Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Феврал 2015 Кӯришлар: 2236
Печат

 

dehqonПанжакент шаҳрида баҳорги ишларга тайёргарлик авжида. Шаҳар раиси вазифасини ижро этувчи Ислом Шафиевнинг бевосита раҳбарлигида барча соҳа мутахассислари, деҳқонлар билан биргаликда экин майдонларига сув етказиб берадиган каналлар, ариқ-зовурларни тозалаш ишлари қизғин бормоқда. Айниқса, шаҳарни сув  билан таъминлайдиган энг йирик «Халифа Ҳасан», «Марғидор», «Эшон» ва «Тўқсон корез» каналлари тозаланиб, тўлиқ таъмирдан чиқирилиши режалаштирилган.

Ҳозиргача ноҳиянинг 4 минг гектар экин майдони суғориладиган «Тўқсон корез» каналининг 9-10 километри тўлиқ тозаланди. Мазкур канал Чорбоғ қишлоғидан бошланади ва «Косатарош», «Халифа Ҳасан», «Чинор», «Саразм» қишлоқ жамоатлари ҳудудидаги экин майдонларини сув билан таъминлайди.

Қувонарлиси шундаки, каналларни тозалаш ва таъмирлаш ишлари ҳашар усулида йўлга қўйилган бўлиб, унга шаҳар барча мутахассислари бош қўшган. Шаҳар раиси ташаббусини сув хўжалиги раҳбари Ҳожи Қурбон Усмонов, бош инженер Имомуддин Саидмуродов, шаҳар санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Аловиддин Сўфиев, «Чорбоғ» қишлоқ жамоати раиси Раҳимқул Жўраевлар қўллаб-қувватлаб, каналларни тозалаш ва таъмирлаш ишларига бошчилик қилишмоқда.

Ҳашар усулида олиб борилаётган ишларга кўпчилик панжакентликлар бош қўшаётганлиги қувонарлидир. «Чорбоғ» деҳқон хўжалиги аъзоси Абдуазиз Ҳомидов ўзининг шахсий техникалари билан ҳашарчиларнинг мушкулини осон этаётганлиги таҳсинга лойиқ.

Яқинда шаҳар раиси вазифасини ижро этувчи Ислом Шафиев барча мутахассислар билан биргаликда яқин 17-18 километрлик канални пиёда кўздан кечирди. Улар каналнинг барча муаммоли жойларини яқиндан ўрганиб, уларнинг ечимини топиш пайидан бўлмоқдалар.

Баҳорги ишларга тайёргарликка бағишлаб шаҳар раиси қошида ўтказилган йиғилишда оммавий-ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашдилар.

- Деҳқонларга сув ўз вақтида муаммосиз етказиб берилса, ишончим комилки, улар кетмонларини олиб, қадрдон далалари бағрига ишонч билан йўл оладилар, - деди йиғилишда Ислом Шафиев.

Айни пайтда панжакентлик деҳқонлар мамлакат Президенти кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, баҳорги экин-тикин ишларига жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ҳар бир деҳқон хўжалик мавжуд экин майдонларининг яқин 30-40 фоизига картошка экишни мўлжаллаган. Зеро, сабзавотнинг бу турини етиштириш учун Панжакент об-ҳавоси жуда қулай ҳисобланади.

- Агар Чорбоғ қишлоғида «Тўқсон корез» каналидан бир сонияда 5,5 кубометр сув оқиб ўтса, шаҳарнинг энг чекка қишлоқ жамоати «Саразм»гача бир сонияда 1-1,5 кубометр сув етиб боради, - деди шаҳар раиси. – Бунча миқдордаги сув деҳқончилик қилиш учун бемалол етиб-ортади. Биз каналларнинг санитария-эпидемиология ҳолатларини яхшилашимиз зарур, чунки, кўплаб қишлоқларда канал сувидан ичимлик суви сифатида ҳам фойдаланишади.

Дарҳақиқат, панжакентликлар каналлар тозалигига эътибор қаратиб, аҳоли соғлиги ҳақида ҳам қайғурмоқдалар.

Кўклам эшик қоқмоқда ва панжакентликлар баҳорги ишларга атрофлича тайёргарлик кўришмоқда.

 

Раҳимберди БЕРДИЕВ, Панжакент шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Умр – бебаҳо неъмат

 

Аллоҳ бор мавжудотлар орасида инсонни алоҳида меҳр-муҳаббат билан яратган. Дунёдаги ҳалол неъматларнинг ҳаммасини унга насиба айлаган. Ҳатто, фаришталарда бўлмаган ихтиёрни азиз ва мукаррам инсон учун бериб қўйган. Лекин афсуски, Яратганнинг бу марҳаматини тушунмай, ўзи қоралаган ишларни қилаётган одамлар ҳам учраб туради.

Муфассал...

Шермуҳаммад ШОҲИЁН: - ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН ҚАЛЛОБЛИК ЖИНОЯТИНИ СОДИР ЭТИШ КЎПАЙМОҚДА

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Олий суд, вилоят, шаҳар ва ноҳия судлари томонидан 9 минг 551 фуқаролик, 23 минг 556 оилавий, 5 минг 910 жиноий иш, 4 минг 249 текширув органлари илтимосномаси, 35 минг 394та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси Олий судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида маълумот берилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598875

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10300119
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3097
5156
25548
10210212
35631
161581
10300119

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.253
Бугун: 06-11-2026 09:28:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015