Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 1759
Печат

 

f orum 2017Хўжандликлар ва шаҳар меҳмонлари Россиядаги илм ва маданият янгиликлари, бу борада эришилган ютуқлар, соҳанинг кўзга кўринган вакиллари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ерда Россия илм ва маданият маркази ўз эшикларини очди.

Марказнинг очилиш маросимида Суғд вилояти раиси ўринбосари Анвар Яъқубий, Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Игор

Лякин-Фролов, мазкур мамлакатнинг Хўжанддаги бош консули Валерий Бондаренко, Хўжанд шаҳри раҳбарлари ва россиялик бир қатор масъул кишилар қатнашишди.

Янги марказ Тожикистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама келишувлар доирасида иш бошлаган бўлиб, кўпроқ маориф ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни қамраб олади. Олдинроқ худди шундай марказ Душанбеда ҳам иш бошлаганди.

Марказ очилиши муносабати билан Хўжандда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри филармониясидан келган санъаткорлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

 

Энг яхши кутубхоначи ва китобхон

Хўжанддаги Тошхўжа Асирий номли кутубхонада ўтказилган танловнинг якунловчи босқичида вилоятнинг энг яхши кутубхоначиси ва энг яхши китобхони аниқланди. Мазкур танлов Миллий бирлик кунининг 20 ва Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши ХVI сессиясининг 25 йиллигига бағишланганди.

Салоҳиятли ҳакамлар ҳайъати Гулистон шаҳрида элга зиё тарқатаётган Ширинмоҳ Султоналиевани энг яхши кутубхоначи деб топди. У танловнинг бош мукофотига сазовор бўлди. Деваштич ноҳияси болалар кутубхонасида ишлаётган Шаҳноза Маҳкамова биринчи, вилоят болалар кутубхонасидан Зулайҳо Раҳматова иккинчи, Панжакент шаҳридан Заррина Бомуллоева учинчи ўринни эгаллашди.

 Ғолибларнинг ҳаммасига қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди.

Панжакентдаги 23-кутубхона эса, вилоятдаги "Намунали кутубхона", деб топилди. Мазкур танлов ҳакамлари бу зиё масканида фаолият юритаётган кутубхоначи Мақсуда Расуловани кутубхонани безатиш, китобхонлар учун қулайликлар яратишдаги маҳоратини таъкидлашди. Мақсуда Расулова китобхонлар қалбида китобга меҳр-муҳаббатни кучайтириш, янги китобхонларни жалб этиш учун мунтазам қизиқарли тадбирлар ўтказиб келади. Бу танлов ғолибига  Суғд вилояти маданият бошқармаси ифтихорномаси ва принтер берилди.

Вилоят кутубхонаси раҳбарларининг билдиришларича, "Энг яхши кутубхоначи" каби "Энг яхши китобхон" танлови ҳам юқори савияда ўтган. Ҳар икки танловда ҳам қатнашишни истаганлар сони ҳар йилгидан кўпайган.

Бадиий китоблар мутолааси бўйича танловда Раъно Насриддиновага тенг келадигани топилмаган. Танловнинг бош мукофотига муносиб топилган бу китобхон Панжакентдаги 28-ўрта умумтаълим муассасасининг саккизинчи синфида ўқийди. Раъно ҳакамлар томонидан берилган саволларнинг ҳаммасига тўлақонли жавоб бера олди.

Ғолиб китобхонга замонавий компютер-планшет совға қилинди.

Китобхонлар беллашувида вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларидан келган мактаб ўқувчилари қатнашишди. Энг фаол қатнашчиларга давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи ва вилоят кутубхонаси ифтихорномалари ҳамда совғалари берилди.

Танловнинг якунловчи босқичида иштирок этган зиёлилар, маориф ходимларининг айтишларича, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши  болалар ва ёшлар қалбида китобга меҳр-муҳаббатни кучайтириши шубҳасиздир.

 

Истаравшанда замонавий кўп қаватли бинолар

Шаҳарнинг энг тарихий мавзеси бўлган Муғтепани янада обод қилиш учун у ерда бажарилаётган ишлар тезлаштирилмоқда. Шаҳар раиси Баҳром Иноятзода бу ишнинг муҳимлиги ҳақида гапирар экан, Муғтепадек тарихий жойларга эътибор бериш истаравшанликларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун хизмат қилиши билан бирга, шаҳарга келадиган сайёҳлар сонини оширишини таъкидлади.

Айни бир пайтда Истаравшанда замонавий кўп қаватли бинолар қуришга ҳам аҳамият кучайтирилмоқда. Ҳозирда бинолар, асосан, беш қаватли бўлса,  энди 7-9 қаватли иморатлар қуриш кўпаяди. Бу каби замонавий осмонўпар биноларни қуришга маҳаллий тадбиркорлар ҳам бел боғлаб, ишга киришишган. Жумладан, Акмал Бобожонов, Лола Шарипова, Эҳром Комилов, Фирдавс Абдураҳмонов, Абдувоҳид Қулиев каби тадбиркорлар ғайрат-ҳиммати билан қурилаётган кўп қаватли бинолар фақатгина Истаравшан шаҳри эмас, балки унга ёндош "Зарҳалол" жамоати кўркини ҳам очаяпти. Бу биноларнинг биринчи қаватида жойлашаётган хизмат кўрсатиш нуқталари эса, аҳолига қулайлик туғдирмоқда. Шаҳарнинг Исмоил Сомоний, Байроқ ва Миллий Герб майдонларини лойиҳалаштириш давом этмоқда.

- Шубҳасиз, бу майдонлар ҳам истаравшанликлар фахрига айланиб қолади, - деди шаҳар меъморларидан бири.

 

Ўз мухбир. 

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Тарихчи ва жамиятшунос

 

Тарих фанлари доктори, профессор Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий изланиш ва ютуқлари, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан танишар эканмиз, у ўзининг кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини давлатнинг нуфузли ташкилоти билан боғлаб, икки йўналишда ҳам муваффақиятга эришганини кўрамиз.

У 1989 йилда "ХХ асрнинг 70-80-йилларида Тожикистон олий ўқув юртларининг ривожланиши" мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда 2000

Муфассал...

Наврўз гули

 

Абдулҳамид  Самадов 1947 йилнинг 5 августида Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳиясига қарашли Шикоргоҳ қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битириб, Душанбе педагогика олийгоҳида таълим олган. Бўлажак ёзувчининг қисса ва ҳикоялари ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Садои Шарқ", "Памир" каби нуфузли ойномалар ва "Адабиёт ва санъат", "Жумҳурият" сингари рўзномаларда  чоп этила бошланган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2463669

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9820058
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1285
3984
1285
9794249
64368
122773
9820058

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 20-07-2026 09:50:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015