Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 2393
Печат

 

mayubonҲар йили жаҳонда декабр ойининг учинчисида Халқаро ногиронлар куни қайд этилади. БМТ 1992 йил мазкур санани имконияти чекланган кишиларга ёрдам қўлини чўзиш ва уларнинг муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида жорий этди. Мамлакатимизда ҳам ногиронларга ғамхўрлик кўрсатиш юксак савияда йўлга қўйилган.

Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб, Мўминобод ноҳиясининг

Туту қишлоғида ногирон болаларга бағишлаб бурчак очилди.

Бурчак очилиш тантанали маросимида ноҳия раиси ўринбосари Лутфия Жумаева, «Заршедабону» жамоатчилик бирлашмаси бошлиғи Қаламнисо Абдуқаюмова, «Шарқ» миссияси намояндалари ва имконияти чекланган болалар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашди.

- Ҳамкорларимизга имконияти чекланган болалар реабилитацияси марказлари очилишини қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз, - деди маросимда сўзга чиққан Мўминобод ноҳияси раиси ўринбосари Лутфия Жумаева.

«Шарқ» миссияси вакили Ҳилола Ашурованинг айтишича, мазкур йўналишда ҳамжиҳатликда ишлаш самара бермоқда. Унинг таъкидлашича, ногирон болаларнинг ота-оналари билан ҳамкорликни жонлантириш зарурдир.

Мазкур тадбир «Ижтимоий хизмат кўрсатиш ва реабилитация марказларида имконияти чекланган болаларни ҳар томонлама қамраб олиш, бу йўналишдаги ҳаракатларни бирлаштириш, ота-оналар ва ижтимоий ёрдам ходимлари ҳисобидан уйда хизмат кўрсатиш ҳамда биринчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш гуруҳларини ташкил этиш» лойиҳаси қўллаб-қувватлаши билан амалга ошди. Мазкур лойиҳа Хатлон вилоятида, жумладан, Кўлоб шаҳри, Мўминобод, Ховалинг ва Шамсиддин Шоҳин ноҳияларида ҳам йўлга қўйилган.

 

Коррупцияга қарши курашга бағишланган тадбир

Коррупцияга қарши кураш халқаро кунига бағишлаб Қўрғонтепа шаҳрида йиғилиш ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоят ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари иштирок этишди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бўйича бошқармаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни, «2013-2020 йиллар учун Коррупцияга қарши кураш стратегияси» талабларини бажариш ҳамда мазкур стратегия талабларини бажариш режаларини тузиш йўлида фаол иш олиб бормоқда. Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам вилоят аҳолиси ҳамда меҳнат жамоаларида учрашувлар ўтказилмоқда. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари кенг йўлга қўйилган. Шундай учрашувлар коррупцион ҳаракатлар пасайишига хизмат қилмоқда.  

Халқ депутатлари Хатлон вилояти мажлиси 2014 йил давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Жамоатчилик комиссиясининг умумий қоидаларини тасдиқлаган. Мазкур кенгашнинг жойлардаги бўлимлари ҳам коррупцияга қарши курашда фаол амал қилмоқда.

 

Энг яхши таълим муассасаси

Вилоятда жорий йил давомида ўтказилаётган «Соғлом оила – соғлом жамият кафолати» танловининг «Энг яхши ота-оналар» ва «Энг яхши мактаб» номинациялари якунланди. «Энг яхши ота-оналар» номинациясида Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясидан Ҳайдар Зуҳуров ва Бохтар ноҳиясидан Шоди Холовларнинг оилалари ғолиб, деб топилди.

«Энг яхши мактаб» номинациясида Қўрғонтепа шаҳридаги «Ориёно» Давлат лицейи ва Данғара ноҳиясидаги «Афлотун» техник лицейи ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолибларга шаҳодатномалар ва вилоят раисининг фахрий грамоталари топширилди.

 

Аброр Зоҳирнинг хотира кечаси

Қўрғонтепа шаҳрида ёзувчи ва журналист Аброр Зоҳирнинг хотира кечаси ўтказилди. Тантанали йиғилишда ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, вилоят фаол ёшлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ижодкорнинг мустақил Тожикистон адабиётига қўшган ҳиссасидан сўзладилар. Улар Аброр Зоҳир ижодининг сермаҳсул бўлганлигини алоҳида қайд қилиб ўтишди.

Аброр Зоҳир адабиёт мухлисларига ўзидан 30дан ортиқ бадиий асарлар қолдирди. Унинг қиссалари ўн бештадан ортиқдир. Жумладан, ёзувчи қаламига мансуб «Ғорнинг дўсти», «Овчининг сўнгги ови» ва бошқа асарлари китобхонлар томонидан юксак баҳоланган. Бу асарлар мустақил Тожикистон адабиётида ўз мавқеига эгадир. Бундан ташқари, ёзувчининг бир неча асари юзасидан филмлар ишланган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси халқаро конференцияда

 

4 май куни «Сомон» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференцияда қатнашди ва мазмунли нутқ сўзлади.

Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи,

Муфассал...

Ҳаёт гўзал

 

Нилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.

Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2536046

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10050550
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2315
3368
11432
10003284
86520
100591
10050550

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 23-09-2026 10:56:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015