Газета ва газетхонлар - катта куч. Ҳар ҳафтада узлуксиз чиқаётган «Халқ овози» ҳам бошқа нашриялар қатори ӯша куниёқ, яъни пайшанба, жуда кечикса шанба ё якшанбада мамлакат барча бурчакларига етиб боради. Уни ҳар бир шаҳар ва қишлоқларда интизорлик билан кутишади.
Бугунги кунда тиражи 3 мингдан 6 мингга етган севимли газетангиз ижодий гуруҳи ӯз ӯқувчилари кӯнглига янада яқин бӯлиш учун ӯндан ортиқ янги рукнлар ташкил этди.
Қуйидаги мактубни ӯқиб уни чопга тайёрлаш пайти яна бир рукнга асос солиш иштиёқи пайдо бӯлди. Уни ҳозирча шартли равишда «Жигарбандимни излайман» дея номлаяпмиз.
Зеро, биргаликда ӯксик қалбга ишонч бахш этиш, умид шуъласи сӯнаётган кӯнгилни хушхабар нури билан ёритиш не чоѓли савоб эканлигини ҳатто, тасаввур этиш мушкул.
Келинг, азизлар! Бир-биримизга ёрдам қӯлини чӯзайлик, ардоқлайлик ва авайлаб-асрайлик.
Суратда Шокир Юсупов (тик ҳолда) дӯсти билан бирга
АМАКИМДАН ЗУРРИЁТ
Менинг амаким Шокир Юсупов 1932 йили 22 ёшида Истаравшандаги Жарқӯрѓон қишлоѓидан Душанбенинг Бауман номли қишлоқ хӯжалиги билим юртига ӯқишга борган. 1934 йили таҳсилни тугатгач, Данѓара районига йӯлланма билан ишга жӯнатилади. 1936 йилнинг 1 июлигача райкомпартия инструктори, кейин бир йилдан ошиқроқ район комсомол – ёшлар қӯмитасининг котиби, 1937 йил 14 октябрдан 1939 йил 20 октябргача район молия бӯлими бошлиѓи вазифаларида ишлаган.
1939-1941 йиллари Октябр (ҳозирги Вахш) райкомпартияси котиби сифатида фаолият юритади.
Шу ерда бир колхоз раисининг қизига уйланиб, фарзандли бӯлган, деб бувим бечора такрор ва такрор айтар эдилар.
Улуѓ Ватан уруши бошлангач, 1941 йилнинг кузида амаким ихтиёрий равишда Ватан ҳимоясига фронтга отланади. Душанбе шаҳрида поездга чиқаётганида уни кузатиш учун келган ҳамқишлоѓи, дӯсти Шариф Ӯринбоев (бу киши ҳаёт қайдида йӯқлар, фарзандлари Хуросон районининг Уяли мавзесида истиқомат қилишади)га эгнидаги пӯстинини ечиб:
-Дӯстим, қишлоққа борсанг, мана шу пӯстинни онамга бер, укаларим юпун. Улар кийиб юришсин,- деб айтади.
Омонатни Шариф ака Жарқӯрѓонга олиб келиб, бувим – Тожинисо онага топширади. Бу пӯстинни узоқ вақт дадам, кейинроқ мен кийиб юрдик. Ундан қаҳрамон амакимнинг ҳидини туйиб турардим. Бу бӯй ҳалигача димоѓимда…
1941-1942 йиллари амакимнинг икки-уч дона хатлари бувимнинг қӯлларига етиб келган. Охиргисини 1942 йилнинг ноябр ойида олганман,- деб кӯз ёшларини енгига артардилар у киши. Хат Сталинград шаҳридан ёзилган эди, деб эслардилар. Бошқа бирон на хат, на хабар келган.
Тожинисо она ва ӯѓли – менинг дадам Шукур Юсупов узоқ йиллар Шокир Юсупов тӯѓрисида бирон бир маълумот ололмай, жигархун бӯлганлар. Унинг урушда ӯлганлиги ёки тириклиги ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар бӯлмади.
