Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 01 Октябр 2015 Кӯришлар: 2140
Печат

 

ШАҲАР ТАРИХИГА БИР НАЗАР

sugd 1Шаҳар номи 1936 йилгача Хўжанд деб аталган. 1936 йил 10 январдан Ленинобод деб ўзгартирилган. 1991 йил 26 февралда шаҳар яна қадимий номи билан атала бошланди.

Хўжанд шаҳри қадимдан Вароруд ва Хуросоннинг тараққий этган марказларидан бири бўлган. Тарихий манбаларда Хўжанд шаҳри Балх, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қаторида тилга олинади.

Академик Нўъмон Неъматов бошчилигидаги тадқиқотчилар изланишлари натижасида маълум бўлишича, шаҳарнинг илк қалъаси Сирдарё соҳилида милодгача бўлган VIII-VI асрларда аввал тупроқдан, кейин хом ғиштдан бунёд этилган экан.

Хўжанд қадимдан карвон тўхтаб ўтадиган, Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган маскан бўлган.

Тарихдан маълумки, эрамиздан аввалги 329 йилда Искандар Зулқарнайн қадимий Хўжанд шаҳрини ҳам ишғол этади. Дарё соҳилидаги Қалъани қўлга киритиб, унга ўз номини беради. Бу шаҳар “Эсхата”, деб аталади. Шаҳарнинг майдони тахминан 20 гектарга тенг бўлган.

Тараққиёт натижасида савдо йўлларининг очилиши, аҳоли сонининг кўпайиши билан шаҳар ҳудуди ҳам кенгайиб боради. VI-VII асрларда шаҳарнинг янги Қалъаси қурилади.

Хўжандликлар аввал араблар ва кейин муғулларга қарши шу Қалъа деворлари ортида туриб курашадилар. Чингизхон бу шаҳарни қўлга киритиш учун 25 минг нафарлик махсус қўшини ва 50 минг нафар қўлга олинган маҳаллий асирларни жалб этганлиги тарихдан маълум. Темурмалик бошчилигидаги хўжандликлар Қалъа атрофи ва Сирдарё соҳилларида кўрсатган жонбозликларига, ҳатто, қаттол Чингизхон ҳам қойил қолганди.

sugdШаҳар Қалъасини муғуллар хароб этади. Аммо Заҳириддин Муҳаммад Бобур келтирган маълумотларга кўра, XV асрда Қалъани қайта таъмирлаб, маҳаллий ҳоким қароргоҳига айлантиришади.

XVIII-XIX асрларда Хўжанд Қалъаси Бухоро Амирлиги ва Қўқон Хонлиги қўшинлари тўқнашуви натижасида бир неча бор хароб бўлиб, яна қайта тикланади. 

1866 йили Қалъа атрофида Россия истилочилари қўшинлари ва маҳаллий ҳоким аскарлари тўқнашади. Қалъа деворлари қисман хароб этилади.

Мустамлакачилик даври, Шўролар ҳукумати ва Истиқлолиятнинг аввалги йилларида ҳам тарихий Хўжанд Қалъаси ҳудудида ҳарбий қисм жойлашганди.

Яқингача Қалъа ҳудудида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қўшинининг ҳарбий қисми жойлашганди. Ўтган йили Суғд вилояти раиси ташаббуси билан тарихий Қалъа ҳудудидан ҳарбийлар янги қисмга чиқарилиб, бу ер меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли маданий ҳордиқ чиқарадиган тарихий-маданий масканга айлантирилиш арафасида.

Хўжанд Қалъаси маҳаллий аҳоли учун ҳамиша мардоналик ва Ватан тимсоли бўлиб келган. 

 

ШАҲАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Муҳаммад Осимий номидаги Тожикистон техника университетининг Хўжанд шаҳридаги Политехника институтида “Хўжанд шаҳар куни”га бағишланган “Хўжанд шаҳри яратувчанлик ва бунёдкорлик йўлида” мавзусида илмий конференция ўтказилди.

Конференцияда вилоят раиси ўринбосари Назира Ғаффорий ва Хўжанд шаҳар раиси Ражаббой Аҳмадзода, Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот ва таҳлил бўлими мудири Амиршо Раҳимов, Тожикистон техника университетининг Исфара шаҳридаги филиали директори Исмонхўжа Негматуллоев, академик-олим, Садриддин Айний номидаги Тожикистон педагогика университети ректори Носиржон Салимов ва Белорусия ҳамда қўшни Қирғизистон республикаларидан бир қатор меҳмонлар, шоир, ёзувчи ва олимлар, ОАВ ходимлари ва студентлар иштирок этишди.

Конференцияни Политехника институти директори Дилафрўз Сангинова кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни ушбу тарихий кун муносабати билан табриклади.

Хўжанд шаҳар раиси Ражаббой Аҳмадзода “Хўжанд тараққиётнинг тоза уфқларида” мавзусида маъруза қилди.

Назира Ғаффорий вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий табригини ўқиб эшиттирди.

