Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириқларига биноан, яқинда мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Темурмалик ва Восе ноҳияларида бир қатор иншоотларнинг фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этиб, бошқа бир қатор иншоотлардаги қурилиш ишлари билан танишди.
Темурмалик ноҳиясида мамлакат Бош вазири ва Ҳукумат ҳайъати иштирокида Ҳакимшо Ҳафизов номли Давлат гимназияси ётоқхонаси, спорт комплекси, Маданият қасри, «Нигорамоҳ» санаторийси, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Темурмалик ноҳияси бўлими бинолари фойдаланишга топширилди. Лаёқатли болалар учун 1-гимназиянинг икки қаватли ётоқхонаси 150 нафар ўқувчи таълим олишига мўлжалланган бўлиб, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати қошидаги Ҳукумат иншоотларини қуриш бўйича дирекцияси томонидан 5,2 миллион сомоний маблағ эвазига бунёд этилди. Спорт комплекси икки қаватдан иборат бўлиб, 300 ўриндиқли кенг залга эга. Бинонинг иккинчи қаватида барча шароитлар муҳайё бўлган машқхоналар мавжуд.
Бугунгача Темурмалик ноҳияси маданият аҳли замонавий бино ва мусиқа асбоблари йўқлигидан танқислик чекишарди. Истиқлолият байрами арафасида ноҳия аҳли учун 400 нафар томошабин сиғадиган залга эга икки қаватли Маданият қасри фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ноҳия санъаткорларига турли мусиқий асбоблар тақдим этилди.
Бундан ташқари, Темурмалик ноҳиясида иккинчи табобат-дам олиш санаторийси фойдаланишга топширилди. «Нигорамоҳ» санаторийси маҳаллий тадбиркор Имомали Мақсудов томонидан бунёд этилиб, унда тиббий хизмат кўрсатиш замон талабларига мувофиқ йўлга қўйилган. Бино икки қават бўлиб, бир муддатда 80 кишини қабул қилиш имкониятга эга. Мазкур санаторийда асаб, бўғим, умуртқа поғонаси ва ички касалликлар 25 нафар маълумотли мутахассислар томонидан табобат қилинади.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Темурмалик ноҳияси бўлими биноси фойдаланишга топширилиши билан бирга, комитетнинг уч нафар ходимига икки хонали истиқомат уйлари калитлари ҳам топширилди. Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитетининг Темурмалик ноҳияси бўлими биноси икки қаватли бўлиб, унда ишлаш учун барча шароитлар муҳайё этилган.
Шунингдек, мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода Восе ноҳияси, «ЯБ» кооперативининг «Ҳожи Жаббор» деҳқон хўжалигида йўлга қўйилган қишлоқ хўжалиги ишлари билан яқиндан танишди. «ЯБ» кооперативи деҳқонлари жорий йил 70 гектар майдонга чигит экишганди. Айни пайтда хўжалик далаларида етиштирилган ҳосил кўзни қувонтиради.
Восе ноҳияси маркази ва чекка қишлоқларида мамлакат Бош вазири иштирокида беморхона, 58, 65 ва 61-ўрта умумтаълим муассасалари бинолари фойдаланишга топширилди. 58-ўрта умумтаълим муассасасининг янги биноси икки сменада 400 нафар ўқувчи таълим олиши учун давлат бюджетининг 1 миллион 800 минг сомоний маблағи эвазига қурилган. 65-ўрта умумтаълим муассасаси биноси маҳаллий тадбиркор Назар Қосимов томонидан бунёд этилган бўлиб, икки қаватдан иборатдир. Билим масканида таълим-тарбия олиш учун барча шароитлар бор. 61-ўрта умумтаълим муассасаси янги биноси билан танишиш жараёнида мамлакат Бош вазири ва Ҳукумат ҳайъати қурилиш сифатига юксак баҳо беришди. Мазкур муассаса лойиҳа режасига биноан, 560 нафар ўқувчи таълим олиши учун мўлжалланган бўлиб, 25 синфхонадан иборат. Бу ерда физика, химия, биология, лингафон, ҳарбий тайёргарлик, компютер, меҳнат таълими кабинетлари замонавий тарзда жиҳозлантирилган.
Қоҳир Расулзода Восе ноҳиясида қурилиши давом этаётган йирик спорт иншоотидаги ишлар билан ҳам танишди. Асосан, қурилиш ишлари сифатига жиддий эътибор берилди. Ноҳия спорт иншооти 20 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, давлат бюджети ҳисобидан бунёд этилмоқда.
Темурмалик ва Восе ноҳияларидаги таълим муассасалари, беморхона ва бошқа хизмат кўрсатиш марказлари бунёд этилиши таълим ва тарбия ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган бўлиб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 26 йиллиги арафасида аҳолига муносиб совғаси ҳисобланади.
Президент ҳидояти билан…
Яқинда Хатлон вилояти ресторанларидан бирида бохтарлик Маржона Худойдодова ва Саидшо Асроровларнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтди. Тиб ҳамшираси ва ўқитувчи ўз бахтларини мамлакат Президентининг ҳидояти билан топишди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Хатлон вилоятига иш сафари доирасида аҳоли билан учрашувларидан бирига 23 ёшли Саидшо ҳам келганди. У Президент билан мулоқот пайтида микрофон ёнига келиб, Давлат бошлиғига ўсиб келаётган ёш авлодни қўллаб-қувватлаётганлиги учун миннатдорчилик изҳор этди. Президент Саидшонинг уйланган-уйланмаганлиги билан қизиқди.
Йигит севган қизи борлигини тан олди. У қизни фақат бир марта кўрганлигини ҳам таъкидлади. Эмомали Раҳмон маҳаллий ҳокимият масъулларига ёшларнинг тўйини ўтказиш топшириғини берди.
Саидшо камтаъминланган оиладан бўлганлиги учун келинга совғалар ноҳия маъмурияти ҳисобидан сотиб олинди. Тантана ва тўй маросими харажатларини ҳам ноҳия маъмурияти кўтарди.
Қувонарлиси шунда эдики, тўй «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ихчам ва тежамкорлик билан ўтказилди. Келин тантана пайтида миллий либос кийганди.
Тўйда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода ҳамда Бохтар ноҳияси раиси Жаббор Ғаффорлар иштирок этишди.
Ўз мухбир.
Илгари маълум қилганимиздек, жорий йилнинг 18 октябр-4 ноябр кунлари Индонезиянинг Жакарта, Бекаси, Сикаранг, Сибинанг ва Бандунг шаҳарларида футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2018» турнири бўлиб ўтади.
Муфассал...
Истеъдодли тожик шоири Низом Қосим Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга бағишланган бир шеърида “ Миллат бирлиги учун уруш билан урушдинг...” деган ажойиб, оҳорли сифатлашни келтиради. “уруш билан урушдинг...” ҳаётий мисра. Уруш ва низоларга чек қўйиб, тинчлик ўрнатган Миллат пешвосининг асл қиёфасини, характерини, тинчликпарварлигини
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015