Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 2502
Печат

 

hisorҲисори Шодмон 3000 йиллик тарихга эга. Бу ердаги тарихий ёдгорликлар ноҳиянинг қадимийлигидан нишонадир. Ҳисор Қалъаси тарихий ёдгорлик мажмуаси шулардан бири бўлиб, ориёий халқларнинг бебаҳо ганжинаси саналади.

Ҳисор (луғавий маъноси қалъа, атрофи ўралган мавзе) 40 минг йилдан буён одамлар яшаб келаётган ва Зардушт замонидаги Пешдодиён даврида Шумон номи билан алоҳида давлатни ташкил этган.

Шумон сўзи «Авесто»нинг «Занд-Позанд» қисмида  мулк  сифатида қайд этилган. Унинг маъноси пешона дўнги, яъни баландликни билдиради. Ғозиён тепалиги археологик топилмалари бронза даври охири ва темир даври бошларига тааллуқли бўлиб, тарихда «Ҳисор маданияти» номи билан аталган ва машҳур бўлган. Ҳисор маданияти топилмалари Тожикистоннинг кўпгина тарихий мавзеларини қамраб олиб, милоддан олдинги  6-3 минг йилликка мансубдир.

Ҳисор ёки Шумон қадимги давлатлардан Пешдодиён (мелоддан олдинги  3320-993йиллар) ва тарихий даврда кучли давлатлардан Хоҳаманишийлар (мелоддан олдинги 660-330 йиллар), Селевкидлар (мелоддан олдинги 312-246 йиллар), Ашконийлар (мелоддан олдинги 171- 226 мелод йиллар), Кушонийлар (мелоддан олдинги 20-132 йиллар), Сосонийлар (226-652 йиллар) ҳудудида  бўлган.

Ҳисор Қалъа тарихий ривоятларга кўра Пешдодиён давридаги афсонавий Таҳмурас замонида (мелоддан олдинги 3280-993 йиллар) ёзув пайдо бўлган бир вақтда бунёд этилган. Бу мавзедан  Кушонийлар даврига тегишли биллур қадаҳлар  топилган бўлиб, қадимий тожик тарихида қимматбаҳо топилмалардан саналади. Ҳисор VII асрларда мустақил давлат сифатида  Чоғонийлар ва Аҳорун давлатлари таркибида бўлган. 709-710 йилларда бу ернинг халқи Ислом динини қабул қилади ва Шумон сўзи араб тилга таржима қилиниб, ХVI асргача «Ҳисори Шодмон» ибораси шаклида, кейинроқ Ҳисор сифатида юритилади. Ҳисори Шодмон бир муддат Тохорийлару Саффорийлар давлатлари ҳудудида бўлган ва тожик халқининг биринчи марказий давлати Сомонийлар ташкил этилиши билан унинг шарқий-жанубий қисмидаги суянчиқ бўлиб химат қилган. Буюк ипак йўли чорраҳаси Шумон воситасида ўтган. Хитой сайёҳи Сюан Цзян VII асрда ёзиб қолдирганидек, «Шумон хонлиги ғарбдан шарққа тўрт кунлик, жанубдан шимолга бир кунлик сафар йўли  ва Шумон мулкининг маркази Ҳисор Қалъа». Араб географи Ал-Муқаддасий Х асрда Шумонни «шаҳарлар онаси», деб атаган. Кейинги асрларда Ҳисор яриммустақил солиқ тўловчи давлат сифатида Сомонийлар давлати ҳайъатига кирган, 948-949 йилдаги тинчлик келишувидан кейин Ҳисорда Сомонийлар давлати шарқда ўз мавқеини мустаҳкамлайди.

