Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 1393
Печат

 

mahsulot 2017Йилнинг ўтган ойлари давомида вилоятда 37та янги саноат корхонаси маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Асосан, қурилиш ашёлари, озиқ-овқат ва енгил саноат маҳсулотлари тайёрланаётган бу янги ишхоналарнинг очилиши 370 нафардан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаш имконини яратди.

Ўтган етти ойда 2016 йилнинг айни шу даври билан солиштирганда, вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бир ярим бараварга

кўпайди. Бошқача айтганда, бу борадаги умумий кўрсаткич 5,1 миллиард сомонийдан ошиб кетди. Ҳозирда мамлакатда тайёрланаётган саноат маҳсулотларининг ярмидан кўпроғи вилоят ҳиссасига тўғри келмоқда.

Вилоятда ишлаб чиқарилаётган сифатли цемент Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга юборилмоқда.

Ўтган етти ойда вилоятда деярли 365 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига қараганда 100 минг тоннадан кўпроқдир.

 

Аҳоли ва транспорт  учун қулайлик

Ашт ноҳиясидаги ички йўллардан 10 километрига тўлиқ мум ётқизилди. Шу мақсадда республика Ҳукумати томонидан 9 миллион сомоний ажратилган бўлиб, умуман, 20 километр йўлни асфалтлаш режалаштирилган. Ашт-Хўжанд йўлини таъмирлаш учун эса, вилоят ҳукумати томонидан маблағ ажратилган.

Ашт ноҳияси раиси Зариф Мирдадонинг айтишича, қишлоқ йўлларини жорий таъмирлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Ноҳиядаги 9та қишлоқ жамоатида 1 километрдан 3 километргача йўлга мум ётқизиш режалаштирилган. Аҳоли ва нақлиёт қатнови учун қулайлик яратадиган бу муҳим иш учун республика Ҳукумати билан биргаликда маҳаллий саховатли тадбиркорлар ҳам маблағ ажратишмоқда. Ҳозиргача Понғоз қишлоқ жамоатида 3 километр йўл асфалтланди. Ноҳия маркази – Шайдон шаҳарчасида уч ярим километр узунликдаги йўлни таъмирлаш ва мум ётқизиш бошланди.

 

Мақсад – вақтида суғориш

Жорий йилда Конибодомга Ўзбекистон Фарғона каналидан оқиб келадиган сув ўтган йилнинг худди шу етти ойига қараганда, 8,8 миллион куб метрга кўпайиб, 32,3 миллион куб метрга етган. Қирғизистондан оқиб келадиган Исфара дарёсининг суви эса, 57,5 миллион куб метрга етган. Олдинги йилнинг етти ойига қиёсланганда, бу кўрсаткич 11 миллион куб метрга кўпайган.

Айни бир пайтда ноҳия ҳудудидаги сув тортиш насослари иши ҳам яхшиланган. Жумладан, «Маҳрам-1», «Нур» ва «Соҳилий» насослари экинзорларга ўз вақтида сув етказиб бермоқда.

Узоқ йиллар давомида Фарғона канали қисман тозалаб келинарди. Жорий йилда сув иншооти тўлиқ тозаланди. Бу борадаги ишлар 720 фоиз ижро этилди. Агар 20та гидротехник иншоотни таъмирлаш режалаштирилган бўлса, бу борадаги кўрсаткич 48тага етди. Бошқача айтганда, гидротехник иншоотларни таъмирлаш режаси 240 фоизга бажарилди.

                                 

Янги билим даргоҳи  эшик очди

Янги ўқув йили арафасида Шаҳристон ноҳиясидаги Истиқлол қишлоғидаги 16-ўрта умумтаълим муассасасининг янги қурилган биноси фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий қатнашди ва ўқувчиларни чуқур билим олишга, Ватаннинг муносиб фарзандлари бўлишга ундади. 

Янги бино саккизта синфхона ва ўқитувчилар учун иш кабинетларидан иборатдир. У давлат ҳокимияти Шаҳристон ноҳияси ижроия органи томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда, маҳаллий тадбиркорлар иштирокида ҳашар тарзида бунёд этилди. Бунгача мактабга қатнайдиган 120 нафар ўқувчи авария ҳолатида бўлган бинода ўқирди. Янги бино 200 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган.

