У вақтлар ноҳия газетасида ишлардим. Хушбичим йигит идорамизга кириб келди. Ҳол-аҳвол сӯрашилгач, ӯзини Зафар Ҳисомиддинов дея таништирди. Ва Қӯқон шаҳридан келиб, Ленинободда ӯқиганлиги-ю, олий маълумот олингач, Колхозобод ноҳияси маориф бӯлими ихтиёрига ишга жӯнатилганини айтди. «Ҳозир 62-ӯрта мактабда ишлаяпман, шеър, ҳажвиялар ёзиб тураман. Бир кӯриб чиқарсизлар»,- дея дафтар қолдириб кетди. Ӯқиб чиқдик – ҳаммамизга маъқул тушди.
Вақти-вақти билан фойдаланилди. Ӯзи эса, тез-тез келиб турди. Яхши нарсалар ёзиб келарди. Бу йигит ватанига қайтиб кетиши олдидан хайр-хушлашгани келди. Узоқ суҳбатлашиб ӯтирдик. Тожикистоннинг иқлими ҳам, одамлари ҳам маъқул тушганлигини айтганди. «Совет Тожикистони» газетаси муҳаррири Мухторжон ака Баҳриддинов амакиси бӯлишини гапирди. Сӯнг:
-Иш сӯраб боргандим,- қариндошлигимизни билишса, гап-сӯз кӯпаяди. Яхшиси, ота-онангнинг олдига бор. Ишлайман десанг, ӯша ерда ҳам газета-журнал кӯп, дея кӯнмадилар,- деди.
Орадан ҳеч қанча вақт ӯтмай, мен ҳам «Совет Тожикистони»га ишга ӯтдим. Илгари Мухторжон акани узоқдан таниган бӯлсам, энди яқиндан таний бошладим. Иш жараёни у кишининг яхши фазилатларини ӯзида акс эттириб турарди. Айрим раҳбарлардай бӯлар-бӯлмас нарса учун ҳам мажлис чақиртириб ӯтирмас, идора даҳлизидами ёки бошқа бирон жойда учратиб қолганидами – дӯстона фикрлашув билан ӯша чигалликка ойдинлик киритиб олаверардилар. Газетада чоп қилинаётган яхши битиклар муаллифларини ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қӯллаб-қувватлаб туришни канда қилмасдилар. Ҳа, Мухторжон ака одамларнинг ишига, қаламининг кучига одилона баҳо берар ва шунга яраша қадрлардилар. Газетада яхши материал чиқиб қолгудек бӯлса, летучкада муаллифини мақтар ва алоҳида қолганларида бағрига босару «Ғайрат қилинг, асло бӯшашманг», дея янада яхшироқ ишлашга руҳлантириб қӯярдилар.
Ӯтган асрнинг 80-йиллари. «Совет Тожикистони» газетаси бош муҳаррири Мухторжон Баҳриддинов, қишлоқ хӯжалиги бӯлими мудири Қурбон Исоматов ва бош муҳаррир ӯринбосари Ӯлмас Жамоллар янги чоп бӯлган газетани кӯздан кечиришмоқда.
25 август, 1980 йил. «Совет Тожикистони» бош муҳаррири иш кабинетига шоира Мавжуда Ҳакимова ташриф буюрган лаҳза.
Бирида яхши ҳикоя-ю очерклар ҳақида гаплашаётгандик. Зафар Ҳисомиддиновнинг яхшигина қалами борлиги ҳақида гап очдим.
-Ҳа, қалами яхши-я,- дегандилар қувониб,- яхши ёзади. Бир нечта китоблари чиқди. Қӯқонда ишлаяпти.
-Қалами яхшилигини била туриб, нега ишга олмагансиз,- деб сӯрадим,- яна, бир томондан қариндошлиги ҳам бор экан.
-Ҳа, қариндошлигимиз бор,- дегандилар,- Зафар – Ҳисомиддинов, мен эса Ҳисомиддинович. Биласизми, уни ишга олганимда, балки сизни, ёки Асқарни ишга ололмаган бӯлармидим. Хато қилмадим: мана, қайнсинглисини ишга олган бӯлсам – қойиллатиб ишлаяпти. Зафар ҳам ватанига кетиб кам бӯлмади – ота-онасининг ёнида. Газета-журнал кӯп, яйраб ишлаб юрибди.
