Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Май 2014 Кӯришлар: 2092
Печат

АЗИМ ТОҒЛАР САБОҚ БЕРГАЙУзоқ йиллар бурун, Совет армияси сафида хизмат қилган кезларимда, икки қадрдон қуролдошим бӯларди. Бири – исфаралик Маҳмуд, иккинчиси – ӯшлик Ӯразқул. Бизларни ватандошлик туйғусидан ташқари, яна аллақандай руҳий-ҳиссий яқинлик бирлаштириб турарди. Юрагимни очиб айтсам, мен жиззакироқ эдим, гоҳи рус ошналаримиз миллий масалага дахл этган гурунглар чоғида осмондан кела бошлаганлари ҳамоно, ёқалашиб кетишдан ҳам тоймасдим.            Қирғиз дӯстим бунақа «масала»га сал бошқачароқ ёндошарди. Энди ӯйлаб қарасам, у бизга кӯра анча ақллироқ эди. Битта мисол. Мену Маҳмудга олисдаги жигарларимиз турли егуликлар, ширинликларни посилка қилишса, Ӯразқулга яқинлари аксар китоб жӯнатишарди. Бӯш қолди дегунча, мутолаага шӯнғиб кетарди. Чингиз Айтматовнинг асарлари жону дили эди унинг.

«Буюк рус шовинизми» деган тушунчани ҳам илк бор шу боладан уқиб олгандирман, эҳтимол. Қайсидир алломанинг: «Ғазаб учун далилнинг кераги йӯқ. У фақат сабаб ахтаради», деган ҳикматли гапини бот-бот такрорлаб турарди.

Маҳмуд сал бошқачароқ эди. Ошиқ эди. Армияга хизмат қилгани эмас, нуқул маъшуқасидан хат кутгани келганга ӯхшарди. Йиғлаганини ҳам кӯрганман. Устидан кулсак, «Сенлар ҳаётдан орқада қолгансанлар!» дея, у бизнинг устимиздан куларди. Лекин мард йигит эди. Ҳарбий аълочилиги учун қӯмондонлик томонидан мунтазам тақдирланиб турарди.

Қисмимиз бепоён ӯрмонлар оғушида ӯрин олган, жануб томонда бир-бирига туташган келбатли қоялар… Камдан-кам бӯладиган ҳордиқ кезлари Ӯразқулни кӯпинча ӯша тоғларга сеҳрланган кӯйи термулиб ӯтирган ҳолатда учратардик. Чап қӯлини пешонасига соябон қилганча, ӯнг қӯлини олдинга чӯзиб, эҳтирос билан сӯзлашга тушарди: «Ҳув, ана у пурвиқор қоя – бизнинг Манас, бу ёнидагиси – Рӯдакий бобо, у ёнидагиси – Ҳазрат Навоий. Тоғлар асрлар оша барҳаёт бӯлгани сингари, улуғ аждодларимиз абадий ёндошу жондошликлари каби, бизлар ҳам умрбод бир ёқадан бош чиқаришимиз керак, шундай эмасми?!»

Турган гапки, Маҳмуд ва мен Ӯразқул гапини тугатиб улгурмасиданоқ уни ёқлаб тушардик.

Ишонинг, бу фикрлар қандайдир ҳавойи кӯтаринкилик ифодаси эмас. Ахир, бунақа дунёқараш деймизми, руҳият деймизми, ӯша замонларда керагича пойдор эди-да! Айтайлик, Тожикистоннинг олис тоғли қишлоғидан бӯлган ӯсмирнинг мулоҳазаси эстониялик тенгқурининг андишаси билан ҳамоҳанглиги ҳеч кимни ажаблантирмасди. Ёхуд, дейлик, Молдова фуқароси орзулари унинг қозоғистонлик бовури ниятлари билан бир нуқтадан кесишуви баайни табиий ҳол ҳисобланар ва ҳамиша олқишланар эди… Шунда ҳам, барча «ӯтмиш норасоликлари»дан қатъий назар, юрагингиз ҳаприқиб ӯша, «омон-омонлик» замонларини бир қур қумсамай кӯринг-чи!

