Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 2247
Печат

ЁРҚИН КЕЛАЖАК АРИС УСТУВОР ОДИМЛАРИстиқлолият яратган имкониятлар туфайли мамлакатимизнинг энг йирик вилояти – Хатлонда ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт сари устувор одимлар қӯйилмоқда. Вилоятда халқ хӯжалигининг барча тармоқлари ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси кун сайин яхшиланиб бормоқда.

Яқинда вилоят раиси Давлатшо Гулмаҳмадовнинг махсус қарори билан минтақада 2014 йил «Мактабгача тарбияни ривожлантириш йили», деб эълон қилинди.

Хатлон вилояти маъмурияти ахборот-таҳлил бӯлими мутахассиси Баҳром Мировнинг хабар беришича, жорий йил мактабгача тарбияни ривожлантириш мақсадида тасдиқланган режа бӯйича мактабгача муассасалар раҳбарлари ва педагоглари учун махсус курслар, семинарлар ташкил этилади. Тадбир доирасида «Энг яхши боғча», «Йил тарбиячиси», «Светофор», «Мен биламан, сен-чи?», деб аталган конкурслар ӯтказилади.

Зарурат туғилганда, мактабгача муассасалар мебел ва инвентарлар билан таъминланади. Янги мактабгача бӯлган муассасалар қурилиши учун ҳам бюджетдан ва ҳам инвестицион лойиҳалар маблағларидан фойдаланилади.

***

Хатлон вилояти раиси Давлатшо Гулмаҳмадов махсус қарор билан масъул шахсларни болалар ва ӯсмирлар ёзги таътилини намунали ташкил қилиш тадбирларини ишлаб чиқишга вазифадор этди. Вилоят раҳбарининг амрига кӯра, болалар ва ӯсмирлар ёзги таътили учун мӯлжалланган барча объектлар жорий йилнинг 10 майигача уларни қабул қилишга тайёр бӯлиши керак.

Режалаштирилган график бӯйича, жорий йил шаҳар ва шаҳардан ташқаридаги лагерлар ҳамда мактаблар қошида 180 минг нафар ёш хатлонликлар таътилларини мазмунли ӯтказишлари кӯзда тутилган.

***

Хатлон вилояти маъмурий маркази – Қӯрғонтепа шаҳрида болалар мусиқа мактаби қурилиши якунланиш арафасида. Мазкур объект қурилиши учун 3 миллион сомонийдан ортиқ маблағ ажратилганди. Бу мактабнинг эски биноси ӯтган асрнинг ӯрталарида қурилган эди.

***

Бохтар ноҳиясининг Дониёрпул қишлоғида 1 минг 176 ӯқувчи ӯрнига мӯлжалланган умумтаълим мактаб қурилиши давом этмоқда. Бохтар ноҳияси Маориф бӯлими мудири Нурали Азизовнинг хабар беришича, айни пайтда қурилиш ишларининг 80 фоизи амалга оширилган. Мазкур мактаб қурилиши жорий йилда якунланиши кӯзда тутилган.

***

Балжувон ноҳияси марказий беморхонаси қошида қӯшимча бино – поликлиниканинг иккинчи биноси қурилади. Балжувон ноҳияси раиси Фотеҳ Аминовнинг хабар беришича, шу пайтгача поликлиника учун махсус бино йӯқ эди. Марказий беморхона биноси эски бӯлиб, 1973 йил фойдаланишга топширилган.

Ноҳия бошлиғининг маълумотига кӯра, қурилиш ишлари лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ажратган маблағ ҳисобидан ноҳия касалхонасининг жарроҳлик бӯлими ва туғруқхона қурилиши ҳам давом этмоқда.

***

«Қуйи Панж» озод иқтисодий ҳудудида божхона назорат нуқтаси фойдаланишга топширилди. Бундан сӯнг мазкур нуқтадан экспорт учун мӯлжалланган техник жиҳозлар ҳамда хӯжалик субъектлари маҳсулотлари ӯтказилади.

Назорат нуқтасининг тантанали очилиши маросимида Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати ҳамда Хатлон вилояти давлат ижроия ҳокимияти раҳбарлари иштирок этишди.

***

Қӯрғонтепа шаҳрида туризмни ривожлантиришга бағишланган семинар бӯлиб ӯтди. Хатлон вилояти Ёшлар, спорт ва туризм бошқармаси катта мутахассиси Беҳруз Бобоевнинг хабар беришича, семинарда «Туризм тӯғрисида»ги Тожикистон Республикаси Қонуни ҳамда «2009-2019 йиллар туризмни ривожлантириш концепцияси» муҳокама қилинди. Семинарда Хатлон вилояти шаҳар ва ноҳияларидан 30 дан ортиқ туризм бӯйича мутахассислар иштирок этишди.

Манбанинг хабар беришича, мазкур семинарни ӯтказишдан мақсад Тожикистон Республикаси туризм бӯйича қонунларини ӯрганиш ҳамда вилоятда туризмни ривожлантиришдан иборатдир.

 

С. МУРОД, Хатлон вилояти

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Наврўз – мафтункор баҳорий байрам

 

Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.

Муфассал...

МЕҲРСИЗ ЯШАМОҚ – ЭНГ КАТТА ГУНОҲ

 

Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2565740

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10140655
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1986
3640
21126
10082592
37748
138877
10140655

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 12:18:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015