Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 1715
Печат

 

jayhun 2017Жайҳун ноҳиясида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода раҳбарлигида «Картошка ва эртапишар сабзавотларни экишнинг агротехник қоидалари» мавзусида вилоят семинар-кенгаши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят раисининг биринчи ўринбосари, вилоят шаҳар ва ноҳиялари раислари, шунингдек, соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Семинарда Тожикистонда аграр соҳани ривожлантириш аҳамияти

тўғрисида сўз юритилди. Юқори сифатли уруғлар ва ўғитлардан фойдаланиш, шудгорни белгиланган чуқурликда ўтказиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Семинарнинг амалий қисмида қатнашчилар ноҳия деҳқон хўжаликлари фаолияти, пиёз ва кузги картошка экиш билан танишдилар. Назариявий қисмида эса, олимлар сабзавот етиштиришда қўлланиладиган замонавий агротехник усуллар юзасидан чиқиш қилишди.

Семинар иштирокчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир сўнгида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини олимлар билан ҳамкорликда ишлашга даъват қилди.

- Сиз ва бизнинг асосий мақсадимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш эканлигини унутмаслигимиз лозим, - деди Д. Гулмаҳмадзода.

 

Имкониятлардан самарали фойдаланилса…

Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси қошидаги Аёллар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш жараёнида кенгашнинг жорий йилги фаолияти, латиф жинс аъзоларини жамият ишларига жалб этиш, шунингдек, аёл ва қизларни турли касбларга йўналтириш масалалари муҳокама этилди.

- Вилоятда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар, аёл-раҳбарлар мактабларини ташкил этиш, аёл-олимлар ўртасида конференциялар ўтказиш каби талай ишлар йўлга қўйилган, - деди йиғилишда сўзга чиққан вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода. –Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аёлларни жамият ишларига жалб этишга катта эътибор қаратади. Бунинг самараси ўлароқ, бугун вилоятда кўпгина раҳбарлик вазифаларида аёллар фаолият юритмоқда.

Шунингдек, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу мақсадда вилоят раиси грантлари тасдиқланган. Фақатгина жорий йилда 21 нафар аёл тадбиркорликни ривожлантириш учун вилоят раисининг грантини олишга муваффақ бўлди.

 

Истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояси

Қўрғонтепа шаҳрида «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш маслаҳат марказлари фаолияти» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад: «Истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояси тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни талаблари бажарилишини муҳокама этишдан иборат эди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Монополияга қаршилик хизмати бошқармаси бошлиғи Фируз Исмонов йиғилиш қатнашчиларига мазкур мавзуга тегишли зарурий маълумотларни тақдим этди.

- Айни пайтда вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида маслаҳат марказлари фаолият юритади, - деди Ф. Исмонов. – Марказларнинг фаолияти истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган. Фуқаролар мазкур марказларда зарурий маълумотларни қўлга кирита оладилар.

Унинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида маслаҳат учун 66 нафар фуқаро мурожаат этган. Барча ариза ва мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, тегишли чоралар белгиланган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

«ВЕЧНИЙ» МОШИН

 

Юртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти  марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.

Муфассал...

Эл нетиб топғай мениким…

 

1987 йилнинг кузаги. Тонг маҳали Матбуот уйи, деб аталадиган қутлуғ даргоҳга йўл олдим. Осмон мусаффо, офтоб чарақлаб турибди. Бу ерда республика ўзбекларининг отахон газетаси ҳисобланган "Совет Тожикистони" (ҳозирги "Халқ овози")нинг идораси жойлашган бўлиб, кираверишда узун коридор, кенг ёруғ хоналардан иборат эди. Азизу мўътабар, меҳрибон, дилкаш инсонлар қалам тебратардилар. Тилларида ширин сўз, юзларида табассум

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2463241

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9818768
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3979
3401
24519
9773770
63078
122773
9818768

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.250
Бугун: 19-07-2026 23:55:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015