Тарихчи олим, профессор Назиржон Турсунов “Тожик халқи тарих ва тараққиётида Хўжанд шаҳрининг ўрни” мавзусида чиқиш қилиб, шаҳар тарихининг муҳим саналари ва тараққиёт йўли тўғрисида маълумот берди.

Вилоят Уламолар кенгаши раиси, филология фанлари номзоди Ҳожи Ҳусейн Мусозода “Маърифат аҳли ижодида Хўжанд васфи” мавзусида нутқ сўзлади.

Таниқли тарихчи Жўрабой Исомаддинов “Хўжанд – халқ ҳунармандлари маркази” мавзусида гапириб, шаҳар ҳунармандлари тарихи ва тараққиёти ҳақида муфассал маълумот берди.

Тожикистон Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси  вакили, иқтисод фанлари доктори Гулбаҳор Турсунова Хўжанд шаҳрининг Истиқлолият даврида эришган ютуқлари ҳақида чиқиш қилиб, мамлакат тараққиётида шаҳарнинг тутган ўрнини баланд баҳолади.

 

ТАНТАНАДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ

“Хўжанд шаҳари куни”га бағишлаб вилоят марказидаги спорт мажмуасида сувда сузиш, теннис, футбол, чавгон ва от пойгаси бўйича мусобақа ташкил этилди.

Сувда сузиш мусобақаси “Хўжанд шаҳар сувда сузиш ҳавзалар мажмуаси”да ўтказилди. Унда 40 нафар 17 ёшгача бўлган ёшлару ўсмирлар сузишнинг тўрт тури бўйича беллашиб, ғолиблар аниқланди.

Шу куни чавгон майдонида “Хўжанд” ва “Бобожон Ғафуров” жамоалари орасида чавгон мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувда хўжандлик чавгончилар ғолиб бўлди.

От пойгаси мусобақаси ҳам 4 даврада ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Биринчи даврада ғолибликни чавандоз Пайрав Манонов “Вавилон” номли инглиз зотли от билан қўлга киритди. 

Иккинчи даврада Фирдавс Тожибоев “Немо” лақабли от билан ғолиб бўлди.

Учинчи босқичда Атахон исмли чавандоз “Леван” лақабли от билан биринчиликни қўлга киритган бўлса, тўртинчи босқичда ғолиблик “Радуга” лақабли от билан майдонга чиққан Шокирхўжа Усмоновга насиб этди.

Теннис мусобақаси ҳам ўсмир болалар ва қизлар ҳамда катта ёшлилар орасида ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Шу куни “Тожикистон Истиқлолиятининг 20 йиллиги” стадионида “Хўжанд шаҳар раиси кубоги” учун футбол мусобақаси ҳам ўтказилди. Унда “Боғ” ва “Истиқлолиятнинг 20 йиллиги” жамоалари майдонга тушди. Ўйинни томоша қилиш учун минглаб томошабинлар, хусусан, ёшлар йиғилди.

Ўйинда “Боғ” футболчиларининг қўли устун келиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Спорт мусобақалари якунида барча беллашувлар ғолибларига Хўжанд шаҳар раиси Ражаббой Аҳмадзода медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширар экан, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати туфайли юртимиз тараққиёт йўлидан илгарилаб бораётганлигини таъкидлади. Ҳамда “Шаҳар куни”ни алоҳида қайд этишдан асосий мақсад миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, юртимизнинг бой ва ранг-баранг тарихини қайта тиклаш эканлигини таъкидлади.

“Хўжанд шаҳар куни”га бағишлаб, Камол Хўжандий давлат театри олдида байрам концерт дастури намойиш этилди. “Шаҳар куни”ни нишонлашга чиққан кўп минглаб хўжандликлар ва вилоят марказига ташриф буюрган меҳмонлар шу куни концерт дастури томошасидан сўнг Камол Хўжандий боғида сайр қилишди.

Шу куни бу кўҳна ва азим шаҳар тарихида мамлакатимиз эришган миллий Истиқлолият туфайли яна бир янги саҳифа очилиб, зарҳал  ҳарфлар билан битиклар ёзиб қолдирилди.

 

Озод МЕЛИБОЕВ, Хўжанд.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҲЕЧ НАРСА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАГАН...

 

Ўтган йили Исфара шаҳрида давлат бюджети кирими ижроси 100,1 фоиз қилиб бажарилди. Бу борадаги режа кейинги тўрт йил давомида биринчи марта ижро этилганини қайд қилиб ўтиш ўринлидир. Рақамларга мурожаат этсак, бюджетга 97 миллион 91 минг сомонийдан кўпроқ маблағ келиб тушди. Маҳаллий бюджет эса, 102 фоизга бажарилди. Бунда бюджетга назарда тутилганига қараганда бир миллион 534 минг сомонийдан кўпроқ маблағ қўшилди.

Муфассал...

Даъво

 

Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2442151

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9735025
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2384
3950
9933
9688782
102108
132053
9735025

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.65
Бугун: 24-06-2026 18:07:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015