Илғаб турганингиздек, камина ушбу фикрларни бежиз қоғозга тушираётганим йӯқ. Бунга Тожикистон Республикасининг Исфара ва Қирғизистоннинг Боткен ноҳиялари ӯртасидаги муштарак чегара ҳудудида яқинда юз берган нохуш ихтилофлар туртки бӯлди, албатта. Тарих сабоқларидан шу нарса аёнки, ҳудудий ва миллий яхлитлик сингари ӯта нозик масала негизида муаммолар қӯпгудек бӯлса, кӯпинча босиқлик ва мулоҳазакорлик эҳтирослар гирдобига тушиб қолиб, ӯзаро муносабатлар чигал тус олади, ечилиши жӯн кечмайдиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тугунлар юзага келади. Бу ҳол бир-бирига «қӯл силтаётган» томонларнинг ӯзаро муносабатларида узоқни кӯра билмаслик натижасида ҳам, учинчи кучларнинг «беғараз саъй-ҳаракатлари» оқибатида ҳам кун тартибига чиқиши мумкин. Айниқса, кейинги омил ӯта хавфли бӯлиб, вазиятни буткул издан чиқариб юбориши эҳтимолдан узоқ эмас.

Шу озод ва мустақил мамлакатнинг оддий фуқароси сифатида мени бир жиҳат кӯпдан бери хавотирли мушоҳадаларга чорлаб келади. Яъниким, кейинги йилларда дунёнинг қатор минтақаларида «чиройли номлар» тиркалган инқилоблар бош кӯтариб, ӯша давлатлар ва уларнинг аҳолисини қақшатқич инқирозлар комига тортаётганлигини яхши биламиз. Ажабланарлиси шундаки, бундай ижтимоий-сиёсий бӯҳронлар дея олдиндан айтарли бехато башорат қилинади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун Миср, Сурия каби ва бошқа мамлакатлар бошига тушган кӯргуликларни эслаш кифоядир. Агар хотирам панд бермаса, икки йиллар бурун россиялик таниқли сиёсатшунос олим Марказий телевидение орқали чиқиш қилиб, галдаги бесарусомонликлар 2014 йилда Марказий Осиё республикаларидан бирида юз беришини очиқ айтиб ӯтган эди. Ёқа ушлайсан, киши… Нима бу – атайлаб таҳлика уруғини сочишми ёки «эрта кун»дан режалаштирилган тартибсизликлардан огоҳ этишми? Бунда инсон омилини эътибордан қочириш мумкин эмас, албатта. Зеро, тарихда Нострадамусга тенглашаман деб зормонда таҳайюлотга керагидан ортиқ эрк берган, пировардида эса чуви чиққан сиёсий вайсақилар кӯп бӯлган. Шунга қарамай, замон эврилишлари, кечаги ва бугунги воқеликлар ҳушёрликни заррача қӯлдан бой бермасликка даъват этиши ӯз-ӯзидан равшандир.

Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари ӯзаро муносабатларида азал-азалдан яхши қӯшничилик, рафоқат, изчил иқтисодий-ижтимоий алоқалар барқарор бӯлганлигини қайта-қайта таъкидлаш ортиқчадир. Ҳатто, мана шу эзгу робиталарга «кӯз тегди» дейишга ҳам тилимиз бормайди. Мамлакатлар муштарак сарҳадидаги делимитация ва демаркация жараёнлари эса давр тоқозосидир. Бундай ҳолатларда маълум тортишувлар ва келишмовчиликлар оқибатида гоҳи, юқорида таъкидлаганимиздек, ҳис-ҳаяжонлар тизгини қӯлдан чиқиб кетишини эса «қип-қизил» душманликка йӯйиш асло ярамайди. Ҳамма гап – эҳтиросларни вақтида жиловлаб олиб, вазиятга холисанлилло баҳо бериш, оқиллигу хайрихоҳлик ӯзанидан чекинмаган ҳолда, икки томонни қониқтирадиган мақбул ечимларни қидириб топишга боғлиқ.

