир пайтда қурувчилар янги заводнинг иш бошлашида Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комил Салимзоданинг бевосита бош-қош бўлганини таъкидлашмоқда. Унинг саъй-ҳаракати билан Панжакентдан замонавий асфалт тайёрлаш ускуналари ва мосламалари олиб келинди.

Завод очилишида сўзлар экан, Комил Салимзода бу корхонанинг ишга туширилиши ноҳия иқтисодий ҳаётида ҳам, ижтимоий ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу берди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ЭКСТРЕМИСТЛАР…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

Муфассал...

Эсаверар тунда шамоллар

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Ярим тунда шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2415092

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9642097
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
211
2824
9180
9612376
9180
132053
9642097

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 04-06-2026 01:06:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015