Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Май 2016 Кӯришлар: 1901
Печат

 

a abdulloЖорий йилнинг 25 майидан 1 июнигача Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида Хатлон вилояти маданияти кунлари ўтказилади. Вилоят ҳунармандлари бўлажак сафарга ҳамма томонлама жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Маданият бошқармаси бошлиғи Бурҳониддин Ражабовнинг берган маълумотига кўра, Бадахшонга Қўрғонтепа шаҳри Ато Муҳаммаджонов,

Кўлоб шаҳри Сайдали Вализода номидаги мусиқий-комедик театрлари мазмунли дастурлар билан, шунингдек, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмадали Аюбов, Тожикистон халқ артисти Аловиддин Абдуллоев ва бошқа санъаткорлар ранг-баранг бадиий-ҳажвий дастурлар билан боришади. Хатлонлик санъат усталари Бирлик ва миллий тотувлик байрами арафасида бадахшонлик томошабинларга завқ-шавқ улаша олишларига ишонадилар.

 

Аҳоли умумхалқ референдумига тайёр

Кўлоб шаҳри аҳолиси 22 май куни Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўтказиладиган муҳим сиёсий маъракага ҳамма томонлама тайёрланиб, умумхалқ сўрови ўтказиладиган участкаларда овоз берувчилар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Кўлоб шаҳри 27-ўрта умумтаълим муассасасидан ўрин олган 29-овоз бериш участкасида барча ташкилий ишлар амалга оширилиб, аҳолини қайдга олиш ишлари ҳам тўлиқ якунланган.

Кўлоб шаҳри аҳолиси жамиятимиз ёрқин келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бу муҳим сиёсий маъракани юксак даражада ўтказиб, республикамиз тараққиётига муносиб улушини қўша олишига ишонмоқда.

 

Балжувонда тиббий хизмат кўрсатиш даражаси

Соғлиқни сақлаш соҳаси Ҳукуматимиз ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин эгаллаб, бир неча йил илгарига қараганда, унинг мунтазам ривожланиши анчайин яхшиланганлиги кўзга ташланади. Балжувон ноҳиясида ҳам аҳоли соғлигини сақлашни яхшилашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Ноҳия марказий беморхонаси 1996 йилдан буён фаолият юритиб, соҳа ходимлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш пайидан бўлиб келмоқда.

Беморхона биносининг эскилигини эътиборга олган Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги жамият ташкилотлари билан биргаликда 2013 йили мазкур ноҳия аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш ниятида замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлантирилган янги бино қуриб, фойдаланишга топширишни режалаштирди. Янги замонавий бино фойдаланишга топширилгач, ноҳия тиб соҳаси ходимлари иш шароити яхшиланиб, барча касалликлар мазкур беморхонада даволанади.

Соҳа масъулларининг маълумотларига кўра, айни пайтда ноҳияда юқумли касалликлар билан оғриган беморлар сони камаймоқда.

Хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни назорат қилиш

Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлигининг Меҳнат муҳожирлиги хизмати Хатлон вилоятида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тўлиқ назорат остига олган. Мухожирлик хизмати ходимлари апрел ойида Қўрғонтепа ва Кўлоб шаҳарлари аэропортларида, шунингдек, хорижий фуқаролар фаолият юритаётган учта иншоотда икки марта тезкор-профилактик амалиёти ўтказдилар.

Муҳожирлик хизмати Хатлон вилояти бошқармаси муҳожирлик бўлими бош мутахассиси Аҳлиддин Маликовнинг берган маълумотига кўра, Дўстий ноҳиясида ўтказилган амалиёт жараёнида аниқланишича, «Чжунтай Хатлон син-силу» масъулияти чекланган жамиятнинг Хитой Халқ Республикасидан 200 нафар фуқарони ишга жалб этиш учун ижозатномаси бор экан. Мазкур хўжалик субъектини текшириш жараёнида маълум бўлишича, айни пайтда бу ерда Хитой Халқ Республикасининг 35 нафар фуқароси ва 77 нафар мамлакатимиз фуқароси мавсумий ишларга жалб этилган.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, Хитой Халқ Республикасининг 35 нафар фуқароси ҳужжатлари амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ жавоб бера олади, улар томонидан ҳуқуқ бузилишларига йўл қўйилмаган. Шундай текшириш вилоятнинг Восе ноҳиясида ҳам ўтказилди.

Шунингдек, муҳожирлик хизмати Кўлоб шаҳри бўйлаб апрел ойида ҳам бир неча текширишни йўлга қўйди. Бу ерда муҳожирлик хизмати ходимлари томонидан битта ҳуқуқни бузиш  ҳолати ошкор этилди. Қўрғонтепа шаҳрида ўтказилган амалиёт жараёнида ҳам шундай ҳолатлар кўзга ташланди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ПУШТАЛАР

 

Пушталар - бу менинг тупроқ йўлларим,

Пушталар ичида ўйнадим кўпроқ.

Пушталар - отаю онам қабридир,

Намозгоҳим менинг  бу чанг, бу тупроқ.

Дилим увоқларин ташимоқда, кўр,

Муфассал...

Фелетонлар можароси

 

Ўзим билан мулоқот

- Шоди ака, гапни “шаф-шаф” демай, “шафтоли”дан бошлаб қўя қолсак, яъни “Совет Тожикистони” жамоасига қандай қўшилиб қолдингиз?

- 1965 йил. “Зарафшон” газетасининг ўзбек бўлимида қалам тебратиб юрган пайтларим. Март ойининг охирларида “Совет Тожикистони” газетаси ходими Жўра Каримов Душанбедан Панжакентга ташриф буюриб қолди. Таҳририятимизда бир пиёла чой устида анча суҳбатлашиб ўтирдик. Сўнгра Жўра ака “Зарафшон” тахламларининг ўзбекча саҳифасини бирма-бир кўздан кечира бошлади. Бу орада “Суд раисини ким

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2384808

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9517655
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2837
3428
6265
9486462
16791
140751
9517655

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-05-2026 20:25:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015