Ҳар-ҳар замон хаёлимга амакимнинг пӯстини ёдимга тушади. У кишининг Душанбе шаҳрида ӯқиб юрган йиллари бӯлса керак, бир дӯсти билан тушган расмига узоқ тикилиб, қалбим ӯртанади, кӯзимда ёш халқаланади:
-Қанчалик ёш, навқирон, оташқалб, ватанпарвар бӯлган, юрагида не-не орзу-ҳаваслари жӯш уриб турган бу йигитларнинг,- деб пичирлаб қӯяман. Ӯн гулидан бир гули очилмаган, Ватан деб, шону шараф деб Улуѓ Ватан урушида жонини фидо қилганларнинг аксарияти мана шу ёшда бӯлишгани эсимга тушиб, урушни лаънатлайман.
Ҳали айтганимдек, Шокиржондан бир фарзанд қолган, дер эдилар бувим раҳматлик. Бу фарзанд ҳақида ҳам бирор маълумот афсуски, қӯлимизда йӯқ. Амакимнинг неваралари бормикин, улар қаерда деб қийналаман…
Мен бугун тенгдошларим қатори шахсий нафақахӯрман. Хизмат вазифам туфайли уруш ва меҳнат ветеранлари билан ҳар куни учрашаман, суҳбатлашаман. Ҳозир «Зарҳалол» қишлоқ жамоати ҳудудида саккиз нафар Улуѓ Ватан уруши иштирокчиси, қирқ олти нафар фронт ортида меҳнат қилиб, «1941-1945 йиллардаги фидокорона меҳнати учун» медали билан тақдирланган инсонлар яшайди.
Охирги пайтларда республикамиз Ҳукумати уруш ва меҳнат ветеранларига катта ѓамхӯрлик қилиб, уларнинг нафақаларини бир неча баравар оширди. Фронт ортида меҳнат қилган нафақахӯрлар имтиёзлари Улуѓ Ватан уруши иштирокчилари даражасига тенглаштирилди. Барчаси давлат доимий ѓамхӯрлигида.
Бугун республикамизда Улуѓ Ватан урушида қозонилган ѓалабанинг қутлуѓ 70 йиллигига қизѓин тайёргарлик кетмоқда. Бу сана МДҲ мамлакатлари миқёсида келгуси йил тантанали қайд қилинади.
Биз тириклар Улуѓ Ватан урушига кетиб, фронт майдонларида мангу қолган ёш, навқирон йигитларни ёдга олишимиз, уларни бир зум хотирлашимиз лозим. Дуо қилайлик, тинчлик пойдор бӯлсин.
Сӯзим ниҳоясида ӯзим тенги ва мендан катталар, хусусан, данѓаралик, вахшлик, қӯрѓонтепалик биродарларимга мурожаат этмоқни истардим: бувим, дадам ва менинг бисотимдаги энг нодир бойлик – амаким Шокир Юсупов ва унинг дӯсти суратига назар солинг. Эҳтимол, хотирангизнинг ярим аср бурунги қатламида амаким, унинг умр йӯлдоши ва фарзанди ҳақида бирор маълумот ӯзини билдирар.
Амакимнинг зурриёти билан танишгим, ирсият билан ӯтган улардаги ҳидни тӯйиб-тӯйиб ҳидлагим келади...
Холмат Шоматов,
Истаравшан шаҳар «Зарҳалол» қишлоқ жамоати уруш
ва меҳнат ветеранлари ташкилоти раисининг ӯринбосари
Куз...
Ташқарида ёмғир ёғади майин,
Кулба ичра маъюс ўтирар бир жон.
Йўлларга термулиб кун давомида,
Кимнидир кутади, кутар у ҳамон.
Муфассал...
Янги Эра арафасида… мизми?..
Замон шитоби тез. Одамзод омочдан тракторгача бӯлган масофани, эҳтимол, 6000 йилда босиб ӯтгандир, трактордан космик кемагача бӯлган йӯлни эса, бор йӯғи 60 йилда босиб ӯтди. Ҳайратланарли тезлик.
2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015