Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Май 2015 Кӯришлар: 2160
Печат

 

sayhunСайҳун шаҳарчасидан 771 нафар эҳтиёжмандларнинг уй-жой қуришлари учун томорқа ажратиб берилди.

Янги бунёд этилаётган шаҳарчадан участка олганлар Хўжанд, Бобожон Ғафуров, Истиқлол (Табошар), Чкалов ва Қайроққум шаҳру ноҳиялари фуқароларидир.

Бу маъракада вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий иштирок этиб, ушбу шаҳарчанинг бунёд этилиши Тожикистоннинг янги иқтисодий тараққиёт босқичига қадам қўйганидан гувоҳлик беришини таъкидлади.

Бу минтақага ичимлик ва суғориш суви келтирилган бўлиб,  одамлар турар-жой бинолари қуришлари учун барча шароитлар яратилган.

Сайҳун шаҳрида ўнта кўп қаватли уй қурилишига ҳам биринчи ғишт қўйилди.

Бу биноларнинг бир қисми келгуси йил Наврўз, қолгани эса, 2016 йили сентябр ойида, Мустақиллик байрамларигача қуриб битказилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишларини «Стройкомплекс», «ПМК-115», «КММ-44», «Тиниал» масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамиятлари ва бошқа қурилиш ташкилотлар олиб бормоқда.

БЎШ ИШ ЖОЙЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Чкалов шаҳрида 1 май – Меҳнаткашларнинг бирдамлик кунига бағишлаб бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Мазкур ярмарка давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи чора-тадбирлар режаси асосида меҳнат, муҳожирлик бўлими ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги Чкалов бўлими томонидан ташкил этилди.

Ярмарка шаҳар марказидаги Садриддин Айний номли боғда ташкил этилиб, унда юзлаб шаҳар аҳолиси қатнашди.

Мазкур ярмаркани ўтказишдан мақсад, ишсизлар ва меҳнат муҳожирлигидан қайтганларни доимий иш билан таъминлаш бўлиб, шу куни Чкалов шаҳридаги 10 та ташкилоту корхона томонидан 104 та бўш иш жойлари ишсизларга тавсия этилди. Вакант жойлар маоши 250 сомонийдан 650 сомонийгачани ташкил қилади.

Ярмаркада Қайроққум шаҳри ва Б.Ғафуров ноҳияси меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентликлари ҳамда Душанбе шаҳри касб ўргатиш маркази филиали вакиллари ҳам иштирок этиб, маҳаллий аҳолига бўш иш ўринлари ва касб ўрганишни тавсия этишди.

Ушбу ярмаркада меҳнат муҳожирлигидан қайтган 9 нафар ишсизга ишлаш учун йўлланма берилди. 10 нафар қиз касб ўрганиш курсига жўнатилди.

ИККИ ОЙДА ИККИ ЮЗ МИНГ МЕҲМОН

“Хўжанд қалъаси” маданий ҳордиқ чиқариш маскани очилгандан буён бу ерга 200 мингга яқин маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюришди.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи матбуот марказидан маълум қилинишича, фақатгина бир ойда мазкур мажмуа ва ўрта аср услубида бунёд этилган Камол Хўжандий уйига 300 нафар хорижлик меҳмон томошага келган. Меҳмонлар орасида Россия, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Эрон ва Туркия давлатларидан келганлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг аксарияти сайёҳлар, дипломатик корпус ишчилари, хорижий ташкилотларнинг вилоят миқёсида фаолият юритаётган вакилларидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд қалъаси” маданий ҳордиқ чиқариш маскани ва Камол Хўжандий уй-музейи жорий йил халқаро Наврўз байрами кунлари ишга туширилганди.  

 

ФОЙДАЛИ ҲАМКОРЛИКЛАР

Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, партиянинг Синзян-Уйғур Мухтор ноҳиясининг раҳбари Чжан Чунсян Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Чжан Чунсян Тожикистон шимолига қилган сафари давомида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий билан мулоқот ўтказди.

Қайроққум шаҳрининг Баҳористон мавзесида бўлиб ўтган мулоқотда Абдураҳмон Қодирий ва Чжан Чунсян бошчилигидаги тарафлар ҳайъати ижтимоий-иқтисодий, энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди.

Чжан Чунсян турли соҳалар ривожи йўлида Суғд вилоятининг тегишли органлари билан биргаликда лойиҳалар тайёрланиб, амалга оширилишига ишонч билдирди.

Тарафлар икки давлат: Тожикистону Хитой орасидаги икки томонлама ҳамкорликларнинг мустаҳкамланиб бориши икки давлат манфаатига хизмат қилишини таъкидлашди.

Муҳим учрашув

Тарихий “Арбоб” қасрида Тожикистон ва Ўзбекистон чегара қўшинлари Бош штаби бошлиқлари учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистон томонига Чегара қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари –Миллий хавфсизлик давлат комитети чегара қўшинлари Бош штаби бошлиғи полковник Х.Т. Сафаров ва Ўзбекистон чегарачилар расмий ҳайъатига Ўзбекистон Чегара қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари – Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Н.И. Усмонбеков бошчилик қилди.

Учрашувда ҳар икки давлат чегарасини қўриқлаётган чегара постлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Мулоқотда Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги 1332,9 километр бўлган умумий чегаранинг ўтган йилда қўриқланган ҳолати муҳокама этилди. Шунингдек, чегараларни қўриқлаш сифатини яхшилаш, чегара ҳудудида жойлашган қишлоқлар аҳолиси орасида тушунтириш ишлари олиб бориш ва фавқулодда ҳолатлар юзага келганда қандай чоралар кўриш муҳимлиги масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, чегараларни қўриқлаш бўйича имзоланган давлатлараро ҳужжатларнинг барча шартларига риоя этилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.  

Мулоқот сўнгида тарафлар 2015 йилда фойдали ҳамкорликларни йўлга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.

 

ТАЪМИР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Суғд вилояти шаҳру ноҳияларида ўтган йили бошланган “Обод йўллар йили” амалиёти давом этмоқда.

Вилоят раҳбари Абдураҳмон Қодирий Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Унжи жамоатида таъмир қилинаётган Мирсаид Умаров номли кўчада асфалтлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Кўча бошида маҳаллий аҳоли билан суҳбат қилган вилоят раиси мазкур ободончилик ишлари мамлакат Президенти дастур ва топшириқлари  асосида амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, жорий йилда ҳам вилоят бўйича “Обод йўллар йили” ҳаракати давом этишини айтиб, йил охиригача 3 минг 120 километр йўл таъмирланиши режалаштирилганлигини таъкидлади.

Унжи жамоати масъуллари берган маълумотларга кўра, мазкур кўчанинг узунлиги 1,2 километр бўлиб, у давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи томонидан ажратилган маблағ эвазига таъмирланмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Муфассал...

«Халқ овози» адади 8000 нусхадан ошди!

Янги йилнинг дастлабки кунларида барча соҳаларда ўтган йилда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилиниши ҳамда янги режалар тасдиқланиши одат тусига кирган. Шундай бўлиши ҳам керак. Аллақачон, тарих саҳифаларига битилган йил ҳаётимизнинг бир бўлагини ўзида мужассам этганлиги - рост. Олдинда турган йил бизни янги нурли чўққилар сари бошлаши, саодатга элтишини чин кўнгилдан истаймиз. Тинчлик ва миллий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2450888

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9778912
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1498
3644
5142
9749197
23222
122773
9778912

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.86
Бугун: 07-07-2026 12:51:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015