Ҳисор кейинги асрларда Ғазнавийлар, Салжуқлар, Қарохитойлар, Хоразмшоҳлар давлатлари таркибида бўлиб, Қарохитойлар ва қарлуқлар ўртасида бўлиб ўтган урушда ер билан яксон қилинади. Бу даврда, яъни 1100-1200 йилларда Шумон  сўзи йўқолиб, ўрнини Ҳисори Шодмон ёки Ҳисор номи эгаллайди. Ҳисор Темурийлар сулоласи (ХVVI асрлар) тасарруфида бўлган, ҳатто бугунги Тожикистонинг жануби ва Афғонистоннинг шимолий худуди Темур Кўрагоний невараси – Хусравшоҳи Темурий (1497-1498) итоатида бўлиб, Термиз, Чоғонийлар, Хуталон, Қундуз ва Бадахшон Ҳисори Шодмон вилояти итоатида бўлган. Хусусан, машриқзамин шаҳарлари онаси –Балх (ХIII асрда) муғуллар томонидан ишғол этилгандан кейин, илму маърифат маркази Ҳисорга кўчади.

 Ўтган даврларда Ҳисор мулки ва унинг атрофидаги мавзеларда улуғ шахсиятлар Ҳожа Яъқуби Чархий, Ҳожа Аҳрор Валий, Абдураҳмон Жомий, Мир Алишер Навоий, Зайниддин Восифий, Мирзо Бобур яшаб ўтган ёки бу диёрга сафарлар қилиб, ижодий фаолият юритган. Ҳисор ХVIVII асрларда Шайбонийлар давлати (1573 йил босиб олинган) ва Аштархонийлар давлати (1601-1602 йиллар) ҳудудида бўлган, лекин шунга қарамай, ўзининг нисбий мустақиллигини сақлаб қолган. Ҳукуматдорлар ўртасида бу ерларнинг тожу тахти ва ерларига эга бўлиш учун кўпгина тўқнашувлар бўлиб турган. Бу  вақтда Бухоро ҳокимларига қарши Ҳисор аҳлининг катта қўзғолони (1703 йил) вужудга келади. ХVII асрда Ҳисорда юз (жуз) қабилалари ҳукмронлик қила бошлайди. Ҳисор фақатгина Бухоро манғитлари томонидан забт этилгандан кейин (1868 йил) Бухоро амирлиги тасарруфига ўтади.

Манғитлар даврида ҳам Ҳисор ҳокими мутлақ хуқуқга эга бўлган ва биргина у қатл ҳукмини чиқарган ва Бухоронинг қолган (Бадахшон, Хатлон, Дарвоз) мулклари унинг тобеиятида бўлган. Манғитлар даври ҳокимлари Остонақул қушбеги (1886-1906), унинг ўғли Шоҳимардон ё Иноқжон (1906-1909) Абдумўъмин чўчқа, Муроджон (1907-1911), Авлиёқулбек (1911-1915, 1917-1920), Хожақулибек (1915-1917) эдилар. Уларнинг орасидан Остонақул қушбеги Россиянинг «Святой Георгий» ордени билан тақдирланиб, Авлиёқулбек Амир Олимхон билан Афғонистонга қочади ва яна қайтиб босмачилар билан Шўролар Ҳукуматига қарши урушда ҳалок бўлади. Бу йилларда Ҳисор аҳолиси 170 мингдан ортиқ ва шаҳар ичидагилар 17 мингни ташкил этган.

Қадимдан Ҳисори Шодмонда ҳунармандчилик, косибчилик, савдо, меъморчилик санъати ривожланиб, илму адаб аҳли ва диннинг машҳур шахсиятлари яшаб ўтганлар. Бу ердан Кушонийлар замонига тегишли тангалар ва идишлар топилган. Бу мулкда танга қуйиш кенг тарқалган.