«Қарағалтанг» романи муаллифи Ҳасан Эрбобоевни ҳам битта лавҳаси юзасидан ишга қабул қилгандилар. Бу – шундай бӯлган эди: бирида Ҳасанбойдан менга хат келди. Битта лавҳа ҳам жӯнатилган экан. Газетага чиқди. Летучкада яхши баҳо олди. Ишга олинса – яхши ишлаб кетишига амин бӯлдим. Сӯнгра, фикримни Мухторжон акага айтдим.
-Лавҳаси менга ҳам маъқул бӯлди,- дедилар. Ва сӯнгра: «Мабодо, ӯзингиз қайта ишлаганингиз йӯқми?»- деб сӯрадилар.
-Таҳрирсиз кетган, қӯлёзмани кӯрсатишим мумкин,- дедим. –Мактабда қолиб кетса – бир талантни бой берамиз-да.
-Ӯзи қандай одам, яхши биласизми? - дедилар.
-Ичмайди, чекмайди, бежо қилиғи йӯқ. Ӯзи келсин, бир гаплашиб кӯринг,- дедим.
-Айтганингиздай бӯлса – яна ниманиям гаплашардик,- дедилар. –Айтинг, келсин. Бизга шундай одамлар керак!
Ҳасан Эрбобоев ишга қабул қилинди. Қисқа муддатда яхши хулқи, ҳалол иши билан жамоа орасида алоҳида мавқега эга бӯлди. Яхши очерклари билан тилга тушди. Роман ёзди. Китоб қӯлма-қӯл бӯлиб кетди. Бу – Мухторжон ака томонидан бир вақтлар ӯтқазилган дарахтнинг меваси. Бунақа «мевали дарахт»лар сони эса, ӯндан ортиқ.
Мухторжон ака иқтидорли журналистларга меҳрини тӯкса, эпақага келтириб мақола ёзолмайдиганларига «буни қачонгача таҳрир қилишади?» дея заҳрини ҳам сочардилар. Вазиятга қараб ялтоқланадиган, ёки – ӯзгариб турадиган одамлар изидан ҳам гапни кӯпайтириб ётмасдилар. «Оҳ, зараза!» деюв билан чегараланардилар.
Ӯша вақтлар идорада тӯртта хизмат машинаси бор эди. Лекин, Мухторжон ака бӯлар-бӯлмас жойга ҳали у машинани, ҳали бу машинани миниб кетавермасдилар. Кӯпинча ишга пиёда келиб-кетар, шофёри эса у кишини излаб юрган бӯларди. Ҳисор минтақасида у кишининг дачаси бор эди. Борар бӯлса, хизмат машинасида эмас, баъзан велосипедда, гоҳо Душанбе-Регар поездида кетардилар. Ва кун бӯйи қора иш билан машғул бӯлардилар.
Мухторжон ака яхши нарсаларни кӯрганда баҳри-дили очилиб кетадиган, шогирдлар камолини кӯриб куч-қувват оладиган одамлар тоифасидан. Айниқса, ӯз таъбири билан айтганимизда бутун шогирдларини кӯрганда қувониб кетардилар. Айниқса, Абдусаттор Аҳмадалиев, Асқар Маҳкам, Абдулло Зуҳур, Зикрулло Вали, Мафтун Жӯра, Дилмурод Ҳожимуродов, Садриддин Ашуров, Одил Икромларни ӯзига яқин тутардилар. «Булар – менинг суянган тоғларим», деб қӯярдилар. Ҳа, у киши ҳамиша яхшиларни бағрига тортди, талантларни қадрлади. Газетага муҳаррирлик пайти уларни ӯз қаноти остига олди, яйратди ва яшнатди.
Ҳамиша бардам бӯлинг, устоз! Бу – барча шогирдларингиз тилаги.
Э. Донохонов
Суратлар «Халқ овози» газетаси архивидан олинди
Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.
Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.
Муфассал...
Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015