Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1778
Печат

 

suv 26 07 17Вилоятда "2017 йил - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йили" дастури давом этар экан, Спитамен ноҳиясида бу борада кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган ойлари  давомида деярли 6 километрлик ичимлик сув қувури таъмирдан чиқарилди. Агар йил давомида 43 километрдан кўпроқ узунликда янги сув қувурлари тортиш режалаштирилган бўлса, аллақачон 35 километрдан зиёд қувур ётқизилди.

Меҳнатобод қишлоғи ва янги қурилаётган Навбунёд шаҳарчасида иккита ичимлик суви қудуғи қазиш учун вилоят раиси томонидан деярли 600 минг сомоний маблағ ажратилган эди. Ҳозирда қудуқлардан бирини ишга тушириш ишлари бошланиб кетган.

Вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жумладан, Ашт ноҳиясида 2та сув чиқариш қудуғи қазилди, 4 километр узунликда янги сув қувурлари тортилди, 9 километрлик қувур таъмирдан чиқарилди.

Ноҳия раиси ўринбосари Жамшид Маҳмудзоданинг билдиришича, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 605 минг сомонийга яқин маблағ сарфланган. У бу муҳим ишда маҳаллий тадбиркорлар ва бевосита аҳолининг ўзи ҳам иштирок этаётганини таъкидлади.

 

Танлов ғолибларига - давлат грантлари

Хўжанд шаҳрида энг яхши тадбиркор ва ҳунармандлар танлови ғолибларига давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи грантлари топширилди. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий 45 нафар аёлга маблағ топширар экан, уларнинг танлаган ишларини янада кўпроқ куч-ғайрат билан давом эттиришларига, мамлакат халқ хўжалигини юксалтиришга ҳисса қўшишларига ишонч билдирди. Тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларга 305 минг сомоний миқдорида вилоят раиси грантлари берилди.

Вилоят раиси ўринбосари  Назира Ғаффорий эса, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш натижасида иш билан таъминланган аёллар сони 1000 нафарга яқинлашганига урғу берди. Давлат грантларини олган аёллар орасида вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларида яшаётган қўли гул инсонларни кўриш мумкин. Масалан, Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидан асалчи Бибифотима Оқилова,  гилам тўқувчилар - Панжакент шаҳридан Анварой Раҳимова,  Деваштич ноҳиясидан  Ҳабиба Ғозиева,  конибодомлик адрас тўқувчи Марҳабо Раҳимова ўн минг сомонийдан маблағ олишди.  Бўстон шаҳридан Муқаддам Насриддиновага рассомчилик тўгараги, Зафаробод ноҳиясидан Муҳайё Солиҳовага тикувчилик ва гулдўзлик цехи, мастчоҳлик Шаҳноза Ниёзовага тикувчилик цехи ташкил этишлари учун 8 минг сомонийдан грант берилди.

 

Оила хотиржам - юрт тинч

Конибодом шаҳрида жамиятнинг кичик, лекин муҳим бўғини бўлган - оилани мустаҳкамлаш йўлида тушунтириш семинарлари ўтказиш анъанага айланган.

Бу борадаги навбатдаги - олтинчи семинарда шаҳар раиси Ғайбулло Боҳирий иштирок этди. У янги оила қуриш арафасида турган йигит-қизларга - келин-куёвларга оила қуриш масъулияти, оила тинчлиги маҳалла, шаҳар, юрт тинчлиги эканлиги ҳақида қизиқарли мисоллар билан сўзлаб берди.

Ёшлар семинарда қатнашган ҳуқуқ, тиббиёт, дин вакиллари, психологлар, энг яхши оилалар бошлиқлари бўлган кишиларнинг сўзларини мароқ билан тинглашди. Янги оилани мустаҳкам асраш учун ёш эр-хотиннинг бир-бирини тушуниб, аҳил-иноқ яшашлари, катталарга иззат-ҳурматда бўлишлари билан бир қаторда, худди ота-оналари каби фарзандлари тарбиясида масъулиятли бўлишлари зарурлиги уқтирилди. Семинарда қатнашган отахонлардан бири фарзанд олдидаги масъулият жамият олдидаги масъулият эканлигини, халқда "бола бошидан" деган нақл бежиз авлоддан авлодга ўтиб келмаётганини айтди.

Эркин тарзда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Айрим оилаларнинг бузилиб кетишига катталар ҳам сабаб бўлишаётгани, айниқса, кўрпасига қараб оёқ узатмаётган кишиларнинг дабдабали тўй қилиб, қарздор бўлиб қолишаётгани ва айни шу ўйламасдан қилинган ортиқча харажатлар келишмовчиликларга сабаб бўлаётгани айтилди.

 Ўз мухбир. 


КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

АЁЛ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТСА…

 

Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Муфассал...

Олам аҳли дўст тутинди биз билан...

 

ТУТ АЗИЗ

Қадри дўсти жонажонни тут азиз,

Бошинг узра меҳрибонни тут азиз.

Бу жаҳонда мушкул дўстсиз ҳаёт,

Шу учун дўст-қадрдонни тут азиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2601752

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10315427
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2866
6675
40856
10210212
50939
161581
10315427

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 08-11-2026 16:52:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015