Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1571
Печат

 

armiya 2017 «Ўғилларимиз учун яратиб берилган шарт-шароитдан хурсанд бўлдик. Уларга Ватан олдидаги хизматларини тўла-тўкис адо этишларини яна бир марта уқтириб қайтдик!».  Бу гапларни ҳарбий хизматдаги ўғлини кўриб қайтган конибодомлик оталардан бири айтди. У билан бирга Душанбе сафарида бўлган ўн тўрт нафар ота-она сўзларидан ҳам худди  шу каби мазмунни уқиш мумкин эди.

Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида ўзларининг йигитлик бурчларини ўтаётган фарзандларини кўриб келиш учун Душанбедаги ҳарбий қисмлардан бирига отланган ота-оналар сафарлари амалга ошишини давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органи  қўллаб-қувватлади. Тожикистон Халқ-демократик партияси Конибодом шаҳар ижроия қўмитаси ҳам бу муҳим ишга бош қўшди. Конибодомлик ота-оналарнинг Душанбе сафарига эса, мазкур қўмита раиси Азимжон Бобозода ҳамроҳлик қилди. Ота-оналар икки кун давомида ҳарбий қисмда бўлиб,  у ерда аскар йигитларга яратиб берилган шароитлар билан танишишди.

«Ота-оналар ўғилларининг ҳарбий хизматда чиниққанликлари, соғлом эканликларини кўриб, хурсанд бўлишди»,- деди Азимжон Бобозода. У аскарларга ўзи аъзо бўлган партия қўмитаси жўнатган озиқ-овқатни топширди.

 

Матбуот йиғинлари борасидаги фикр-мулоҳазалар

Хўжанд шаҳридаги «Матбуот қасри»да ёзги матбуот йиғинлари ўтказилишига оид йиғилиш бўлиб ўтди. Тожикистон мустақил оммавий ахборот воситалари миллий уюшмасининг Суғд вилоятидаги Журналистлар клуби ўтказган мазкур йиғилишда қатнашган журналистлар матбуот йиғинлари борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Журналистлар Абдувосид  Салимзода, Мавлуда Рофиева, Жамшид Маърупов,  Қамари Аҳрор, Мафтуна Шукурова, Сино Ғафурий ва бошқалар аксар матбуот йиғинларининг юқори савияда ўтганини таъкидлашди. Масалан, Жамшид Маърупов  Суғд вилояти ички  ишлар бошқармаси ярим йиллик матбуот йиғинига ҳар тарафлама тайёргарлик кўрганини таъкидлади. Бошқарма раҳбарияти журналистларни одатдагидек Хўжанддаги идорасига эмас, балки Шаҳристондаги тоғлар бағрида жойлашган хушманзара ердаги таълим машқгоҳига таклиф этган. Бошқарма бошлиғи милиция генерал-майори Назарзода Шариф Раҳмон ҳар бир саволга атрофлича жавоб беришдан ташқари, қилинган ишларни олдинги йиллар билан қиёслаган ҳолда, таҳлил қилиб берган, жиноятлар олдини олишда айни шу таҳлилнинг ўрни ҳақида гапирган. Журналистлар милиция ходимларининг террорчилик каби бузғунчилик ҳаракатлари, хуружлари олдини олишдаги тайёргарликлари билан танишиб,  бу борадаги машқларни ўз кўзлари билан кўришган.

Журналистлар худди шундай  Суғд вилояти раиси, давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят фуқаролик ҳолатларини қайд қилиш бошқармаси,  Хўжанд ва Панжакент шаҳарлари, Бобожон Ғафуров, Спитамен ноҳиялари раислари ташкил этган матбуот йиғинлари юқори  савияда ўтганини айтишди.

Айни бир пайтда айрим ташкилотлар ва ноҳияларда матбуот йиғинлари яхши тайёргарлик кўрилмай ўтгани айтилди. Журналистлар бир қатор вилоят ташкилотлари ва идоралари раҳбарларининг ҳам матбуот йиғинлари ўтказиб туришларини таклиф этишди.

Клуб қатнашчилари матбуот йиғинлари сифатини янада ошириш борасида мурожаат қабул қилишди. Шунингдек, матбуот йиғинлари ўтказиш борасида семинар-тренинглар ташкил этиш зарурлиги ҳақида Тожикистон Журналистлар иттифоқи ва Тожикистон мустақил оммавий ахборот воситалари миллий уюшмасидан кўмак сўрашга келишдилар.

 

Мақсад:  ҳеч ким йўлдан адашмасин!