Ҳисорда адибу фузало, жумладан, Мавлоно Солеҳ, Мавлоно Холидий, Мавлоно Баёзий, Мавлоно Майлий, Мулло Туфайлий, Мулло Биҳиштий, Ҳошим Султон, Қудсий Тўруқи Ҳисорий, Муштоқи Ҳисорий (ХV аср), Ҳужуми Ҳисорий, Ғаюри Ҳисорий (ХVI), Хиргоҳий, Зардаки Ҳисорий (ХVII аср), Ирсий, Парий, Ҳасрат (ХVIIIIХ асрлар), машҳур олимлар Мавлоно Дарвешмуҳаммади Ҳисорий (ХVII аср), Хожа Чоркари Ҳисорий, Хожа Самандари Термизий (ХVIII аср),  шоиралар Иложи Ҳисорий ва Зилоҳи Ҳисорий, таниқли дин уламолари Хожа Яқуби Чархий (ХV аср), Мавлоно Довуди Ҳисорий (ХVI аср), Мулло Муҳаммади Ҳисорий (ХVII аср), Жунуни Ҳисорий (ХIХ аср), Домулло Шарифи Ҳисорий (ХХ аср), машҳур хаттотлар – Ҳофиз Муҳаммади Хонақий, Муҳаммадризои Хонақ (ХVIII аср), Мулло Одинамуҳаммади Қаротоғий, Домла Бердиқул, Мулло Менглибой Ҳисорий, Эшқувват Очилди Бектош (ХХ-ХХI аср) ва бошқалар яшаб маърифат тарқатишган.

Ҳисори Шодмон қадимги ва ўрта асрларда беш дарвозага эга бўлган. Обдузд, Чашмаи Моҳиён, Хоки Сафед  ё  Оҳанин, Шакарий ё Хожа Маҳдуми Аъзам ва Чангоб шаҳарни бошқа минтақалар билан боғлаб турган. Ҳисорда Х аср бошларида тўртта мадраса ва 24 масжид бўлган. Ҳисори Шодмон ва унинг унумдор водийси серҳосил ерлари, зилол суви ва чиройли табиати, ҳаётнинг турли соҳалари тараққий этганлиги учун «Бухоро амирлиги нонхонаси» деб атаганлар. Ҳисор ХХ асрда ҳам жуда катта тарихий воқеаларни бошдан кечирган. 1920 йилги Бухоро инқилоби сўнги манғит амири – Амир Олимхонни тахтдан ағдаради ва амир бир муддат Ҳисору Душанбеда яшаб, Афғонистонга ҳижрат қилади. 1921 йилнинг феврал ойида аввал Қоратоғ, сўнгра Ҳисорда Шўролар Ҳукумати барқарор этилади. Ҳисор, аввало, Ҳисор вилоятининг Қаротоғ ноҳияси ҳайъатига (1925-1929 йиллар), кейин 1929 йилдан шу вилоятнинг Шаҳринав ноҳияси ҳайъатига киритилади. Тожикистон Мухтор Республикаси ташкил топгани ҳақидаги хабар 1924 йилнинг октябр ойида Ҳисор регистонида эълон қилинади. Ҳисор ноҳияси 1932 йилнинг  29 январида ташкил этилиб, 1947 йилда ундан Алмосий ноҳияси ажратилиб, 1948 йилдан яна бирлаштирилди. 1959 йилда эса Шаҳринав ноҳияси Ҳисор билан бирлаштирилиб, 1992 йилнинг 3 январида яна бир-биридан  ажратилади. Ҳисорда нодир тарихий ёдгорликлардан бир нечтаси қолган бўлиб, Ҳисор тарихий-ўлкашунослик мажмуасида сақланмоқда.

 

Жамил ВАЛИЕВ,

Тожикистон миллий кутубхонасининг илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тўҳматга тўланган тўлов

 

Эрталабдан банкда одатдагига қараганда одам кўп эди. Навбат кутиб, ўрта ёшлардаги киши билан суҳбатлашиб ўтирдик. Ёнимизда бир-икки киши ҳам бор эди, улар сабрсизлик қилиб, у ёқ-бу ёққа юргач, ташқарига чиқиб кетишди. Гапдан-гап чиқиб, унинг ёшлигида бошидан ўтган нохуш воқеа ҳақидаги ҳикоясини берилиб тингладим.

Бизга қўшни бир кекса киши бўларди. Соқоллари оппоқ, ҳаётнинг аччиқ-

Муфассал...

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990480

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477539
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3467
4027
21152
7426653
99183
114875
7477539

Сизнинг IPнгиз: 3.133.128.227
Бугун: 23-11-2024 16:49:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015