Хўжанддаги Маданият марказида «Ваҳдат куйчилари» - таниқли ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Миллий бирликнинг 20 йиллигига бағишланган мазкур тадбирда вилоятда яшаётган таниқли шоир ва адиблар қатнашишди.
Маданият марказини тўлдириб ўтирган хўжандлик зиёлилар Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси, Тожикистон Халқ шоири,
Абу Абдулло Рўдакий номли Давлат мукофоти лауреати Аҳмаджон Раҳматзод, Тожикистон Халқ ёзувчиси Муҳиддин Хожазод, Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий ва «Паёми Суғд» адабий-ижтимоий журнали бош муҳаррири, таниқли шоир Озарахшларнинг чиқишларини қизиқиш билан кутиб олишди.
Ижодкорлар Ваҳдатнинг мамлакат ва миллат ҳаётида тутган беқиёс ўрни, унга эришиш учун чекилган заҳматлар ҳақида гапиришди. Ижодкорлар Ваҳдатни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир тожикистонликнинг муҳим вазифаси эканлигини таъкидлаб, Миллий бирликка бағишланган шеърлар ўқишди.
Хайрли ташрифлар
Хўжанд шаҳри раиси Маъруф Муҳаммадзода муборак Рамазон ҳайити ва Ваҳдат байрамининг 20 йиллиги арафасида хўжандлик машҳур ишчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ҳамроҳ Тоҳирова хонадонига ташриф буюрди. Байрам совғаларини қабул қилиб олар экан, бу меҳнатсевар онахон ўзига нисбатан берилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ҳамда мазкур шаҳар ҳукумати раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.
Шаҳар раиси ва унинг ҳамроҳлари меҳнат фахрийлари Махфират Дадабоева, Георгий Крушин, ота-онасиз қолган тўрт нафар етим болани қарамоғига олиб тарбиялаётган Мадина Шарипова, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, юрт учун, эл учун меҳнатини, жонини аямаган инсонлардан яна олти нафарининг хонадонида бўлиб, байрамлар билан муборакбод этишди.
Ёш мутахассислар танлови
Тожикистон Техника университетининг Хўжанддаги политехника олий ўқув юртини тугаллаётган 44 нафар ёш мутахассис ўқишдан сўнг, аниқ корхоналарда иш бошлаш имконига эга бўлди. Бунга олий ўқув юрти раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилган «Муносиб мутахассис танлаш» деб аталган ярмарка имконият берди.
Ярмаркада «Равзана пласт», «Фаровон», «Файзи расул», «Тиниал», «САТН» каби ширкатлар, «Эсхата», «Имон-интернешнл», «Спитаменбонк» каби банклар, умуман, 50дан ортиқ корхона вакиллари иштирок этишди. Олий ўқув юрти кафедралари ходимлари, олимлар, ўқитувчилар ўз шогирдларининг нималарга қодир эканликлари ҳақида сўзлаб беришди. Талабалар нималарни ўрганишгани, нималарни билишларини амалда кўрсатишди.
Хўжанд ва унинг атрофида жойлашган корхоналардан ташриф буюрган вакиллар минг нафарга яқин талаба таълим олаётган олий ўқув юрти аудиторияларида бўлиб, бевосита бўлажак ёш мутахассислар билан учрашишди. Вилоят раиси матбуот марказидан билдиришларича, бу каби тадбирлар ёш мутахассисларнинг тезда муносиб иш ўринлари топишларига ва корхоналарнинг билимли, малакали мутахассислар билан таъминланишига хизмат қилади.
Масъулиятни унутганларга – жарима
Кейинги бир йилу беш ой давомида Конибодом шаҳрида 200 нафардан ортиқ ота-она вояга етмаган фарзандлари томонидан қонун бузиш ҳолларига йўл қўйилгани учун жавобгарликка тортилган. Улардан 114 нафари жаримага тортилган.
Шаҳар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши шаҳар прокурори Набижон Набиев раҳбарлигида ўтди. Унда Конибодом шаҳар раиси Ғайбулло Боҳирий ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари раҳбарлари масъуллари, маҳалла қўмиталари раислари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Кенгаш шу куннинг муҳим мавзуларидан бири – «Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуни ҳолатини текшириш» масаласини муҳокама қилди. Шаҳар прокурори Набижон Набиев қонун ижроси борасида Конибодомда анчагина муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлаш билан бирга, ҳалигача айрим ота-оналарнинг ўз масъулиятига бепарво қарашаётганини мисоллар билан айтиб ўтди. Шаҳар раиси Ғайбулло Боҳирий жамият учун муносиб, баркамол фарзандлар тарбиялаш ота-оналарнинг муҳим вазифаси эканлигини, ёш оилаларнинг ажралиб кетишлари, ўғил-қизлар тарбиясига эътиборсизликнинг салбий оқибатлари, оила, маҳалла ва мактаб ўртасидаги алоқаларни кучайтириш борасида сўзлади.
Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органидан хабар беришларича, кенгаш қатнашчилари болалар ва ўсмирлар тарбиясини яхшилаш, бу борада ота-оналар масъулиятини янада кучайтириш учун зарур чора-тадбирлар белгилашган.
Янги иншоотлар – доимий иш ўринлари
Миллий бирликнинг йигирма йиллиги нишонланган кунлар Спитамен ноҳиясида бир қатор янги иншоотлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, Т. Ўлжабоев номли қишлоқ жамоатида ғишт қуйиладиган корхона, Меҳнатобод қишлоғида зотли чорва учун бинолар, Навқат шаҳарчасида ғаллани қайта ишловчи янги қўшимча цех, Тоғаякда тошларни қурилиш учун қайта ишловчи корхона ишга туширилди.
Хуррамзамин қишлоқ жамоатида эса, иккита кўприк таъмирланди. Бу хайрли ишлар, асосан, маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси ва уларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органидан хабар беришларича, янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида янги иш ўринлари пайдо бўлган. Камида ўттиз киши доимий иш билан таъминланган.
Янги иншоотларни топшириш маросимларида ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси вакили Аҳмаджон Қобилов иштирок этди.
Ҳушёр чўпонга - медал
Шу кунларда Панжакентдаги Амондара қишлоқ жамоатида яшовчи кишилар ҳамқишлоқлари Бобохон Маллахоновнинг номини ҳурмат билан тилга олишмоқда. Амондараликларнинг айтишларича, агар Бобохон телефон орқали хабар қилмаганида, кўп кишилар ғафлатда қолиб, селдан қочиб қутулмаган бўлишлари мумкин эди.
Бобохон тоғ этакларида қўй-қўзи боқиб юрар экан, сел келаётганини кўриб қолади. У зудлик билан қишлоқдаги танишларига қўнғироқ қилади ва тезда сел йўлидан узоққа кетишларини тайинлайди.
Мамлакат Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси раиси фармони билан Бобохон Маллахонов «Фавқулодда ҳолатларни бартараф қилиш қатнашчиси» медали билан мукофотланди. Мазкур қўмитанинг Панжакентдаги бўлими мутахассисларининг айтишларича, агар чўпон ўз вақтида хабар бермаганида, сел туфайли инсон талафотлари ҳам бўлиши мумкин эди.
Вилоят раиси матбуот хизматидан хабар қилишларича, ҳушёр чўпон маҳаллий ҳукумат томонидан ҳам қадрланган. Унга Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий қимматбаҳо совға – замонавий телевизор тақдим қилган.
Ўз мухбир.
Юртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.
Муфассал...
- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.
Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015