Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 2256
Печат

 

r.qahhorovЯхшидан боғ қолади... Бу ҳикмат минг йиллик ҳаёт тажрибаси самараси бўлса, ажабмас. Зеро, боғ яратишдек эзгу хусусият ота-боболаримиздан ҳозиргача мерос бўлиб қолмоқда.

Панжакент ҳам ўзининг мевалари, ширин-шакар олмаю узумлари билан қадимдан машҳур ўлка. Бугунги кунда боболаримиз анъанасини юртнинг асил фарзандлари давом эттириб келишмоқда.

Ноҳиядаги Амондара жамоати раиси Рустамжон Қаҳҳоров билан қишлоқ хўжалигининг бугунги, жумладан, боғ ва токзорлар ҳолати борасида суҳбатлашдик.

–Панжакент – боғлар ўлкаси,- дейдилар. Нима учун ота-боболаримиз қадимдан боғ ва узумзорлар яратишга алоҳида эътибор қаратиб келганлар?

–Панжакент ноҳиясининг асосий қисми қиру адирлардан иборат бўлиб, мамлакатимизнинг тоғли минтақаларидан бири. Бир тарафдан текис ерлар камлиги туфайли бошқа экин-тикинлар экишга имконият кам бўлса, бошқа томондан иқлим мослиги туфайли боғлар, узумзорлар барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар мавжуд. Шунинг учун ҳам бу ерда, асосан, боғлар парвариш қилинади.

–Катта хўжаликлар тақсимлана бошланганидан кейин боғлар тақдири нима бўлмоқда ва  янги боғлар барпо этиш қай аҳволда?

–Мамлакат Президенти фармони ва вилоят раиси қарори асосида 8 та йирик деҳқон хўжалиги 134 та кичик хўжаликка тақсим қилиниб, ҳам иш жойлари кўпайтирилмоқда ҳам ҳосилдорлик оширилмоқда. Хўжаликлар ҳудудидаги боғларнинг умумий майдони ортиб бормоқда. Жумладан, 2014 йилда Дашти малла мавзесида 15 гектар ерда боғ яратилди. Жорий йилда ҳам 10 гектар боғ ва 1 гектар токзор бунёд этилди. Айни пайтда юзлаб янги деҳқон хўжаликлари пайдо бўлиши баробарида боғлар ҳам тақсимланмоқда. Боғу токзорларни ҳам кичик деҳқон хўжаликларига тақсимлаш ижобий натижалар бермоқда. Ҳар ким ўзига тегишли боғ ҳосилдорлигини ошириш учун тинмай меҳнат қилмоқда. Натижада, хўжаликларда мева ва узум ҳосили яхши бўлиб, режалар ортиғи билан бажарилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик фойдани кўзлаб иш юритади.

panjakentАйрим хўжаликларда токзорларнинг бузилиши сабаблари уларнинг кўпини винобоп узум навлари ташкил этарди. Бундай узумлар майизбоп эмас. Устига сақлаш ҳам қийин. Бозорда харидори кам. Бу эса, йил бўйи меҳнат қилган боғбоннинг сарф харажати ва иш ҳақини қопламайди.     

–Ҳозирги кунда жамоат хўжаликларида боғдорчиликдан ташқари яна қандай соҳалар йўлга қўйилмоқда?

–Президентимиз ташаббуси ва фармони асосида ноҳиядаги хўжаликларда боғдорчиликдан ташқари картошка экишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда жамоат хўжаликларида 250 гектар ерга картошка экилди. Бу ўтган йилдагига қараганда, 120 гектар зиёддир. Ҳосилдорлигимиз юқори бўлиши учун “голландский”, “молчинский”, “санта” каби сифатли уруғлардан фойдаланилди. Келгуси йил бундан ҳам кўпроқ экишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Чунки бизнинг минтақа бошқа жойларга нисбатан анча салқинлиги учун картошкадан кўнгилдагидек ҳосил етиштириш мумкин.

–Картошка етиштиришда сув ва минерал ўғитлар муаммолари қандай ҳал қилинмоқда?

–Картошкани сув билан таъминлаш унчалик муаммо бўлмаса-да, минерал ўғитлар билан таъминлаш анча мушкулдир. Чунки кейинги йилларда минерал ўғитлар нарху навоси ошиб бормоқда.

Ҳосил унумдорлигини ошириш учун ерни яхшилаб ҳайдаш керак. Яхши чопиқ қилиб, минерал ўғитларни вақтида бериш лозим. Ҳашаротлардан сақлаш керак.

–Ҳозирги кунда жамоатда камчиликлар мавжудми?

–Жамоат ҳудудидаги асосий муаммолардан бири бу қирғоқларни мустаҳкамлашдир. Бир неча йиллардан буён ўзанига сиғмай оқаётган Зарафшон дарёси бир неча гектар экин майдонларини ювиб кетмоқда. Бунинг олдини олиш учун қирғоқларни қайтадан яхшилаб мустаҳкамлаш керак. Агар тўлиқ таъмир қилсак, яна бир неча минг гектар ерларни қишлоқ хўжалик айланишига киритиш мумкин. Бу эса, халқнинг турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қилади.

Биз Рустамжон Қаҳҳоров  бошчилик қилаётган жамоат хўжалиги ишларига омадлар тилаб янада гуллаб-яшнашига, халқимизнинг дастурхони фаровон бўлишига амин бўлдик.

 

Зарифжон Остонаев, Хўжанд – Панжакент. 

Суратда: Амондара жамоати раиси Рустамжон Қаҳҳоров.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Юсуф Раҳмон, Тожикистон Республикаси Бош прокурори: - Масъулият ҳисси юксак бўлса...

 

Жорий йилнинг 29 январ куни Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида матбуот анжумани барпо этилди. Анжуман бошланишида Республика Бош прокурори адлия генерал-полковниги Раҳмон Юсуф журналистларга, бош прокуратуранинг 2018 йилда бажарилган ишлари тўғрисида қисқача маълимот бериб ўтди. Унинг қайд этишича, фуқаролар, инсон ҳуқуқ ва озодликларига риоя қилиш бўйича 5197та текширувлар ўтказилган бўлиб,

Муфассал...

Паём – янги илҳом бахш этди

 

Мен Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг янги Паёмини қизиқиш ва ўта қониқиш билан ўқиб чиқдим. Бир неча кун давомида мазкур Паём таъсирида юриб, таассуротларимни ҳамкасбларим, дўстларим, танишларим билан ўртоқлашдим. Уларнинг ҳаммаси ҳам мен каби  Президент Паёми ўзларига янги куч-ғайрат, илҳом бағишлаганини айтишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2575844

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10181057
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1293
3780
1293
10151415
78150
138877
10181057

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.14
Бугун: 19-10-2026 08:37:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015