Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 1886
Печат

 

maosh 2017 21Расмий маълумотларга қараганда, вилоятда йилнинг ўтган ўн бир ойида ўртача ойлик иш ҳақи салкам 1005 сомонийга етган. Агар ўтган йилнинг шу даври билан солиштириладиган бўлса, бу кўрсаткич деярли 245 сомонийга ортган.

Меҳнат ҳақи бўйича энг яхши кўрсаткич Гулистон шаҳрига тўғри келади. Бу ерда ушбу кўрсаткич 2018 сомонийдан иборат. Панжакент, Хўжанд шаҳарлари ва Айний ноҳиясида эса, ўртача 1085-1272 сомонийдан маош берилган. 

Мутахассисларнинг айтишларича, ўртача иш ҳақининг тез суръатларда кўпайиб боришига янги саноат корхоналари яратилиши, замонавий техника ва технологияларнинг қўлланилаётгани сабаб бўлмоқда. Айни бир пайтда ишчи ва мутахассислар малакаларининг ўсиши ҳам иш ҳақи ошишининг омилларидан биридир.

 

Талаба ёшларга ғамхўрлик

Хўжанд шаҳрида «Ёшлар йили» муносабати билан ўтказилган энг яхши ихтирочилар ва янгилик яратувчилар танлови якунланди. Олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган мазкур танловда юзлаб ёшлар қатнашишди.  «Кохи Суғдиён» давлат муассасаси муҳташам биносида бўлиб ўтган вилоят маркази олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувда ғолибларга мукофотларни Хўжанд шаҳри раиси Маъруф Муҳаммадзода тантанали вазиятда топширди. Худди шу учрашувда 125 нафар аълочи ва фаол талабага, шунингдек, камтаъминланган оилалардан бўлган ва етим студентларнинг ҳар бирига 150 сомонийдан пул берилди.

Хўжанд шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзода учрашувда сўзлар экан, ёшларнинг Хўжанд шаҳри иқтисодий, маданий ҳаётида ўзига хос ўрин тутишларини таъкидлади. Ҳозир шаҳар аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этади. Рақамлар тили билан сўзлаганда, бу деярли 81 минг нафардан иборат. Улар орасида 75 нафар ёш олим ва 30 нафар ихтирочи бор. Ёшлар йилида шаҳар раиси томонидан 100та стипендия таъсис этилди. Олдинги йилга солиштирилганда, шаҳар раиси стипендиялари 54 фоизга кўпайди. Жумладан, биринчи марта спортда энг яхши натижаларга эришган йигит-қизлардан 20 нафарига махсус стипендия берила бошланди.

Маъруф Муҳаммадзода ёшлар бўш вақтларини Ватан саодати, халқ манфаати учун зарур бўлган ишларга сарфлашлари, уларнинг куч-ғайратини тўғри ишларга йўналтиришнинг муҳим аҳамияти ҳақида тўхталди.

х х х

Бобожон Ғафуров ноҳияси раиси Зариф Назирий Хўжанд шаҳридаги  талабалар билан учрашувда  чуқур билимли, малакали ёш мутахассисларни иш билан таъминлашини айтди. Бобожон Ғафуров ноҳиясидан вилоят марказида таҳсил олаётган ёшларга 15 минг сомоний миқдорида кўмак маблағи берилди.

Жаббор Расулов ноҳиясида туғилиб-ўсиб, ҳозир Хўжандда олий маълумот олаётган, камтаъминланган оилалардан бўлган  ёшларга 3 минг сомоний маблағ берилди. Мазкур ноҳия раиси Комил Салимзода ёшларни чуқур билим олишга, азиз Тожикистонимиз тараққиётига муносиб хизмат қиладиган малакали кадрлар бўлиб етишишга чорлади. Ашт ноҳияси раиси Зариф Мирдадо эса аштлик 50 нафар талабага 5 минг сомоний маблағ ажратди.

 

Навоийшунос олимга эҳтиром

Бобожон Ғафуров номидаги республика  музейида таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Эргашали Шодиев хотирасига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ва музей жамоаси ташаббуси билан ташкил этилди.

 Хотира кечасида музей директори, тарих фанлари доктори Ҳабибулло Холжўраев, филология фанлари доктори Абдусалом Абдуқодиров, узоқ йиллар Эргашали Шодиев билан бирга ишлаган таниқли олимлар Ҳомиджон Мамадов, Эрали Шералиев, устознинг шогирдлари Тўхтажон Султонова, Аҳмаджон Очилбоевлар адабиётшунос олимнинг навоийшунослик, унутилган шоирлар ҳаёт-фаолиятини ўрганиш, ёшларга таълим беришдаги беқиёс меҳнатлари ҳақида гапиришди.

Таниқли олимнинг қизларидан бири ва невараси унинг оилада қанчалик ғамхўр ва меҳрибон ота, бобо бўлганлиги ҳақида ҳикоя қилишди. Шоир Шариф Нуриддин олимга бағишланган шеърини ўқиб берди.

Эргашали Шодиев фақат Тожикистонда эмас, балки ундан ташқарида ҳам ҳазрат Алишер Навоий ижодини синчиклаб ўрганган олимлардан бири сифатида танилганди. У Алишер Навоийнинг Фоний тахаллуси остида ижод қилган шеърларини тадқиқ этганди ва тожик-ўзбек адабий алоқалари тарихига оид қимматли мақолалар муаллифи бўлганди. Олимнинг илмий изланишлари натижасида хўжандлик ўнлаб шоирларнинг номи тикланди, уларнинг йўқолиб кетиши эҳтимол бўлган шеърлари нашр эттирилди.

Эргашали Шодиев ҳаёт бўлганида 85 ёшга тўлган бўларди. Айни бир пайтда кеча қатнашчилари олим номини абадийлаштириш мақсадида, Эргашали Шодиев номини у туғилиб-ўсган Конибодом шаҳридаги мактаб ё кўчалардан бирига қўйиш ғоясини илгари суришди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши

 

Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитетининг режалари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши мунтазам йўлга қўйилмоқда.

Шаҳарнинг Корвогузар маҳалласида ўтказилган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши ҳам 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишланди.

Муфассал...

КАТАЛОГДА МИЛЛИЙ ИСМЛАР

 

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитети томонидан янги туғилган чақалоқлар учун исмлар каталоги тайёрланганлиги ҳақида яқинда ўтказилган матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ота-оналар айнан ана шу каталогда келтирилган исмлар билан янги

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2476743

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9852165
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2093
3395
5488
9818773
96475
122773
9852165

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.150
Бугун: 28-07-2026 14:46:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015