Яқинда вилоят қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида Ёвон ноҳиясида боғдорчиликни ривожлантириш, доимий амал қиладиган иссиқхоналар ҳамда эртапишар картошка етиштириш технологиясига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчилари олдида сўзга чиққан вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода бугунги кунда янги боғлар бунёд этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда иқтисодиёт ривожланишига замина яратади, - деди Д. Гулмаҳмадзода.
Семинар иштирокчиларига янги боғлар яратиш технологиялари ҳақида Тожикистон Республикаси фанлар академияси боғдорчилик ва сабзавоткорлик институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Х. Назиров, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори С. Гулов ҳамда «Тожикагролизинг» давлат унитар корхонаси директори Юсуф Шоевлар маълумот беришди.
Мазкур тадбир доирасида семинар иштирокчилари Ёвон ноҳиясининг «Файзи Ёвон» ҳамда «Ваҳдат» акционерлик жамиятларида бўлиб, бу ерда йўлга қўйилган замонавий иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хитой мутахассислари томонидан яратилган иссиқхоналар фаолияти юзасидан семинар иштирокчиларига фойдали маслаҳатлар берилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари «Меҳрож» деҳқон хўжалигида бунёд этилган замонавий боғда ҳам бўлишди.
Тожикистон Халқ демократик партияси янги аъзолари
Яқинда Қўрғонтепа шаҳридаги Саломатлик марказида Тожикистон Халқ демократик партияси аъзолари ҳамда тиб ходимларининг «Сиёсий маданият» тарғибот гуруҳи билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тожикистон Халқ демократик партиясининг Қўрғонтепа шаҳри ижроия комитети раиси Таваккал Нажибуллоевнинг маълум қилишича, «Сиёсий маданият» тарғибот гуруҳи аъзоси, шоир Амиршо Хатлоний учрашув иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, мамлакат сиёсий ҳаёти тарихидан сўзлаб берди.
Ўша куни 22 нафар ёш тиб ходимларига Тожикистон Халқ демократик партиясига аъзолик билети тантанали вазиятда топширилди.
Хатлонлик ёшлар янги қонунни қўллаб-қувватладилар
Яқинда Носир Хисрав номли Қўрғонтепа давлат университетида талабалар ҳамда ўқитувчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонун қабул қилинишини ёқлаб чиқдилар.
Шунингдек, Қўрғонтепа шаҳрида Тожикистон Халқ демократик партияси Хатлон вилояти бўлимининг конференцияси ўтказилди. Конференция иштирокчилари олдида сўзга чиққан Хатлон вилояти раиси ўринбосари Шерзода Ситора Манон Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг Тожикистонда тинчлик ўрнатилишидаги беқиёс ҳиссаси ҳамда мамлакатда йўлга қўйилган ёшлар сиёсатидаги хизматларини таъкидлаб ўтди. - «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши замона тақозосидир», - деди вилоят раиси ўринбосари.
Шунингдек, бу тадбир доирасида Тожикистон Халқ демократик партияси Хатлон вилояти ижроия комитети раиси Аҳмаджон Ализода фаол ёшларга ифтихорнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.
Шундай тадбирлар Қўрғонтепа энергетика институти, Б. Воҳидов номли клиник касалхонаси ҳамда Қўрғонтепа шаҳри маориф ва илм бошқармасида ҳам ўтказилди.
Ички муҳожират муаммолари
Вилоятнинг Хуросон ноҳиясига 2013-2015 йиллар давомида Суғд вилоятининг Айний ноҳиясидан 50 оила, Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидан эса, 10 оила кўчириб келтирилган. Ноҳия ҳудудидан 60 оила бошқа жойларга кўчирилди. Ҳаммаси бўлиб, 120 оила янги жойларга ўрнаштирилган.
Бу ҳақда учрашувлардан бирида мамлакат Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода журналистларга хабар берганди.
Вазирлик маълумотига кўра, 72 оила Бохтар ноҳиясидан Жиликўл ноҳиясига кўчирилган. Янги жойларга кўчирилган ҳар бир оилага 3 минг сомоний миқдорида имтиёзли кредит берилган.
Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ички муҳожират муаммолари юзасидан ташвиш изҳор этди. Айниқса, тажриба экин майдонлари, мавжуд техникалардан самарали фойдаланмаслик, шунингдек, меҳнат бозори талаблари юзасидан мутахассислар тайёрлаш, ўқув-касбий муассасалар бинолари таъмири, уларни қайта қуришда ўқув муассасалари раҳбарларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашмаётганликлари танқид остига олинди.
Шўроободда янги мактаб қурилиши
- Ноҳиямизда 380 нафар ўқувчи таълим олишига мўлжалланган замонавий мактаб қурилиши бошланди, - деди мактаб қурилиши бошлиғи Ғуломали Боев журналистларга. – Янги таълим муассасаси қурилишига сарфланадиган маблағ Саудия Арабистонининг тараққиёт банки томонидан ажратилган.
Қурилиш бошлиғининг маълумотига кўра, янги ўқув маскани икки қаватли бўлиб, кўп синфхоналардан иборат бўлади. Шунингдек, бу ерда ошхона, спорт зали, ўқувчилар учун истироҳат хонаси, ўқитувчилар ҳамда компютер синф хоналари қурилиши режалаштирилган.
Мазкур қурилишга 200-250 нафаргача маҳаллий қурувчилар жалб қилиниб, вақтинча иш билан таъминланади. Қурилишга ажратилган маблағ 1 миллион 500 минг долларни ташкил этади. Қурилиш масъуллари ўқув даргоҳини 2017 йилнинг сентябр ойигача фойдаланишга топширишмоқчи.
Нафақахўрларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар
- Айни пайтда Хатлон вилоятининг Кўлоб минтақаси шаҳру ноҳияларида 77 минг 327 нафар нафақахўр истиқомат қилиб, уларни ўз вақтида нафақа пуллари билан таъминлаш яхши йўлга қўйилган, - дейди Хатлон вилояти ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги бошқармаси Кўлоб минтақаси бошлиғи Жўрабек Қурбонов. – Шунингдек, минтақадаги ногиронлар 21 минг 490 нафарни ташкил этади. Уларнинг 3983 нафари 18 ёшга етмаган ўсмирлардан иборат.
Минтақа агентлик бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича, нафақахўрлар сони ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар доимий назорат остида турибди.
Маданият муассасалари бунёди
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ажратган маблағи эвазига Темурмалик ноҳияси Маданият қасри қурилиши давом этмоқда. Ноҳия маданият бўлими мудири Бурҳон Ғаниевнинг маълумотига кўра, қаср қурилиши лойиҳавий маблағи 7 миллион 256 минг сомонийни ташкил этади.
Маданият бўлими мудирининг айтишича, айни пайтда ноҳияда 23 кутубхона фаолият юритади. Бу маърифат масканларидан ўқувчилар зарурий адабиётларни олиб, мутолаа қилишлари Темурмалик ноҳияси аҳолиси орасида одатга айланган.
Қувонарлиси шундаки, айни пайтда ноҳияда яна иккита замонавий кутубхона қурилиши давом этмоқда ва улардан бири фойдаланишга топширилиш арафасидадир.
Ўз мухбир.
28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва
Муфассал...
14 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қўшма Штатлари ва Тожикистон Республикаси Тадбиркорлар кенгаши раҳбари Филипп Де Леонни қабул қилди.
Тожикистон Республикасининг ташқи сиёсатида Америка Қўшма Штатлари билан эзгу ва ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг алоҳида
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015