Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Октябр 2015 Кӯришлар: 1719
Печат

 

hosilҚўрғонтепа шаҳрида жорий йил Хатлон вилояти ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тўққиз ойлиги якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда мазкур масала бўйича вилоят раиси ўринбосари Ражабали Ражабов чиқиш қилди. Вилоят молия бошқармасидан берилган маълумотларга кўра, йил бошидан буён вилоят бюджетига 901 миллион 150 минг 100 сомоний маблағ тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63345,4 минг сомоний ортиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳисобот даврида 8070589,1 минг сомонийлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги тилга олинди. Барча хўжалик юритиш турларида 230219 тонна картошка ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,4 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, вилоятда тўққиз ой мобайнида 717179 тонна сабзавот, 4281 тонна гўшт маҳсулотлари етиштириб берилган. Шунингдек, бу муддатда 4387,4 минг дона тухум истеъмол учун савдога чиқарилган. Тўққиз ой мобайнида вилоятда қорамоллар сони 0,4 фоиз, қўй-эчкилар сони 3,4 фоиз, паррандалар сони эса, 0,2 фоиз ошганлиги қайд этиб ўтилди.

Мажлисда вилоят бўйлаб жорий йил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошганлиги таъкидланди. Шунингдек, вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасининг асосий маҳсулоти – пахта йиғим-теримига жиддий эътибор бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Бу йил вилоят бўйлаб сабзавот ва мева етиштириш кўрсаткичи ошганлиги қайд қилинди.

Ўз чиқишида вилоят раиси яна бир марта олдинда турган қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш, деҳқонлар пешона тери эвазига етиштирилган пахта йиғим-теримига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Қиш эшик қоқмоқда

Қўрғонтепа шаҳрида мамлакат Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим  ҳамда вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода иштирокида олдинда турган кузги-кишки мавсумга тайёргарликка бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Йиғилишда қишга тайёргарлик масаласи муҳим бўлиб, кечиктириб бўлмас тадбирларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Вилоят ижтимоий муассасаларининг қишга тайёргарликлари талабга жавоб бермаслиги қайд этиб ўтилди. Вилоят раиси масъул шахсларга зудлик билан мактаблар ҳамда тиб муассасалари учун маблағлар ажратилиб, зарурий миқдорда кўмир ва ўтин тайёрлаш топшириғини берди.

Бошқирд тадбиркорлари ташрифи

Яқинда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси бир гуруҳ тадбиркорлари Бошқирдистон Савдо-саноат палатаси вице-президенти Павел Бармин бошчилигида Хатлон вилоятига ташриф буюришди.

Делегация вакиллари, энг аввало, Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов, вилоят савдо палатаси бош директори ҳамда вилоят тадбиркорлари билан учрашдилар.

Сўнгра 40 нафар маҳаллий тадбиркорлар иштирокида давра столи ўтказилди. Унда иккитомонлама ҳамкорликлар муҳокама этилди. Бошқирдистонлик тадбиркорлар делегацияси Қўрғонтепа шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган «Собирфам» акционерлик жамиятига ташриф буюриб, корхона ишлари билан яқиндан танишдилар.

Бошқирдистонлик меҳмонлар Қумсангир ноҳиясининг «Баҳор» фермер хўжалигида эртапишар пиёз экиш ҳамда сабзи ҳосилини йиғиштириш ишлари билан танишишди. «Ансорий» фермер хўжалигида эса, уларнинг диққатини иссиқхоналарда лимон етиштириш усули ўзига жалб қилди.

Норак шаҳрида делегация «Таджикгидромантаж» акционерлик жамияти филиали ҳамда бошқа корхоналарда бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечиришди.

Ташриф доирасида бошқирдистонлик тадбиркорлар «Панж» ва «Данғара» озод иқтисодий минтақаларида ҳам бўлишди ва уларнинг фаолияти билан танишиб чиқишди.

Ташриф якунида бошқирд тадбиркорлари хатлонликлар билан ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини изҳор этишди.

 

Байрамона руҳ олган тадбир

Кўлоб шаҳри маҳаллий ҳокимият вакиллари ёшларнинг ҳарбий хизматга даъват тадбирини ўзига хос байрамга айлантиришга одатланган. Яқинда шаҳарда ўтказилган 73 нафар ёшларни она-Ватан хизматига жўнатиш маъракаси ҳам тантанали тарзда ўтказилди. Шаҳарнинг «Кўлоб-2700» деб номланган майдонида ҳокимият ва комиссариат масъуллари, ота-оналар, уруш ва меҳнат фахрийлари тўпланиб, ёшларга оқ йўл тилашди.

- Биз яна бир марта садоқатли ёшларимиз ҳамиша фуқароларимиз ҳимоясига тайёр эканликларига ишонч ҳосил қилдик, - деди йиғилганлар қошида сўзга чиққан Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло. – Биз сизларга ишонамиз ҳамда сизлар билан ифтихор этамиз, ватаннинг содиқ фарзандлари!

Шунингдек, ёшларга Кўлоб минтақаси уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси, захирадаги полковник Мирзо Бекматов, ёзувчилару шоирлар ҳамда ҳуқуқ ҳимояси ходимлари ҳам она-Ватан ҳимоясидек масъулиятли бурчни бажаришда яхши тилаклар билдиришди.

- Аслида бу воқеа собиқ Иттифоқ пайтида юз берган бўлса ҳам, ўзимнинг Қуролли кучлар сафига хизматга отланганлигим бугунгидек эсимда, - деди ўз чиқишида Кўлоб шаҳри уламолар кенгаши раиси Ҳожи Ҳайдар Шарифзода. – Онам аччиқ кўз ёшлари тўкишига қарамай, мен жуда хурсанд эдим. Мен онамга қараб: - «Онажон, Она-Ватаним менинг сиймомда ҳимоячини кўрганлигидан қувонаман. Сиз шундай ўғлингиз борлигидан фахрланинг!», - дегандим. Биз сизлар билан фахрланамиз, Ватаннинг садоқатли ҳимоячилари!

Ўғли Парвиз Қурбоналиевни ҳарбий хизматга жўнатаётган Маликамоҳ Ашурованинг чиқишида ҳам ватанпарварлик, садоқат ҳамда мардлик фазилатлари ҳақида сўз юритилди.

Йиғилиш сўнгида шаҳар маданият уйи артистлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

 

Искандар Маҳмадалиев тайёрлади.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Синов

 

Олийгоҳ томонидан шанбаликка сафарбар этишди. Ижарага олинган уйнинг битта хонасида яшайдиган беш йигит ҳаммадан олдин тайинланган жойга етиб бордик. Қишлоқда бундай юмушларни деярли ҳар куни бажарганимиз учун шанбалик бизга одатдаги ишдек туюларди. Бир зумда шаҳарлик курсдош қизларга иш қолдирмай, гуруҳимизга ажратилган жойни тозалаб ташладик. Ҳали вақтимиз борлиги учун сояроқ жой қидириб, йўл четидаги дарахт тагини танладик.

Муфассал...

СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – УСТУВОР ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

 

2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган  2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини  умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991195

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478922
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4850
4027
22535
7426653
100566
114875
7478922

Сизнинг IPнгиз: 13.58.188.166
Бугун: 23-11-2024 17:57:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015