Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2030
Печат

gonchi 1         1 сентябр – Билимлар кунида Ғончи ноҳиясининг Метки қишлоғида янги мактаб фойдаланишга топширилди.

Мактаб биноси очилишида қатнашган вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий вилоят бюджетидан маориф соҳасини маблағлаштириш 2014 йилда 522 миллион сомонийни ташкил этган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 595,9 миллион сомонийга етганлигини айтиб, мамлакат Президенти ғамхўрлиги остида соҳага эътибор ортиб бораётганлигини таъкидлади.

 

Шу пайтгача 4,5 минг аҳоли истиқомат қиладиган Метки қишлоғида бир мактаб амал қилиб, қишлоқнинг бир қисми болалари йўл узоқлигидан азият чекишарди. Мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи Маҳкам Ёқубов ва фарзандлари ташаббуси билан 300 ўринга эга бўлган 13 та синфхонадан иборат мактаб биноси қад ростлади. Мактаб қурилишига 1 миллион сомонийга яқин маблағ сарфланди.

Мактаб маъмуриятига вилоят раҳбарияти томонидан 10 турдаги мусиқа асбоби, 4 та компютер, 1 та принтер, 12 та синф тахтаси, 30 та китоб жавони, ўқитувчилар уйи учун стол-стул тақдим этилди.

   

АҚШ ВАКИЛЛАРИНИНГ ТАШРИФИ

Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблум Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Розенблум  АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Сюзан Эллиотт ҳамроҳлигида Суғд вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий билан учрашиб, мулоқот ўтказишди.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи матбуот хизматидан маълум қилинишича, мулоқот пайти томонлар икки тарафлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишган.

Суҳбат пайтида Абдураҳмон Қодирий АҚШ элчихонаси фаолияти, жумладан, мамлакат шимолида маориф, соғлиқни сақлаш, сув захираларидан фойдаланиш йўналишларида амалга ошираётган лойиҳаларидан вилоят раҳбарияти қониқиш ҳосил қилганлигини билдирган.

Америкалик меҳмонлар вилоят раҳбариятининг илиқ қабулидан мамнун эканликларини айтиб, маориф, соғлиқни сақлаш, аҳолини сув билан таъминлаш ва аёлларга касбу ҳунар ўргатиш билан боғлиқ лойиҳаларни кенгайтириб боришга ваъда беришди.

    ДИН ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ИШ КЕНГАШИ

Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органида “Диний ташкилотлар ва виждон эркинлиги” ҳамда  “Тожикистон Республикасида тантаналар, анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонун ижроси натижаларига бағишланган иш кенгаши бўлиб ўтди.

Кенгаш жараёнида вилоят раисининг кириш сўзидан сўнг дин ишлари ва анъаналар, тўйу маросимларни тартибга солиш бўлими мудири Обид Шаропов ҳисобот берди.

Унинг айтишига кўра, айни вақтда вилоят ҳудудида 1195 та масжид бўлиб, шу жумладан, 13 таси марказий жоме, 91 та жоме масжидлари ва 955 таси беш вақтли масжиддир. Барча масжидларда фаолият белгиланган талаботлар асосида йўлга қўйилган бўлиб, диний ташкилотлар, виждон эркинлиги ва тартибга солиш ҳақидаги қонунлар моҳиятини халққа тушунтиришда катта ишлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда барча имом-хатиблар ёшларнинг террорчилик ва экстремистик ташкилотларга аъзо бўлиши, ўз жонига қасд қилиш, оилаларнинг бузилиши ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳларга бефарқ бўлмасликка чақирди.

Ўз ўрнида қонунлар ижросини назорат қилиш ва одамлар орасида тушунтириш ишлари олиб боришда масъулиятсизлик қилган раҳбарларга йўл қўйилган камчиликларни ислоҳ қилиш учун қатор топшириқлар берилди.

    

ОТАЛАРЧА ҒАМХЎРЛИК

Янги ўқув йили бошланиши олдидан давлат ҳокимияти Исфара шаҳар ижроия органи раҳбарияти Шўроб шаҳарчаси Болалар уйида тарбияланаётган ўқувчи-болалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг билим олишлари учун зарурий жиҳозлар билан таъминлади.

Мазкур болалар уйида ота-онасиз ёки қаровчисидан маҳрум бўлган болалар давлат ҳимоясида бўлиб, мактаб ёшига етганлари ўқишга жалб этилади.

Исфара шаҳар раҳбарияти мактаб ёшига етган 34 нафар ўғил-қизларга кийим-кечак, ўқув қуроллари совға қилишди. Шунингдек, Болалар уйига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

Шу куни Исфара шаҳридаги ногиронлар мактаб-интернатида тарбия олаётган 81 нафар болаларга ҳам ўқув қуроллари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қандай яхши, одамнинг бўлса яхши ўртоғи!

 

ШАЙТОННИНГ ХУДДИ ЎЗИ

- Эҳ, «Икки»-я, эҳ, «Икки»,

Ўқувчи сендан безор.

Шармандасан мактабда,

Сендан ҳамма қилар ор.

Муфассал...

Душманга ҳам раво кўрилмас фожиа…

 

ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2308126

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9102089
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1088
3115
4203
9065885
105910
126949
9102089

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 27-01-2026 11:15:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015