Шу жиҳатдан Марказий Осиё бӯйича нуфузли эксперт, тарихшунос, шарқшунос олим Александр Князевнинг матбуотда чоп этилган мазкур масалага доир мулоҳазалари қимматга молик. Таниқли мутахассис чегарадаги можаролар хусусида умуман объектив фикрларни илгари суришни истагани ҳолда, «Сиртдан қараганда, бутун совет даврида қирғиз-тожик муносабатлари, айниқса, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг Ӯзбекистон билан мураккаб ва баъзан бутунлай адоватли (!) муносабатлари доирасида тамоман дӯстона кӯринади», деяркан, беихтиёр «учинчи томон»нинг қитиғ патига тегиб қӯяди. Тангри гувоҳдир: мустақиллик йилларида турли объектив ва субъектив омиллар ӯлароқ, Ӯзбекистон ва Тожикистон Республикалари ӯртасида муваққат совуқчилик тушган, келишмовчиликлар бош кӯтарган бӯлиши мумкин, аммо бу муносабатлар ҳеч қачон адоватли тус олган эмас! Қолаверса, қӯшни давлатлар раҳбарларининг, хусусан, мамлакатимиз сарвари, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг азму иродаси, узлуксиз саъй-ҳаракатлари натижасида мавжуд муаммолар аста-секин ӯртадан кӯтарилмоқда ва ҳамжиҳатликни юксалтириш йӯлидаги бу олижаноб уринишлар келгусида ӯзининг сархил меваларини беришига шак-шубҳа йӯқ.

Аҳвол қанчалик мураккаб тус олган бӯлмасин, Тожикистон ва Қирғизистон республикалариаро «сизлашув» истиқболларига ишонч билан қараш учун асосларимиз етарли. Негаки, Бишкек шаҳрида ӯтказилган икки томонлама музокаралар бӯйича имзоланган протоколга кӯра, аксар масалаларга доир муайян келишувларга эришилди. Чегараларга келтирилган кучларнинг сарҳадолди ҳудудлардан чиқариб кетилиши хусусида ягона тӯхтамга келинганлиги, вазиятни кун сайин барқарорлаштиришга эриша бориш йӯли танланганлиги айниқса, қувонарлидир.

Тағин битта оғриқли масала тӯғрисида алоҳида тӯхталишни истардик. Назаримизда, йиллар ӯтиши билан Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги ӯз миссиясини оқламай қӯйди. Ушбу фикримизни, образли қилиб, «ҳамдӯстларнинг бошлари бир ёқага сиғмай қолаяпти» дейишимиз мумкин. Ҳамдӯстликка аъзо давлатлар ӯртага келган муаммоларни биргалашиб бартараф этиш ӯрнига, алоҳида республикалар ӯз хоҳиш-манфаатлари доирасидагина ӯралашиб қолаётганликлари бундай тузилма истиқболларини катта шубҳа остига қӯя бошлаганини экспертлар тобора баралла айтмоқдалар. Ва улар кӯп жиҳатдан ҳақдирлар ҳам. Ҳарбий можаролар ӯртага келган шароитларда тангликка дарҳол чек қӯйишга ваколатли бӯлган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тутган позиция-чи? Қирғизистон ва Тожикистон муносабатларидаги кескинлик чоғида бу ташкилот, Александр Князев тӯғри таъкидлаганидек, «…бирор бир аралашувдан ӯзини четга олди. Балки Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотини ёки яна кимнидир таклиф қилишни, қанақадир преференциялар олишни истагандир…»

Ҳа, бетарафлик позициясини эслатадиган бундай ҳаракатсизлик ёки сусткашлик юқоридаги тузилмаларни обрӯсизлантириб қӯйиши табиийдир. Давр эса ҳамдӯст мамлакатлардаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий аҳволни барқарорлаштиришда янгича ёндошувларни жорий этиш, тезкор фаолият механизмларини ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.

…Пировардида яна бир гапни ишонч билан айта оламан: Исфара ва Боткен деган жаннатмонанд гӯшаларда менинг қадимий биродарларим – Маҳмуджону Ӯразқулга ӯхшаган юртпарвар ва сулҳпарвар инсонлар кӯп. Уларга ҳамфикру ҳаммаслак ватандошлар бисёр. Ҳамжиҳатлик ва дӯстлик шиорини баланд тутган бундай зотлар бӯлғуси авлодлар учун улуғ инсонпарварлик сабоғини қолдиришга бурчлидирлар.

 

Абдужалил Ғафур

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эр-хотин

 

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман, қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда, қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…

Яхши шоир - Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди.

Муфассал...

Асил ҳунармандлар макони

 

Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991147

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478801
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4729
4027
22414
7426653
100445
114875
7478801

Сизнинг IPнгиз: 18.216.99.18
Бугун: 23-11-2024 17:53:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015