Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Январ 2016 Кӯришлар: 2242
Печат

 

soglom inson2016 йил Суғд вилоятида «Соғлом инсон йили», деб эълон қилинди. Жорий йилда инсон саломатлигини асраш, беморларга ғамхўрлик, даволаш сифатини яхшилаш асосий диққат марказида туради. Бу мақсадда мавжуд беморхоналар биноларини замонавий талабларга кўра қайта қуриш, таъмирлаш, энг янги тиббий ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Ва албатта, тиб ходимларининг беморлар билан муносабатини яхшилаш ҳам назарда тутилган.

Янги бошланган йилда вилоят соғлиқни сақлаш соҳасига 370 миллион сомоний маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Яқинда вилоятда атроф-муҳит тозалиги ва бундан келиб чиқадиган ҳолда аҳоли саломатлиги йўлида муҳим иш бошланди. Шу пайтгача очиқ бўлган «Деҳмой» радиацион моддалар чиқиндихонаси устини кўмиш ишига киришилди. Шу ўринда, чиқиндихонани зарарсизлантириш иши бевосита вилоят раиси Абдураҳмон Қодирийнинг ташаббуси билан бошланганини таъкидлаш жоиз.

Матбуот йиғинида «Халқ овози» мухбирининг бу муҳим иш ва келажакда яна қайси чиқиндихоналарни зарарсизлантириш навбати етиши мумкинлиги борасидаги саволига вилоят раиси муфассал жавоб берди. Муҳтарам Абдураҳмон Қодирий аҳоли саломатлиги Тожикистон Ҳукумати учун бениҳоя муҳим эканлигини, «Деҳмой» чиқиндихонасини зарарсизлантириш учун фақат ички имкониятлардан фойдаланилаётганлигини таъкидлади. Вилоят раиси радиацион чиқиндихоналарни зарарсизлантириш учун халқаро ташкилотлар ёрдами қачон келишини кутиб ўтирмасликларига урғу берди.

Шу ўринда Суғд вилоятидаги радиацион чиқиндихоналар собиқ Шўролар давлатидан мерос бўлиб қолганини таъкидлаш зарур. Собиқ Ленинобод тоғ-кон кимё комбинатида ишлаб чиқарилган уран СССРда фазога учиш ва атом саноатини ривожлантиришда фойдаланилган. Уран хом ашёси қолдиқлари сақланадиган чиқиндихоналарни зарарсизлантиришга эса, Шўролар давлати етарлича эътибор бермаган.

 

Зарур ва зарарсиз маҳсулотлар

Қайроққум шаҳрининг Чорухдаррон шаҳарчасида иш бошлаган янги саноат корхонаси халқ хўжалигини зарур маҳсулот билан таъминлаш билан бирга, экологияни яхшилашга ҳам хизмат қилади. Чунки «Шуҳрат-2005» деб аталадиган бу янги ишхона чиқиндихоналарда тўпланган металларни қайта ишлайди. Бу чиқиндилар собиқ Ленинобод ноёб металлар комбинати фаолияти натижасида тўпланиб қолган эди.

 «Шуҳрат-2005» учун 150 гектар ер ажратилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш хитойлик мутахассислар билан бирга йўлга қўйилди. Металл чиқиндиларидан темир, кумуш каби маҳсулотлар тайёрланади.

Ҳозирда янги ишхонада 40 нафар ишчи ва мутахассис ишламоқда. Келгусида саноат ишхонаси фаолиятини кенгайтириш кўзда тутилган. Ана шунда иш билан таъминланганлар сони камида 100 кишига етади. Айни шу ўринда ишчи ва мутахассислар яхшигина иш ҳақи олаётганликларини таъкидлаш жоиз.

«Шуҳрат-2005» бош директори Бобохон Раҳмоновнинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган саноат ишхонасининг мунтазам ишлаши учун чоралар кўрилган ва чиқиндихоналарда тўпланган металл ҳам оз эмас.

Қайроққум шаҳар раиси Матлубахон Амонзода матбуот йиғинида «Халқ овози» мухбири саволига жавоб берар экан, «Шуҳрат-2005» фаолияти ва бу ишхона тайёрлаётган маҳсулотларнинг аҳоли ҳамда атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, саноат ишхонасида ишлатилаётган технологик линия Япониядан келтирилган.

                                         

Маорифга эътибор – келажакка эътибор

Ўтган йили Хўжанд шаҳрида яшаётган 90 нафарга яқин ўқитувчи томорқа билан таъминланган. Муаллимларнинг соғлиғини яхшилаш ва ҳордиқ чиқаришлари учун эса, деярли 100 минг сомонийлик маблағ сарфланган. Ёш авлод тарбиячилари «Баҳористон», «Зумрад», «Соҳил» каби осойишгоҳларда бепул йўлланма асосида дам олишган. 100 нафарга яқин муаллим ва тарбиячи маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантирилган. Уларга ўз соҳаларининг Ифтихорномалари ва қимматбаҳо совғалар берилган.

Айни бир пайтда таълим-тарбияни яхшилашга янада қулай имконият яратиш мақсадида, шаҳардаги мактаблар биноларини замонавий тарзда қайта қуриш ишлари ҳам давом эттирилмоқда. Жумладан,  Муҳаммад Осимий номли физика-математика лицейи ва Маҳмудхўжа Беҳбудий номли 1-гимназияда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Биргина 1-гимназия спорт залини қайта қуриш учун 500 минг сомоний маблағ ажратилган.

Хўжанд шаҳри раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг айтишича, муаллимлар маориф соҳасига кўрсатилган ғамхўрликка ўзларининг самарали меҳнатлари билан жавоб беришмоқда. Биргина кейинги ўқув йили давомида Хўжанд мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларидан 32 нафари вилоят олимпиадаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашга муяссар бўлишди. Республика олимпиадаларида қатнашган 19 нафар хўжандлик иқтидорли ўқувчининг 15 нафари ғолиб чиқди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

ОФТОБИМ – ОНАМ

 

Онажоним - юрагимнинг қуввати, кўзимнинг нури, дуогўйим. 

Бизни ташлаб кетганингиздан буён, юрагимни армонлар, аламлар қамраб олган.Босган изларингизга, меҳрли нигоҳларингизга зорман, онажон! Сизнинг ҳикматли сўзларингиз қулоғим остида жаранглайди, жаранглайверади. Рўмолингизни ўпиб, кўзга суртиб йиғлаб оламан. Онасини йўқотиб қўйганларда қўмсаш ҳисси, нақадар, ўзгача бўлар экан-а!

Муфассал...

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз…

 

Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2490938

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9891057
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1078
2728
19565
9846677
27618
107749
9891057

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 08-08-2026 07:51:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015