Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 1742
Печат

 

hunar 2018Бохтар шаҳрида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Хатлон вилояти аҳолисининг халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши бўлиб ўтди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар беришларича, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хатлон вилоятидаги Маданият кунлари доирасида ўтказилаётган ҳамда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини

ривожлантириш йилига бағишланган мазкур тадбирда вилоятлар раислари - Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода, Шодихон Жамшед, шунингдек, бошқа масъул шахслар қатнашди. Улар халқ ҳунармандчилиги намуналарига юксак баҳо беришди.

Сўнгги йилларда давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати катта эътибор қаратаётган сайёҳликни ривожлантириш йўналишида аниқ тадбирлар йўлга қўйилиб, улар ҳаётга самарали татбиқ этилаётганлиги қайд этиб ўтилди. Шунинг учун ҳам, бундай тадбирлар ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, у ички сайёҳликни ривожлантиришга имконият яратиши таъкидланди.

Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш ўринлики, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хатлон вилоятидаги Маданият кунлари доирасида маданий-театрлаштирилган маҳфиллар, жумладан, «Оналар бирликнинг шоҳ йўлида» мавзусида Бадахшон ва Хатлон аёллари маҳфили, «Адиблар маҳфили», шунингдек, «Ёшлик оқшоми» каби қизиқарли адабий-бадиий тадбирлар ўтказилди.

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хатлон вилоятидаги Маданият кунлари 10 майдан 14 майгача вилоят шаҳар ва ноҳияларида бўлиб ўтди.

 

Тадбиркорларнинг тажриба алмашуви

Хатлон ва Суғд вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўзаро бугунги кун ва келгусида Тожикистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорларига олиб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.

Суғд вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспертлари Хатлон вилояти деҳқонлари билан 9300 долларлик маблағга шартнома туздилар. Шунингдек, 220 минг долларлик шартнома келгуси ҳамкорликлар учун тузилди. Суғд вилояти тадбиркорларининг Хатлон вилоятига сафари USAIDнинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва янги иш жойларини яратиш лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Хатлонга Суғд вилоятидан Тожикистон мева ва сабзавотларини хорижга эксперт қилиш билан шуғулланувчи 23 нафар тадбиркор келди.

Хатлон вилоятининг 60дан ортиқ хўжаликлари мева-сабзавотларни эксперт қилишда тажриба орттирган суғдлик харидорларга ўзларининг маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиш турларини тақдим этишди.

Суғдлик тадбиркорлар хатлонликлардан пиёз, ўрик, хурмо, шафтоли ва гилос сотиб олишни режалаштирган.

- Томонлар, шунингдек, ўзаро келгусида ҳамкорлик қилиш учун 220 минг долларлик шартномалар тузишди. Бу мамлакатимиз шимоли ва жануби, бундан ташқари, бошқа мамлакатлар билан эксперт қилиш потенциалини ошириш учун йўлга қўйилди, - дейди USAID CTJ лойиҳасининг савдо муносабатларини енгиллаштириш бўйича мутахассиси Комрон Ражабиён.

Шуни ҳам қайд қилиш ўринлики, суғдлик тадбиркорлар бир ой илгари Латвия ва Литва мамлакатларида бўлишиб, харидорлар топишган, энди эса, улар Хатлонга келиб, маҳсулот сотувчиларни топиш пайидан бўлишмоқда.

Уларнинг айтишига кўра, Болтиқбўйи давлатларида Тожикистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабот катта бўлиб, биргина Суғд вилояти бу бозорни таъминлай олмайди.

- Ишончли ҳамкорлар пайдо бўлганлигидан хурсандмиз, - дейди «Меваи тиллои» МЧҲЖ вакили Хайрулло Ризоев. – Тез орада Хатлон вилоятида етиштирилган мева ва сабзавотлар ҳамда Суғднинг қуруқ мевалари хориж бозорларида Тожикистон бренди (тамғаси)га айланишига ишонамиз.

 

Келгусида ҳамкорликлар кенгаяди

Хатлон вилояти маъмурий маркази - Бохтар шаҳридаги Ато Муҳаммаджонов номли мусиқали драма театри залида Хатлон вилояти ва Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилояти тадбиркорларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Сурхондарё вилояти тадбиркорлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Тадбирда Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов, Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Тўра Боболовлар қатнашиб, дўстлигу ҳамкорлик борасида ўз қарашлари ва мулоҳазаларини билдиришди.

Хатлон вилояти Савдо-саноат палатасининг бош директори Сайфиддин Сафарзода, Сурхондарё вилояти Савдо палатаси бошлиғи Ботир Мардиевлар икки дўст республика, айниқса, Хатлон ва Сурхондарё вилоятлари ўртасида савдо-сотиқ манфаатли ҳамкорликлар доирасида амалга оширилиб келинаётганлигини қайд этишиб, келгусида режалаштирилган ишлар юзасидан аниқ режаларини баён этишди.

Форум доирасида Хатлон ва Сурхондарё вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришни кўзда тутган ҳужжатни Хатлон вилояти раиси ўринбосари Р. Ражабов ва Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Т. Боболов имзолашди.

 

«Энг яхши рассом» танлови

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб вилоят шаҳар ва ноҳияларида ўсмирлар ва болалар ўртасида турли тадбир ўтказилмоқда.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар беришларича, болалар ва ўсмирларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ўқувчилар орасида янги истеъдодларни аниқлаш мақсадида вилоят мактабгача таълим муассасалари ўртасида 24 майдан 31 майгача «Энг яхши рассом» «Моҳир қўллар» ва «Энг яхши ихтирокор» танловлари ўтказилади.

Ғолибларга вилоят раиси қарори билан пул мукофотлари ажратилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Дунё фонуси

 

Ҳам бомдод  намозидан аввал, ҳам хуфтон намозидан аввал, ҳам пешину ҳам аср  - бутун туну кун бўйи Панж дарёсининг ул томону бул томонидан қачонлардан буён орзиқиб-орзиқиб кутилган хушхабар мисол бир жарангли садо келди.

Садо шамолу самовий мушак ҳаракатидан-да, тезроқ кишилар қулоғига етиб борди, ухлаганни уйғотди, бедорни ҳушёр этди,

Муфассал...

«Шингил сатр»лардан «Дийдор соғинчи»гача

 

Мен Ҳасанбой Ғойибнинг илк ижод намуналари билан танишганимга чорак асрдан ошди. Ўшанда  яхши бир қалам соҳиби етишиб келаётганидан хурсанд бўлган эдим. Шу йиллар давомида Ҳасанбой серқирра ижодкор сифатида шаклланди, қалами ўткирлашди.  Бугунги кунда  шоир поэзиянинг турли жанрларида шеърлар яратмоқда. Унинг «Ватан обод», «Тасанно» каби мардонавор руҳдаги қўшиқлари, «Муножот», «Саловат», «Онажон»,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2363072

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9399526
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2026
3763
10555
9346659
39413
133128
9399526

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 08-04-2026 10:11:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015