Вилоят раиси Истиқлолдаги таълим муассасасига тўртта компютер ва принтер совға қилди.

 

Тоғли Бадахшонликлар Сир соҳилида

Суғд вилоятида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг маданият ва санъат ҳафталиги бўлиб ўтди. 21 август куни мезбонлар бадахшонлик меҳмонларни Айний ноҳиясида кутиб олишди. Мезбонлар, дастлаб, таниқли тожик шоири Нақибхон Туғрали Аҳрорий мақбарасини зиёрат этишди.

Меҳмонлар Айний ноҳияси Маданият қасрида бўлиб ўтган кутиб олиш маросимида қатнашишди. Суғд вилояти раиси биринчи ўринбосари Рустам Раҳматзода ҳафталик қатнашчиларини қизғин қутлади.

«Жаҳон томи»дан келган 850 нафардан ортиқ иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, Хўжанд, Панжакент, Истаравшан шаҳарлари ва Жаббор Расулов ноҳиясига йўл олишди. Бадахшонлик меҳмонлар Хўжандда, жумладан, «Суғд» эркин иқтисодий минтақаси, Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни, «Қалъаи Хўжанд» тарихий-маданий мажмуаси билан танишдилар. Мазкур мажмуада Тоғли Бадахшоннинг қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари, кийим-кечаклари, мусиқа асбоблари, миллий таомлари кўргазмаси очилди.

Бадахшонлик меҳмонлар буюк шоир ва мутафаккир Хожа Камол Хўжандий  уй-музейини зиёрат этишди.

Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси Шодихон Жамшед раҳбарлигидаги меҳмонлар Шоҳ Исмоил Сомоний ҳайкали пойига ҳам гулдасталар қўйишди. Бадахшонликлар Хўжанддаги «Истиқлол» тарихий-маданий мажмуаси ўзларида катта таассурот қолдирганини таъкидлашди.

«Жаҳон томи» вакиллари Хўжанддаги Абу Абдуллоҳ Рўдакий номли маданият қасрида очилган Суғд вилояти халқ ҳунармандлари тайёрлаган маҳсулотлар савдо-кўргазмасини томоша қилар эканлар, сифатли маҳсулотларнинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолиси учун 20 фоиз арзон нархда таклиф этилаётганидан мамнун бўлишди.

Помирлик қадрли меҳмонлар Панжакент шаҳар Маданият қасрида театрлаштирилган томоша кўрсатишди. Истаравшанга ташриф буюрган меҳмонлар ёшлар ва адиблар ижодий кечаларида қатнашдилар. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, Ҳазрати Шоҳ мажмуаси, Сабристон тарихий ёдгорлиги, тарих-ўлкашунослик музейида бўлишди.

Жаббор Расулов ноҳиясига ташриф буюрган  Рўшон, Ванж ва Мурғоб ноҳиясидан келган меҳмонлар «Гулистон» маданият қасрида театрлаштирилган томоша намойиш этишди.

Ҳафталик давомида «Ёшлар кечаси» ўтказилди. Унда ҳар икки вилоятнинг йигит-қизлари қатнашишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Мулойимхунук

 

"Ҳақиқати Ленинобод" газетасида ишлаб юрган пайтларим. Усмонжон Тожибоев (жойлари жаннатдан бўлсин) газетанинг бош муҳаррири эдилар. Фақат тожикча эмас, ўзбекча ибораларни ҳам кўп билардилар ва усталик билан, айни жойида ишлатардилар. Масалан, гап уқмас, тебса-тебранмас ходимларнинг айтилган ишни вақтида бажармасликларидан авзойилари бузилганда: "Ўзбеклар яхши отга бир қамчи, дейишади, келинглар, ўртоқлар, яхши от бўлайлик", -

Муфассал...

ШҲТга АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ КЕНГАШИ МАЖЛИСИ

 

9 июн куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари  Кенгаши саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990549

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477692
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3620
4027
21305
7426653
99336
114875
7477692

Сизнинг IPнгиз: 3.144.41.200
Бугун: 23-11-2024 16:55:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015