Вилоят шаҳар ва ноҳияларида Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йилларда экстремизм ва террорчиликка қарши курашга оид миллий стратегияси ва 2016-2018 йилларда одам савдосига қарши кураш миллий режаси доирасида учрашув ва суҳбатлар бўлиб ўтди. Тожикистон Республикаси меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ўтказган бу учрашув ва суҳбатлар Халқаро муҳожирлик уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

 Кейинги пайтларда айрим йўлини йўқотган ёшларнинг экстремистик ва террорчилик мақсадини кўзлаган фирқа, ҳаракат ҳамда  оқимларга қўшилиб қолиш ҳолатлари юз бераётгани жамоатчилик хавотирларига сабаб бўлаётир. Учрашув ва суҳбатлар давомида айни шу кўнгилсиз ҳолларнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бермоқлик зарурлиги, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида гап борди.

Хўжанд, Конибодом, Истаравшан, Панжакент шаҳарлари, Бобожон Ғафуров, Жаббор Расулов, Деваштич каби ноҳияларда ўтказилган тадбирларда 800 нафарга яқин киши қатнашди.

 

Аҳоли учун қулайликлар

Ашт ноҳиясидаги энг йирик қишлоқ жамоатларидан бири саналадиган Аштда аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кучайтирилмоқда. Мазкур жамоат раиси Шавкат Ёрматовнинг айтишича, кучли ёғингарчиликлар натижасида деярли яроқсиз ҳолга келиб қолган 3 километр йўл қайта тикланган. Ҳозир бу йўлдан юраётган машиналар ҳайдовчилари яратилган қулайликдан мамнунлик изҳор этишмоқда.

Айни бир пайтда қишлоқ ўртасидан оқиб ўтадиган сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари  давом этмоқда.  Сел келадиган ҳолларда сув тошқини олдини олишни кўзлаган бу муҳим ишда қишлоқ аҳолиси ҳам қатнашмоқда.

Қишлоқ жамоатига қарашли Дўстий шаҳарчасидаги беморхонада эса, таъмирлаш ишлари бошланди. Аҳоли саломатлиги учун зарур бўлган шифохона таъмири учун Ашт қишлоқ жамоати ҳудудидаги 420 га яқин деҳқон хўжалиги 27 минг сомоний маблағ ўтказди. Ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи томондиан эса, таъмир учун 5 минг сомоний ажратилган.

Беморхонани таъмирлаш ишларини жорий ой охиригача тугаллаш кўзда тутилган.

 

Спорт иншоотлари таъмирланмоқда

Бўстон шаҳридаги генерал-майор Рустам Амакиев номли спорт залини тўлиқ таъмирлаш учун шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан 118 минг сомоний маблағ ажратилди. Ҳозир уни таъмирлаш  ишлари айни авжида. Бундан олдинроқ ушбу спорт зали учун 20 минг сомонийга курашчилар гилами (татами) олиб берилганди.

- Ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун маданий муассасалар ишини яхшилаш билан бирга, спорт иншоотларида янги қулайликлар яратишга эътибор беряпмиз, - дейди Бўстон шаҳри ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири Хусравшоҳ Исмоилов.

Айни шу мақсадда 2-спорт мактаби стадионини таъмирлаш учун давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи томонидан 17200 сомоний ажратилди.

«Ёшлар йили»да Бўстон шаҳрининг кўп қаватли уйлардан иборат маҳаллаларининг ҳар биридаги мавжуд спорт майдончалари таъмирланмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Муродтепани забт этган йигит

 

Рўдакий ноҳиясига қарашли  “Россия” қишлоқ жамоатида Шўролар даврида пахтакорликда  фақат ноҳиядагина эмас, балки бутун Тожикистонда номлари ҳурмат билан тилга олинадиган машҳур пахтакорлар (Ҳ. Назаров, Ҳ. Ширинова, Д. Тожиев, А. Тўйчиев, Н. Мансуров, М. Мадаев, Ш. Ҳасанов, А. Халилов, М. Асқаров ва бошқалар) яшаб, меҳнат қилишган. Улар қамишлар бағридан қаричма-қарич ер очиб,

Муфассал...

Ҳайит дастурхони – мусобақа майдони эмас

 

Қурбонлик қилмоқ бу Ислом шиорларидан биридир ва муҳим ибодатдир. У Одам алайҳиссалом замонларидан бошланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даврларигача давом этиб келган. Қуръони Карим Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил қурбонликлари ҳақида баён қилади: «Улар қурбонлик қилдилар. Бириники қабул, бошқасиники қабул бўлмади». Яъни Ҳобилнинг қурбонлиги қабул, Қобилники қабул бўлмади». У замонларда қурбонлик қабул бўлиши аломати осмондан бир олов пайдо бўлиб, қурбонликни куйдиришида эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2200937

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8616645
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3496
3581
3496
8588587
52749
117875
8616645

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 15-09-2025 23:57:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015