Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1654
Печат

 

temurmalik 2017 1Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида мамлакат шаҳру ноҳияларида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари кенг йўлга қўйилган. Бу йўналишда Темурмалик ноҳиясида умумхалқ ҳашарлари ўтказилмоқда.

- Мустақиллик йилларида ноҳиямиз мамлакатимизнинг бошқа шаҳру ноҳиялари қаторида тараққий этди, - деди темурмаликлик Шуҳрат Файзов.

– Бу йилларда ўнлаб маъмурий, маданий ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Юртимизда ҳукмрон осойишталикка шукрона қилган ноҳия аҳолиси истироҳат кунлари умумхалқ ҳашарларига чиқиб, миллий ва давлат байрамларини муносиб кутиб олиш учун ўзлари яшайдиган маҳаллалар ободончилигига ҳисса қўшишмоқда.

Яқинда давлат гимназияси ҳовлисида ўтказилган ҳашарда ноҳия корхона ва ташкилотларидан 70 нафардан ортиқ киши қатнашди.

Шундай ободончилик ишлари ноҳиянинг бошқа маҳаллалари, қишлоқ жамоатларида ҳам йўлга қўйилмоқда.

 

«Бўстон-2017» танловига тайёргарлик қизғин

Хатлон вилояти Маданият бошқармасининг Кўлоб минтақаси бўлимида ўтказилган матбуот конференциясида жорий йилнинг олти ойида минтақа маданият соҳасида қўлга киритилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритилди.

Йиғилишда 2017 йилда минтақа маданий ҳаётида ижобий ўзгаришлар юзага келганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айни пайтда минтақа ноҳиялари маданият бўлимлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати қўллаб-қувватлаши ва «Сафина телевидениеси» давлат муассасаси ташаббуси билан Ёшлар йилига бағишлаб ташкил қилинган «Бўстон-2017» танловига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Мазкур танловдан асосий мақсад ёш истеъдодларни кашф қилишдан иборатдир. Танлов эълон қилинганлиги кўплаб ёшлар, ўсмирларнинг шаҳар ва ноҳиялар маданият бўлимларига ташриф буюришига сабаб бўлмоқда.

 

Вилоятдаги энг йирик спорт майдони қурилиши

Восе ноҳиясида, «Восе-Ховалинг» автомобил йўлининг чап томонида вилоятдаги энг йирик спорт майдони қурилиши давом этмоқда. Жорий йил бошида қурилиши бошланган мазкур 20 мингта ўриндиққа эга спорт майдони вилоятдаги энг йирик иншоотга айланади. Қурувчилар айни пайтда спорт майдони асосини бунёд этишиб, унинг деворларини тиклашни бошлашган.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар беришларича, бу иншоот нафақат Кўлоб минтақасида, балки вилоят миқёсидаги энг йирик спорт майдони бўлади.

Эслатиб ўтиш ўринлики, мазкур иншоот бунёди Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуси билан амалга ошмоқда. Давлат бошлиғи 2012 йил ўзининг Восе ноҳиясига навбатдаги сафари вақтида «Султони Кабир» савдо марказини фойдаланишга топширгандан сўнг, аҳоли билан учрашув пайтида «Восе-Ховалинг» автомобил йўли қайта қурилиши билан бирга, бу ерда йирик спорт майдони бунёд этилишини қайд этиб ўтганди.

 

Қўрғонтепа шаҳри санитария ҳолати

Қўрғонтепа шаҳри Санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан жорий йил олти ойи давомида 984 марта текширувлар ўтказилиб, санитария қоидаларини бузувчиларга нисбатан 128 маъмурий ҳуқуқбузарлик актлари тартиб берилган. Шунингдек, санитария қоидаларини бузувчиларнинг 99 нафарига нисбатан 1800 сомоний миқдорида жарима солинган.

Давлат ҳокимияти Қўрғонтепа шаҳар ижроия органидан хабар берилишича, илгари санитария талабларига жавоб беролмаганлиги учун фаолияти тўхтатилган 48 иншоотга камчиликларни бартараф этгандан сўнг, фаолият учун ижозат берилди.

Қўрғонтепа шаҳрида юқумли касалликлар билан хасталаниш ҳолати мўътадил бўлиб, шаҳарда уларнинг тарқалиши кузатилмаган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ИЛТИЖО

 

Онам, онам дейман, онам, деб фақат,

Юрак безовтадир, юрак-бетоқат.

Ҳаёт давом этар, лекин онам йўқ,

“Она бўла қолгил, менга, табиат!”

Муфассал...

Билим – катта дарё, устоз эса миробдир!

 

Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2383569

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9510496
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2264
3767
24034
9457148
9632
140751
9510496

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 03-05-2026 16:54:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015