Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Март 2018 Кӯришлар: 2052
Печат

 

«Айваж» - «Гулбаҳор» чегара назорат-ўтказиш нуқталари очилиши тантанаси

chegara 2018Тожик ўзбек халқлари азалдан маърифатга интилган ҳар қандай муаммони ҳар қандай замонда ҳам адолатли ҳал қила олган, билими ва дунёқараши кенг, зукко халқлардир.

Қадимдан Бухоро, Самарқанд, Бешкент меъморчилик санъати бу қадимий элларнинг маданияти ва маърифатидан далолат беради. Марказий Осиё

халқларини чаласавод ёки саводсиз эди, деб баҳо берувчиларга шундай дейиш мумкин:

- «Туркистон матбуотида 1875 йилда эълон қилинган маълумотларга қараганда, биргина Қўқон музофотида бир миллиондан ошиқ одам яшаган экан. Бу ерда 182та мадрасада 10391 нафар талаба сабоқ оларкан. 1709та махсус мактабларда 28278 ўқувчи ўқир экан.

Музофотнинг 235 нафар қорилар тайёрловчи даргоҳларида 1700 нафар тингловчилар таҳсил олишар экан. 1897 йилги ўқувчилар қамровини кўриб чиқсак, Россияда – 21, Белорусда – 24,7, Ўрта Осиёда 19,55 фоизни ташкил этаркан. Ораларидаги фарқ унчалик катта эмас. Демак, аҳолимиз саводсиз эмас экан! Бугунги кунда-ку, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида саводсизнинг ўзи йўқ, дейиш ҳам мумкин. Демак, муаммолар ҳам бир кун келиб, ўз ечимини топиши шарт. Бундай халқлар тарихида маълум шахслар ўз ижобий ташаббуслари билан муаммолар ечимида чиройли рол бажариб қўядилар. Бу ҳол эл маърифати ва донишмандлигининг инъикоси бўлиб қолади.

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ўтиш нуқталарида юлдузлардек милтираган севинч ёшлари шу сўзларимизнинг яққол исботи. Маълум сабабларга кўра, кўп йиллардан буён, бир-бирларининг дийдорига муштоқ бўлган дўсту ёрлар, қуда-андалар, қавму қариндошларнинг учрашувини бир тасаввур қилиб кўринг-а?!. 7 март куни Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг «Айваж»-«Гулбаҳор» чегара назорат-ўтказиш нуқтасида очилиш тантанасини икки халқнинг орзу умидлари рўёби, деб аташ мумкин.

chegara 2018 1Аввал, Тожикистон ўтказиш пунктида ўзбекистонликлар делегациясини ўн мингга яқин одамлар Тожикистон ва Ўзбекистон байроқларини бошлари узра ҳилпиратиб кўтарган ҳолда, кутиб олинди. Тантанали равишда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзодалар иштирокида ленталар кесилди. Икки дўст ва қадрдон вилоят сарварлари табрик сўзи айтдилар. Тожикистонлик санъаткорлар ўз санъатларини намойиш этишди. Дўстлик оши тарқатилди. Шундан сўнг, Тожикистон делегацияси Ўзбекистон назорат-ўтказиш нуқтасига ўтишди. Азиз меҳмонлар пойқадамига катта қўчқор сўйилди. У ерда минглаб ўзбекистонликлар Тожикистон ва Ўзбекистон байроқлари остида тожикистонлик дўстларини олқишлашди. Шундан сўнг, яна икки қўшни вилоят раҳбарлари табрик сўзларини айтишди. Кейин соҳибқирон Амир Темур билан Саъдий Шерозийнинг тарихий учрашуви саҳнада намойиш қилинди.

«Агар он турки Шерозий ба даст орад дили моро,

Ба холи ҳиндуяш бахшам Самарқанду Бухороро», - деб бошланувчи ғазали учун Амир Темур зар тўн ёпганини моҳирона кўрсатиб беришди. Шундан сўнг, сурхондарёлик санъаткорлар ўз ҳунарларини кўрсатишди. Тантанада иштирок этарканман, мени бир нарса кўпроқ ажаблантирар эди. Ўзбекистонлик ёш йигит-қизлар мендан телефон номеримни, аниқ уй манзилимни сўрашар эди. Улар Тожикистондан таниш-билиш орттириш, дўстлашиш иштиёқида шундай қилишарди. Мендан ҳам манзилимни ёзиб олиб, меҳмон бўлиб кетишга ваъда беришди. Бу ҳодиса чегаранинг икки томонидаги халқларнинг бир-бирига, нақадар, муштоқлиги исботи, деб ўйлайман. Шундан сўнг, бизлар ўттиз нафардан ошиқ тожикистонликлар Термиз шаҳрига ўтдик. Учратган одамларимизнинг бизга бўлган хуш муомалаларидан уларнинг, нақадар, хурсандликлари билиниб турар эди. Термиз шаҳри кейинги йилларда, ниҳоятда, обод бўлганлигининг гувоҳи бўлдик. Наврўз палласида кўнгилларни қувонтирадиган бу тарихий воқеалар ҳақида айрим суҳбатларни муштарийлар диққатига ҳавола этсам.

