Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 2216
Печат

 

yakkasadaМамлакатимизда халқимиз турмуши фаровонлигини ошириш, айниқса, қишлоқ аҳолиси учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратишга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадда, олис қишлоқларда ҳам қишлоқ-хўжалиги экин майдонларини суғориш ва фуқароларимизни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижаси, Панжакент ноҳиясида яққол кўзга ташлана бошлади.

Панжакент ноҳияси раиси Исломбек Зиёзода мамлакатимиз Ҳукуматининг ушбу сиёсатини амалда қўллаган ҳолда, бу масалага катта эътибор қаратиб келмоқда. У киши ноҳияга раис этиб тайинланган кунлардан бошлаб, ноҳияда тубдан ўзгаришлар авж олиб кетди. Ҳар ишнинг кўзини яхши билган, халқ манфаатини ўйлаб иш юритган доно, оқил раҳбар дастлаб, ишни сувсиз далаларга сув чиқаришдан бошлаб, деҳқонларнинг қувончига-қувонч ҳамда уларнинг файзли хонадонларига ризқу-рўз, тўкин дастурхон ато этди.

Дарҳақиқат, Панжакент ноҳияси қоқ марказидан жилоланиб оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсидан ноҳиянинг юқори қишлоқларига сув чиқариш учун Шўролар Ҳукумати даврида “Нилуфар” канали қурилган эди. Бироқ, Шўро давлати тарқалиб кетгандан сўнг ушбу каналдан бир неча йиллар, умуман, сув оқмай қўйди. Фақат, 2010 йилга келиб, ноҳиянинг Тошмунор, Водапад, Ўртақишлоқ, Чимқўрғон каби баъзи қишлоқларига аҳён-аҳёнда, номига яна сув бера бошлади. Ҳавзак, Абдусамад, Яккасада қишлоқлари аҳолиси бўлса, ҳануз сувсизликдан азият чекардилар. Кўпнинг дуосини олиш мақсадида, ушбу масала юзасидан яккасадалик нафақахўр Лутфилло Каримов, янги раҳбар, ноҳия раиси Исломбек Зиёзода ҳузурига кириб, бу муаммони ҳал қилиб беришларини сўради. У кишининг халқи учун куюнчаклигини кўриб, мақсадини тўғри тушунган ноҳия раиси дарҳол ёрдам беришини айтди.

Шундан сўнг, бу масала ноҳия раиси томонидан обдан ўрганиб чиқилиб, муаммо бартараф этилди. Сувсиз далаларга “янги ҳаёт” ўз шуъласини таратди. Тез ва қисқа муддат ичида сув чиқарилиб, “Ҳаёти нав” ҳамда “Х.Тўраев” номли деҳқон хўжаликларининг 300 гектардан ортиқ экин майдонлари суғорилди ва бунинг самараси деҳқонлар ҳосилдорлик чўғини янада юқори кўтариб, бугунги кунда бозор расталарини етиштирган маҳсулотлари билан тўлдирди, шунингдек, ватанимиз фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ушбу экин майдонларига қайтадан жон ато этишда Панжакент ноҳияси қишлоқ-хўжалиги бошқармаси бошлиғи Илҳом Сатторов, Саразм жамоати раиси Баҳром Сатторов, ассоциация бошлиғи Нусратилло Ҳайдаров ва Насимжонларнинг ҳам хизматлари бениҳоя катта бўлди. Деҳқонлардан эса, Нурмаҳмад Каримов, Исоқбой Ҳайдаров, Шоимқул Умаров ҳамда Самариддин Тўраевлар жонбозлик кўрсатиб, бор жасорату маҳоратларини намоён этдилар.

Шунингдек, Яккасада қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан ҳам таъминлаш борасида, Панжакент ноҳияси Ҳукумати қарорига биноан, беш чақирим масофа узоқликдаги тоғдан сув олиб келиб, қишлоқ кўчаларида бир неча тоза ичимлик суви нуқталарини ўрнатиш учун лойиҳа тузилди.

Кўп йиллардан буён бу нарсани орзиқиб кутган Яккасада қишлоғи аҳолиси кўнглида сўниб бораётган умид чечаклари, гўё яна қайтадан жонлангандек бўлди. Орзулари рўё эмас эканликларига ишонган ҳолда, тезда сув йўлларини қазишга киришди. Бу ишда, ишчиларга бош-қош бўлиб, бор шижоатларини аямаган Қоржов Айматов, Сафарбой Абдурахмонов, Баҳром Ҳайдаровларнинг меҳнатлари таҳсинга сазовордир.

Айни пайтда, сув олиб келувчи ташкилот бу хайрли тадбирга тезда якун ясашга ҳозирлик кўрмоқдалар.

Аслида, бу ишларни ташкил қилишда енг шимариб елиб-югурган Лутфилло Каримов, “Эл олдида юзим шувут бўлиб қолмасмикин?” -дея, бошида бироз иккилангандек ҳам бўлганди. Бироқ, у кишига маҳалла қўмитаси раиси Фарход Абдиев далда бўлиб, режалар кутилганидек амалга оширилди. Бугунги кунда эса яккасадаликлар қувончи чексиз.

Ҳа, орамизда ана шундай халқпарвар, олижаноб инсонлар бор экан, ҳар бир босган қадамимиздан гуллар униб чиқиши ва жонажон Ватанимиз янада равнақ топиши муқаррар!

 

Зоҳиджон ТОШТЕМИРОВ.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил…

 

СИЛАБ ҚЎЙДИМ

Ҳар замонда кўзим ёшлаб,

Армон билан ёдлаб қўйдим.

Хотиралар қат-қатига,

Мен севгимни ўраб қўйдим.

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – ЁШЛАРИМИЗ ҲОМИЙСИ!

 

Ёшлар – келажагимиз. Умримиз давомчилари - касбимиз давомчилари. Ҳаммамиз ҳам уларнинг порлоқ келажаклари учун имкон қадар шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Мен қарийб 40 йил Жаббор Расулов ноҳиясининг 19-ўрта умумтаълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган оддий қишлоқ ўқитувчисиман. Бу йил (2019 йил) мен учун ҳаётимда эсда қоларли қувончли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2589444

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10261035
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7379
14165
50823
10179764
158128
138877
10261035

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 15:49:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015