Фуқароларни қабул қилиш доирасида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Кўлоб шаҳри аҳолиси билан учрашиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан суҳбатлашди. Шаҳар аҳолиси вилоят раисига мактаблар қурилиши, чекка қишлоқларда тиб нуқталари барпо этиш, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлаш масалалари юзасидан мурожаат қилишди.
Учрашув жараёнида, шунингдек, ўзаро манфаатли маълумотлар берилди.
Барча қўйилган саволларга аниқ жавоблар берилиб, масъул шахсларга вилоят раиси томонидан мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ўша куни вилоят раиси шаҳар фаоллари билан мулоқот уюштирди. Мулоқотда саноат корхоналари фаолияти кўриб чиқилди. Учрашувда кўтарилган энг асосий масалалардан бири аҳолини электроэнергия билан таъминлаш масаласи бўлди.
- Аҳоли томонидан истеъмол қилинган электроэнергия учун тўловларни ўз вақтида тўлашни йўлга қўйиш жуда муҳимдир, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Бунинг учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш зарур.
Махфират Хидирзода фаол аёллар билан учрашди
Яқинда Бохтар ноҳиясида раҳбар-аёллар учун семинар ўтказилди. Унинг ишида Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ҳамда ноҳия хотин-қизлари вакиллари иштирок этишди.
Семинар ўтказишдан асосий мақсад ёш қизлар ва аёлларни фаоллаштириш бўлиб, уларнинг жамият ҳаётида иштирокини таъминлашдан иборат эди. Тадбир жараёнида, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий фаолликни ошириш, аёллар ўртасида ҳуқуқий ва ахборот билимларини шакллантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Ўз чиқишида Махфират Хидирзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида аёлларнинг жамиятдаги мақомини оширишга катта эътибор қаратиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.
- Бугун аёлларимиз давлат муассасаларида раҳбарлик вазифаларини муваффақият билан бажариш билан бирга, корхоналар, деҳқон хўжаликларини бошқариб келишмоқда, - деди вилоят раиси ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида жамиятда аёлларнинг ролини ошириш йўлида катта имкониятлар яратилди, шунингдек, аёллар ва қизларни иш билан таъминлашда ҳам яхши шароитлар яратилган. Жумладан, аёллар фаоллигини ошириш мақсадида тренинг ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда, тадбиркор кенгашлари тузилмоқда.
Тадбир сўнгида Махфират Хидирзода аёлларни жамият ҳаётида янада фаол қатнашишга даъват қилди.
Коррупцияга қарши тадбирлар кучайтирилса…
Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги коррупцияга қарши кураш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бошқармаси вакиллари, давлат ҳокимияти шаҳар ва ноҳиялар ижроия органлари қошларидаги коррупцияга қарши кураш комиссиялари раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирок этишди.
Тадбир жараёнида коррупцияга қарши кураш жамоатчилик комиссияларининг фаолияти, 2013-2020 йиллар учун коррупцияга қарши кураш стратегияси талабларининг бажарилиши кўриб чиқилди.
- Коррупция давлат ва жамият равнақи жараёнига тўсқинлик қилади, шунингдек, уларнинг халқаро миқёсдаги обрўсига путур етказади, - дея таъкидланди йиғилишда. – Бугун Тожикистонда жамиятнинг ушбу иллатига қарши кураш учун барча ҳуқуқий ва ташкилотчилик асослари яратилган.
Тадбирда коррупцияга қарши курашда бошқа воситалар қаторида жамоатчилик комиссияларининг фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этиб ўтилди.
Кадрлар масаласи бўйича семинар
Бохтар ноҳиясида давлат муассасаларининг аёллардан иборат раҳбар ва ходимлари учун семинар бўлиб ўтди. Тадбир ташаббускорлари давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи кадрлар бўлими ва Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги давлат хизмати агентлиги Хатлон вилояти бошқармалари эди.
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи кадрлар бўлими бошлиғи Маҳмадсабур Солеҳовнинг хабар беришича, семинар ўтказишдан мақсад кадрлар тайёрлаш бўйича қабул қилинган ҳужжатларни муҳокама этишдан иборат эди.
- Кадрлар билан ишлашни йўлга қўйиш ва қабул қилинган ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш, давлат тизими турли соҳалари раҳбарлари маҳорат ва билимини ошириш масалалари семинарнинг асосий мавзусига айланди, - деди манба.
Ўз мухбир.
Гўзал Тожикистонимизда барча соҳалар ривожи йил сайин ошмоқда. Яратилаётган шарт-шароитлар эса, бунинг учун имконият вазифасини ўтаяпти. Соҳалар орасида қишлоқ хўжалиги алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, она-замин инсониятни тўйдиради ва ўз бағрига олади. «Оқ олтин» республикамизнинг миллий бойликларидан бири саналади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси ҳурматли Эмомали Раҳмон 2018 йили мамлакат Олий
Муфассал...
Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.
«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015