Аслиддин Нурматов, Сариосиё:

-Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларининг очилиш тантанасида иштирок этаман, деб кеча тонггача ухлаганимиз йўқ. Бу таъсири минг йилларга татийдиган воқеани бир умр унутмайман. Болаларим, невараларимга ҳикоя қилиб бераман. Дунёда тожику ўзбекдек яқин халқ йўқ. Яшасин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев! Буларнинг номини халқ бир умр унутмайди.

Дилдора Азимова, Термиз:

-Тожик миллатининг Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг донишмандлиги ҳақида кўп эшитганман. Бахтимизга, бизга ҳам, Парвардигор Шавкат Миромонович Мирзиёев сингари сарварни ато қилди. Икки тилли бир халқ дўстлигини, Мавлоно Жомий ва Навоий анъанага айлантирган дўстликни янгилаб беришди.

Сорахон Мамасаидова, Қабодиён:

-Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги чеҳрасида мамнунлик барқ урган кишиларни, тантанани кўриб юрагим ҳаприқиб кетди, кўзларимга ёш тўлди. Халқлар ҳам бир-бирини шунчалик соғинар экан. Дунёда дўстликдек олий неъмат йўқ эканлигига яна бир бор ишондим. Икки давлат сарварларига соғлик ва узоқ умр тилайман. Бориш-келишимиз аримасин.

Каримжон Одилов, Шаҳритуз:

-Кўп йиллар давлат ва жамоатчилик ишларига раҳбарлик қилганман. Аммо икки тилли бир миллат бўлган тожик ва ўзбек халқларининг бунчалик хурсандчилигини кўрмаганман. Икки жондош ва қондош давлатлар бошида даҳодек буюк сарварлар турганлигининг боисидир, бу. Ўзбекистонда жуда кўп дўсту биродарларим бор. Улар келолмасдан, бизлар боролмасдан хижолат чекар эдик. Ҳар жумбоқ Худо хоҳлаган кунда ҳал бўлар экан. Икки томонга ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам маданий ривожланишга кенг йўл очилди. Икки эл орасида ижодкорларнинг учрашуви, маънавий юксалишига нима етсин! Икки халқ учун мамлакатнинг тарихий муқаддас жойларини зиёрат қилиш учун катта имконият туғилди. Марказий Осиёнинг бундай жойларга бойлиги ҳеч кимга сир эмас. Бир олманинг икки палласидек туси, тузилиши ва ҳаётининг тоти бир хил бу икки миллат Ҳасану Ҳусанга менгзайди. Икки миллат ҳам, соябон сарварлари ҳам омон бўлсинлар!

 

Неъмат Муҳаммад Саид,

Қабодиён ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ғафур Ғулом: -Қалбларимизда дўстлик ва муҳаббат жўш уради

 

Айний ва Ғафур Ғулом! Бу икки адабиёт дарғаси ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бир-бирига жуда яқин бўлиб уларнинг ҳамкору ҳамжиҳатлиги - ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлигини намоён қилиб турувчи ёрқин мисол.

Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний ҳамкорлигининг пойдевори Самарқанд Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган даврларда қўйилиб, орадан йиллар ўтиб боргани сайин, метиндек мустаҳкамланиб, биродарлик ва икки халқ

Муфассал...

Хорижликлар буюртмаси

 

Спитамен ноҳиясидаги таниқли халқ ҳунармандларидан бири Хурсаной Абдураҳмоновага хориждан янги буюртма келди. Италиялик тадбиркорлар Хурсаной ясаган миллий қўғирчоқларни италянлар зўр иштиёқ билан сотиб олишганини хабар қилишар экан, янги маҳсулотларидан юборишни сўрашган.

Хурсаной ясаётган миллий қўғирчоқлар фақат Италияда эмас, балки Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўз харидорларини топди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074035

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067111
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
377
2794
8651
8024732
6201
108045
8067111

Сизнинг IPнгиз: 3.143.9.5
Бугун: 03-04-2025 03:36:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015