Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 10 Март 2016 Кӯришлар: 2265
Печат

 

bogbonlarСпитамен ноҳиясида 55 гектар ерда янги боғ яратилди. Бу борада жорий йилда амалга оширилиши кўзланган режанинг деярли ярми бажариб бўлинди. Умуман, ноҳиядаги боғлар бу йил 115 гектарга кенгаяди.

- Янги боғлар ноҳиямиздаги барча қишлоқларда, деҳқончилик учун ноқулай бўлган ерларда барпо этилмоқда,- дейди Спитамен ноҳияси раисининг қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича муовини Иномжон Ризозода.

Янги боғларга сув етказиб бериш чоралари кўриб қўйилган. Боғбонлар кўпроқ олхўри, шафтоли, олма каби мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазишмоқда. Мутахассисларнинг айтишларича, олхўрини чет мамлакатларга етказиб беришнинг қулайлиги боис, айнан шу мева ниҳоллари ўстириладиган боғлар яратишга эътибор кучайтирилган.

Суғориш имконияти камроқ ерларда анорзор ва анжирзорлар бунёд этилиши мўлжалланган. Тоғ ёнбағирлари, қирларда эса, сувсизликка чидамли мева навлари – бодом, тоғ-писта, ёнғоқ кўчатлари экилади. Айни шу мевали дарахтлардан иборат боғлар яратиш «Актед» ижтимоий ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётир.

 

Оналар қувончи ва янги иш ўринлари

Ҳадемай, Хўжанд шаҳрининг «Чорчароғ»  маҳалласида яшаётган камида икки юз нафар аёл ишга хотиржам бориб-келиш имкониятига эга бўлишади. Улар болаларини маҳалланинг Озодий кўчасида бунёд этилаётган янги боғча-яслига топширишлари мумкин. Янги болалар муассасаси 240 нафар кичкинтойга мўлжалланган.

Суғд вилояти раиси матбуот марказидан хабар қилишларича,- боғча-ясли Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб бунёд этилаётган бинолардан биридир. Боғча-ясли ишга тушгач, 50 нафар киши иш билан таъминланади.

Янги бинонинг кўриниши Хўжандда олдинроқ бунёд этилган Президент боғча-яслисига ўхшаб кетади. Кўркам иморат уч қаватдан иборат бўлади. Болалар бу ерда инглиз, рус тилларини ўрганиш, компютерда ишлаш кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишади.

 

Террорчилик ва экстремизм - аср вабоси

Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат университетида «Террорчилик ва экстремизм – аср вабоси» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Олий ўқув юртининг биология-химия факултети талабалари билан бўлган учрашувда вилоят прокуратураси вакили Фаррух Абдулло ҳам қатнашди. У талабаларга террорчилик ва экстремизмнинг жирканч мақсадлари, жаҳон хавфсизлиги, инсониятга хатар туғдираётганлиги ҳақида ибратли мисоллар билан ҳикоя қилди. Фаррух Абдулло террорчилик ва экстремизм хатари ядро қуроли хатаридан кам эмаслигини айтар экан, ёшларни ёмон ниятли одамлар алдовига учмасликка, унга қарши курашишга даъват қилди.

Учрашувда қатнашган университет тарбия бўлими бош мутахассиси Ўғилой Умаралиева, биология-химия факултети декани Муҳиддин Сабуров, зоология кафедраси мудири Шаҳноза Мирзабаҳодуровалар ёшларни огоҳликка чорлашди.

Суғд вилояти раиси матбуот марказидан билдиришларича, худди шундай мулоқотлар бошқа олий ўқув юртлари, ташкилот ва муассасаларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Ислом номидан иш кўраётган, аслида Ислом динига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кимсалар, зарарли оқим ва ҳаракатларнинг ёвуз мақсадлари очиб ташланмоқда.

Шу ўринда ғўрлик қилиб, алданиб ёки адашиб Сурияга кетиб қолганлар орасида суғдлик ёшлар ҳам борлигини эслатиш жоиз. У ердан қочиб келишга муяссар бўлган алданганлардан бири ўзини «Исломий давлат» деб атаётган гуруҳ сифатида урушаётган кимсаларнинг инсонийлик қиёфасини буткул йўқотишгани, бегуноҳ инсонлар қонини шафқатсизлик билан тўкишаётганини сўзлаб берганди.

Суғдлик ёшлар террорчилик ва экстремизмни қоралашар экан, барча тенгдошларини огоҳликка чорлашмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Муфассал...

СУВ КЕЛТИРИБ, ЭЛДАН ДУО ОЛГАН ЙИГИТ

 

…Хўжамқул болалигини бот-бот эслаб туради. Шўрча қишлоғининг чанг босган кўчалари, адирларда мол боққанлари, эшак билан тоғдаги чашмадан сув ташиганлари хотирасидан мустаҳкам ўрин олган. Қишлоқлари тоғ этагида жойлашган бўлиб, ичимлик суви танқис эди. Собиқ Шўролар даврида «қўли узун»лар машина билан сув келтирса, қолганлар эшак билан тоғдаги «Шўрча сув» булоғидан сув ташиб келишарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2504672

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9938677
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1034
6983
22439
9895679
75238
107749
9938677

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.141
Бугун: 23-08-2026 07:45:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015